4.2.1.2. Бош скелети
Бош скелети.Мия ва юз кисмларидан тузилган Умуртқали ҳайвонларнинг бош скелети бош мия ва сезги аъзоларининг ҳимоя қилувчи восита сифатида пайдо бўлган ўқ скелетни давоми бўлиб, олдинги томонда, бош мия ва сезги аъзоларни ҳимоя қилиш вазифасини ўтайдиган, мия кўтисини мия қисми ривожланади. У билан ёнма ён, овқат ҳазм қилиш найининг олдинги кисмини таянчини таъминлайдиган висцераль ёки юз қисми ривожланади. Мия қисми бош мияни химояловчи, висцерал, яъни юз қисми эса ҳазм қилиш системасининг олд соҳаси аъзолари учун таянч вазифасини ўтайди. Мия қутисини бу икки қисми ҳар хил куртаклардан турлича ривожланади.Эволюция ва онтогенезнинг дастлабки босқичларида улар бир-бири билан боғланмаган бўлади, лекин кейинчалик бундай боғланиш юзага келади. Шундай қилиб, бош скелети мия (нейрокраниум) ва юз (висцераль) қисмларидан иборат бўлиб эволюция жараёнида бу иккала қисм бир-биридан мустақил равишда пайдо бўлган.Эволюция жараёнида асосан мия қутисининг висцериал қисми такомиллашган..
Эволюция мобайнида висцерал скелет жуда сезиларли ўзгаришларга учрайди. Хамма умуртқалиларнинг эмбрионал даврида (тубан умуртқалиларда умри давомида) ҳазм системаси олд сохасини висцерал скелет ёйлар шаклида ўраб туради. Баликлардаги висцерал скелет ёйлар озуқани ушлаб турувчи жағ ёйи, мия қисми билан бирлаштирувчи тилости ёйи ва ойқулоқ япроқлари бирикувчи ойқулоқ жойларидан тузилган. Қуруқликда яшовчиларда висцерал скелет бирмунча кичраяди. Юқори жағ ёйи мия кутиси билан бирикиб ўсади, тилости ёйидан ўрта қулок суяклари шаклланади. Ойкулок ёйлари эса ҳиқилдоқнинг калконсимон, чўмичсимон, узуксимон ва бошка тоғайларини ҳосил килади.
Балиқларнинг бош скелети мия қисмида тўртта бўлим тафовут этилади: ҳид билув, кўриш, эшитиш ва энса. Висцераль қисм оғиз атрофини ва ютқунни қамраб олган. Дастлаб висцерал скелет нафас системаси учун таянч вазифасини ўтовчи кўп сонли ёйлардан иборат бўлган, кейинчалик ёйлар сони камая борган. Хусусан тоғай скелетли балиқларда олдинги жуфт ёй қолдиғи, лаб ёйлари сифатида сақланиб қолган. Мазкур ёйларнинг учинчи жуфти эса жағларга, тўртинчи жуфти тил ости суягига айланган, қолган (4- 7) жуфт ёйлар балиқларда жабралар скелети сифатида сақланиб қолган. Қуруқликда яшовчиларда висцераль скелет кучли редукцияга учрайди. Юқоридаги жағ ёйи мия қутиси билан бирга ўсиб кетади, тил ости ёйидан ўрта қулоқ суяклари шалланади. Жабра ёйлари эса ҳиқилдоқнинг қалқонсимон, чўмичсимон, узуксимон ва бошқа тоғайларини ҳосил қилади.
Мия қутиси филогенезида учта босқич кўзатилади: парда, тоғайли ва суяклидаври
Do'stlaringiz bilan baham: |