Гетерохрония - аъзо куртаги пайдо бўлиш вакти ўзгариши.Муртакда аъзоларини ривожланиши одатда бир вақтда содир бўлмайди. Айрим аъзолар тезроқ ривожланади, уларни ривожланиш жараёнини тезлашиши(акцелерация) содир бўлади, бошқаларида аксинча, ушланиб қолади, ривожланиши кечикади(ретардация). Эволюцион аҳамияти юқори бўлган аъзоларкуртаги тезрок ривожланиши мумкин. Масалан, одамда олдинги мия миянинг бошка қисмларига нисбатан тез ривожланади.
Гетеротопия - аъзо куртаги жойи ўзгариши. Эмбрионал ва личинкали босқичида органлар ва тўқималарни нотекис ўсиши туфайли аъзони жойлашган жойини ўзгариб қолиши. Гетеротопияга юракнинг сутэмизувчиларда, баликларга нисбатан жойининг ўзгариши мисол бўла олади.
Боб. Органлар системасининг филогенези
4.2. ТАЯНЧ-ҲАРАКАТ СИСТЕМАСИ
Ҳайвонлар прогрессив эволюцияси асосида ҳаракат функцияларини филогенези ётади.
Тирик табиатнинг тарихий тараққиёти умуртқали ҳайвонлар скелет тузилишида яққол кўринади. Организмлар қариндошлиги қанча якин бўлса, уларнинг анатомик тузнлиши кўп жиҳатдан ўхшаш бўлади
Ташқи скелетга эга бўлмаган, сувли муҳитда яшайдиган умуртқали ҳайвонлар ҳаракати асосан танасини эгри бугри қисқартириши ҳисобига амалга ошган бўлса,қурукликда яшашага ўтиши эса, ҳаракатланиши бошқа шаклларига ўтишини тақоза қилар эди. Шунинг учун уларда қуруқликда ҳаракатланишига ёрдам берадиган мосланишлардан бири, танани ҳаракатини таъминлай олдаиган тана ўсимталаридан бири, оёқларини пайдо бўлишидир. Шу билан бирга уларни ҳаракатини таъминлашда муҳим роль ўйнайдиган мушак тўқимасини ривожланишидир.
Шунинг учун скелет системасини эволюциясини алоҳида ва мускул системасини эволюциясини алоҳида кўриб чиқамиз.
4.2.1. СКЕЛЕТ
Хордалиларда скелет системаси тузилиши ва функцияси бўйича улар ўқ скелети, қўл ва оёқлар скелети, бош скелетларига бўлинади.
4.2.1.1. Ўқ скелет
Бош скелетсизлар — умуртқалиларнинг типик вакилидир. Шу муносабат билан уларни ўрганиш умуртқали ҳайвонларнинг келиб чиқишини тушуниш учун катта аҳамиятга эга. Бош скелетсизлар кенжа типининг содда вакили ланцетникдир. Ланцетник хордалилар типининг ҳамма ҳайвонларга хос асосий белгиларини ўзида мужассам қилган. Шу боисдан ланцетникнинг хордали ҳайвонларнинг «тирик схемаси» деб аталиши бежиз эмас. Ланцетникнинг ўқ скелети—хордаси бутун умр бўйи сақланиб колади. Хорда зич элатик тоғай, бир-бирига нисбатан зич ёпишиб кетган ва ташқи томондан умумий эластик ва толасимон қобиқлардан иборат, кучли вакуоллашган ҳужайралардан тузилган. Хорда ҳамма хордалиларнинг онтогенезида шаклланади ва юқори даражада ривожланган ҳайвонларда фақат таянч вазифасини бажармасдан, эмбрионал индукцияни амалга оширадиг аъзо сифатида, морфогенетик функцияни бажаради.
Умуртқалиларнинг бутун ҳаёти давомида хорда фақат тугарак оғизлиларда ва айрим тубан умуртқли балиқларда сақланиб қолади. Қолган ҳамма ҳайвонларда у редукцияланади.
Ўқ скелети (ўзак скелети) эмбрионда дастлаб хорда кўринишида вужудга келади ва кейинчалик уни урнини умуртқа поғонаси эгаллайди
Одамларнинг постэмбрионал даврида хордани рудиментлари, умуртқалар аро дискни nucleus pulposus шаклида сақланиб қолади.
Хордани редукцияланиши давомида, унинг қолдиқларини сақланиб қолиши, одамда шиш – хордома ривожланишига сабабчи бўлиши мумкин.
Хамма умуртқалиларда хорда аста секин, сомитларни склеротомидан ривожланадиган умуртқалар орқали сиқиб чиқрилади ва функционал жиҳатдан умуртқа поғонаси билан алмашинади. Бу аъзоларни гомотоп субститутициясига хос бўлган, яққол мисоллардан биридир. Нерв найини қоплаб оладиган ва мушакларни бирикиш жойи бўлиб хизмат қиладиган, умуртқа ёйларни ривожланши билан, филогенезда умуртқаларнинг шаклланиши бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |