Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли


Дифференқиал диагностикаси



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

Дифференқиал диагностикаси. 
Гепатит В ни бошлангич даври-
да ва унинг сариқсиз утадиган формасини диспепсия ва артрал-гия 
аломатлари билан характерланадиган касалликлардан фарқ-лаш 
керақ Буларга уткир гастрит, овқатдан сунг ривожланадиган токсик 
инфекция, рёвматизмлар киради. Уткир гастрит ва токсик инфекция 
тусатдан бошланади, беморнинг доим кунгли айнаб, тез-тез қайт 
қилади. Гепатит В эса секин ривожланади ва диспеп-тик симптомлар 
камроқ безовта қилади. Гепатит В нинг бошлангич даврида ошқозон 
соҳаси огримайди, беморнинг ичи кетмайди. Овқат токсико-
инфекцияси ҳамма вақт эскириб қолган овқат, кон-сервалар истеъмол 
қилгандан сунг ривожланади ва купинча бир вақтда кўп одам 
касалланади.
Гепатит В нинг бошлангич даврида артралгик синдром урта 
ҳисоб билан 20 фоиз беморларда учрайди. Бироқ реьматизмдагига 
ухшаш огриётган бугимлар қизармайди ва шишмайди, юракда 
узгаришлар булмайди. Огриқ безовта қилаётган бугимларда сим-
метриклик аниқланмайди. Гепатит В да ЭЧТ камаяди. Ревматизм-га 
хос гепатитларда кулланиладиган махсус текширишларнипг 
курсаткичи манфий булади.
Юқорида бемор баданининг саргайиши вирусли гепатитдан 
бошқа касалликларда ҳам учраши мумкинлигини таъкидлаган эдиқ 
Бу касалликлар сариқнинг пайдо булиш механизмига қараб У
4
гурух/а булинадилар: 1) Гемолитик сариқ касаллиги; 2) парен-
химатоз сариқ касаллиги; 3) обтурақион сариқ касаллиги.
1. Гемолитик сариқ касаллигида эритроқитлар куплаб емири-
лади (гемолиз) ва хрсил булган куп микдордаги билирубинни жигар 
ҳужайралари ютиб улгуролмайди ва қонда бирикмаган билирубин 
йигилиб қолади. Бу билирубин сийдик оркали чикарил-майди. Аммо 
сийдикда куп микдорда уробилиноген булади. Бемор ахлати 
оқармайди, аксинча туқ сариқ булади. Сийдик ранги нор-мал булади. 
Беморнинг ахволи деярли узгармайди. Интоксикақия аломатлари 
куринмайди. Беморнинг боши айланади, баданиоқа-ради, терлайдн. 
Ферментлар курсаткичи нормал булади.
160


2. Паренхиматоз сариқ касаллигнда .жигар паренхимаси (гепа-
тоқитлар) зарарланади. Бундай узгаришлар баъзи юқумли касал-
ликларда (леитос'пироз, сариқ иситма, инфекцион мононуклеоз, 
сальмонеллёз ва бошқалар), турли гепатотроп захарли моддалар ва 
баъзи бир дорилар таъсирида узгаришлар юз беради.
Лептоепирсз тусатдан бошланади. Бемор эти увишиб қалти-райди, 
.\арорати кутарилади ва узоқ давом этади, болдир мускул-лари, бели 
огрийди, учуқ тошади, геморрагии синдром ва буйрак зарарланишига 
оид симптомлар аниқланади.
Инфекцион мононуклеозга давомли иситма, галоқ, лимфа без-
ларининг катталашиши характерлидир. Қонда лимфоцитлар ва
моноқитлар купайиши ўисобига лейкоқитоз аниқланади. Муртак
безлари шишиб кизарган ва оқ парда билан қопланган булади.
Баъзан алкоголь таъсирида хўам гепатит ривожланиши мумкин.
; Бундай хрлат илгари сурункали спиртли ичимликни куп микдор-да 
истеъмол қилиб келган ароқхурларда учрайди. Бундай гепатит 
алкоголни бирданига куп микдорда ичишдан сунг бошланади. Бу 
касаллик жигарнинг катталашиши ва сариқ пайдо булишдан 
бошланади. Юқори ҳарорат, нейтрофил лейкоқитоз, ЭЧТ нинг 
купайиши, унг қобирга остида қаттиқ огриқ булиш характерлидир. Бу 
симптомлар вирусли гепатитда учрамайди. АлАТ нинг актив-
1 лиги билирубин миқдорининг кунайишига Караганда камроқ оша-ди 
(билирубин—фермент диссоқиақияси). Ишқор фосфатазаси, хо-
I лестерин ва липопротеид курсаткичлари купаяди.
Баъзи дори-дармонларни куп микдорда ва узок; вақт истеъмол 
ҚИЛИШ натижасида хам жигар паренхимасининг зарарланиши 
мумкин. Бундай гепатитлар одатда сурункали давом этади ва бемор 
бадани меъёрида саргаяди. Дифференқиал диагностика анча мушкул 
булганлиги сабабдан масала специфик лаборатория
Г усуллари ёрдамида хал этилади.
Обтурақион ёки механик сариқ касаллиги ут суюқлиги йулини 
бирор сабаб таъсирида бекилиб колиши оқибатида пайдо булади. 
Масалан, гепатопанкреатодуоденал соҳада жойлашган рак усма-си, ут 
пуфагида пайдо булган тош ут суюқлиги йулини тусиб қуйиши 
мумкин. Бунда ут суюқлиги ун икки бармоқ ичакка тушмаиди ва ут 
пуфагида ва ут йулларида дам булиб йигилиб қолади ва нихоят 
шимилиб қонга тушади.
Обтурақион сариқ касаллигида бемор бадани жуда саррайиб 
кетади, аммо жигар паренхимаси зарарланмаганлиги учун инток-
сикақия жуда кам булади. Бемор бадани қаттиқ қичийди, Кур-вуазье 
симптоми аниқланади (ут суюқлигига тулган ут пуфаги яққол 
аниқланади). Трансаминаза ферментининг активлигн озгина купаяди. 
Де Ритис .коэффиқиенти 1 атрофида булади ва ниҳоят ишқор 
фосфатаза анча купаяди.
Давоси. Гепатит В нинг давоси қуйидагилардан иборат. 1. Хилидан қатьи 
назар вирусли гепатитларнинг енгил ва урта-ча огирликда утадиган 
формаларини дори-дармонсиз парҳез ва яхши парвариш билан 
даволанади.
11-36
161


2.
Жигарга қулай ва уз функқиясини қийналмай бажаришига 
шароит тугдирилади. Жигарни .\ар турлн дори-дармонларнинг 
зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш лозим. Беморларга ҳадеб бу-лар-
булмас дорилар бериш зарарлидир. Хонаси келганда айта-мизки, ҳар 
қандай дори зарарли модда эканини хотирада сақ-ламоқ керақ 
3.
Гепатит В га дельта инфекция қушилганда касаллик сурун-
кали формата утиш эхд-имоли куп эканини назарда тутган хрлда 
даво чораларини амалга ошириш зарур. 
Гепатит В нинг клиник ва патогенетик хилларини, унинг асо-
ратларини, беморнинг умумий аҳволини назарда тутган холда 
даволаш ишлари амалга оширилади.
1. 
УЖЭ белгиларисиз утадиган гепатит В даўдаволаш қуйида- 
гича олиб борилади: дори-дармон кам берилади< Кортикостероид- 
лар ишлатилмайди. Енгил формасида дорй берилмайди. Гепатит 
В нинг ўртача огир ва огир шаклларини даволашда касаллик 
вирусига таъсир қиладиган этиотроп препарат (интерферон) иш- 
латилади. Интерфероннинг
а, р ва •у-хиллари булиб, улар бир- 
бирларидан фарқланадилар. Инженерия усули билан олинган 
реоферон ҳам қўлланилади. Реоферон гепатит В нинг уткир фор 
масида қуйидаги схема буйича берилади. Реоферон беморнинг 
мушаклари орасига инъекқия қилинади (1 млн. бирлик дан кунига 
2 маҳалдан 5 кун). Ундан кейинги 5 кунликда 1 млн. бир. 
дан кунига 1 маҳалдан берилади. Сурункали гепатит В да бемор 
қонида НВ
8
Нд борлиги аниқланган хрлларда 500 мингдан 1 млн. 
бирликкача ҳафтада 2 маҳал берилади. Даволаш курси 2—3 ой.
Реоферон билан даволаш эрта бошланса (сариқ даврининг 5-
кунигача) тезда интоксикақия камаяди, беморнинг ах
1
воли тузала-ди, 
қонда билирубин ва трансаминаза микдори камаяди ва касаллик 
кейин зуриқмайди. Реоферон билан даволанганда беморнинг 
иситмаси ЧИҚИШИ, мускуллари ва бугимлари огриши мумкин. Бун-
га қарамасдан даволаш давом эттирилади. Иситма ва оррикутар уЧиб 
кетади. Сурункали гепатит В ни реоферон билан даволаганда баъзан 
маълум вақт утгач вирус репликақияси қайтадан бошла-ниши ва 
касалликнинг зуриққани кузатилган.
Реоферон йуқ булса гепатоқитларда энергетик жараённи кучай-
тирадиган дорилар берилади. Рибоксин (0,2 г дан кунига 4 маҳалдан 
10—14 кун, антиоксидант ва мембранани стабил-ловчи дорилар 
(қитохром С 10 мг дан мускуллар орасига, кверқетин 0,02 г дан 3 
маҳал огиз орқали 10—14 кун давомида) тавсия этилади. 
Гепатоқитлар 
қобирини 
мустаҳкамлайдиган 
ва 
ҳужайра 
метаболизмини яхшилайдиган дори-дармонлар тайинлаш мақсадга 
мувофикдир.
2. Гепатит В нинг орир формаси УЖЭ белгилари билан утаёт- 
ган ҳолда бемор дарҳол интенсив даволаш хонасига ёки булимга 
утказилади. Бундай хоналарда бемор аҳволини дар жиҳатдан тек- 
шириб аниқлайдиган ва зарур даволаш усулларини амалга ошириш 
учун ҳамма шароит мавжуддир. УЖЭ ривожланганда вирусга
162


қарши дорилар фонда қилмайди. Кортикостероидлар беморда бош 
мия шиши синдроми юз берганда ишлатилади. (преднизолон 60 мгр 
дан 3—4 марта ёки 7,5—10 мг дексазон бир кунда 3—4 марта венага 
юборилади). Дегидратақия мақсадида глюкозанинг 10% эритмаси 
юборилади ва инфузион суюқликлар чекланади. Бемор-нинг купроқ 
сийиши учун лазикс (40—80 мг венага) ва маннитол (10% 
эритмасидан 300—500 мл венага) тайинланади. Бундай усул билан 
даволанганда қонда калий камайиб кетади, шунннг учун беморга ҳар 
куни 12 граммгача калий берилади. Шу билан бир вакдда 
диспротеинемияни назарда тутиб альбумин (бир кунда 80 гр) 
тайинланади. Инфузион суюқликларни куп бериш мумкин змас. 
Дегидратақия тадбир чоралари билан бирга гипербарик оксигенлаш 
ҳам тавсия этилади. Юқорида қайд қилинган тадбир-чоралар жигар 
функқиясининг тикланишига ва кома ҳолатида ётган беморнинг 
ҳушига келишига қаратилгандир.
УЖЭ янада ривожланиб жигар ҳажми тезликда кичиклашгани ва 
геморрагик синдром аниқланганда протеолиз ингибитор дори-
лариинг катта дозалари тайинланади (бир кунда 100000 Бир. 
контрикал ёки 500 000 ТБ. гордокс венага томчи усулида юборилади). 
Шунингдек фибринолиз ингибиторлар (Аминокапрон кис-лотанинг 
5% эритмасидан 100 мл. дан бир кеча-кундузда 3—4 марта бемор 
венасига юборилади). Ангио протекторлар (диқиноннинг 12,5% ли 
эритмасидан 4—6 мл) бир кунда бир марта беморнинг венасига ёки 
мускул орасига юборилади. Кғон томирлар ичида кенг миқёсда 
коагуляқия жараёни юз берганда пайдо буладиган синдром 
куринганда бевосита таъсир қиладиган антикоагулянтлар ишлатилади 
(гепарин 7.500—10.000 Бир. дан бемор венасига бир неча марта 
қуйилади). Улар коа-гулограммани қайта-қайта тек-шириб қаттиқ 
назорат остида ишлатилади. Бундай беморларга 100—200 мл гуруҳи 
ва резуси турри келадиган қон қуйиш ҳам тавсия этилади. 
Геморрагих синдром юз берганда викасолнинг 1% ли эритмасидан 
2—5 мл берилади.
УЖЭ ривожланишда давом этаверса организмда кислота-ишқор 
мувозанатини тартибга солиш зарурияти тугиладн. Метаболии ақидоз 
юз берганда венага томчилаб натрий бикорбанат-нинг 4% ли 
эритмаси (100—200 мл) юборилади. Метаболик алкалоз ҳолатида эса 
калий купроқ берилади (бир кунда б—12 грамм).
Бемор жим ётмай бақириб, ҳар хил ножуя ҳаракатлар қила 
бошласа (психомотор психоз) уни тинчитиш учун седуксен (0,5%ли 
эритмасидан 2-4 мл мускул орасига юборилади) ва натрий 
оксибутират (20% ли эритмасидан беморнинг ҳар кг орирли-гига 70-
120 мг ўисобидан венага қуйилади), дипрозин (2,5% эритмасидан 1-3 
мл мускул орасига юборилади), галоперидол (0,5% ли эритмасидан 1 
мл венага қуйилади) тайинланади.
Бемор прекома ва х_атто кома ҳолатида ётган вақтида плазмо-
форез, гемосорбқия, гемодиализ ёрдамида организмда токсинни 
камайтириш (детоксикақия)га эришиш мумкин. Бунинг учун уларни 
бир неча марта қайтарилади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish