Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

ГЕПАТИТ В
Гепатит В алоҳида касаллик сифатида шаклланганига ҳали 
куп булгани йуқ. Аммо бу касалликни утган асрда вақти-вақти 
билан кенг тарқалганлиги ҳақида тарихий маълумотлар мавжуд. 
1885 йилда Лурман чечакка қарши эмланган йшчилар орасида 
сариқ касаллигининг кенг тарқалганлиги ҳақида ахборот берган. Ана 
шу йили худди шунга ухшаш ҳодиса ҳақида Жоин ҳам ёзиб қолдирган. 
1934 йилда Африкада сариқ иситма касаллигига қар-ши 
эмланганлар орасида сариқ касаллиги тарқалганлиги қайд 
қилинган. 1937 йилда Америка олимлари Финдлей ва Мак Кол-
дум сариқ иситмага қарши эмланган аскарлар орасида сариқ ка-
саллигини тарқалиш сабабларини батафсил ургандилар. Улар 
эмлаш учун фойдаланилган вакцина таркибида одам қони зар-
доби борлигига дикдатни жалб қилдилар. 1942 йили Америка 
Кушма Штатлари армиясининг 2,5 млн аскари сариқ иситмага 
қарши эмланди. Уларнинг 51330 таси сариқ касаллигига йулик-
қанлиги маълум. 1937 йилда Севастополда паппатачи иситмаси-
га қарши вакцина билан эмланган денгизчилар орасида ҳам сариқ 
касаллиги тарқалади. Бу вакцина таркибида ҳам одам зар-доби 
булганлиги аниқланган. Беморларнинг баъзиларида касаллик 
жуда огир утган, бошқаларида сурункали туе олган. 1940 
йилларнинг урталарида қон зардоби орқали юқадиган алохдда 
сариқ касаллиги борлиги исбот қилинди. 1963 йили Блюмберг бу 
гепатитнинг антигенини топди. 1970 йилда Дейн касаллик ви-
русини топди. 1973 йилда Ж. С. Т. (жаҳон 
СОРЛИҚНИ 
сақлаш 
ташкилоти) эксперт комиссияси вирусли гепатитларнинг расмий 
номларини тавсия этди: илгари юқумли ёки инфекцион гепатит 
деб юритилган касалликни гепатит А деб, олдин қон зардобига 
мансуб гепатит деб юритилган касалликни гепатит В деб аташ-
ни тавсия ҚИЛДИ.
Этиологияси. 
Гепатит В ни қузгатадиган вируси гепатновирус 
оиласига мансуб, унинг катталиги 42 нм булиб, мура,ккаб тузи-
лишга эга. У айланма икки спиралли ДНК дан ташкил топган, 
спиралнинг бир қисми кемтик булиб ДНК га боглиқ полимераза 
билан қопланган. Вируснинг икки пардаси — ташқи парда ва 
ички пардаси бор. Ташқари юзасида реқепторлар мавжуд. Шу 
реқепторлар туфайли вирус жигар ҳужайраларига осонгина ёпи-
шади. Вируснинг уч хил антигени маълум. 1. Юзаки антиген — 
НВ
8
Ае (австралия антигени), 2. Ядрога мансуб антиген (НВ
С
Ад) 
бу ДНК полимераза билан жипелашиб богланган. 3. Юкумлилик 
антигени НВ
8
Ад. Одам организмида юкорида кайд қилинган 
антигенларнинг ҳар бирига қарши алохида антителолар пайдо 
булади. Вирус В юқори ҳароратга жуда чидамли. Уй ҳарорати
149


яъни 20—25 даражада.З ойгача, совитгичда 6 ойгача, музлагил-ганда 
15—20 йил, қуритилган кон зардобида 25 йилгача ўалок булмайди.
Эпидемиологияси. Гепатит В 
СОРЛОМ 
одамларга асосан вирус ташиб 
юрувчилардан, кейин гепатит В нинг сурункали формаси билан 
орриган беморлардан юқади. Ж- С. Т. маълумотига кура ер юзида 300 
миллиондан куп вирус ташиб юрувчилар бор. Гепатит В нинг 
субклиниқ билинар-билинмас симптомлар билан утадиган ва 
сариқсиз формалари касалликнинг тарқалиши-да муўим роль 
уйнайди. Шу билан бир қаторда жигар қиррози билан орриган 
беморлар ва НВ
8
Ад ташиб юрувчилар ўам касал-лик манбаидирлар. 
Гепатит В беморларнинг 5—10 фоизида сурункали формасига утади. 
Сурункали формада узоқ йиллар да-вомида бемор организмида вирус 
булади. Бундай кишилар қони-нинг 1 мл нинг мингдан бир қисми 
касаллик юқиши учун кифоя. Касаллик асосан вирус ташиб юрувчи ва 
беморнинг қони, манийси (спермаси) орқали юқади. Беморнинг 
сулагида ўам вирус бор, шу сабабли камдан-кам булса ўам баъзан 
сулак орқа-ли з$ам юқиши мумкин.
Гепатит В асосан парентерал йул билан шприқ, игна ва бошқа 
тиббий асбобларни етарли қайнатиб зарарсизлантирмаслиги 
оқибатида тарқалади. Гепатит жинсий йул билан ўам юқади. Одам 
териси ва шиллиқ пардасининг шилинган жойидан зўам ЮҚИШИ 
мумкин.
Гепатит В нинг вируси сийдикда, ут суюқлигида, шилимшиқ-да, 
куз ёшида ўам топилган. Аммо гепатит асосан қон орқали ва жинсий 
йу\л билан юқади Лунки НВ
8
Ад нинг бошқа суюклик ва 
шилимшиқлардаги дозаси жуда камдир. Донорлар орасида вирус 
ташиб юрувчилар булган такдирда гепатит В қон орқали тез юқади. 
Беморларнинг 6—20 фоизида инфекция кон қуйиш-дан сунг юқкани 
исбот қилинган. Соқол оладиган, тирноқ тоза-лайдиган, маникюр 
қиладиган, тиш ювадиган асбоблар умумий булган тақдирда ўам 
гепатит В юқиши мумкин.
Гепатит В вирусини ташиб юрув,чи аёллардан болага касаллик 
плақента орқали, бола турилаётганда юқади. Бир ёшгача булган 
болаларда инфекция кон қуйиш оқибатида юкади.
Оилада гепатит В нинг актив сурункали формаси билан орриган 
киши булса ундан касаллик як_ин контакт йули билан ўам юқади. 
Гепатит В нинг бундай оилавий Учоқларида инфекция бошқа оила 
аъзоларига юқиши мумкин. Умуман гепатит В билан орриган 
беморларнинг 60 фоизида касаллик тиббий муолажа ва боища йуллар 
билан гокданлиги аниқланган. Гепатит В вирусининг табиий Доллар 
билан юқиши унинг кенг миқёсда айланиб юришига ва биологик тур 
сифатида сақланишига шаро-ит турдиради.
Гепатит В нинг купайиш ёки камайиши йилнинг мавсумига бор-
лиқ эмас. Узбекистон ағ;олисининг 6—8 фоизида НВ» Ад борлиги 
аниқланган.,
150


Гепатит В дан сунг умрбод сақланадиган иммунитет қолади.
Патогенези ва патанатомияси. Гепатит В нинг вируси қонга 
тушгач, гепатотроплиги туфайли гепатоқитларда репликақия ва 
интеграқия жараёни юз беради. Репликақия вируснинг гепатоқит-лар 
қитоплазмасида купайиши демакдир. Интеграқия жараёнида эса 
вирус гепатоқит ичига кириб унинг геноми билан бирикади ва у 
билан бир тугун ҳолатга келади ва купайишда давом этади. Уткир ва 
сурункали гепатитда репликақия жараёни, НВзАд та-шиб 
юрувчиликда эса вируснинг интегратив ҳолати қайд қили-нади.
Гепатит В да гепатоқитлар куплаб емирилади. Бунда аутоим-мун 
жараёнининг роли ҳам катта, гепатоқит мембранасига ёпишиб олган 
вируслар антитело ва комплементни бириктириб иммун комплекси 
ташкил қилади. Иммун комплекси жигар ҳужайрала-рини 
емирилишига сабаб булади. Бу емирилиш жараёни гепатит В нинг 
фульминат формасида ва сурункали актив гепатитда куп булади. 
Гепатит В нинг огир ёки енгил утиши беморнинг иммунитет 
қувватига ва вируснинг бемор организмига нисбатан қанча-лик 
бегоналигига борлиқ. Иммунитет қуввати наслдан-наслга утадиган 
хусусиятга борлиқ. Агар иммун реакция меъёрида булса уртача 
орирликда утадиган гепатит В ривожланади. Иммун реакция кучсиз 
булса, узоқ зақт симптомсиз утадиган инф.екқия ёки сурункали ГВ 
шаклланади.
Иммун реакция кучли булганда аутоиммун жараёни ҳам кучли 
булади, демак гепатоқитлар куплаб емирилади ва гепатит жуда орир 
утади (фульминант форма). Жигарда юз берадиган яллир-ланиш ва 
некробиотик 
узгаришларнинг 
ривожланиш 
суръати 
бемор 
организмидаги аутоиммун жараёнга борликдир. Бу жараён сурати 
меъёрида булса, касаликка хос патоморфологик узгаришлар ҳам 
меъёрида юз беради ва касаллик беморнинг согайиши билан 
якунланади.
Гепатит В нинг вируси ва дельта вируснинг ҳамкорликдаги 
таъсири натижасида одатда гепатит В нинг яшин тезлигида утадиган 
хатарли шакли ривожланади. Жигарда гепатоқитлар ёппа-сига 
емирилади, қитолиздан ташқари мезенхима туқимасида 
ЯЛЛИР
-ланиш 
ва холестазга хос узгаришлар юз беради. Жигар паренхимасида 
ривожланадиган 
некробиотик 
узгаришлар 
асосан 
жигар 
бу\лакчаларининг марказий қисмида ва дарвоза вена томир-ларининг 
атрофида юз беради. Гепатоқитлардаги дистрофик Узгаришлар 
тобора авж олиб боради ва натижада некроз ривожланади. Некроз 
оқибатида жигар паренхимасининг анчагина кис-ми емирилади. Бу 
узгаришлардан ташқари ретикулоэндотелияга мансуб ҳужайралар, 
пролиферақияси ривожланади ва натижада лимфоқйтлар ва 
плазматик ҳужайралардан ташкил топган ин-фильтратлар пайдо 
булади.
Гепатит В нинг холестатик хилида асосан жигар паренхимаси 
ичидаги ўт йулларининг аарарлангани ва уғ йу\лларида «тромб» 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish