Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли


Патогенези ва патологии анатомияси



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

Патогенези ва патологии анатомияси. 
Организмга кирган мел-
иоидоз таёқчаси лимфа йуллари орўали қонга утиб, организмга 
тарқала бошлайди. Таёқча парчалангакда ажралиб чиқадиган токсин 
бутун организмни заўарлайди (интоксикақия). Ички ор-ганларнинг 
ҳаммасида гранулемалар, абсқесслар, некроз аломат-лари куринади. 
Баъзан абсқесслар ва некрозлар бир-бири билан қушилиб, каттагина 
жойларни эгаллайди. Умуман организмда юз берадиган узгаришлар 
сепсисдагига ухшаш булади.
Мелиоидоз турли сурункали касалликлар билан огриган ним-жон 
кишиларда, гиёҳвандларда жуда огир утади. Шунинг учун 
мелиоидозни илгари морфинистлар септиқемияси деб аташган.
Мелиоидоздан улган одам мурдасини ёриб курилса, ҳамма 
органларида, тери ва шиллиқ пардаларда абсқесслар, некрозлар 
борлиги, уларга қон қуйилиб қолгани топилади. Ҳамма орган-ларда, 
тери ва шиллиқ пардаларда йиринг булади.
Клиникаси. 
Инкубақион даври 2—14 кун давом этади. Клини-
када бу касалликнинг уч хили маълум: септик хили, упка хили ва 
латент хили.
I. Септик хили. Касалликнинг бу хили турлича булади: а) Яшин 
тезлигида утадигани тухатдан бошланади. Касаллик сим-птомлари 
жуда тез зурайиб боради. Ҳарорат 41 даражагача ва 'бундан юқори 
кутарилади, бемор кетма-кет қусади, тез-тез ичи кетади, сувсираш 
белгилари пайдо булади. Юрак-томирлар фао-лияти издан чиқиб тез 
орада етишмай қолади. Бемор тез-тез на-фас олади, йуталади, қон 
билан йиринг аралаш балгам ташлай-ди. Жигар ва талоқ 
катталашади. Баъзан бадан саргайиб кетади. Бундай мелиоидоз 
вабога ва улатнинг септик хилига ухшаб утади. Бемор аксари 
касалликнинг иккинчи куни улади. б) Мелиоидоз септик хилининг 
уткир тарзда утадигани тусатдан бошланади, бемор қалтираб, 
ҳарорати 40—-40,5 даражага кутарилади ва 4—6 кун юқори булиб 
туради, кейинчалик вақти-вақти билан бироз пасаяди ҳам. Боши, 
бугимлари, мускуллари огрийди, кунг-ли айниб, қайт қилади. Бемор 
безозта булиб, узини х_ар ёкда ташлайди, алаҳлайди ёки карахт 
булиб ётади. 5—6-кунлари бемор баданида пустулалар пайдо булади. 
Пустуланкнг ичи кую*; йиринг билан тулиб туради. Пустулалар куп 
булади, лекин кафт-да ва товонда курннмайди. Буйин ва қултиқ
ости лимфа тугун-
415


лари катталашади. Бундай мелиоидоз умуман огир септиқемия 
аломатлари билан таърМфланадИ ва 8—15 кун давом этади. Уз 
вақтида даво қилшшаса бемор ҳамма вақт улади. в) Миелоидоз 
септик хилининг ярим уЧкир тарзда утадигани септикопиемйя 
аломатлари билан таърифланади. Абсқесслар қайси органларда 
пайдо булганига қараб симптомлар ҳам ўзгариб туради. Купин-ча — 
упка абсқесси ва йирингли плеврит бошланади. Тана ҳа-рорати 
доимо юқори булади. Бемор аҳволи гоҳ огир, гоҳ енгилроқ бу\либ, 
узгариб туради. Тегишли этиотроп усул билан даво қилин-маса, 
бемор ойнинг охирларига бориб у\чади (ярим уткир мели-оидозда 
беморларнинг 98 фоизи ҳалок булади). г) Мелиоидоз камдан-кам 
ҳолларда сурункали тарзда давом этади, бунда ҳа-рорат кутарилиб, 
умумий интоксикақия булади, бундан ташқари ички органларда 
абсқессларга хос симптомлар аниқланади. Терн, тери ости туқимаси, 
суякларда зўам абсқесслар пайдо бу\лиши мумкин.
Баъзан интоксикақия жуда кучсиз булади, ҳарорат ҳам унча 
кўтарилмайди. Абсқесс аста-секин ривожланади, касаллик зур-
иққанида бемор аҳволи огирлашади. Сурункали мелиоидоз бир йена 
ойдан бир неча йилгача чузилиши мумкин. Касалликнинг бу хилида 
ҳам беморларнинг купчилиги у\лади.
II. Упка хили. Мелиоидознинг бу хили секин-аста бошланади; 
ўарорат секин-аста кутарилиб, ГеЪпз 1п1егтШепз тусига киради. 
Огир пневмония, йирингли плеврит ва упка абқесслари пайдо 
булади. Бемор йуталганида купинча қон аралаш балгам ташлай- 
ди. Рентгеида силдагига ухшаш манзара курилади, упканинг 
юқори булагида 4—5 см катталикда буладиган буЧилнқлар кузга 
ташланади. Интоксикақия жуда кучли булади. Касалликнинг 
бу хилида ҳам бемор купинча ҳалок булади.
Мелиоидознянг септиқ упка хилларида лейкоқитоз, нейтро-
филез ва ЭЧТнинг тезлашгани аниқланади.
III. Латент хили. Касалликнинг бу хили эндемик ўчокда яшай- 
диган аҳоли орасида учрайди. Серологик реакциялар натижаси 
мусбат бўлиб ЧИҚИШИНИ айтмаганда, касаллик бирор хилдаги 
клиник симптом билан маълум бермайди.
Диагностикаси. Мелиоидоз диагнозини аниқлаш анча муш-кул, 
чунки унинг клииикаси ҳар хил касалликларга ухшаб кета-ди. 
Мелиоидоз диагнозини қон, сийдиқ қусуқ, балгамни, ярадан олинга
(
н 
йиринг, абсқесс йиринги, мурда ёрилганда ички орган-лардан 
олинган бу\лакчаларни бактериологик текширувлардан утказиш 
натижасига қараб аниқлаш мумкин, холос. Бу материал-ларни озуқа 
муҳитига экишдан ташқари, биологик усул билан текшириш ҳам 
мумкин. Бунинг учун уларни денгиз чучқаси ва Куёнларнинг қорин 
бушлиқларига юбориб курилади. Бу ҳайвон-ларда перитонит на 
орхит бошланиши мелиоидоз борлигидан да-рак беради.
416


Серологии реакциялардан комплементни бириктириш реакция-
си, ва эгри гемаггютинация реакцияси қулланилади.
Мелиоидозни манқа, уяат, заўмнинг учинчи даври, микозлар, 
сил, спиддан фарқлаш керақ

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish