полдипсия — патологик чанқашнинг куча- йиши натижасида кўп суюклиқ ичиш. Бирламчи ва иккиламчи П. фарқланади. Бош миянинг органик зарарланиши окибатида бирламчи П., кўп сийиш натижасида (мас., полиурияда) иккиламчи П. ку- затилади.
ПОЛИИНФЕКЦИЯ — организмнинг бир вақтда бир неча хил микроорганизмлар б-н зарарланиши; ҳар хил юкумли касалликлар (мас., вабо б-н ич буруғи, сил б-н юқумли сариқ касаллиги, кизамик б-н бўғма ва б) нинг бирга учраши.
ПОЛИКАРДИОГРАФИЯ — юрак фаолиятининг бир неча хил кўринишини синхронли график ёзув ёрдамида кайд килиш. Бир вактда уйку артерияси сфигмограммасини, электрокардиограмма ва фо- нокардиограммани ёзиб олади.
ПОЛИКИСТОЗ — ривожланиш нуксони; парен- химатоз органлар, кўпинча буйракда ичи суюклик б-н тўла пуфакчалар пайдо бўлиши. ПОЛИКЛИНИКА — тураржойи ёки иш жойи бўйича қатнаб даволанадиган, шунингдек уйдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатадиган даволаш- профилактика муассасаси. П. да ҳар хил соҳадаги мутахассис шифокорлар (терапевт, жарроҳ, нев- ролог, стоматолог ва б.) тиббий ёрдам кўрсати- шади. Унда рентген, физиотерапия хоналари, клиник-диагностик лаборатория, дорихона ва б. бўлади. Қасалхона б-н бирлашган ва муста- қил П., 14 ёшгача бўлган болалар даволанадиган болалар П.си ва курорт шаҳарларда йўлланмасиз даволанишга келган кишиларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатиладиган П. бўлади.
ПОЛ ИКОРИЯ — кўз қорачиғининг кўп (3—4 та) бўлиши. Туғма нуксон. Кўз яхши кўрмай- ди.
ПОЛИМАСТИЯ — ривожланиш нуксони; ортик- ча сут безлари бўлиши.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
ПОЛИМЕНОРЕЯ — \айз кўришнинг бир неча (олти ёки ундан ҳам кўп) кунга чўзилиши; кўпинча бачадон шиллик каватининг яллиғлани- ши ёки шишиши сабаб бўлади.
ПОЛИМЕРИЯ — генларнинг ўзаро таъсири тип- ларидан; бунда бир белгининг ривожланишига бир катор аллел бўлмаган генларнинг ўзаро таъсири кузатилади, П. табиатда кенг таркалган. ПОЛИМИКСИНЛАР — антибиотиклардан; тар- кибига полипептидлар колдиклари кирган му- раккаб бирикмалар. Асосан грамманфий микро- бларга нисбатан фаол бўлиб, тери ва шиллик каватларнинг яллиғланиши б-н ўтадиган ка- салликларда маҳаллий тарзда ишлатилади; ко- лит, энтероколит, гастрознтероколит, дизентерия- ларда ичиш учун берилади.
ПОЛИМОРФИЗМ — кўп шакллилик; бир турга кирадиган ўсимлик ёки ҳайвон организмининг ўзида бир-биридан бир оз фарк киладиган бир неча хил (камида икки хил) шакллар бўлиши. ПОЛИНЕВРИТ — барча периферик нерв толала- рининг бир йўла ўткир яллиғланиши. Грипп, ангина, дифтерия каби юкумли касалликлар, диабет, нефрит, алкоголь ва мишьякдан заҳарла- ниш сабаб бўлади. П. да кўл-оёқда периферик тусдаги фалажлик, яъни мускулларнинг нимжон- ланиши, пай рефлексларининг сусайиши ёки йўколиши кузатилади, кўл-оёк жимирлаб, увиша- ди. Қўл-оёкларда «калта па'йпоқ» ва «кўлкоп» симон сезги йўқолади. Қасаллик зўрая бориши б-н беморнинг оёғи дармонсизланиб, юриши қийинлашади ва кўлида ҳеч нарса ушлай олмай қолади. П. да баъзан юз нерви ҳам яллиғланади. ПОЛИНЕВРОПАТИЯ — бир қарнча периферик нервларнинг дистрофик ўзгаришлари. П.нинг келиб чикишида организмдаги турли касаллик- лар, яъни инфекциясиз зарарланиш, мас., кандли диабет, алкоголизм, турли заҳарланишлардаги полиневропатик ўзгаришлар — енгил фалажлик, мускулларнинг озиши, пай рефлекслари ва сезги- нинг сусайиши сабаб бўлади. ПОЛИНУКЛЕОТИДлАр — бир мономернинг 3' углерод атоми қўшнисининг 51 атоми б-н фосфат кислота оркали боғланишидан ҳосил бўлган, камида 20 та нуклеотиднинг узун бир чизикли занжири.
полиодонтия — ривожланиш нуксони; оғиз- даги тишларнинг одатдагидан кўп бўлиши. ПОЛИОМИЕЛИТ — вируслар қўзғатадиган умумий ўткир юқумли касаллик. Асосан орка миянинг кулранг моддаси ва м. н. с.нинг бошқа бўлимлари яллиғланади ва бунинг натижасида кўпинча оёқ-қўл мускуллари фалаж бўлиб кола- ди. Аксарият болаларда учрайди.
ПОЛИОПИЯ — битга нарсанинг кўзга кўп бўлиб кўриниши. Бунга ғилайлик, бир кўз соккасинингр ик- кинчисига нисбатан нотўғри туриши ёки карилик катарактасининг иккинчи — етилиб пишмаган дав- рида унинг нотекис хиралашиши сабаб бўлади. ПОЛИОРХИЯ — моякларнинг иккитадан кўп бўлиши.
ПОЛИОЭНЦЕФАЛОМИЕЛИТ — бош мия б-н
орка мия кулранг моддасининг бирйўла яллиғла- ниши. Бунда жароҳатланган соҳага қараб ўзига хос клиник белгилар намоён бўлади. Орка мияда олд шохлардаги жароҳат полиомиелитни эслатса, бош мияда турли белгилар б-н ифодаланади. ПОЛИП — сурункали яллиғланиш натижасида
ПОЛИЭСТЕЗИЯ 171
шиллиқ парданинг маълум қисмнда пайдо бўла- диган сўрғичсимон ўсик. Бурун, ичак, меъда, бачадон ва тананинг бошқа бўшлнкларидаги шиллиқ парданинг гипертрофияланиши окибати- да вужудга келади.
ПОЛИПЕПТИДЛАР — к. Пептидлар.
ПОЛ ИПЕРИОСТИТ — суяк уст пардаси кўп қисмининг яллиғланиши.
ПОЛ ИПЛОИДИЯ — организм ҳужайрасидаги хромосомалар сонининг икки ва ундан кўп марта ортиб кетиши, Полиплоид организмлар ўз ота ва она организмларига, авлод-аждодларига нисба- тан йирик, кучли бўлади. П. ҳайвонларга нисба- тан ўсимликларда кенг таркалган. Селекция- да П. ҳодисасидан кенг фойдаланилади. ПОЛИПОЗ — бир нечта ёки жуда кўп полип бўлиши.
ПОЛИПОТОМИЯ — жаррохлик йўли б-н полип- ларни олиб ташлаш.
ПОЛИРАДИҚУЛОНЕВРИТ — орқа мия илдиз- чалари б-н периферик нервларнинг бирга ял- лиғланиши.
ПОЛ ИРИБОСОМАЛАР, полисомалар — ахборот РНК молекуласи оркали бириккан рибо- сомалар тўплами; ҳужайрада оксил биологик синтезини амалга оширадиган органоид. Цитоплаз- мада эркин жойлашиши ёки донадор эндоплазма- тик тўрнинг мембранасига бирикиши мумкин. ПОЛИСАХАРИДЛАР — углеводларнинг анча катта туркуми. 10 ёки ундан ортик моносахарид колдикларининг шохланган ёки шохланмасдан бир-бирига гликозид боғлар оркали кўшилиши- дан ҳосил бўлган мураккаб табиий полимер. П. таркибига кирадиган гексозалар: Д-глюкоза, Д-фруктоза, Д-галактоза ва Д-манноза; пентоза- лар: Д-арабиноза, Д-ксилоза ва амииоқанд Д-глюкозамин. П. фақат бир типдаги компо- нентлардан тузилса, гомоглюкан, бир неча хилла- ридан ташкил топса, гетероглюкан деб аталади. П. да юзлаб, минглаб моносахарид бирликлари бўлади ва улар жуда юксак молекуляр оғирликка эга. П. нинг физик-кимёвий хоссалари улар таркибига кирадиган моносахаридларнинг тузи- лишига, полимерланиш даражасига, ўзаро бири- киш усулига боғлиқ. П. овкат таркибида кўп миқдорда бўлиши, организмда эхтиёт энергетик модда сифатида тўпланиши ва моддалар алмаши- нувида иштирок этиши б-н аҳамиятлидир. Қрах- мал, гликоген ва клетчатка энг муҳим П. ҳисобла- нади.
ПОЛИСЕРОЗИТ — бир йўла бир нечта бўшлик- даги сероз парданинг яллиғланиши. Кўпинча коллагенозлар ва сил касаллигида кузатилади. ПОЛИСПЕРМИЯ — шаҳват миқдорининг кўпа- йиши; касаллик ҳисобланмайди.
ПОЛИУРИЯ — кўп миқдорда сийдик ажралиши. Физиологик (мас., ҳаддан ташқари кўп суюклик ичганда) ва патологик П. (мас., қандли ва қандсиз диабетда) фарк килинади. ПОЛИХИМИОТЕРАПИЯ — ҳар хил химиотера- певтик моддалар мажмуи ёрдамида беморларни даволаш.
ПОЛИЦИЕЗ — кўп ҳомиладорлик.
ПОЛ ИЭСТЕЗИЯ — юзадаги сезувчанликнинг бу- зилиши; бунда битта нуктадаги таъсирланиш
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
172
полиэтиология
жуда кўп нуқтадаги таъсирланишдек ҳис этилади. полиэтиология — этиологиядаги йўналиш- лардан бири; бу йўналишга кўра бирор аниқ касалликнинг пайдо бўлишига бир эмас, балки бир неча сабаб бўлиши мумкин. ПОЛЛАКИУРИЯ — тез-тез (суткада 6 мартадан ортик) сийиш. Қовуқнинг кичик бўлиши ёки унинг яллиғланиши, буйрак ва сийдик йўллари сили, простатит ва б. да кузатилади.
ПОЛЛИНОЗ — ўсимликлар чаиги таъсирида ке- либ чиқадиган аллергик касалликлар мажмуи. Асосан тумов, кўз ачишиши, ёшланиши, баъзан бронхиал астма хуружи кўринишида намоён булади. Қасаллик мавсумий характерга эга бўлиб, ўсимликлар гуллаб бўлгунча давом этади. ПОЛЛЮЦИЯ — к. Ихтилом.
ПОЛОНИЙ — Д. И. Менделеев даврий система- сининг VI группасига мансуб радиоактив кимёвий элемент; символи Ро, атом номери 84, атом оғирлиги 209; радиоактив элементлар емирилиши- да оралик маҳсулот сифатида ҳосил бўлади. Унинг масса сонлари 194 дан 218 гача бўлган изотоплари ва ядро изомерлари маълум. 2|0Ро дан альфа-нурлар манбаи сифатида фойдаланилади. ПОЛЯРИМЕТР — эритмалардаги оптик фаол моддалар концентрациясини ўлчаш учун ишлати- ладиган асбоб; бунда монохроматик ёруғлик қутбланиш сатҳининг айланиш катталиги ўлчана- ди. Физик-кимёвий, жумладан биокимёвий тадки- котларда, доривор моддалар сифатини назорат килишда кўлланилади.
ПОПУЛЯЦИЯ — узоқ муддат муайян бир жойда яшайдиган ёки ўсадиган бир турга мансуб индивидлар йиғиндиси. П. нинг асосий хусусияти унинг генетик бирлигидир. П. эволюцион жара- ённинг элементар бирлиги; у ўз-ўзини идора кила олиш хусусиятига эга. П. ёпик, идеал, изоген, очик ва б. хил бўлиши мумкин. Ҳар хил турга кирувчи П. ларнинг маълум худуд (территория) - даги йиғиндиси биоценоз дейилади. ПОРОКЕРАТОЗ — тер безларининг чиқарув йўллари соҳасидаги эпидермиснинг яллиғланиши б-н кечадиган кератоз; ирсий касаллик. Наслдан- наслга аутосом-доминант типда ўтади. ПОРРОЙСИЯ — метаморфопсиянинг бир хили; психисенсор бузилишларга киради; бунда бир жойда турган нарса кишига узоклашиб ёки якинлашиб колгандек бўлиб туюлади. ПОРФИРИНЛАР — циклик тетрапирроллар, уларни бошланғич тетрапиррол порфин унуми деб караш мумкин- Унинг 8 водород атоми тўла ёки қисман алкил, гидрокси алкил, винил, карбонил, карбоксил кислоталар б-н тўлиб, турли П. ҳосил бўлади. П. унуми — протопорфирин IX бир катор биологик муҳим структуралар: гемоглобин, миоглобин, цитохромлар таркибидаги гемда учрайди. Бир қанча металл ионлари П. б-н металлопорфиринлар, гемин, ге- м а т и н ҳосил килади. Хлорофил — магнийнинг турли П. б-н тузган комплексидир. ПОРФИРИНУРИЯ — сийдикда порфиринлар пайдо бўлиши; порфиринлар ортикча ҳосил бўлганда ёки уларнинг парчаланишини таъ- минловчи ферментлар фаоллиги сусайган ҳоллар- да кузатилади.
ПОРФИРИЯ, порфир.ин касаллиги порфиринлар алмашинуви ва гем синтезининг бузилиши натижасида юзага келадиган ирсий касалликларнинг умумий номи. Пайдо бўлиши ва ривожланишига кўра жигар П.си, терининг кечиккан П.си, туғма эритропоэтик ва б. хил П. фарк қилинади.
ПОРЭНЦЕФАЛИЯ — бош миянинг ривожланиш нуксони. Ҳомиладорлик даврида эмбрионга турли салбий омиллар таъсир этиши натижасида бош мия тўкималарида бўшликлар пайдо бўлиши. Бу аҳволда туғилган болалар аклий жиҳатдан ривожланмайди ва узоғи б-н 1 ёшгача яшайди. ПОСТИОПЛАСТИКА — фимоз касаллигининг олдини олиш максадида олат чекка кертмагини кесиб олиб ташлаш; суннат қилиш. ПРЕАГОНАЛ ҲОЛАТ, преагония —орга- низмнинг ниҳоятда огир ёки «қил устида турган» ҳолати; агониялаи олдинги ҳолат. М. н. с. олий бўлимларида тормозланиш авж олиши, онг хиралашиши, баъзан бульбар марказларнинг қўзғалиши б-н ифодаланади.
ПРЕГЛАУКОМА — кўздаги соғлом ҳолатнинг бир-икки бузилиш белгилари пайдо бўлиши ва уларнинг олди олинмаса, глаукома касаллигига ўтиши мумкин бўлган даври. Бунда кўз ичи босими қисқа муддатга бир оз кўтарилиб, сувсимон суюқликнинг оқиб чикиши сал кийинла- шади.
ПРЕГНАНДИОЛ — прогестероннинг биологик ал- машинув маҳсулоти. У глюкуронид шаклида, ай- никса ҳомиладорлик даврида сийдикда учрайди. ПРЕПАРАТ — 1) ичиладиган тайёр дорилар; 2) макро- ёки микроскопик текшириш, шунингдек кўргазма қўлланма сифатида кўрсатиш учун тайёрланган биологик объект (гавда қисми, орган ёки унинг бир кисми, тўқималар участкаси, ҳужайра ёки ҳужайралар гуруҳи, микроорга- низмлар ва б.).
ПРЕПАРОВҚА ҚИЛИШ — мускул ва тўкима- лар тузилишини, физиологик хусусиятларини ўрганиш максадида танадан ажратиб олиб анатомик препарат тайёрлаш. Мас., терини махсус усулда тери ости ёғ клетчаткасидан юза фасция б-н бирга қатма-қат шилиб, ажратиб олиш.
ПРЕСБИОПИЯ — кўз гавҳари эластиклигининг камайиб бориши натижасида аккомодациянинг сусайиши. Қўзга яккол кўриниб турган энг кичик нуқталар чизиқларининг ёш улгайган сари аста- секин узоклаша бориб, одатдаги масофадан чалкашиб кўриниши, аник кўринмаслиги. ПРЕСБИОФРЕНИЯ — ёши қайтган кишиларда учрайдиган аклипастликнинг бир кўриниши; бун- да одам сиртдан саранжом, эсли-ҳушли кўринса ҳам, диккати тез чалғийдиган, ўтган вокеаларни хотирасидан чикариб юборадиган бўлиб колади. ПРЕСЕНИУМ — қарилик олди даври; бунда киши организмида ички секреция безлари фаоли- ятининг ўзгариши, ҳужайра ва тўкималар, жум- ладан мия тўкимаси ва томирлардаги бузилишлар оқибатида ақл-фаросат, хотира бузилишларининг келиб чиқиши. Қўпинча васваса ғоялари ва ҳиссиёт бузилишлари б-н кечадиган психозлар, баъзан ақлдан озиш ҳоллари учрайди.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
173
ПРЕФОРМИЗМ — жинсий ҳужайраларда орга- низм барча белгиларининг шаклланишини белги- ловчи структураларнинг олдиндан мажудлигини таъкидловчи таълимот. П. 17—18 асрда қарор топди. Ирсият фанининг ривожланиши натижаси- да П. нинг тўғри ва нотўгри томонлари узил-кесил аникланди.
ПРЕЦИПИТАТ — 1) преципитация реакцияси натижасида ҳосил бўлган чўкма; 2) офтальмоло- гияда — иридоциклитда кўз мугуз пардасининг орка сатҳида фибрин, лейкоцит ёки бошка ҳужайралар, шунингдек пигментли эпителий ҳужайраларининг тўпланиб колиши. ПРЕЦИПИТАЦИЯ (иммунологияда)- антиген комплексининг антитело б-н чўкиш реакцияси. Бемор ёки вакцина юборилган киши- лар қон зардобидаги антитело микдорини аник- лашга имкон берадиган иммунологик реакция- лардан бири. П. иммунодиагностикада одамлар- нинг бир қатор касалликларини аниқлашда, юкумли касалликлар серодиагностикада кўллани- лади.
ПРЕЦИПИТИНОГЕН — сувда эрийдиган анти- ген; антитело б-н сувда эримайдиган чўкма ҳосил килади. Бу реакция асосан изотоник эритмаларда кечади.
ПРЕЭКЛАМПСИЯ — ҳомиладорликнинг иккин- чи ярми (кеч) токсикозларидан; бунда бош оғриб, кўз ҳиралашади, кўз олдида чивин учаётгандек бўлиб туюлади, кўнгил айнийди, меъда соҳасида оғриқ, ич кетиши кузатилади; бора-бора оғиррок касаллик — эклампсияга айланиб кетиши мум- кин.
ПРИАПИЗМ — жинсий кўзғалишга боғлик бўлмаган ҳолда олатнинг анчагача эрекция ҳолатида бўлиши, оғрик б-н кечади. Эрекция ҳеч бир сабабсиз тўсатдан бошланади, баъзан жин- сий алоқа (жимо)дан кейин ҳам давом этаверади. У бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин; бунда олат қайрилиб ёйсимон шаклни олади, сийиш қийинлашади.
ПРИЗМА (оптикада) — геометрик призма шаклидаги шаффов ойнак. У оркали нур синиб ўтганда призманинг туби томон йўналади. Оф- тальмологияда ғилайликни аниклашда, кўзим кўрмаяпти деб алдаш (симуляция) ни очишда, ҳатто миопияни текширишда ҳам кўлланилади. ПРИКУС — к. Тиш жипслашуви.
ПРИМАТЛАР — юксак даражада тузилган пла- центали сутэмизувчилар туркуми; одам ва май- мунлар киради. П. нинг 200 га якин тури бор. ПРИМОЧКАЛАР— 1) дерматология, офтальмо- логия ва б. да маҳаллий таъсир этиш максадида кўлланиладиган суюк дори шакли; 2) примочка, ҳўллаб кўйиш — турли дори эритмаларини, мас., кўрғошиннинг 2 % ли сувдаги эритмасини латтага шимдириб, касалланган жойга қўйиш; яллиғла- нишга карши ва дезинфекцияловчи хусусиятга эга. Экзема, дерматит ва б. да кўлланилади. ПРОБИРКА — лаборатория амалиётида кўлла- ниладиган ингичка цилиндрик шиша идиш. ПРОВИЗОР — олий маълумотли фармацевтика ходими. П. фаолияти дори моддаларни излаш, тайёрлаш, текшириш, саклаш, бериш, стандарт- лаш, шунингдек уларга бўлган эхтиёжни ани- клашдан иборат. Улар дорилар таъсири, қўлла- ниш тартиби, организмга мос келиш-келмаслиги, бир дори ўрнини иккнчпси б-н алмаштириш
ПРОКАРИОТЛАР
мумкинлиги ҳакида кўрсатмалар беради. ПРОВИТАМИН 02, э р г о с т е р о л — энг муҳим микростерол. Ачитқиларнинг асосий стероли. Ультрабинафша нур б-н нурлантирилганда Иг ви- таминга ўтади.
ПРОВИТАМИН Оз, 7-дегидроголесте- р о л — одам терисида кўп микдорда учраб, у ерда ультрабинафша нур таъсирида Оз витаминга айланадиган провитамин.
ПРОВИТАМИНЛАР — витаминларнинг нофаол олд бирикмаси. Келиб чикиши ва тузилишига кўра витаминларга жуда яқин хамда осонлик б-н витаминларга айланадиган моддалар. Улар кўпинча ўсимликларда бўлиб, овкат б-н орга- низмга кириб сўрилгандан сўнг жигарда вита- минга ўтади.
ПРОГЕРИЯ — барвақт кариш белгиси б-н кеча- диган касаллик. Болалар ва катта ёшдаги кишилар П.си фарк килинади. Баъзан соғлом одамларда ҳам пайдо бўлади. Болаларда аклий ва жисмоний етишмовчилик б-н давом этади. Улар 5—8 ойлик ёки 3—4 ёш бўлгач аввал бўйи ўсишдан тўхтайди, кейин сочи окаради, тўкилади, териси куриб, бужмайиб колади. Боланинг соч ва тишлари сийрак, тирноғи юпқа, жинсий аъзолари кам ривожланган, ақли заиф бўлиб ўсади. ПРОГЕСТЕРОН — тухумдон сарик танасининг гормони. Ҳайз кўриш циклининг 11 фазасини таъминлайди, бачадон шиллик қаватини отн ланган тухумҳужайранинг ўсиши учун тайёрлай- ди, хомиладорлик даврида янги фолликулалар- нинг етилишини сусайтиради ва сут ажралиши функциясини стимуллайди. П. сариқ тана функци- яси бузилганда, оғрикли ҳайз кўриш, одатии аборт ва фарзандсизликда буюрилади. ПРОГНОЗ — касалликнинг келгусидаги кечиши ва қандай тугаши ҳакида шифокорнииг илмии асосланган фикр-мулоҳазалари; П маълум бе- морда касалликнинг ўзига хос кечишига доир олинган анамнез ва статистик маълумотларга, касаллик этиологияси ва патогенезини билишга асосланадн.
ПРОЗОПОПЛ ЕГИЯ — мимика мускулларининг бир томонлама фалажланиши. Асосан VII жуфт нервнинг тўла фалажланиши оқибатида кёлиб чиқади, Бунда ўнг ёки чап юз-кўзнинг ҳаракатла- ри йўколиб ёки кескин камайиб кетади. Фа- лажланган юз мускуллари ўнг ёки чаптомонга кийшайиб, тортилиб, кўз юмилмай колади, кош кўтарилмайди, пешонани фалаж томонда ти- риштириб бўлмайди, ўша томонда огиздан суюк овқат тўкилиб кетади, кўздан эса тинмай ёш окади ва ҳ. к.
ПРОИНСУЛИН — инсулиннинг нофаол биосин- тетик олд моддаси. Меъда ости бези Лангерханс оролчаларининг бета-ҳужайраларида синтезлана- ди. 81—86 аминокислота колдиғидан ташкил топган полипептид. П. дан ферментатив йўл б-н С пептид (бирлаштирувчи пептид) ажралган- да инсулин ҳосил бўлади.
ПРОЙОМЕНОРЕЯ — ҳайз цикли орасидаги кун- ларнинг киска бўлиши, бот-бот (ҳар 18—20 кун- да) ҳайз кўриш.
ПРОКАРИОТЛАР — ядроси ва митохондрийси бўлмаган бир ҳужайрали организмларнинг уму-
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
174
ПРОКТЕЙРИЗ
мий номи; бактериялар ва кўк-яшил сув ўтлари киради. П. нинг ирсий системаси (генофонди) оддий хромосомага ўхшаш тузилган бўлиб, у ДНК, оксил ва РНКни савдайди, уларда митоз кузатилмайди. П. энг кадимги организмлардир. ПРОКТЕЙРИЗ — туғаётган аёлнингтўғри ичаги- га суюклик тўлдирилган резина асбоб (проктей- ринтер) юбориш б-н сусайиб колган бачадон кискаришини тезлатиш.
ПРОКТИТ — тўғри ичак шиллик пардасининг яллиғланиши. П. сўзак, дизентерия, овкатдан захарланиш, бавосир, колит окибатида келиб чикади. П. нинг геморрагик, катарал, йирингли, ярали ва некротик турлари бор. П.да бемор тез- тез ҳожатга боради, тўғри ичак ачишиб оғрийди, шиллик, баъзан кои ажралади. Ташки чикарув йўли шишиб, кизаради. Бемор озиб кетади, дармони курийди.
ПРОКТОДИНИЯ — тўғри ичакдаги оғрик; орка чикарув тешиги ёрилганда ва тўғри ичакнинг бошка касалликларида, шунингдек думғаза атро- фидаги нервларнинг яллиғланнши окибатида пайдо бўлади.
ПРОКТОКОЛЭКТОМИЯ — йўғон ичак б-и тўғри ичакни бутунлай кесиб олиб ташлаш. Операцня йўғон ичакда рак ва яра бўлганда килинади. ПРОКТОЛОГИЯ — абдоминал жаррохлик ва гастроэнтерологиянинг бир бўлими. Тўғри ичак касалликларини ўрганади хамда уларни аник- лаш, даволаш ва олдиии олиш усулларини ишлаб чикади.
ПРОКТОПЕКСИЯ — тўғри ичакни чанок суяги тўкималарига бириктириб тнкиш. Операция тўғри ичак чиккан холларда кўлланилади. ПРОКТОРРАГИЯ — тўғри нчакдан кўп микдор- да кон аралаш йиринг ва шиллик ажралиши. ПРОКТОСИГМОИДИТ — тўғри ва снгмасимон ичак шиллик каватларинннг биргаликда яллиғла- ниши. Турли кимёвий моддалар (симоб, кўрғошин, йод) дан захарланиш, инфекция ва б. сабаб бўлади. П. да беморнинг харорати кўтарилади, ичи кетади, корни бураб оғрийди. Қон, йиринг аралаш ахлат келади. П. нинг атрофнк, катарал, ярали хиллари бор. ПРОКТОСПАЗМ — тўғри ичак мускулли девори- нинг тортишиб кискариши.
ПРОКТОСТАЗ — тўғри нчак харакатинннг тўхтаб колиши окибатида унда ахлат тўпланиши. ПРОКТОСТЕНОЗ — тўғри ичакнинг торайиши ёки сикилиши. Усма, шиш, яллиғланиш ёки яра касалликлари, шикастланишлар окибатида пайдо бўладиган чандивдар натижасида рўй беради. ПРОКТОТОМИЯ — туғма бекик орка чнқаруц тешигини (атрезия) кесиб, тўғри ичак нўлнни очиш. Операция чакалокларда килииади. ПРОКТЭКТОМИЯ — тўғри ичакни бутунлай ке- сиб олиб ташлаш. Шу орган ракида кўлланнладн. ПРОЛАКТИН, лактотропин, лактоген гормон, лютеотроп гормон, люте- отропин — гонадотропин. Гипофизолдбўлаги гормони. Биринчи навбатда сут безларига таъсир этиб, бола туғилгандан кейин сут ажралишини тезлаштиради. П. микдори ҳомиладорлик ва бола эмизиш даврида кўпаяди. У бола туғилгандан сўнг хайз кўришнинг тикланишини сусайтира-
ди, моддалар алмашинуви ва ўсишни кучайтиради (яна к. Гормонлар). .
ПРОЛИМФОЦИТ, донасиз лейкоцитлим- фоцитлар тараккиётида кўмикнинг ўзак хужайра- сидан хосил бўладиган ёш хужайралар. ПРОЛИН — аминокислота. Оксипролин б-н бирга коллагеи, глиадин ва зеин оксиллар таркибига киради. Коллаген ва унинг деградация махсулоти — желатиНа гидролизланганда 15% П. беради.
ПРОЛИФЕРАЦИЯ — тўкима элементларининг кўпайиши; хужайраларнинг тўғри ва нотўғри бўлиниши туфайли рўй беради. '
ПРОМЕГАКАРИОЦИТ — кон пластинкалари (тромбоцитлар) тараккиётида мегакариоцитлар- дан олдин хосил бўладиган хужайралар. Мегака- риоцитобласт хужайраси П.га айланади. Цито- плазмаси базофил бўялувчи, ядроси йирик ва сегментланмаган. Цитоплазмасида центрнола ва б. органоидлар ҳамда базофил, полихроматофил ёки оксифил майда доначалар учрайди. ПРОМЕГАЛОБЛАСТ — мегалобластнинг жуда ёш базофилли даарн. Камконлик касаллнгида кўмикда мегалоцнтлар ёки йирик эритроцитлар хосил бўлиш жараёнидаги ёш хужайралар. ПРОМЕДОЛ (син.; тримеперидин гидрохло- рид) — кучли оғрик колдирадиган дори. Нарко- тик аналгетиклар гуруҳнга кирадн. Оғрик колди- ради ва силлик мускулларни бўшаштиради. Турли жарохатлар ва оғрик б-н кечадиган касалликлар- да, шунингдек беморни операцияга тайёрлаш ҳамда операциядан кейинги даврда ишлатиладн. Буйрак ва жигар санчиғи, миокард инфаркти, туғрукни оғриксизлантиришда яхши наф беради. ПРОМИЕЛОЦИТ — кўмикнинг ўзак хужайраси- дан ривожланадиган хужайра. Йнрик булиб, ядроси овал ёкн юмалоқ шаклда. Ядро атрофида аник кўринувчи ҳужайра маркази жойлашган, Гольжи комплекси ва лиэосомалар яхши ри- вожланган. П. мнтотик усулда бўлинади. Махсус хусусиятли доналар тутмайди. Доналарининг турига караб, ацидофил, базофил ва нейтро- фиЛ П. фаркланади.
ПРОНУКЛЕУС — уруғланиш жараёнидаги тухум- хужайра (урғочи П.) ёки сперматозоид (эр- как П.) ядроси. Ҳужайраларнинг генератив бўлинишида иштирок этади.
ПРОПЕДЕВТИКА — клиник тиббиётнинг ўрга- ниш дебочаси. Беморни клиник текшириш усулла- рини, касаллик белгиларини аннклаш ҳамда тиббиёт деонтологиясига асосланган холда шифо- корнинг касбига оид билнм ва хислатларини тарбиялашга каратилган фан. ПРОПЛАЗМОЦИТ — плазмоцит ҳосил бўлиши боскичида плазмобластдан хосил бўладиган хужайра. Цитоплазмасида эндоплазматик тўр плазмоцитга нисбатан суст ривожланади. Ядроси- да хроматин компакт холда бўлади. ПРОПОЛИС — к. Асалари елими. ПРОПРИОРЕЦЕПТОРЛАР — мускуллар, пай- лар, бойламларда, суяк бўғимларининг юзалари- да жойлашган рецепторлар. Улар мускулларнинг чўзилиши ва кўл-оёклар хамда тана кисмлари- нинг бир-бирига нисбатан ва фазодаги ҳолати- нинг ўзгариши натижасида кўзғалади.
ПРОПУЛ ЬСИЯ — беморни сал туртиб юборилган- да олдинга караб жуда тез юриб кетиши: паркинсонизмт кузатилади.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
175
ПРОСЕКРЕТИН — секретиннинг нофаол олд моддаси; ўн икки бармок ичак шиллик кавати безидан ажралиб, меъда ширасидаги хлорид кислота таъсирида секретинга айланади. Кимёвий таркибига кўра полипептидларга киради. ПРОСТАТА БЕЗИ АДЕНОМАСИ — простата безининг касалланиб ўсмасимон катталашуви. Эркакларда 50 ёшдан ошганда учрайди. П. б. а.да дастлаб тез-тез ва, айниқса, тунда заҳар танг килади; аввалига сийдик жилдираб тушади. Вакт ўтиши б-н сийдик томчилаб келади, баъзан сийдик тўлиқ тутилиб колиши мумкин (қ. Сийдик тутилиши). Кечиктирилган ҳолларда сийдик ихти- ёрсиз томаверади, қовук бўшамагандек туюлади. Сийишга алокадор ўзгаришлардан ташқари, буйракда ҳам жиддий иллатлар юзага келади. Пиелонефрит, буйрак тоши касаллиги ва б. ри- вожланади.
ПРОСТАТИЗМ — простата бези касалликларида сийишнинг кийинлашуви ва организмнинг айрим бошка функциялари издан чиқиши; баъзан ишурия кузатилади.
ПРОСТАТИТ — простата безининг яллиғланиши. Инфекция простата безига кон ва лимфа оркали ёки сийдик чикариш канали (уретра)дан ўтиши натижасида келиб чикади. Ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир П. да бемор тез-тез сияди. Сийганида шу соҳа оғрийди, ачишади, сийдик жилдираб тушади, ҳожат вақтида тўғри ичак соҳасида оғрик пайдо бўлади, иситма кўтарилади. Олди олинмаса, сурункали тус олиши, жинсий заифлик, бепуштлик каби оғир асоратлар юзага келиши мумкин.
ПРОСТАТОГРАФИЯ — рентген нурларини уш- лаб коладиган контраст моддалар юборнб, про- стата безини текшириш. Безда хавфли ва хавфсиз ўсмалар, тош бор-йўклигини аниклашда кўллани- лади.
ПРОСТАТОРЕЯ — сийганда ёки ҳожатдан кейин простата бези суюклиғининг ажралиши. ПРОСТАТОТОМИЯ — эркаклар жинсий бези — простатада абсцесс, тош пайдо бўлганда без тўкнмасини кесиб, абсцессни очиш ёки тошни олиб ташлаш.
ПРОСТАТЭКТОМИЯ — простата безини бутун- лай кесиб олиб ташлаш. Операция кўпинча кекса кишиларда учрайдиган простата бези ракида ва аденома касаллигнда килинади.
ПРОСТЕТИК ТУРКУМ — мураккаб оксиллар- нинг оксил бўлмаган паст молекуляр кисми. Ферментларда каталитнк фаол туркумни ташкил килади. П. т. кофермент вазифасини бажаради ва улардан ферментнинг оксил кисмига ковалент боғ оркали бирикканлнги б-н фаркланади (гем, биотнн, фосфопантетеин).
ПРОСТИТ — олат чекка кертмагининг яллиғла- ниши; одатда баланит б-н бирга кечади (к. Баланопостит).
ПРОСТОГЛАНДИНЛАР (ПГ) — ҳайвонлар гормони туркуми. Тўйинмаган узун занжирли (С 20) ёғ кислоталардан синтезланадн. Биринчи марта одамларнинг уруғдон суюклиғидан то- пилган. Ҳамма ҳайвон тўкималарида жуда кам концентрацияда мавжуд бўлиб, кўп аъзоларга хилма-хил таъсир кўрсатади; бронхларни кенгай- тиради (астмада), меъда секрецнясини назорат килади (меъда ярасини даволашда), ангио- тензиннинг кон босимини пасайтириш ва сийдик
ПРОТЕИНУРИЯ
чикаришни камайтиришига карши таъсир килади, туғиш оғриқларини енгиллаштира^н. ПГ тез синтезланиб ва тез парчаланиб кетади. ПРОСТРАЦИЯ — одам рухий тонусининг кескин пасайиб кетиши; бунда сўзлаш ва ҳаракат қобилияти ҳам пасаяди, ташки_ таъсиротларга жавоб реакцияси рўй-рост еусаяди ёки йўколади. ПРОТАМИНЛАР — кучли ишкор характерли, паст молекуляр, содда оқсиллар туркуми. Ҳужай- ра ядросида ядро ДНК си б-н боғланган ҳолда бўлади.
ПРОТАНОПИЯ — одамнинг кизил рангни ажрата олмаслиги.
ПРОТЕАЗАЛАР — оқсил ва пептидларда пептид боғини гидролитик парчаловчи ферментларнинг умумий номи. П. таъсир қиладиган жойига караб икки туркумга бўлинади: эндопептидаза- л а р — пептид занжири ичидаги боғларни узиб турли катталикдаги пептид парчаларини ҳоснл килади; экзопептидазалар — полипептид занжиридан фақат охирги аминокислотани гидро- литик ажратади. .
ПРОТЕЗ — гавданинг йўкотилган кисми еки органи ўрнини босадиган механик мослама ва аппаратлар. Улар йўкотилган кисм вазифасини бажаради ва шакл бериб туради. Қўл, оёк, тиш, кўз ва б. органлар П.лари фарк килинади. П. полиэтилен, хлорвнннл, термопласт ва б. мате- риаллардан енгил, кулай, чидамли килиб тайёрла- нади.
ПРОТЕЗЛАШ — шикастланган оёк-кўлнинг та- янч ва харакат функцияларини тиклаш хамда енгиллатиш, шунингдек мазкур орган нуксонла- рини тўғрилаш максадида протез ёрдамида кўриладиган тадбир. П.да мустаҳкамловчи аппа- ратлар, корсетлар, белбоғлар, ортопедик пон- афзаллар ва б. мосламалардан фойдаланила- ди. .
ПРОТЕИДЛАР — молекуласида ўзинииг оксил- ли компонентидан ташкари оқсилсиз табиатли куйи молекулали компонент бўлган оксиллар. ПРОТЕИНАЗАЛАР — окснлларни парчаловчи фермеитлар.
ПРОТЕИНЕМИЯ — кон плазмасида оксил (аль- бумин ва глобулин)лар бўлишн.
ПРОТЕИНЛАР — к. Оқсиллар.
ПРОТЕИНОГЕН АМИНЛАР — биологик фаол моддалар; одам ва ҳайвонлар ичагида бактериал флоралар таъсирида аминокислоталардаи ҳосил бўладн (мас., путресцин, кадаверин). Бат. зи П. а. заҳарли.
ПРОТЕИНОИДЛАР — бириктирувчи тўкима то лаларнни ташкил киладиган (коллаген, эластин) эпидермиснинг мугуз кавати, соч, тнрнок оксилла- рининг умумий номн; П. эримайди, ҳазм килин- майдн.
ПРОТЕИНОТЕРАПИЯ — иммунотерапия тури. Даво максадида парентерал йўл б-н (тери остига, веиага ёки мускул орасига) оксилли моддалар (сут, кон, зардоб ва б.)ни юбориш. ПРОТЕИНОХОЛИЯ — ўтда оксиллар микдори- нинг кўп бўлиши; жигарнинг оғнр шикастла- нншларнда кузатилади.
ПРОТЕИКУРИЯ — сийдикда оксил кўп бўлиши. Одатда соғлом киши сийдиги б-н бир кунда 50 мг
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
176
ПРОТЕОЛИЗ
ёки 0,033 г/л оқсил чикади. Сийдик иули касалликларида оксил микдори ошади. ПРОТЕОЛИЗ, оксиллар деградация- с и — оксилларнинг протеолитик ферментлар ёки ферментларсиз, кислота ва ишкорлар таъсирида- ги гидролизи. П. нинг охирги маҳсулоти амино- кислоталардир. Меъда-ичак йўлида овкат б-н кабул килинган оқсиллар П. орқали аминокисло- таларгача гидролизланиб, сўнгра сўрилади. Тўки- маларда улардан ҳар бир организм ўзига хос оқсилларни синтезлайди. Тўкима оқсиллари ҳам доимо метаболик жараёнларда парчаланиб, янги- ланиб туради. Тўкималарда П. лизосома- л а р д а жойлашган эндопептизалар каторига кирадиган катепсин номли протеазалар таъсирида ўтади.
ПРОТЕОТОКСИКОЗ — организмнинг ташкари- дан кирадиган ёки ўз оксилларининг парчалани- шида (мас., куйганда, тўкималар емирилганда) ҳосил бўладиган оксил табиатли махсулотлардан заҳарланиши.
ПРОТИВОГАЗ — нафас органлари, кўз ва юзни зарарли буғ, газ ва аэрозоллар, жумладан радиоактив, заҳарловчи моддалар ҳамда бактери- ал воситалар таъсиридан индивидуал ҳимоя қилувчи асбоб. Фильтрловчи ва изоляциялов- чи П. фарк килинади.
ПРОТОПЛАЗМА — тирик ҳужайра ичидаги мод- да (цитоплазма ва ядро). Оксил, липид, углевод, фермент, минерал элементлар ва сув, шунингдек ҳужайранинг барча кисмларини ўз ичига олади. ПРОТОПОРФИРИЯ — конда протопорфирин IX миқдорининг ҳаддан ташкари кўпайиб кетиши натижасида келиб чикадиган касаллик; бунда терининг куёш нурига нисбатан ўта сезувчанлиги, тери ва ичак шиллик қаватининг гиперпигмента- цияси кузатилади.
ПРОТОФИБРИЛЛА — оксил иплари. Ҳужайра- нинг толасимон ва найсимон тузилмалари (мио- фибриллалар, миофиламентлар, микронайчалар ва б.) ни ҳосил қилади.
ПРОТРОМБИН — кон плазмасининг энзиматик нофаол, кальций боғловчи аа-гликопротеини. П. жигарда К витамин иштирокида синтезланади. Қон ивишида П. профермент сифатида катнаша- ди; у тромбокиназа ва кальций иштирокида коагуляция ферменти—тромбинга айланади. П. етишмаганда геморрагик диатез касаллиги келиб чикади.
ПРОТРОМБИН ИНДЕКСИ, Квик кўрсат кичи.протромбин коэффициенти — протромбиннинг тромбинга айланиш боскичидаги коннинг ивишига алокадор камчиликларни белги- лаш учун кўлланиладиган кўрсаткич; стандарт килиб олинган протромбин вактининг текширила- ётган бемор протромбин вақтига нисбати; фоиз ҳисобида ифодаланади. .
ПРОФАЗА — ҳужайранинг митоз усулида бўли- нишида кузатиладиган биринчи фаза; бунда хромосомалар катталашиб, йўғонлашади, ядро пўстининг емирилиши ва митотик аппаратнинг шаклланиши рўй беради.
ПРОФИЛАКТИКА — кишилар соғлиғини мустаҳ- камлаш, касалликларнинг олдини олиш ва улар сабабларини бартараф этиш, инсон умрини
узайтиришга қаратилган чора-тадбирлар маж- муи. Индивидуал П. ва. жамоат П. си фарк қилинади. Индивидуал П.— уйда ва ишлаб чиқаришда шахсий гигиена коидаларига риоя қилишга каратилади. Жамоат П.си эса коллек- тивлар ва жамоат соғлиғини муҳофаза килиш юзасидан давлат, жамоат ва тиббиёт ташкилотла- ри амалга оширадиган чора-тадбирлар система- сидир. .
ПРОФИЛАКТОРИЙ — ишчи ва хизматчиларни ишдан ажратмаган ҳолда соғлиғини мустаҳкам- лаш ва бирор касалликдан даволаш ишларини олиб борадиган даволаш-профилактика муасса- саси. Йирик ишлаб чикариш корхоналари кошида касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан таш- кил қилинади. П.га кундузги (кечаси ишлайди- ганлар учун), тунги (кундузи ишлайдиганлар учун) санаторийлар ва б. киради. Г1. умумтера- певтик ва ихтисослаштирилган бўлади.
ПРУСАК СИМПТОМИ — беморнинг кўл-оёғини ташқари ёки ичкарига буриб кўрилганда умуртка поғонасида пайдо бўладиган кучли оғриқ. Бу белги кўпроқ куймич нерви яллиғланганда куза- тилади.
ПСАММОТЕРАПИЯ — даволаш усули; кумга кўмилиб даволаниш.
ПСЕВДОАБСЦЕСС — тўқималар, органлар ва бўшликларда абсцессни эслатувчи ёки унгм ўхшаш патологик жараёнлар пайдобўлиши. >лц;> йирингли яллиғланиш оқибатида эмас, балк). шикастланиш, ўсма, аллекгик касалликлар нати- жасида юзага келади.
ПСЕВДОАМИТОЗ — митоз ва амитоз белгилари намоён бўлган патологик митоз; бундай були нишда хромосомаларнинг спиралга ўралиши (митоз белгиси) кузатилади, лекин митоз аипарз- ти ҳосил бўлмайди (амитоз белгиси). Организмга ҳар хил нокулай омиллар (мас., заҳарли модда лар, ионлаштирувчи нурлар) таъсир килингандп кузатилади.
ПСЕВДОАРТРОЗ — қ. Сохта бўғим. ПСЕВДОГАЛЛ ЮЦИНАЦИЯЛАР, сохта
галлюцинациялар — идрок этишнинг бу- зилиш тури; бунда беморларнинг кўриш, эшитиш, ҳид билиш ва б. сезги аъзоларида айни вактда йўқ бўлган сиймо ва тасвирлар пайдо бўлади. Бунда сезги четда, атрофда эмас (ҳакикий галлюцинациялардаги каби), балки беморлар нинг ўз ичида, қорни, боши, кўзи, кулоғи ичида, томоғи ва ҳ. к. да жойлашгандек бўлади ва булар гўё бировлар томонидан зўрлаб ёки атайлаб килинаётгандай туюлади. Сохта галлюцинация- лар пайдо бўлиши оғир руҳий хасталик бошлана- ётганлигидан далолат берЗди.
ПСЕВДОГАЛЛ ЮЦИНОЗ — бирор касаллик (шизофрения, алкоголизм ва ш. к.)да сохта галлюцинацияларнинг турғун ҳолда узок вакт давом этиши. Бу галлюцинацияларга бемор шу кадар кўникиб кетадики, ҳатто уни сохталикка ҳам йўймайди. П.да одатда васваса ғоялари, онг бузилишлари, акл ўзгаришлари кузатилмайди. ПСЕВДОГЕМОФИЛИЯ — клиник кўриниши ге- мофилияга ўхШаш, аммо қондаги антигемофил омиллар сони ўзгаришсиз қолган кон кетишига мойил касалликлар (геморрагик диатез)нинг умумий номи. Ирсий П., шунингдек жигар циррозида конда протромбин камайишидан юзага келадиган П. тафовут қилинади.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
177
ПСЕВДОГИДРАРТРОЗ — бўғим қаттик парда- си (капсуласи)нинг калинлашиши ҳисобига бўғим ҳажмининг катталишиши.
ПСЕВДОД И ПСОМАН ИЯ — алкоголизм б-н
боглик бўлмаган ҳолда ичкиликка ружу килиш. Айрим хасталиклар (психопатия, шизофрения, маниакаль-депрессив психоз) белгиси сифатида намоён бўлиши мумкин.
ПСЕВДОИМПОТЕНЦИЯ — жинсий функция ларнинг нормал ҳолатини билмаслик туфайли эркакларнинг ўз жинсига хос функциялар му- каммаллигига шубҳа б-н караши. ПСЕВДОИШИАС — ўз характерига кўра иши- асдаги оғрикка ўхшаш огриқ симптомокомплекси; мускул тўкимаси ва бириктирувчи тўкималардаги патологик ўзгаришлар сабаб бўлади. Бунда ишиас учун характерли бўлган ҳаракат, сезги, рефлектор ва трофик ўзгаришлар бўлмайди. ПСЕВДОКРИПТОРХИЗМ — моякнинг ёрғокка тушмай чов каналида бўлиши; бунда моякни бармоқ б-н пайпаслаб, пастга тортилса, у ёргок ичига тушади. Еш улгайган сари мояк ёрғок ичига тушабошлайди. Айрим ҳолларда операция кили- нади.
ПСЕВДОЛ ЕЙКЕМИЯ — лимфа безларининг катталашиши, лейкемияга хос белгилар пайдо бўлиши; конда лейкемик ўзгаришлар рўй бермас- дан давом этадиган бир неча хил бир-бирига ўхшаш ҳолатларни ифодалайдиган атама. П. алейкемик лимфаденоз, алейкемик миелоз, лимфа безлари сили ва захмни ўз ичига олади. ПСЕВДОЛЕЙКОДЕРМА — псориаз, темиратки ва б. касаллик тошмаларини даволагандан сўнг ўрнида коладиган гипохром доглар, пигментнинг йўқолиши.
ПСЕВДОЛОГИЯ — ёлгон, уйдирма ва гайрита- биий фикрларни сўзлашга мойиллик. Бундай кишилар ўз манфаатлари ёки обрўларини ўйлаб атрофдагиларга бўлмағур гапларни айтиб, улар- ни чиппа-чин ишонтирадилар ва ундан мағрурла- ниб юрадилар. Психопатия белгиларидан бири. ПСЕВДОМЕЛАНОЗ, сохта меланоз — 1) тўкима ва аъзоларнинг ташки томондан гўё меланин б-н бўялгандек бўлиб колиши; асосан, уларда бошқа моддалар тўпланганлиги сабаб бўлади. 2) мурда ичагининг кон пигментларига бўялиши туфайли унинг корамтир тус олиши. ПСЕВДОМУЦИН — сирка кислотаси ёки спирт таъсир эттирилганда нозик толалар тўри чўкмаси- нинг ҳосил бўлмаслиги б-н чин муциндан фарк киладиган шилимшиқсимон модда. Ҳозир бу атама эпителийси шиллик ишлаб чикарадиган ўсмаларни номлашда кўлланилади. ПСЕВДОПОДАГРА — организмда кальций туз- лари алмашинувининг бузилишидан келиб чиқа- диган касаллик. Бунда тизза, панжа ва умуртка бўғимлари тоғайида кальций тузлари тўпланади. Уткир, моно- ёки олигоартрит кўринишида кечади. Кейинчалик хондрокальциноз ва артроз пайдо бўлиши мумкин. Касаллик кўпрок қари киши- ларда учрайди. П.да подаграга ўхшаш огрик хуружлари ва бўгимларнинг шишиши, терисининг кизариши ва ҳаракатнинг чекланиши кузатилади. ПСЕВДОПОЙКИЛОДЕРМИЯ — узок муддат қуёш нури таъсир этганда терида худди пойкило- дермияга ўхшаш, аммо атрофик ўзгаришларсиз кечадиган телеангиэктазия ва пигментлар пайдо бўлиши.
7725
ПСИХАСТЕНИЯ
ПСЕВДОПОЛИМЕЛИЯ — тананинг фалажлан- ган томонида ортикча кўл-оёк бордек туюлиши, алданиш аломати. Бу ҳиссиёт бош ва орка мия ҳаракат марказларининг ҳаракатни ўтказувчи чукур нерв толалари б-н бирга зарарланиши окибатида вужудга келади.. Аксарият ўнг мия ярим шарида кон айланишининг бузилишида юз беради.
ПСЕВДОПОЛИП — ичакдаги яра ёки чандик атрофини ўраб олган шиллик парданинг қалинла- шиши. Ташқи кўринишдан полипга ўхшайди. ПСЕВДОПОРЭН ЦЕФАЛ ИЯ — мияга кон куйилгандан, инфарктдан ёки ўчокли яллиғла- нишдан кейин бош мия яримшарлари пўстлоғида бўшликлар ҳосил бўлиши; клиникаси порэнцефа- лияга ўхшайди.
ПСЕВДОПСИХОПАТИЯ, сохта психопа- т и я — психопатияга ўхшаш руҳий хасталик ҳолати; бош миянинг органик касалликлари ёки руҳий хасталиклардан сўнг кузатилади. ПСЕВДОПТОЗ — трахомада ёки ковок шишган- да, унинг осилиб, ўз ўрнидан пастга тушганга ўхшаб туриши. Бунга ковоқни кўтарувчи мус- кулларнинг зарарланиши эмас, балки юкори қовокнинг калинлашиши сабаб бўлади. ПСВЕДОРЕТИНИТ, сохта ретинит —кўз тўр пардасида туғма ёки ўзига хос хусусият сифатида катта-кичик доиралар бўлсада, лекин аслида кўриш кобилиятига футур етмаган ҳолат. ПСЕВДОСКЛ ЕРОЗ, Қрейтцфельдт —■ Якоб касаллиги — бош мия кулранг модда- си, пўстлоғи, пўстлок ости ядролари па орка миянинг сурункали дистрофик ўзгаришлари. Бу касаллик аста-секин бошланувчи нейроинфекция- ларга киради. Хасталик 30—60 ёшда бошланиб, даставвал хотира ва акл-идрок сусаяди, кейинча- лик унга нуткнинг бузилиши, спастик фалажлар, беихтиёрий ҳаракатлар, мускуллар озиши, пай рефлексларининг кучайиши каби патологик бел- гилар кўшилади. Касаллик тобора зўрайиб, бемор бутунлай аклдан озиб, ётиб колади. ПСЕВДОСТЕНОЗ нерв фаолиятининг бузили- ши окибатида овкат ҳазм қилиш йўлида вақтинча овкат, овкат химуси ёки ахлат туриб колиши. ПСЕВДОТУБЕРҚУЛЕЗ — ўткир юкумли касал- лик; умумий заҳарланиш, ҳарорат кўтарилиши, баданга тошмалар тошиши ҳамда меъда-ичак, жигар ва бўгимларнинг яллигланиши б-н ўтади. ПСЕВДОХОЛЕЛ ИТИАЗ — ўт пуфагида тош бўлишига ўхшаган аломатлар б-н таърифланади- ган касаллик. Бунда ўнг биқин соҳасида жигар санчиғига ўхшаш оғриқ хуружи тутади. Ўткир гепатит, жигар циррози, гемолитик сариқ ка- саллигида кузатилади.
ПСЕЛЛ ИЗМ — нуткнинг бузилиши; бунда айрим ундош товушлар нотўгри ёки алмаштириб та- лаффуз килинади.
ПСИХАЛГИЯ — руҳий шикастланиш натижаси- да пайдо бўладиган оғриқ; ваҳимага тушиш ёки қўрқиш б-н кечади.
ПСИХАСТЕНИЯ — руҳий ожизлик; 1) невроз- нинг бир хили, бунда киши мияси таҳликали ўй-фикрлар б-н банд бўлади; 2) киши феъл- атворидаги патологик ҳолат, психопатиянинг бир хили; ўз-ўзига ишонмаслик, ҳамма нарсадан
шшш.г1уоиг.сош ки(иЬхопаз1
178 ПСИХИАТР
шубҳаланиш, мияга ўрнашиб колган фикрларга мойиллик, ваҳимага тушиш б-н ифодаланади. ПСИХИАТР — руҳий касалликларни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш б-н шуғулланадиган мутахассис-шифокор.
ПСИХИАТРИЯ — тиббиётнинг бир соҳаси. Руҳий хасталикларнинг келиб чикиш сабаблари, белги- лари ва ривожланиш механизмларини ўрганади, уларнинг олдини олиш, даволаш ва беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш йўл- йўрикларини ишлаб чиқади. П. фақат клиник фан бўлиб колмай, балки қатор ижтимоий ва психоло- гик масалаларни ҳам ўрганади. П.нинг ривожла- ниши жараёнида ундан болалар П.си, суд П.си, наркология каби мустақил соҳалар ажралиб чикди.
ПСИХИҚ ДИССОЦИАЦИЯ — руҳий жараён ларнинг кечиши, тарзи, мароми, мазмуни ва бир- бири б-н боғлик ҳолда ишлаш тартибининг бузилиши. Сезиш, идрок этиш, тасаввур, хотира, фикр юритиш, ҳиссиёт, ирода-майл ва ҳаракат, шунингдек онг жараёнлари бир бутун ҳамда бир- бирига боғлик ҳолда юз беради; уларнинг биЬортасига путур етиши П. д. га сабаб бўлади. ПСИХИҚ ҲОЛАТ, р у ҳ и й ҳолат — онг, идрок этиш, сезиш (нотўғри сезгнлар, галлюцинация, иллюзня ва ш. к.), хотира, фикр доираси, ҳиссиёт, ирода, майл ва ҳ. к. руҳий хасталик б-н оғриган беморнинг айни вақтдаги ҳолати. П. ҳ. вактинча- лик бўлнб, вақт ўтиши б-н даволаниш жараёнида у ўзгариши, ўтиб кетиши ёки мураккаблашиши мумкнн.
ПСИХИҚА, руҳият, руҳий аҳвол — бош миянинг олий физиологик функцияси; инсоннинг руҳий дунёси; юксак даражада ташкил топган материянинг вокеликни алоҳида шаклда акс эттирншдан иборат хусусияти, жонли системанинг атроф-муҳит б-н ўзига хос ўзаро боғлиқлигн натижаси. Энг муҳим хусусияти — фаоллик. П. инсон дунёга келган кундан бошлаб асосан атроф-муҳит таъсири остнда шаклланиб, та- ракқий килиб боради. Лекин бош мнянинг П. учун биологик негиз бўлиб хизмат киладиган кисмлари ташки мухит таъсиридагина эмас, балки, биринчи галда генетик туғма омиллар таъсирида шаклла- нади. Бош миянинг ҳар хнл шикастлари ва касал- ликлари П. бузилишига, руҳнй хасталикларга са- баб бўлади.
ПСНХОАНАЛНЗ — руҳнй фаолиятни, руҳни таҳ- лил этиш; 3. Фрейд томонидан ривожланти- рилган психотерапия усулн ва психологик таълн- мот; руҳий фаолиятнинг англаб бўлмайднган томонлари (тасодифан пайдо бўладиган фикрлар, кўринган туш маэмуни, турли хатоликлар)ни таҳлнл килиш методи. П.дан максад кншилар англаб етмаган жараёнларни улар онгига етка- зиш йўли б-н даволаш ва кишиларнинг айрим ҳатти-ҳаракатлари асоснни тушунтириб бериш- дан иборат.
ПСИХОГЕНИЯЛАР — руҳий таъсиротлар нати- жасида пайдо бўладнган рухий хасталиклар; таъснротнинг шиддати, кучн, мазмуни, давом этиши ва б.га караб турли даражада кечади. П. кайғулн вокеа ва.ҳодисалар окибатида юзага келиб, кўпинча руҳан ва жисмонан занф киши-
ларда учрайди. П. неврозлар ва психоген (ре- актив) психозларга бўлинади.
ПСИХОГИГИЕНА — гигиена ва психиатриянинг бир бўлими; кишиларни руҳан соғлом саклаш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва руҳий хасталиклар- нинг олдини олиш чора-тадбирларини ўрганади; П. тиббиёт психологияси, тиббиёт педагогикаси, психотерапия ва психопрофилактика б-н узвий боғланган. П.нинг болалар, ўсмирлар, катта ёшдагилар, карилар, беморлар, шунингдек меҳнат ва ўкув, турмуш, оила ва жинсий ҳаёт П.си бўлимлари бор.
ПСИХОДИСЛЕПТИК МОДДАЛАР (галлю циногенлар, психозомиметик мод- далар) — соғлом кишиларда руҳиятни бу- зиб, турли галлюцинациялар (эшитнш, кўриш ва б. сезгилар)ни пайдо киладиган моддалар (ли- зергин кнслота диэтиламиди, мескалин, диме- тилтриптамин ва б.).
Do'stlaringiz bilan baham: |