Уруғдонда кечадиган сперматогенез жараёни
70-расм.
71-расм.
Сперматогенез мобайнида жинсий ҳужайралар уруғ найи деворидаги озиқлантирувчи ҳужайралар сертоли ҳужайраси билан яқиндан боғланган бўлиши уларнинг ўзаро зич жойлашиши сертоли ҳужайрасининг озиқлантириш, дегенерацияга учраган ҳужайраларни фагоцитоз қилиш ва бошқа фаолиятларни бажариб сперматозоид ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга.
Сперматогенез жараёнида ҳарбир сперматагонийдан гаплоид хромосома тўпламига эга 4 та сперматозоид ҳосил бўлади. Бу сперматазоидларнинг иккитаси Х хромасомага, иккитаси эса Y жинсий хромосомага эга бўлади. Демак эркак организми жинсий ҳужайралари икки хил хромосомали –гетерогамета ҳужайра ҳисобланади.
Сперматагенез кўпгина ҳайвонларда йилнинг маълум мавсумидагина содир бўлади, бошқа вақтларда уларнинг жинсий бези уруғ найида фақатгина сперматогонийлар бўлади.
ОВОГЕНЕЗ
Овогенез тухум ҳужайранинг ривожланииши жараёни бўлиб, у тухумдонда кечади. Овогенез жараёни ҳам ҳомила она қорнида ривожланишининг 4 ҳафтасидан сариқликда бошланиб, кейин тухумдонда давом этади. Дастлабки жинсий ҳужайралар тухумдоннинг юза қатламини эгаллаб туради ва улар герминатив ҳужайралар деб аталади. Бўлажак тухум ҳужайралар овогонийлар дейилиб, улар хромосомаларнинг диплоид тўпламига эга ва митоз йўли билан кўпаяди. Овогонийлар сутэмизувчиларнинг эмбриогенезида герминатив ҳужайралар фолликуляр ҳужайралар билан ўралади бу эса бирламчи ёки примордиал фолликулалар ҳосил бўлишига олиб келади.Фолликуляр ҳужайраларнинг асосий функцияси тухум ҳужайрани озиқлантирувчи моддалар оқсиллар, ёғлар, аминокислоталар билан таъминлашдир.Озиқлантирувчи моддалар синтези тухумдон хужайраларида эмас, жигар ҳужайралари ва организмнинг бошқа ҳужайраларда синтезланади, шу боис тухум ҳужайранинг озиқланишида бутун организм иштирок этади деса ҳам бўлади.
Овогенез жарайони тухумдонда юзага келиб, учта босқичда амалга ошади:
1.Кўпайиш;
2.Ўсиш;
3.Етилиш.
Овогенезнинг кўпайиш босқичида овогонийлар кетма-кет митотик бўлиниб уларнинг сони ортиб боради. Одамда овогонийларнинг митотик кўпайиши фақат эмбриогенез даврда амалга ошади, аёл организмидаги бу жараён эмбриогенезнинг3-7 ойлари оралиғида жуда жадал кечади кейин овогонийларнинг митотик бўлиниши тўхтайди. Янги туғилган қизалоқда 2 мингга яқин овогонийлар бўлади, организм ўсиши билан овогонийлар емирилиб (дегенерацияга учраб) миқдори камайиб боради. Ҳосил бўлган барча овогонийлар – яъни бирламчи жинсий хужайралардан 40000 га яқини жинсий вояга етаётган организмда сақланиб қолади, аммо уларнинг ҳам барчаси тугал равишда етилмайди (кўпи нобуд бўлиб кетади), аёл организмида гормонал ўзгариш бўлиб, жинсий балоғат бошланиши билан фақат 400 га яқини сақланиб улардан биттаси ҳар 28 кунда тухумдондан чиқади (овуляция бўлади) ва етилган жинсий ҳужайрага айланади.
Ўсиш босқичида ҳужайраларнинг ўлчами катталашиб, овогонийлар I тартибдаги овоцитларга айланади.Биринчи тартибдаги овоцитларга айланган бу ҳужайралар то жинсий балоғат бошлангунга қадар, яъни айрим жинсий гормонлар таъсири бўлмагунча шу ҳолатда туради, бу кичик ўсиш дейилади. Биринчи тартибли овоцитлар ясси фолликула ҳужайраларига ўралган бўлади ва примордиал фолликула номини олади, бу примордиал фолликулаларда организмнинг бутун репродуктив ёши давомида ўсишга мойиллик бўлади.
Жинсий балоғат бошланиши билан биринчи тартибли овоцитнинг ядро ва цитоплазмаси йириклашади, сариқлик тўпланади, фолликуляр ҳужайрага ўралган овоцит тухумдоннинг чекка сохасидан ўртага силжийди.Фолликуляр ҳужайралар бир неча қават бўлиб, ўсаётган ҳужайрани ўраб олади бу катта ўсиш дейилади.Гипофиз гормони таъсирида фолликула ҳужайраларидан ҳосил бўлган суюқлик ҳисобига ҳужайралараро бўшлиқ пайдо бўлиб, ҳужайра чеккага сурилади ва етилган фолликула – графф пуфакчаси ҳосил бўлади, бу пуфакчада диплотен ҳолатидаги бирламчи тартибли овоцит бўлади, улар ўсиб ёғ, сариқлик, пигментлар тўплайди, шундан сўнг ҳужайра етилиш босқичига ўтади.
Етилиш даври организмдаги мураккаб (эндокрин) жараёнлар таъсирида тухумдондан биринчи тартибли овоцитнинг чиқиши, яъни овуляция рўй бериши билан бошланади. Етилиш босқичида ҳужайраларнинг иккита мейотик яъни редукцион ва эквацион бўлиниши кузатилади. Тухум йўлига тушган II тартибли овоцитда мейознинг редукцион бўлиниши рўй беради ва ҳужуйранинг нотекис бўлиниши жараёнида – иккинчи тартибли овоцит ва майда ҳужайра абортив (йўналтиривчи – редукцион) танача полоцид ҳосил бўлади. Шу бўлиниш билан ҳосил бўлган ҳужайралар 23 та (гаплоид) хромосомага эга бўлади. Иккинчи тартибли овоцитда мейознинг кейинги бўлиниши содир бўлиб, етилган тухум ҳужайра ва битта йўналтирувчи танача хосил бўлади, биринчи редукцион танача ҳам ўз навбатида бўлиниб, 2 та йўналтирувчи танача ҳосил қилади.
72-расм.
Шундай қилиб, биринчи тартибли овоцитдан битта тухум ҳужайраси ҳамда 3 та редукцион танача ҳосил бўлади. Барча ҳосила ҳужайралар тухум ҳужайра ва редукцион таначалар 23 тадан хромосомага эга бўлган гомогамет (яъни барчасида ҳам Х-хромасома мавжуд) ҳужайралардир. Ҳосил бўлган битта тухум ҳужайра маълум миқдорда озиқ модда цитоплазма билан таъминланади натижада тухум ҳужайраси ҳосил бўладиган ҳомилани маълум даражада озуқа билан таъминлайди.
Тухум ҳужайра кам ҳаракатчан йирик бўлиб, ҳимоя қобиқ билан ўралган. Одамнинг тухум ҳужайрасида ялтироқ қобиқ ва трофик вазифага эга бўлган фолликула ҳужйраларидан иборат фолликуляр қобиқ мавжуд.
73-расм.
Сперматогенез ва овогенезнинг асосий фарқлари:
Овогенез 3 босқичдан иборат, спермотогенез эса 4 босқичдан. Овогенезда шаклланиш босқичи бўлмайди.
Овогенез бирламчи овоцит босқичида узоқ йиллар тўхтаб туради, сперматогенез эса тўхтовсиз кечиб қариликгача давом этади.
Сперматогенезда симметрик бўлиниш кузатилиб, бошланғич битта сперматогонийдан гаплоид хромосома тўпламига эга бўлган 4 та етилган сперматозоид ҳосил бўлади.
Овогенезда асимметрик бўлиниш кузатилади, битта бирламчи ҳужайрадан битта гаплоид хромосома тўпламига эга бўлган етилган ҳужайра ва 3 та йўналтирувчи танача ҳосил бўлади.
74-расм.
Тухум хужайраси ундаги сариқлик миқдори, сариқликнинг цитоплазмада тарқалишига қараб тўрт турга бўлинади:
Алецитал (сариқлиги бўлмайди)
Олиголецитал (сариқлиги кам, цитоплазмада тенг тақсимланган)
Мезолецитал (сариқлиги ўрта меёна, сариқлик цитоплазманинг бир томонида йиғилган-телолецитал).
Полилецитал (сариқлиги кўп, цитоплазмада тарқалишига кўра ўта телолецитал ҳужайралар, баъзи ҳайвонларда (айрим бўғимоёқлиларда) сариқлиги кўпроқ марказда йиғилганлиги учун улар центролецитал ҳужайралардир).
Гаметогенез жуда сермаҳсуллиги билан ажралиб туради. Эркак организмининг ҳаёти давомида 500 млрддан ортиқ сперматозоид ҳосил қилади. Янги туғилган қизалоқларда 2млнга яқин овогоний бўлади, организм ўсиши билан бу овогонийлар емирилиб бу бирламчи жинсий ҳужайраларнинг 40.000 га яқини жинсий воягаетаётган организмда сақланиб қолади. Балоғатга етгач аёлларнинг тухумдонида гаметагенез тўхтаганига қадар 300-400 та овоцитлар етилади.
75-расм.
Do'stlaringiz bilan baham: |