талваса синдроми бошланади. Боланинг ранги ўчиб, кўкимтир тусга
киради, нафаси тезлашиб, тахикардия аниқланади. Ҳаро-рати
кутарилади. Бола асфиксия ёки юракнинг тухтаб қолиши туфайли
улади (улиш холлари 90 фоизни ташкил қилади).
Баъзи чақалоқларда тризм ва пзиз загсЬшсиз белгилари
бутшаслиги мумкин. Баъзан бемор боланинг огзи катта очилган
булиб, пастки лаблари, киприклари, энгаги, тили уқтин-Укдин
«учиб» туради.
1ўоқшол микробининг кириш жойига қараб унинг қуйидаги хиллари
ажратилади: 1) травматик қоқшол (жароҳат, операқия, куйиш, туриш
ва абортдан сунг ривожланади); 2) туқималарнинг яллирланиши ва
парчаланишидан сўнгги қоқшол; 3) криптоген қоқшол, бунда
инфекциянинг кирган жойини аниқлаб булмайди. Маҳаллий қоқшол.
Бунда фақат жароҳатга яқин булган мус-кулларгина зарарланади.
Масалан одамнинг боши ёки юзи жа-рохатланганда маўаллий
қоқшол бошланиши мумкин. Беморда тризм, пзиз Загйотсиз ва энса
мускулларининг тортишиб қоли-ши яедол куринади. Бундан
ташқари бош мия нервлари зарар-ланганига хос белгилар ҳам кузга
ташланади. Баъзан қоқшолда худди қутуриш касаллигидагига
ухшаш ютиш мускуллари тортишиб қисқариб қолади.
Бош ва юз жароҳатланган ҳолларда баъзан юз фалажи қоқ-шоли
ривожланади. Буни Розе (1870) қоқшоли деб ҳам юритила-ди.
Беморда тризм ва мимика хамда энса мускулларининг тортишиб
қисқаришидан ташқари бош мия нервлари, кузни ҳаракатга
келтирувчи ва узоқлаштирувчи нервлар ярим фалажи бошланади.
Одатда жуфт нервлар ярим фалажи икки томонлама булади. Коўшол
касаллиги 2—4 х;афта давом этади. Айниқса қоқшол-нинг уткир
даври (10—14 кун) хавфлидир. 15 кундан кейин бемор аста-секин
согая бошлайди.
Қоқшол асоратлари. Қоқшолнинг бошлангич даврида ателак-тоз,
аспирақион ва гипостатик пневмония бошланиши мумкин. Кучли
талваса натижасида баъзан пай ва мускуллар узилиши, суяклар
синиши каби ҳодисалар юз беради. Қоқшол окибатида узоқ давом
этадиган тахикардия, гипертония ҳодисалари умурт-қаларнинг
қийшайиб қолиши, мускуллар ва бугимларнинг тортишиб туриши,
III, IV ва VII жуфт бош мия нервларининг фалаж булиб ҚОЛИШИ
каби асоратлар учрайди.
ҚОҚШОЛ касаллиги ка<мдан-кам лолларда қайталанади ҳам
(реқидив).
Кўоқшолдан согайган киши урта ҳисоб билан 1—2 ойдан ке-
йингина уз касби бўйича ишга тушиши мумкин.
ўиўилдоқдаги овоз мускуллари, диафрагма ва бошқа нафас
мускулларининг тортишиб қнсқариши натижасида асфиксия бош-
ланиши, ҳарорат жуда юқори куғарилиб, тахикардия, пайдо бу-лиши
вэ баъзан тахикардиянинг брадикардия билан алмашини-ши ёмон
аломатлардан хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: