Прогнози.
Иссиқ иқлимли мамлакатларда амёбиаздан улиш
ҳоллари 2—8 фоизни ташкил қилади. Амёбиаз сурункали касал-лик
булганлигн сабабли баъзи ҳолларда бемор жуда ориқлаб кетўди
(кахексия) ва пировардида ҳалок булади. Жигар абсқесси ҳам баъзан
беморнинг улимига сабаб булади.
Давоси.
Амёбиазни даволашда қулланиладиган дориларни уч
гурухха булиш мумкин: а) амёбанинг оралиқ шаклини ҳалок
қиладиган дорилар: ятрен ва дийодохин. Бу дорилар сурункали ичак
амёбиазининг ремиссия вақтида ва амёба тухумларини ташиб
юрувчиларни даволашда қулланилади.
Ятрен.
10 кун давомида 0,5 г дан 3 ма\ал берилади. Зарурият
булганда 10 кун утгач даволаш курсини дайтариш мумкин. Шу билан
бир вакдда ятрендан клизма қилиш ҳам мумкин (1—2 г ятрен бир
стакан илиқ сувга солинади).
Дийодохин 10 кун давомида 0,3 г дан 2—3 маҳалдан берилади; б)
Ичак шиллиқ пардаси ва бошқа туўималарда (масалан жи-гарда)
жойлашган
амёбаларга таъсир
қиладиган дорилар: эметин,
дегидроэметин, амбильгар (ниризадил, нитротамид азол). Эметин
(солянокислый эметин) 5—6 кун давомида беморнинг мус-кули
орасига ёки териси остига юборилади (беморнинг хар килограмм
огирлитига 1 мг дан эметин ҳисобида). Зарурат булганда эметин
билан даволаш курсини 45 кун утгач қайтариш мумкин. Эметин
билан даволаганда қайт қилиш, миалгия, неврит, миокарднинг
зарарланиши каби кушимча белгилар пайдо були-ши мумкин.
т
Дегидроэметин 10 кун давомида бемор мускули орасига ёки
териси остига юборилади (беморнинг ҳар бир килограмм орир-
лигига 1,5 мг дегидроэметин ҳисобида). Дегидроэметин эметинга
нисбатан 6 марта кучли таъсир к_илади.
Амбильгар дегидроэметиндан ҳам кучлидир. Беморга 7—10 кун
давомида огиз орқали берилади (беморнинг ҳар бир килограмм
огирлигига 25 мг. дори ҳисобидан). Амбильгар билан да-воланганда
беморни боши орриши, баъзан унинг асаби ва руҳида баъзи бир
узгаришлар пайдо булиши мумкин. Бу дори фақат врач назоратида
қулланилади.
' Жигар амёбиазида хингамин (делагил, аролен, хлорохин) иш-
латилади. Хингамин ичакдан шимилиб қонга утади ва сунгра
жигарда тупланади. Даволаш 3 ҳафта давом этади. Биринчи ҳафта
давомида бемор ҳар куни 0,75 граммдан хингамин қабул қилади,
иккинчи ҳафта давомида 0,5 дан ва учинчи ҳафтада 0,25 дан қабул
қилади; в) Амёбиазнинг ҳамма формаларида ишлати-ладиган ва
универсал таъсир қиладиган дорилар: метронидазол, фазижин,
фурамид. Ичак амёбиази билан орриган беморга метронидазол 5 кун
давомида 0,4 граммдан 3 маҳал берилади. Ичакдан ташқари бошқа
аъзоларда жойлашган амёбиазда метронидазол 2 кун 0,8 дан 3 ма.\ал
ва сунгра 4 кун давомида 0,4 гр дан 3 маҳал берилади.
Фазижин ва фурамид .\ам метронидазол каби ичак амёбиази на
ичакдан ташқари жойлашган амёбиазда ишлатилади. Фурамид
амёбиаз юқиш хавфи булган шароитда профилактика мақсадида хам
ишлатилади (.\ар куни 2 таблеткадан қабул к
и
линади).
Амсбпазни даволашда кенг спектрда таъсир қиладиган анти-
биотиклар хам қулланилади. Бу антибиотиклар амёбаларга эмас,
балки ичак микрофлорасига таъсир қилиб, уларнинг узаро муха
посиблигнни таъмннлайди.
Беморга 01\сил моддаларга бой, юқори калорияли ва вита-
минлари (С, В, В
2
, В
6
) куп овкат берилади. Жигар, мия ва бошқа
органларда абсқесс юз берганда амёбага қарши дорилардан таш-|\ари
операқия хам қилинади. Тери амёбиазига ятрендан тайёр-ланган
малкам ишлатилади.
Профилактикаси. Амёбиазнинг профилактикаси худди бакте-
риялар қузгатган дизентериядагига ухшаш асосан умумий санитария
ва шахсим гигиена қоидаларига қаттиқ риоя қилишга қа-ратилган.
Ахоли орасида тушунтириш ва таррибот ишлари ва бинобарин
кишиларнинг санитария ва гигиена жихўатидан мада-ниятини
кутариш мухим аҳамиятга эгадир.
Касалхона шароитида даволанган беморларни фақат қайта-қайта
бактериоскопик текшириш утказиб, уларнинг ичакларида амёба
йуқлигига ишонч ўосил қилингандан сунггина уйларига жунатиш
мумкин.
206
Do'stlaringiz bilan baham: |