ЭМБРИОНАЛ РИВОЖЛАНИШ (ЭМБРИОГЕНЕЗ)
Эмбрионал давр тухум ҳужайрасининг сперматозоид билан оталанишияъни зигота ҳосил бўлиши билан бошланади (эбриогенез даври).
Эмбрионал даврнинг тугаш вақти онтогенезнинг турига боғлиқ бўлиб, личинкали турда личинканинг тухумдан чиқиши билан она қорнида ривожланувчи турларда тугулиш вақти билан тугайди. Эмбрионал давр уруғланиш(зигота), майдаланиш, бластула, гаструла,гисто ва органогенез босқичларига бўлиб ўрганилади.
Уруғланиш – бир қатор биологик омилларнинг биргаликдаги таъсирларда эркак ва урғочи жинсий ҳужайраларнинг қўшилишидир. Сутэмизувчиларда жуда кўп сперматазоидлар урғочи организмнинг жинсий йўлига тўкилади. Сперматозоидларнинг бундай кўп бўлиши уларнинг сақланиши учун муҳит яратилишини, яъни тушган жойдаги кислотали шароитни ишқорий даражага келтиришини, ҳамда ўзга организмдаги иммун таъсирнинг бўлмаслигини таъминлайди. Сперматазоидлар урғочи организм жинсий йўлининг маълум бир даражадаги суюқлигига қарши (реотаксис) ва тухум ҳужайра жойлашган тухум йўли томон, тухум ҳужайрасининг мос моддасини сезган ҳолда (хемотаксис) 2-4 мм/мин тезликда ҳаракат қилади. Сперматозоиднинг силжиши фақат ўзининг ҳаракати туфайлигина бўлмасдан, бачадон ва тухум йўллари мушакларининг қисқариши ҳисобига ҳам рўй беради.
Сутэмузувчиларда уруғланиш бачадон найи юқориги (1/3) қисмида рўй беради. Уруғланиш жараёнида икки босқич тафовут этилади:
Сперматазоиднинг тухум ҳужайраси қобиғи орқали кириши ва гаметаларнинг ўзаро қўшилиши (сингамия);
Жинсий ҳужайралар ядроларининг қўшилиши (кариогамия).
УРУҒЛАНИШ
76-расм.
77-расм.
Сутэмизувчи ва одамда уруғлантирувчи сперматазоид тухум ҳужайра ялтироқ қобиқ ва плазматик мембранани ўраб турувчи бир неча қатор фолликулалар ҳужайраларни тешиб ўтади.Тухумга яқинлашгач сперматазоид ўз акросомасидаги гиолуронидазаферменти ва бошқа биологик фаол бирикмалар (спермализин)ҳисобига унинг мураккаб қаватларига тасир этиб, йўл очади. Тухумнинг сперматазоидга теккан юзасида уруғланиш дўмбоғи ҳосил бўлади. Бу дўмбоқ соҳасида икки жинсий ҳужайранинг цитоплазматик мембранаси қўшилади ва сперматазоид бошчаси бўйинчасининг бир қисми тухум ҳужайрага киради.Сўнг сперматозоид ва тухум ҳужайранинг ядролари –пронуклеусларининг зич хроматин иплари ечила бошлайди. Ҳар бир пронуклеуснинг ядро қобиғи парчаланиб кетади, пронуклеуслар бир бирига яқинлашиб жипслашади.Шу тарзда ота–она хромасомалари аралашади.Ҳужайра диплоид ҳолини тиклайди ва майдаланишга тайёр ҳужайра –зигота ҳосил бўлади.
Тухум ҳужайранинг метоболизми уруғланиш даврида жадаллашади, унга синтетик жараёнлар фаоллашиб, синтетик фаолиятнинг кучайиши бўлиниш жароёнини таъминлаш учун оқсиллар ва ДНК ишлаб чиқаришга қаратилган бўлади.
Зиготадаоқсилларжадалравиштасинтезланади,буоқсилларсинтезиучуновогенезовогинезжараёнидасинтезлангани-РНКматрицабўлибхизматқилади, лекиншубиланбиргаянгиРНКҳамсинтезланади.
78-расм.
Do'stlaringiz bilan baham: |