Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Ҳужайранинг ҳаётий цикли ва бўлиниши



Download 56,4 Mb.
bet42/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

2.8. Ҳужайранинг ҳаётий цикли ва бўлиниши
Ҳар бир алоҳида ҳужайра эрта ёки кеч нобуд бўлади, организм ҳаётини давом эттириш учун ҳужайралар қандай тезликда нобуд бўлаётган бўлса, шундай тезликда янги ҳужайралар ҳосил бўлиб туриши керак. Шунинг учун ҳужайранингбўлиниши барча организмлар учун ҳаётий муҳим ҳисобланади(51,52-расмлар).
Янги бўлиниб ҳосил бўлган ҳужайранинг ҳаётида- дифференцировка рўй беради, у тахассуслашади – махсус фаолиятини бажаришга мослашади, функциясини ўтайди, қарийди ва ниҳоят ўлади. Ҳамма ҳужайраларда ҳам юқоридаги ҳаёт жараёнининг барча босқичлари рўй бермайди. Шундай ҳужайралар гуруҳи (популяциялари) мавжудки, у ҳужайралар мунтазам равишда бўлиниб туриш хусусиятига эга.

51-расм.


52-расм.

Бу ҳужайраларнинг кетма-кет бўлиниб туриши, бундай ҳужайраларнинг ҳаёт циклини ҳужайранинг бўлиниш ҳамда бўлинишига тайёрланиш даврларига — митотик циклига тенг қилиб қўяди. Шу ҳужайранинг митотик бўлиниш учун тайёрланиши икки бўлиниш оралиғи, яъни интерфаза деб аталади. Ҳужайра циклининг кўп қисмини интерфаза ташкил килади. Бу пайтда хужайра органоидлари одатдагидек ишлаб, хужайра бўлинишга тайёрланади. Бунда ҳужайра катталашиб, ўсади, органоидларива хроматинлар сони икки карра ортади(ДНК редубликацияси руй беради).


Ҳар бир ҳужайрадаги интерфаза 3 даврни ўз ичига олади.
1) Бўлинишдан кейинги (постмитотик), яъни синтездан олдинги (пресинтетик) — биринчи ўсиш (G1)
2) ДНК синтези рўй берадиган давр – синтетик (S)
3) Синтездан кейинги (постсинтетик) ёки митоздан олдинги (премитотик) —иккинчи ўсиш (G2) даври.
Интерфаза якунида, одатда ҳужайрада митотик бўлиниш (М) рўй беради. ҳужайранинг бўлинишга тайёрланиши (интерфа­за) ва бўлиниши (митоз) митотик цикли ҳисобланади(53-расм).
Демак, айрим ҳужайраларда ҳаёт цикли ҳужайранинг митотик бўлинишида ва шу бўлинишга тайёрланиш даврларида рўй берадиган, узвий боғланган мураккаб жараёнларнинг мажмуидир.
Организм ҳаёти давомида кўпгина ҳужайралар алмашиниб туради. Бундан нерв ҳужайралари мустасно. Нерв ҳужайралари организм туғилгандан кейин ўсади, мураккаблашади, аммо қайта ҳосил бўлмайди, демак уларда бўлиниш ҳодисаси рўй бермайди.
Организмнинг аъзо ва тўқималари ҳужайраларининг алмашиш жадаллигига кўра 3 гуруҳга бўлинади:

  1. Ҳужайралари ўта алмашинувчан ( масалан: ичак эпителийси);

  2. Алмашинувчанлиги ўртамиёна ривожланган ( масалан: жигар);

  3. Юксак дифференциаллашган ва ҳужайралари алмашмайдиган (масалан: нерв ҳужайралари).

Ўта алмашувчан ҳужайраларда ҳаёт цикли қисқа бўлади. Интерфазанинг биринчи ўсиш -G1 давридаги, яъни митоздан кейинги қиз ҳужайраси ўз катталиги, оқсил ва РНК миқдорига кўра она ҳужайрадан фарққилади. Чунки бир она ҳужайрадан митоз натижасида икки қиз ҳужайраси ҳосил бўлади. G1 давр ҳужайрада ўсиш, оқсиллар ва РНК тўпланиши билан бошланади. Бу жараён натижасида ҳужайра ўзининг шундай массасига эга бўлиб қоладики, у митотик циклнинг кейинги- S даврининг бошланишини тақозо этади. G1 давр мобайнида ДНК янги молекуласини ва унинг синтезини, РНК ва оқсил метаболизмини таъминловчи ферментлар системаси ҳосил бўлади. Энергиявий алмашинувида иштирок этувчи ферментларнинг фаоллиги ҳам ортади. G1 даврда рўй берадиган бу мураккаб жараёнлар унинг ДНК синтези учун тайёрланиш босқичи эканлигидан далолатберади. G1 даврнинг давомийлиги организм ва ҳужайра хилларига қараб турличадир ( одатда 9-10 соат). Бу даврда генетик материал 2n 2c га тенг.
Митотик циклнинг синтетик (S) даври ҳужайра циклининг энг муҳим босқичи ҳисобланади. Синтетик даврсиз соматик ҳужайраларда митоз рўй бермайди. Бу даврда ДНК редупликацияси, яъни янги ДНК молекуласининг синтези рўй беради. Sдавр сўнгида ҳужайра икки молекула ДНК га эга бўлади (митоз жараёнида ҳосил бўладиган ҳар бир қиз ҳужайрасига бир молекуладан ДНК ни тақсимлаб бериш учун кўрилган тайёрланиш рўй беради). Шу даврда ДНК молекуласининг синтези билан бир қаторда, ҳужайра цитоплазмасида гистонли оқсилларнинг синтези ва уларнинг ядрога силжиб ДНК билан қўшилиши ( нуклеогистонларнинг ҳосил бўлиши ) содир бўлади. Булардан ташқари центриолаларнинг синтези, митоз учун керакли оқсилларнинг G2 даврда синтезланишини таъминловчи р-РНК синтези ҳам S даврда кечади. Синтетик даврда ҳужайра органоидлари ҳам ортади. S давр 7-8 соат давом этиб, ҳужайранинг ирсий материали 2n 4c бўлади.
Постсинтетик (премитотик) –G2 даврда РНК ва бўлиниш жараёнини таъминловчи оқсиллар синтези давом этади (айниқса, бўлиниш дукини ҳосил қилувчи тубулин оқсилларнинг синтезланиши даққатга сазовордир) бунда ҳужайра бўлиниши учун зарур бўлган АТФ синтезланади. Хромосомалар спираллашиб микроскопда кўрина бошлайди. Бу даврнинг давом этиши аъзо ва тўқима хилларига,организм турларига боғлиқ ҳолда 5-6 соат давом этади. Ҳужайранинг ирсий материали 2n4c бўлади.

53-расм.

Ҳужайра интерфаза даврида (G1 ,S ва G2 ҳолатларда) юқорида баён этилгандай ўзини кўпайтириш (митоз) гагина қаратилган жараён билан «банд» бўлса, ўзининг тахассуслашган фаолиятини қачон, яъни интерфазанинг қайси даврида бажаради деган ўринли савол туғилади. Ҳужайра бирин-кетин бўлинаверса, унииг тахассуслашиши ва махсус фаолиятни бажаришга интерфазанинг шу уч даврининг бирортасида имконият даражаси чекланган бўлади. Ушбу митотик циклда рўй берган барча жараёнлар ҳужайранинг «шахсан» ўзи учун хос бўлган биосинтетик жараёндир. Шунииг учун ҳам бу жараён а у т о с и н т е т и к интерфа­за дейилади.


Ҳужайра муҳим ҳаётий жараёнларни (ўзи учунгина эмас, балки организм учун керакли бўлган) бажариш учун у ёки бу даражада, баъзан бутунлай интерфазанинг G1 давридан «чиқиши» керак бўлади. Шу «чиқиши» натижасида бу ҳужайра ўсади, унда дифференциацияланиш, тахассуслашиш жараёнлари рўй беради, нихоятҳужайра ўзига ҳос фаолиятини шу интерфазада бажаришга лойиқ бўлган ҳужайрага айланади.
Аъзо ва организм холатининг нормал ишлашига қаратилган ушбу ҳужайрадаги биосинтетик жараёнлар шу ҳужайранинг тахассуслашган фаолиятининг натижаси бўлиб қолади. Бу жараён ҳужайранаиг бутун фаолияти давомида рўй беради. Шуларнинг ҳаммаси G1 дан «чиққан» интерфазадаги ҳужайрада кечади. Ҳужайрадаги биосинтетик жараёнлар аъзо ёки организм учун зарур моддалар ишлаб чиқаришга қаратилган бўлади. Шунинг учун ҳам бу жараённи г е т е р о с и н т е т и к интерфаза деб аталади. Бундай ҳужайраларнинг ҳаёт цикли, одатда, у ҳужайранинг физиологик ўлими билан якунланади. Айрим ҳолатларда, масалан, бирор аъзо (жигар) жароҳатланса шу гетеросинтетик интерфаза холатидаги айрим ҳужайралар қайта ҳолига, сўнг S даврга ўтиши ва ниҳоят, жарохатланиш оқибатида йўқотилган ҳужайра сонини тиклаш учун қайта митозга учраши ҳам мумкин. Демак, бундай ҳужайраларда ҳаётий цикл митоз бўлиниш билан якунланади.
Баьзи ҳужайралар митоз якунида митотик циклдан чиқади ва улар аъзо (организм) эхтиёжига кўра пролиферацияга туртки берувчи омил таъсирида қайта шу циклга ўтиши мумкин. Бундай ҳужайралар популяцияси «тиним» ҳолатидаги ҳужайралар гурухини ташкил этади ва G0 тарзида ифодаланади. Gr популяциядаги ҳужайралар жигарнинг репаратив регенерацияси жараёнида аниқланган. Ҳужайра циклида шу G0 даги ҳужайралар ҳужайра­ларнинг «тиним» ҳолатидаги алоҳида физиологик гурухини ташкил этади. G0ҳужайралар G1 га хос бўлган митозга тайёрланиш хусусиятини йўқотади. Ҳужайраларнинг бундай «тиним» ҳолатига ўтиши митотик циклнинг S даври — ДНК синтези якунланганидан кейин ҳам рўй бериши мумкин.Бундай ҳужайралар G02 тарзида ифодаланади.G01G02 холатдаги ҳужайралар аъзо (тўқима) учун «резерв» — захирадаги ҳужайра­лар ҳисобланади. Организмнинг эхтиёжига кўра G10ҳужайра аутосинтетик интерфазанинг G даврига кириб, митотик циклдаги ҳужайралар миқдорини тўлатиши ёки гетеросинтетик интерфазага йўлланиб, тахассуслашган фаолиятни бажарувчи ҳужайралар популацияси қаторида ўрин олиш мумкин.
Аъзоларнинг функционал холатига қараб G02 ҳужайралар митоз учун жалб қилинган ҳужайраларга айланиши мумкин. G°1, G°2 ҳужайраларнинг мавжудлиги аъзони ташкил этган ҳужайралар миқдорииинг хамда патологик жараёнда ҳужайралар сонининг маълум даражада сақланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Митоз. Ҳужайра аутосинтетик интерфазасининг якунланиши билан кўпгнна ҳужайралар бўлина бошлайди. Соматик ҳужайралар митоз йўли билан бўлиниб кўпаяди. Митозда ҳужайрада кетма-кет рўй берадиган 4 та фаза тафовут қилади: профаза, метафаза, анафаза, телофаза. Митоз жараёнида ҳосил бўлган 2 та қиз ҳужайра она ҳужайрага хос бўлган барча тузилмаларгаайниқса, тўлиқ ирсий материалга эга бўлади. Митоз натижасида генетик модда икки қиз ҳужайра ўртасида тенгма-тенг бўлинади.
Бўлиниш учун ҳужайра интерфазада тайёрланади: S даврда ДНК молекуласи 2 карра ортади, бир жуфт центриоладан G2 даврга келиб икки жуфт центриола ҳосил бўлади ва ҳужайра ҳар хил ичкитузилмалар ва энергиясига эга бўлади. Митоз ҳайвон ҳужайраларида 1 — 2 соат давом этади.
Профаза. Профаза бошланишида ядрода ингичка ипсимон хромосома ҳосил бўла бошлайди. Бу жараёнда хромосомалар спираллашиб, тортилади ва йўғонлашади. Интерфазада унчалик қўз илғамас бўлган генетик махсулот - хроматиндан оддий ёруғлик микроскопида ҳам яққол кўринувчи хромосомалар шакллана бошлайди. Профаза бошланишида хромосоманинг иккита қиз хроматидлари, бир-бирига зич бирлашган бўлиб, ёруғлик микроскопида қараганимизда биттага ўхшаб кўринади. Кейинроқ профаза ўрталарида ҳар қайси хромосома ўзаро спираллашган иккита хроматиддан иборатлигини кўриш мумкин. Интерфазанинг S даврида иккиланган ДНК малекуласи нуклеогистонлар биланбиргаликда 2 та хроматин ипни ҳосил қилади. Улар спираллашади ва буралади — хроматин иплари йўғонлашади, қисқаради. Шундай қилиб, шаклланаётган ҳар бир хромосома 2 та хроматин ипидан иборат бўлиб, улар бир-бири билан центромера орқали қўшилади. Профаза бошланишида хромосомалар ядрода бир текис тарқалган бўлади. Сўнг хромосомалар ядро қобиғи бўйлаб жойлашиб олади. Хромосоманинг спираллашиши кучайиб, унинг калталаниши рўй беради. Ҳужайрада профаза бошланиши билан 2 жуфт центриоланинг ҳар бир жуфти ҳужайранинг икки қарама-қарши қутибига йўналади. Ҳар бир жуфт центриоладан янги микронайчалар ҳосил бўлиб, улар бир-бирига қараб йўналади. Айрим микронайчалар ўзаро қўшилиб кетсада, бошқалари эса бир-бирига яқинлашади, лекин қўшилмайди. Мана шу икки қутбдаги центриолалардан йўналган микронайчалар урчуқ ипларини ҳосил қилади.Профаза бошланишида ядро қобиғи сақланган бўлади, шунинг учун ҳам урчук иплари ядродан ташқарида бўлади. Профаза ўртасида ядро қобиғи бузилади, ядро тешиклари йўқолади.
Энди центриолалар ва уларни туташтириб турувчи урчуқ иплари цитоплазма ўртасига силжийди. Цитоплазмада эркин жойлашган хромосомалар ҳосил бўлиши давомида улар урчуқ ипига ўралашиб кетади. Урчуқ ипининг тўла шаклланиб бориши билан центриоланинг ҳар бир жуфти бир-биридан ўзоқлашиб боради, ҳужайра анчагина чўзилади. Демак, профаза ядро қобиғининг парчаланиши, ярочанинг эриб кетиши ва кариоплазманинг цитоплазма билан аралашиши билан тугайди(54-расм). Профазада ирсий материал 2n 4c га тенг.
Метафаза. Бу даврнинг бошланғич босқичида — прометафазада хромосомалар ҳужайранинг экватор қисмига силжийди.Сўнг барча хромосомалар центромерлари билан ҳужайра экватори юзаси бўйлаб жойлашади ва метафаза пластинкасини ҳосил қилади. Урчуқ иплари фақатгина центриолаларнинг ҳосиласи бўлиб қолмай, балки хромосоманинг центромера сохасидан метафазада пайдо бўлган микронайчалар ҳам урчуқ таркибига кириши аниқланган.
54-расм.
Метафазада бўлиниш ипчаси шаклланиб бўлади, хромосомалар тўлиқ шаклланиб, экватор чизиғи бўйлаб жойлашади. Шундай қилиб, кўзга илғамас даражада ва ўта узун хроматин ипчасининг спираллашиши ва батартиб тахланиши оқибатида зич, узунлиги бор йўғи 6—8 мкм бўлган хромосома ҳосил бўлади. Метафаза жараёнида хромосомалар экватор қисмининг ўртасида тўпланиб, метафаза пластинкасини ҳосил қилади. Ҳар бир центромера хромосома елкаларидан турли масофада жойлашиб ҳар хил катталикдаги елкаларга эга бўлган хромосомани шакллантиради. Одатда, хромосомалар метафаза даврида ўрганилади. Бунда ҳар бир хромосоманинг уч қисми 2 га ажралиб турган (центромера сохаси билангина бириккан) хроматидлардан иборатдир. Ҳужайранинг ҳар бир қутбидан йўналгаи урчуқ иплари битта хромосоманинг центромерасига икки томондан бирикади(56-расм). Демак, метафазада хромосомалар ўз шаклига ва морфологиясига тўлиқ эга бўлади, хромосомалар морфологик тузилишига қараб 3 типга бўлинади: метацентрик, субметацентрик, акроцентрик(55-расм).

55-расм.



56-расм.
Анафаза. Ҳар бир хромосома бўйламасига алохида қиз хроматидасига ажрала бошлайди ва центромера ҳам ажралади.
57-расм

Хромосоманинг центромера соҳасидан хроматидларга ажралиб(57-расм), хромосомалар центромер боғланишни йўқотиб, хроматидлар синхрон равишда қарама-қарши қутбларга тортила бошлайди. Хромосомаларнинг қарама-қарши қутбларга тортилиши тезлиги 0,2-0,5 мкм/мин.га тенг. Хромосоманинг ҳужайранинг икки қутбига тарқалиши рўй беради. Бу тортилишни центромерага бириккан, урчуқ ипларининг таркибига кирувчи қисқариш хусусиятига эга бўлган актин ва бошқа оқсиллар таъминлайди.


Шундай қилиб, хроматида тарзидаги қиз хромосомалари ҳужайранинг икки қутбига тенгма-тенг миқдорда тақсимланади.
Телофаза. Бу фазада хромосомалар қутбга етиб келиб, хромосомалар ҳаракати тўхтайди, янги интерфаза ядроси шакллана бошлайди ва ҳужайранинг иккита қиз ҳужайрага айланиши (цитокенез) кузатилади. Бўлинаётган ҳужайранинг ўртасида ботиқлик пайдо бўла бошлайди. Бир ипли хромосома - xpoмaтиддa спираллари ёйилади — деспираллашади ва интерфаза ҳолатидаги хроматин кўринишига эга бўлади. Ҳужайрадаги ботиқлик бутун ҳужайрани қамраб, бўлиниш ботиқлигини ҳосил қилади(58-расм). Ҳужайрада ядроча шаклланади ва ядро қобиғи ҳосил бўлади. Бу ботиқлик чуқурлашиб, ҳужайрани бўлади, яъни цитотомия (цитоплазманинг бўлиниши) рўй беради ва ҳужайра 2 та қиз ҳужайрасига ажралади.

58-расм.

Доимо ҳамма ҳужайраларда ҳам митоз жараёнидаги даврлар охиригача давом этавермайди.


Айрим ҳужайраларда хромосома сони бир неча марта ортади ва бу жараён G2 дан сўнг ҳужайра ядросининг қобиғи сақланган ҳолда, урчуқ иплари ҳосил бўлмасдан рўй беради. Баъзан ядро профазадаги каби эриб кетсада, хромосомалар ҳужайра қутбларига тарқалмайди ва хромосомаларнинг хроматидаларга ажралиши билан қайта ядро қобиғи ҳосил бўлади. Натижада хромосома сони она ҳужайраникига нисбатан 2 марта ортган полиплоид ҳужайра ҳосил бўлади. Бу жараёнга эндомитоз дейилади. Полиплоид ҳужайранинг ўзи худди шундай жараённи қайта ўтаб хромосома сонини яна ҳам орттириб олиши мумкин. Эндомитоз турли ўсимлик ва ҳайвои ҳужайраларида учрайди. Бу жараён айниқса, фаолиятлари жадаллашган ҳужайралардан (масалан, жигар ҳужайраси) ташкил топган аъзо ва тўқималарда бўлади.
Баъзан митоз жараёнинииг охирги даврида қутбланган хромосомалар атрофида алоҳида ядролар ҳосил бўлади-ю, лекин цитотомия кечмайди. Бунинг оқибатида ҳужайрада икки ядроли (ҳар бир ядросидаги хромосома сони она ҳужайрасига тенг бўлган) ҳужайра пайдо бўлади(59-расм).
Митоз бўлиниши муҳим аҳамиятга эга – ҳаётнинг мунтазам давомийлиги ҳужайра бўлинишидандир. Митоз йўли билан кўпайиш она ҳужайра генетик маҳсулотнинг хосиласи икки қиз ҳужайрага бир ҳилда тақсимланишни таъминлаб беради. Митоз бўлиниш билан барча организмлар тўқима вa аъзоларнинг ўсиши, тикланиши ва алмашиши каби жараёнлар бажарилади. Бир ҳужайрали организмларда митоз шу организм сонининг жинссиз йўл билан кўпайишини таъминлаб беради.

59-расм.
Митознинг патологияси. Ҳужайранинг ҳаётий циклида митоз алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг ёрдамида ҳужайра репродукцияланади, ирсий хоссалари узатилади. Митознинг патологияси унинг босқичларининг бирида ўзгаришлар кузатилади. Шу маълумотларга асосланган ҳолда митоздаги патология қуйидагича классификацияланади:

  1. Хромосомалар жароҳати:

    1. Ҳужайраларнинг профазада туриб қолиши;

    2. Хромосомаларнинг спиралланиши ва деспиралланишининг бузилиши;

    3. Хромосомаларнинг фрагментацияси;

    4. Анафазада хромосомалар ўртасида кўприклар ҳосил бўлиши;

    5. Қиз хроматидларнинг вақтидан олдин ажралиши;

    6. Кинетахорнинг жароҳатланиши.

  2. Митотик аппаратнинг жароҳатланиши.

    1. Метафазада митоз ривожланишининг орқада қолиши;

    2. Метафазада хромосомаларда ноаниқликлар бўлиши;

    3. Учгуруҳли метафаза;

    4. Бўшлиқли метафаза;

    5. Кўп қутбли метафаза;

    6. Ассиметрик митозлар;

    7. Моноцентрик митозлар;

    8. К-митоз (колхицинли митоз).

  3. Цитотомиянинг бузилиши.

    1. Вақтидан олдинги цитотомия;

    2. Цитотомиянинг ушланиб қолиши;

    3. Цитотомиянинг бўлмаслиги.

Бўлинишнинг амитоз хили — бу ҳужайранинг тўғридан-тўғри бўлинишидир. Амитозда ядро ўзинииг интерфазадаги ҳолатини сақлаб қолади — бўлинишдаги хромосоманинг шаклланиши, бўлиниш дукинииг пайдо бўлиши, ядроча ва ядро қобиғининг йўқолиши рўй бермайди. Ҳужайра ядросида ботиқлик пайдо бўлади-да, у иккига бўлинади(60-расм). Бунда генетик материал иккала ядрога тенг тақсимланмаслиги ҳам мумкин. Баъзан цитоплазма бўлннмасдан икки ядроли ҳужайра ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Эукариот ҳужайраларида амитоз бўлиниш айрим тўқима (мушак, эпителий) ҳужайраларида ва айниқса, ёмон сифатли ўсма ҳужайраларида рўй беради.



60-расм.

Ҳужайранинг бўлинишига таъсир этувчи омиллар ҳилма-ҳилдир. Ҳужайра митотик бўлинишининг жадаллиги сутка вақтига ҳам боғлиқ бўлади. Кундуз куни серхаракат бўлган мавжудотлар ҳужайрасида бўлиниш кечаси жадал бўлса, аксинча, кечқурун фаол ҳаёт кечирадиганларда эса кундузи жадал бўлади.


Ҳужайранинг бўлинишига таъсир этувчи омиллар мавжуд. Тўқималарнинг парчаланишидан ҳосил бўлган махсулот ўз атрофидаги тирик ҳужайраларнииг бўлинишини кучайтиради. Бу холат жароҳатланган тўқима ёки аъзонинг тикланишида аҳамиятлидир.
Ҳужайралар кўпайиши организм ҳаёт фаолиятидаги нейро-гуморал бошқариш механизмига эга. Кўпгина эндокрин безлар фаолияти бўлиниш жараёнини тезлаштириб ёки сустлаштириб туради.
Аъзода ҳужайра миқдорининг одатдагидай бўлиши ва ҳужайранинг ҳаёт фаолияти мобайнида бир меъёрда бўлиниб туришиини таъминловчи физиологик механизмлар мавжуддир. Шу механизмлар ва атроф-муҳит омиллари таъсирига жавобан тинимдаги ҳужайраларнинг митотик циклига кириш ёки бўлинаётган ҳужайраларнинг тиним ҳолатига ўтиши каби жараёнлар амалга ошади.
Ҳужайра кўпайишини бошқарувчи омиллар асосан 2 гурухга бўлинади:
1) ҳужайрадан ташқари (экзоген)
2) ҳужайра ичи (эндоген).
Экзоген омиллар ҳужайрани ўраган муҳитда бўлиб, ҳужайра мембранаси билан ўзаро таъсирда бўлади. Ҳужайранинг ўзида синтезланиб унга таъсир этувчилар эса эндоген омиллардир. Айрим эндоген омиллар ҳужайрадан чиқиб бошқа гурух ҳужайралар учун экзоген таъсирда бўлиши ҳам мумкин.
Хужайра муваффақиятли кўпайиши учун, хужайра цикли назорат қилинади. Хужайра цикли, чекпоинтлар орқали бошқарилади, улар маълум шарт-шароитлар амалга ошмагунча, хужайра цикли давомийлигини узайтиради. Хужайра циклининг кўплаб чекпоинтлари бор, биз улардан 3 тасини: G1 , G2 ва митотик чекпоинтларини кўриб чиқамиз(61-расм).

61-расм.

Бундан ташқари хужайра цикли, ташқи омиллар- гормонлар ёрдамида хам бошқарилади. Чекпоинтлар ичида G1 чекпоинти мухим ахамиятга эга, чунки агар хужайра бўлинса бу чекпоинтлар орқали хужайра цикли ўтади. Агар бу чекпоинтларда хужайра цикли ўтмаса, G0 ҳужайранинг тиним даври бошланиши мумкин, бунда хужайра бўлинмайди,ҳужайра ўзининг нормал функцияларини бошдан кечиради. Бунинг учун ўсиш омилларини аниқловчи тўғри ўсиш сигналлари G1 чекпоинтлариячейкаларида қатнашиши керак.


Бундан ташқари, хужайра ДНК сининг бутунлиги хам текширилади. Агар ДНК бузилган бўлса, р53 оқсили бу чекпоинтларда хужайра циклини тўхтатади ва ДНК тикланишни бошлайди. Агар бу жараён бўлмаса, бунинг оқибати апоптозга олиб келади. Хужайрада ДНК репликацияси бўлганлиги текширилгунгача, G2 чекпоинтларида зудлик билан хужайра цикли тўхтатилади.Бундан ташқари, агар ДНК қуёш нурлари ёки рентген нурлартаъсирида зарарланган бўлса, хужайра цикли бу чекпоинтларда зарарланган ДНК тиклангунгача қамраб олинади, шунинг учун у қиз хужайрага ўтказилмайди.Бошқа чекпоинтлар митоз фазаларида фаолият кўрсатади.Хромосомалар ўқга тўғри бирикканлигига ишонч хосилқилиш учун, цикл метафаза ва анафаза орасида секинлашади ва аниқлик билан қиз хужайраларига ажратилади.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish