Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Иккинчи мейоз бўлиниши(эквацион бўлиниш)



Download 56,4 Mb.
bet46/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Иккинчи мейоз бўлиниши(эквацион бўлиниш)
I-мейоз натижасида хосил бўлган иккита қиз хужайраларида(диада) бир вақтда II- мейоз бошланади, у худди митоз сингари боради.
П р о ф а з а II да хар бир хромосомадаги қиз хроматидалари бир-бирига ўхшаш эмас. Хромосомаларнинг кўпи чалкашиб қолгандай кўринади, чунки хар бир хромосомадаги қизхроматидалар бир-биридан ажралиб (итарилиб), центромер сохасидагина туташади.
М е т а ф а з а II да гаплоид сондаги хромосомалар худди митоз метафазасидаги каби, экватор текислигида жойлашади ва ҳap бир хромосоманинг центромераси иккига ажралади.
Анафаза II да хромосомадаги иккита хроматида (диада) нинг ҳар бири қарама-қаршиқутбларга тортилади. Бу хроматидалар иккинчи бўлиниш натижасида ҳосил бўладиган қиз ҳужайра хромосомасига ўхшаш бўлади. Бу хромосома битта хроматида (монада) дан иборат.
Т е л о ф а з а II да хромосомалар тўлиқ ажралиб, қутбга тортилиши якунланади,натижада янги ядро қобиғи, ядроча хосил бўлиб, цитокинез рўй беради.
Демак, мейознинг биринчи бўлиниш босқичида, бир-бирига жипслашган иккита гомологик хромосоманинг ҳар бири алохида қиз ҳужайрасига ўтиб, хромосомасининг сони икки марта камайган иккита қиз ҳужайра ҳосил бўлса, иккинчи бўлинишда шу ҳар бир қиз ҳужайрасидан иккита, хромосомалар сони ўзгармаган, аммо хромосомаси хроматида - монадалардан иборат бўлган гаплоид тўпламли ҳужайралар ҳосил бўлади.
Натижада мейозга киришган ҳар бир ҳужайрадан 4 та гаплоид хромосома тўпламига эга бўлган жинсий ҳужайра етилади.



64-расм.

II-мейоз митоз сингари кетади. Лекин митоздан фарқи қуйидагича:


  1. Хромосомалар сони гаплоид сондадир

  2. ДНК синтези кетмайди

  3. Хроматидлар бир-биридан узоқроқ жойлашган

  4. Хар қайси хроматидлар жинсий нуқтаи-назардан, мейоз бўлинишдан олдинги хроматиддан фарқ қилади.

Шундай қилиб бир-бирини давом эттирувчи иккита мейоз бўлиниш натижасида диплоид сонга эга бўлган битта хужайрадан гаплоид сонга эга бўлган 4 та хужайра хосил бўлади (nc).
Эркак ва урғкочи жинсий ҳужайранинг ҳосил бўлишида мейоз жараёни деярли бир хил кечади. Tухумҳужайраси ҳосил бўлишида. сперматоцит ривожида кузатилмайдиган диктиотен босқич мавжуддир. Диплотен босқичидан сўнг ҳужайра диктиотен босқичда кўп вақт (организм балоғатга етгунга қадар ва шу ҳужайра етилишга киришгунча) сақланиб, диакинезга ўтмайди.
Мейоз жараёни мухим биологик аҳамиятга эга.

  1. Мейоз бўғинлар (авлодлар ) алмашиниш натижасида У хромосомалар сонининг (кариотипининг) доимийлигини бир-хил ушлаб туради.

  2. Мейоз комбинатив ўзгарувчанликнинг асоси бўлиб, кроссинговер натижасида турли хил комбинацияга учраган гаметалар хосил қилади яъни ота – она кариотипига қараганда авлодда янги сифатга эга бўлган хромосомалар тўплами хосил бўлади. Бундай холатлар эволюцияда янги турларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Мейоз натижасида ҳосил бўлган ҳужайра гаплоид хромосомага эга бўлиб уруғланиш оқибатида ҳужайра диплоидлигини тиклаб олади. Шу боисдан организм хар бир индивидга мос хромосома сонигаэгалигини доимо сақлаб қолади. Мейозда ота-она хромосомаларининг ҳосила ҳужайралари мустақил равишдатақсимланиши ҳар бир жинсий ҳужайрага ота-она белгиларининг турлича ўтишини таъминлайди. Мейоз пахинемасида рўй берган кроссинговер жараёни ҳам гаметаларнинг шу сифатини кучайтиради. Демак бир организмнинг жинсий ҳужайралари генетик жихатдан ўта фарқланувчи хусусиятларга эга бўлади шундай қилиб, гаметалар генетик структурасининг хусусияти жинсий йўл билан кўпаювчи организм авлоди белгиларининг ранг-баранглигини таъминлайди.
Тириклик оламини ҳужайра даражасида ўрганиш ҳужайраларнинг тузилиши фаолияти ва таркиби умумийликга эга эканлигини, ҳужайра даражасидагина хилма-хил биокимёвий жараёнлар ва ирсий ахборотлар оқими рўй беришини кўрсатади. Шу боис ҳар бир шифокор ўз фаолиятида ҳужайранинг электрон микроскопик тузилишини билиши, молекуляр даражада кечадиган биокимёвий жараёнларни тушиниши зарур. Бу олган билимлари ҳар бир шифокорга касаллини келиб чиқиш сабабларини, уларни аниқлаш услубларини, ташхис қилишни ҳамда касалликларнинг олдини олиш чораларини амалга оширишда назарий пойдевор ҳисобланади.

Ҳужайрада учта асосий жараён:ахборотлар оқими,моддалар оқими ҳамда энергия оқими амалга оширилади.


Ахборотлар оқими. Ҳужайрада доимий ахборотлар оқими ҳисобига ирсий генетик аҳборот тақсимланиб,маҳсусфункциялар бажарилади ҳамда ирсий ахборот авлодларга узатилади.
Ахборотлар оқимида: 1) ядро-хромосомалар, ДНК, 2) м-РНК-ахборотларни цитоплазмага ташувчи молекулалар; 3) Цитоплазманинг трансляция аппарати-рибосомалар, полирибосомалар, тРНК, аминоацетилсинтетазалар; 4) митохондриялар ва хлоропластлар геноми иштирок этади. Шундай қилиб,ахборотлар ядродан цитоплазмага, ДНКдан рибосомаларга ташилади.
Ҳар бир оқсилнинг бирламчи структураси маълум код билан кодланган яъни ирсий ахборот генетик код кўринишидаёзилган генетик код барча тирик системаларучун хос хусусиятлар бўлиб, синтез қилинаётган оқсил молекуласидаги аминокислоталар жойлашиш тартибини молекуласидаги азотли асосларнингкетма кет жойлашиш тартибидир. ДНК молекуласининг бир биридан фарқи ДНК занжиридаги азотли асосларнинг жойлашиш тартибига боғлиқ,азотли асосларнинг жойлашиш тартиби оқсил молекуласидаги аминокислоталарнинг жойлашиш тартибини белгилайди. Демак,организмларнинг индивидуал фарқлари ДНК молекуласида азотли асосларнинг қандай тартибда келишига боғлиқ экан. Генетик коднинг моҳиятини ва қандай хусисиятларга эгалигини биз кейинги маърузаларда билиб оламиз.
Ҳужайрада модда ва энергия оқими.Ҳужайра очиқ система, шу ҳисобига у ташқи муҳит билан модда ва энергия алмашиб туради. Икки хил алмашинув1-ташқи алмашинув-моддаларни қабул қилиш ва чиқариш; 2-ички алмашинув бу моддаларни кимёвий ўзгаришларга учраши;
Моддалар алмашинуви ҳисобига ҳужайра таркибига кирувчи молекулаларнинг синтези ва парчаланиши, ҳужайра тузилмаларининг ва хужайра оралиқ моддасининг ҳосил бўлиши, парчаланиши, янгиланиши амалга ошади Масалан,одам организмдаги барча тўқима оқсиллари ўртача

65-расм.

ҳар бир суткада парчаланиб ва янгиланиб туради, қон зардоби ва жигар оқсилларининг ярми ҳар 10 суткада, жигар ферментлари эса 2-4 соатда янгиланади.


Организмда, ҳужайра даражасида моддаларнинг синтези-анаболизм (ассимиляция) жараёнининг энергия билан таъминланиши, моддаларнинг парчаланиши – катоболизм (диссимиляция) жараёни оқибатида ҳосил бўладиган энергия туфайли рўй беради. Бу биргаликда рўй берадиган икки жараён организмнинг модда ва энергия алмашинуви- метаболизмини ташкил қилади.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish