Аъзолар эволюцион ўзгаришларининг иккита асосий принципи мавжуд: а) дифференсиацияланиш; б)интеграцияланиш.
Дифференсиацияланиш - аввал бир бутун бўлган системанинг ҳар хил сифатли қисмларга ажралиши. Унинг типик мисоли умуртқалиларда қон ҳосил қилувчи системаларнинг дифференсиацияланиши ҳисобланади.
Интеграцияланиш - бир организмга мансуб системаларнинг мақсадга мувофик равишда бирлашиб, функцияларининг ўзаро боғланишидир. Масалан, онтогенези, филогенези ва функциялари ҳар хил бўлган нерв, эндокрин ва қонайланиш системалари умумий интеграциялашган системани ҳосил килади. Эмбрионал индукция ҳам эмбриогенезда интеграцияланиш мисолидир.
Аъзолар эволюцион ўзгаришларининг асосий заминларимултифункционаллик ва функцияларнинг миқдорий ўзгаришидир.
Мултифункционаллик - ҳар қандай аъзонинг битта асосий ва бир нечта кўшимча функциялари мавжуд. Масалан, талоқ фақат қон ҳосил қилувчи аъзо бўлибгина қолмасдан айрим гормонлар синтези, оқ қон таначалари депоси ва бошқа функцияларни бажаради. Ҳазм аъзолари фақат ҳазм қилишдагина қатнашмасдан ички секрецияда, лимфа ва қон ҳосил қилишда ҳам катнашади. Мултифункционаллик функциялар алмашиниши натижа-сида аъзолар эволюционўзгаришларига имкон яратади.Функцияларнинг миқдорий ўзгаришларига мисол қилиб митохондриялар ва хлоропластлар сони ортишинатижасида аэроб оксидланиш, фотосинтез жараёнлари кучайишини келтириш мумкин.
Аъзолар эволюцион ўзгаришларининг қуйидаги услублари мавжуд:
1. Асосий функциянинг кучайиши. Мисол: икки камерали юракнинг уч ва тўрт камералига айланиши унинг асосий функциясини кучайтиради.
2. Асосий функциянинг сусайиши. Мисол: одамларда чувалчангсимон ўсимтада ҳазм функцияси сусайиши.
3. Аъзолар полимеризацияси. Бир хил тузилиш ва функцияга эга аъзоларнинг кўп учраши (паразит чувалчангларда жинсий система аъзоларининг кўп бўғимларда такрорланиши).
4. Аъзолар олигомеризацияси, функциялар консентрацияланиши. Бир хил функция-ларини бажарувчи аъзолар,органоидлар, тузилмалар сони камайиб асосий функция жадал- лашиши(тубан умуртқалиларда қон ҳосил қилишда кўп аъзолар иштирок этади, сутэмизувчиларда эса бу функцияни асосан суяк кўмиги бажаради).
5. Функциялар сонининг камайиши. Масалан, одам аждодларида қўл кўп функция-ларни бажарган, одамда эса меҳнат қуролига айланган.
6. Функцияларнинг алмашиниши. Масалан, илонларда сўлак безлари заҳар безларига айланиши натижасида ҳазм функцияси ҳимоя функцияси билан алмашинади.
7. Аъзолар ва функциялар алмашиниши (субституция). Эволюцияда бир аъзо йўқо-либ, унинг функциясини бошқа аъзо бажариши. Масалан, хордалар тоғайга, кейин суякли умуртқаларга айланади, бирламчи буйрак, унинг ўрнига иккиламчи, кейин учламчи буйраклар хосил бўлади.
8. Гетеробатмия - аъзолар эволюцияси ҳар хил жадалликда бориши. Масалан, ҳара-кат, ҳазм аъзолари, ички секреция безлари ҳар хил даражада такомиллашган бўлади.
9. Компенсация - яхши ривожланган аъзолар суст ривожланган аъзолар функция-ларини компенсациялайди (ўрнини тўлдиради). Масалан, тишлар такомиллашуви орқада колиши ошкозон функцияларини кучайиши орқали компенсатсияланади.
10. Корреляция - ривожланаётган аъзолар орасида ўзаро функционал ва структуравий боғланишларнинг мавжудлиги. Бир аъзонинг ўзгариши бошка аъзонинг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Онтогенетик ва филогенетик корреляциялар тафовут этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |