Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet45/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Интерфазани бошидан кечирган ҳужайрада ДНК молекуласининг реплекацияси рўй бериб, ҳужайра генетик материали диплоид (2п) тўплам хромосомага эга бўлсада, ДНК миқдори икки ҳисса ошагн (4с) бўлади.
П р о ф а з а I нинг лептотена даврида хромосома ингичка ипсимон бўлиб, бу босқичда хромосомани иккига бўлинган қиз хроматидларини фарқлаб бўлмайди, аслида 2 хроматидадан иборат хромосома иплари ингичка, нозик ипчалар ҳосил қилади. Хромосоманинг зичлашиши, спираллашиши билан хроматида иплари кўрина бошлайди ва хромомерлар яққол кўзга ташланади. Хромосома бутун ядро бўйлаб узун ипсимон бўлиб жойлашади.
Зиготена даврда иккита гомологик хромосома ўзаро тортилади ва бир-бирига хромомерлари билан жипслашади. Гомологик ўхшаш хромосомалар жуфтлашади яъни конъюгацияланади( синапсиси) ва бивалент хосил бўлади. Хар бир бивалент иккита гомологик хромосомалардан ёки 4 та хроматиддан иборат бўлади, демак ядродаги бивалентлар сони хромосомаларнинг гаплоид сонига тенг.
Пахитена даврда хромосомалар спиралланишининг давом этиши билан конъюгациялашган гомологик хромосомалар энига йўғонлашади. Йўғонлашиш гомологик хромосомаларда бир вақтда рўй беради. Бивалент ҳосил қилган гомологик хромосомаларнинг ҳар биридаги иккита хроматида аниқ ифодаланади. Иккала хроматида ҳам хромомер билан бирлашган бўлади. Демак ҳар бир бивалент ҳосил қилган хромосомаларда 4 та хроматида мавжуддир. Ўз навбатида бивалент таркибидаги ҳар бир хромосома 2 хроматида- диада тутади. Бунда ДНК сони 4с га тенг, хроматидлар сони эса 4n га тенг. Бу босқич учун характерли бўлган ходиса кроссинговер ходисаси - ўзаро чирмашиб кетган гомологик хромосомалараро айрим қисмларнинг алмашиши яъни чалкашиши содир бўлади. Кроссинговерда гомологик хромосомаларнинг хроматидалари ўхшаш қисмлари билан ўзаро алмашинади. Кроссинговерда генетик томондан бириккан генлар ўртасида рекомбинация (алмашиниш) кетади. Натижада хромосомалар бошланғич шаклидан айрим қисмлари таркиби билан фарқланади.
Диплотена даврда пахитена даврнинг акси бўлган жараён рўй беради, яъни гомологик хромосомалар ўртасида итарилиш кучи пайдо бўлиб, гомологик хромосомалар бир-биридан итарилади бу асосан центромер қисмидан бошланади, лекин хар қайси гомологик хромосомалардаги жуфт қиз хроматидалар центромер қисмидан бутун узунлиги бўйлаб бириккан холатида бўлади ва ҳар бир хромосомада хроматидалар яққол ифодаланади. Бивалент гомологик хромосоманинг хромомер қисмининг бир-биридан итарилишидан қолган қисмларида ўзаро кесишиб қолган жой-хиазма аниқланади. Гомологик хромосомаларнинг итарилишида бивалентдаги хиазма (хромосомаларнинг туташ жойи) яхши кўринади. Бу хиазма билан гомологик хромосомалар туташиб туради. Хромосома қанчалик узун бўлса хиазма сони кўп, калта бўлса эса кам бўлади. Диплотенада хромосомалардаги қисқарилиш давом этади, натижада 4 та ипсимон структура (хроматид) аниқ кўринади. Гомологик хромосома қисмлараро алмашишининг морфологик ифодаси диплотен босқичидаги мана шу хиазмаларнинг ҳосил бўлишидир.
Диакинезда хромосоманинг ҳар бир хроматидаси спираллашуви давомида қисқаради, йўғонлашади. Бивалентдаги ҳар бир гомологик хромосомадаги хроматида яна ҳам равшанлашади- бивалент тетрада ҳосил қилади. Хиазма сусаяди ( хромосоманинг учларида сақланиб қолади), сони камаяди, бивалентлар қисқаради ва компакт холатида бўлади. Ҳужайрадаги тетрадалар сони хромосоманинг гаплоид тўпламига тенг бўлади.
Бивалент гомологик хромосоманинг ҳар биридаги жуфт хроматида центромераси билан туташиб турган бўлади. Хромосомалардаги спираллашиш жараёни давом этаверади. Шу вақтга келиб, ядроча йўқолади, ядро мембранаси парчаланади ва бўлиниш дуки яққоллашади.
М е т а ф а з а I да бивалент гомологик хромосомаси иккала центромераси билан ҳужайра бўлиниш дукларининг экватор сатҳига силжийди ва гомологик хромосомалар бивалент холида экватор кенглиги бўйича жойлашади, ҳамда ҳар бир хромосоманинг центромерасига, алоҳида қутбдан йўналган бўлиниш дуки бирикади.
А н а ф а з а I да ҳap бири 2 та хроматида (диада) дан ташкил топган гомологик хромосома бир-биридан итарилиб, қарама – қарши қутбларга тортилади, яъни хар бир бивалент таркибидаги битта гомологик хромосома бир қутбга, иккинчи хромосома эса қарама – қарши қутбга тортилади.
Митоздаги анафазада битта хромосомадаги 2 та хроматида бир-биридан ажралиб қутбларга бўлинса, мейоз жараёнида эса хар бир қутбга яхлит хромосома тарқалади.
Шуниси диққатга сазоворки, бивалентдаги ота-онадан ўтган хромосома бир хил тарзда (эркин ҳoлда) ҳужайра қутбига силжиши мумкин. Шунинг учун ҳам хромосомаларнинг қутбларга мустақил тақсимланиши рўй беради.
Телофаза I жадал pўй беради,хросомалар чўзилади, ингичкалаша бошлайди. Аста-секин интерфазага ўтади, эндоплазматик тўрдан ядро қобиғи хосил бўлади. Натижада гаплоид сонга эга бўлган иккита қиз хужайра(диада) хосил бўлади. Ҳужайрадаги хромосома сони 2 марта камаяди (редукция содир бўлади) ва гаплоид хромосомалар тўпламига эга бўлган иккита қиз ҳужайра ҳосил бўлади.
Телофаза I дан кейин интерфаза (интеркинез) келади.
И и т е р к и н е з д а хромосома суст деспираллашади, хромосо­ма редупликацияси рўй бермайди, ДНК синтезланмайди. Хужайралар иккинчи бўлинишга ўтади.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish