III боб.
ОРГАНИЗМЛАРНИНГ КУПАЙИШИ
Барча тирик мавжудот ўзларига хос бўлган ҳаётни яшаганларидан сўнг ўлимга махкумдирлар. Ўлган организмлар ўрнига янги организмлар вужудга келади. Ҳар бир жонзотга ўзига ўхшаган организмни яратиш, зурриёт қолдириш хусусияти хосдир. Шу туфайлигина мавжудотлар олами сақланиб қолади. Организмларнинг кўпайиши эвалюцион тарзда такомиллашиб борувчи жараёндир. Жонзотлар турли усулда кўпаяди, улариинг барчасини жинссиз ва жинсий кўпайнш ҳилига бўлиш мумкин.
Жинссиз кўпайиш. Жинссиз кўпайиш энг содда, эволюция жараёнядаги илк бор кўпайиш усулидир. Бу усул билан кўпайишда битта организм иштирок этади. Шу организм ўз авлодларига барча хусусятларини деярли ўзгармаган холда ўтказади. Жинссиз кўпайишнинг бўлиниш, эндогония, шизогония, куртакланиш, спорогония, вегетатив кўпайиш хиллари фарқланади.
Кўпайишнинг бўлиниш усули бир ҳужайрали жонзотларга хосдир. Бўлиниш усулидаги кўпайиш организмнинг митоз йўли билан кўпайишидир. Бўлиниш натижасида ҳосил бўлган икки авлод (ҳужайра) ўртасида генетик ахборот ва ички тузилмалар тенгма-тенг тақсимланади. Ҳосила организм (ҳужайра) ўсади ва қайта бўлинишга тайёрланиб, сўнг янги организмни яратади.
Эндогония —бу организм (ҳужайра) нннг алохида ички куртакланиши бўлиб, она ҳужайрада иккита қиз организм ҳосил бўлади, яъни бир она ҳужайра ичида, унинг умумий ҳужайра қобиғиостида икки қиз ҳужайра шаклланади, шундай қилиб она ҳужайра фақатгина икки авлод беради. Шу йўсинда, масалан бир ҳужайрали паразит — токсоплазманинг кўпайиши рўй беради.
Шизогония. Айрим бир ҳужайралиларда, масалан, безгак плазм одийсининг жинссиз кўпайиши кўп марта бўлиниш — шизогония усули билан кечади. Ҳужайра (организм) шизогония билан кўпайганда, даставвал унинг ядроси бирин-кетин кўп марта бўлинади, ҳужайра цитоплазмаси эса бўлинмайди — цитокинез рўй бермайди. Сўнгра, она ҳужайра ичидан ҳар бир ҳосила ядро,бўлиниб кетган, майда цитоплазма билан ўралади — бир қанча қиз ҳужайра (организмлар) пайдо бўлади.
Киз ҳужайрадаги ирсий информация белгилари она организми белгиларига монанд равишда бўлади. Одатда, бу хилдаги кўпайиш жинсли кўпайиш билан алмашиниб туради.
Спора хосил килиш (с п opo г o н и я). Бу хил кўпайиш айрим ўсимлик ва бир ҳужайрали мавжудотларнинг кўпайиш усули ҳисобланади.
Масалан, безгак плазмодийси в а токсоплазма спорогония усулида кўпаяди. Спора — бу кўпайиш жараёнини таъминловчи ва ташқи таъсирдан сақланиш учун қобиққа ўралиб олган ҳужайралар тўпламидир. Жинссиз кўпайишнинг бир хил бўлган спорогонияни айрим бактерия ( ёки бир хил ҳужайрали организм- масалан, ичак балантидийси, лямблия) ларнинг спора ҳосил қилишдан фарқламоқ лозим. Бир хил спораланиш кўпайиши учун эмас,ноқулай шароитдан сақланишгагина хизмат қилади.
Куртакланиш усули билан кўпайишда она организми (ҳужайра) да ядронинг бир қисмини тутган цитоплазматик дўмбоқча –куртак пайдо бўлади. Дўмбоқча ўсади ва она қисмидан ажралади. Айрим бактериялар ва киприклар шу зайлда кўпаяди.
Вегетатив кўпайиш усулида кўп ҳужайрали организм танасининг бир қисмидаги ҳужайралар тўпламидан янги организм ҳосил бўлади. Масалан гидралаp кўпайишида она организимидан ҳужайралар тўпламиданиборат куртак ҳосил бўлади ва сўнг у ажралиб, алоҳида организмни яратади.
Вегетатив кўпайиш (масалан гидраларда) жинсий кўпайиш Билан алмашиниб туради. Ҳалқали ва киприкли чувалчанглар маълум қисмларга бўлиниб ҳар бир қисм ўз навбатида Янги организм ҳосил қилиши мумкин.
Организмлар вегетатив кўпайишининг бир турига полиэмбрио-ния дейилади. Бунда етилаётган организм (эмбрион) бир неча бўлакка бўлиниб ҳар қайси бўлакдан алоҳида организм ривожланади. Полиэмбрионая айрим хашаротларда («яйдоқчи ари») ва сутэмизувчувчиларда учрайди. Умуман бир тухумли эгизакларнинг ҳосил бўлишини полиэмбриония учун яққол мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |