Тиббиёт олий билимгохлари учун укув адабиёт в. М мажидов юкумли



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/257
Sana02.03.2022
Hajmi3,72 Mb.
#477270
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   257
Bog'liq
Мажидов В.М. Юкумли касалликлар.doc

Учинчи варианти. 
Бруқеллалар регионар лимфа безларида тез-
лик билан купайиб, тез орада к_онга утади ва инфекциянинг гене-
рализақияси бошланади.
Одам организмига кирган бруқеллалар асосан лимфогемопоез 
органларига урнашиб олиб, купайншда давом этади ва турли па-
томорфологик узгаришларга сабаб булади. Бруқеллёз билан 
ОР
-
риган одамнинг қонидан, сийдигидан ва талоги, жигари, кўмиги, 
турли лимфа безларидан бруқелла культураси олинади. Кумик-дан 
бруқелла культурасини олиш (мнэлокультура) клиникаларда 
диагностика мақсадида кулланилади.
Бруқеллёз инфекцияси турли ўайвонларда ва одамда ғўар хил 
йуддатгача давом этиши мумкин. Масалан, куйларда бруқеллёзнинг 
уткир даври узоги билан 1,5—2 ойдан сунг суна бориши 
экспериментал текширишларда исбот қилинган. Орадан 3—4 ой вақт 
утгач, бруқеллёзли қуйларнинг кўпчилиги бруқеллалардан-бутунлай 
халос булади.
Одам организмида бруқеллёз инфекциясининг генерализақияси 
бошлангач, макроорганизмнинг .ўимоя механизмлари билан бру-
қеллалар уртасида катта кураш кетади. Аксари бруқеллёз 
инфекциясининг генерализақияси бошлангач бемор организмида 
специфик антителолар ишлаб чиқариш ва фагоқитар фао-лият 
кучаяди- организмнинг хужайра ва туқималарида бруқеллёз 
антигенига нисбатан ута сезувчанлик (сенсибилизақия) .холати 
пайдо булади. Урта ўисоб билан 2—3 хўфтадан 2—3 ой вақт утгач 
бруқеллёзнинг генерализақияси аста-секин суна боради, шу билан 
бирга организмнинг турли жойларида (асосан таянч-ўара-кат 
органларида, нерв системасида в.а таносил органларида) бру-
қеллалар урнашуви натижасида мах_аллий узгаришлар — метас-
210


тазлар пайдо булади. К
он
оркали айланиб юрган бруқеллаларнинг 
шароити организмнинг ҳимоя механизмлари таъсири остида ёмон-
лашади ва улар ноқулай муҳитдан четлашиб, турли органларга, шу 
жумладан 
р'ётикуло-эндотелий 
системасининг 
органларига 
яширинади. Шундай килиб, бруқеллёз инфекциясининг локализа-
қияси бошланади. Маҳаллий узгаришлар (метастазлар) пайдо булган 
вактдан бошлаб бруқеллёзнинг уткир даври сурункали даврга утади.
Касалликнинг сурункали даври бошлангандан кейин ҳам бру-
қеллалар лимфа-гемопоэз органларидан, вақти-вақти билан қонга 
утиб туради. Касалликнинг генерализақия билан бошланишини, 
сунгра организмда турли маҳаллий узгаришлар (метастазлар) пайдо 
булишини ва ниҳоят, бруқеллаларнинг вақти-вақти билан қонга утиб 
туришини назарда тутиб, бруқеллёзни уз моҳияти билан септик 
касаллик деб ҳисобласак булади. Бруқеллёз ҳақиқатан ҳам узига хос 
септик касаллик булиб, бунда дастлабки септик учоқ лимфа-
гемопоэз органларида булади. Дастлабки септик учоқдан 
бруқеллалар вақти-вақти билан қонга утиб септик ҳолатни давом 
эттиради. Таянч-ҳаракат органлари, нерв системаси ва таносил 
органларида пайдо буладиган турли маҳаллий узгаришларни ме-
тастазлар деб ҳисобланади. Бемор организмида метастазлар пайдо 
булгунча утган вақт бруқеллёзнинг уткир-септик даври булса, ундан 
сунг касалликнинг сурункали септик даври бошланади. Уткир-
септик даврнинг қанча давом этиши асосан бемор орга-низмининг 
реактив қобилиятига боглиқдир.
Маҳаллий узгаришлар қаерда булмасин, барибир патоморфо-
логик узгаришлар асосан метастаз пайдо булган органнинг 
бириктирувчи туқимасида юз беради. Бошқача айтганда, бруқел-
лёзли бемор организмида патоморфологик узгаришлар асосан ме-
зенхима туқимасида пайдо булади. Демақ бруқеллёз — мезенхима 
туқимасининг инфекциясидир.
Организмда касаллик жараёнининг гоҳ сусайиб, баъзан бутунлай 
суниб, год эса яна зуриқиб туриши бруқеллёз инфекциясига жуда 
характерлидир. Бруқеллёз инфекцияси локализақиялана бошлагач, 
касаллик жараёни аста-секин суна боради. Аввало касаллик 
симптомлари йуқолади, бруқеллалар фақат лимфа-гемопоэз 
органларида 
қолади. 
Касаллик 
микроблари 
лимфогемопоэз 
органларига гуё яшириниб олади. Бу даврни бруқеллёзнинг 
иккиламчи латент (яширин) даври дейилади. Макроорганизмнинг 
иммунобиологик қуввати етарли булганда иккиламчи латент даври 
маълум вақтдан сунг касалликнинг охирги даврига — бакте-риологик 
согайиш даврига утади; организм бруқеллалардан бутунлай халос 
булади. Макроорганизмнинг инфекцияга қарши реактив қобилияти 
турли экзоген ва эндоген сабаблар таъсирида камайган такдирда 
иккиламчи латент ҳолатдаги инфекция яна қузгалади ва янгидан 
касаллик симптомлари пайдо булади. Бруқеллёз инфекцияси то 
организмдан бутунлай йуқолгунча вақт-вақти билан қузгалиб, яна 
бир неча марта латент ҳолатга утиши мум-
211 
•*


кин. Одам организмида бруқеллёз инфекцияси урта ҳисоб билан 2—
3 йилгача давом этиб, кейин бутунлай йуқолади.
Бемор умумий аҳволига ва инфекцион жараённинг қандай даврда 
эканига қараб касаллик давомида уч давр ажратилади: 1) 
компенсақия даври — инфенкқия яширин ҳолда булади, яъни 
касаллик симптомлари йуқ булиб, бемор узини тамомила 
СОРЛОМ 
сезади; 2) декомпенсақия даври инфекциянинг қузралган даври 
булиб, макроорганизмда турли физиологик жараёнлар бузилгак 
булади; 3) субкомпенсақия даври — организмда касаллик жара-ёни 
сал қузгалган булади; беморнинг умумий аҳволи яхши булиб, 
касаллик симптомлари билинар-билинмас булади.
Бруқеллёзнинг дастлабки даврларида, аксари беморнинг қони, 
сийдиги ва турли органларидан бруқеллаларни топиш мумкин. Вақт 
утиши билан касалликнинг дастлабки даврига хос симптом-лар 
йуқолгач, бемор организмидан бруқеллалар камроқ топила-диган 
булиб қолади. Организмнинг индивидуал хусусиятига, мик-робнинг 
вирулентлигига ва микдорига қараб турлича вақтдан кейин одам 
организми бруқелладан бутунлай халос булади. Бру-қеллёзли 
беморларнинг 
баъзиларида 
лимфо—гемопоэз 
органларида 
бруқеллаларнинг узоқ вақт латент ҳолатда сақлана олиши мумкин. 
Бу бруқеллалар вақти-вак_ти билан касалликнинг қайтала-нишига 
(реқидив) сабаб булади.
Бемор организмида пайдо буладиган иммунитет етарлича мус-
таҳкам бу\пмайди, шунингдек жуда узоқ давом этмайди. Бруқел-
лёзнинг уткир даврида бемор организмида «инфекцион иммунитет» 
ҳолати булади, яъни бундай организмга бруқеллёз янгидан юқмайди 
яъни организм суперинфекцияга чидамли булади. Организм 
бруқеллалардан бутунлай халос булгандан сунг ҳам маълум вакд 
давомида бруқеллаларнинг озгина дозаларига чидаш бера-веради, 
яъни бундай организмда озгина бруқеллалар кирганда касаллик юз 
бермайди. Демақ бруқеллёздан согайган одам организмида абсолют 
булмаса ҳам нисбий «постинфекцион» иммунитет маълум вақт давом 
этади. Шундай қилиб, бруқеллёзли бемор организмида олдин 
«инфекцион иммунитет» пайдо булади, кейин-чалик — бемор 
организмидан бруқеллалар бутунлай йуўолгач «постинфекцион» 
иммунитет вужудга келади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish