Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet33/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   54
Bog'liq
qomusiy

о


ОБЛИТЕРАЦИЯ — ичкн орган бўшлиғи, чика- рув канали йўли, қон ёки* лимфа томирлари тешигининг битиб, беркилиб қолиши.
ОБЛ ИТЕРАЦИЯЛОВЧИ АТЕРОСКЛ ЕРОЗ — артерияларнинг кескин торайиши ёки улар теши- гининг бекилиб қолиши б-н таърифланадиган атеросклероз
нинг бир хили. Кўпинча бош мия, юрак, буйрак ва оёқ артерияларида учрайди. ОБЛ ИТЕРАЦИЯЛ ОВЧИ ЭНДАРТЕРИИТ — оёқ артериялари шикастланиши б-н кечадиган томирларнинг сурункали касаллиги; томирлар аста-секин торайиб, бора-бора бутунлай бекилиб, қон б-н таъминлана олмай ҳалок бўлади. О. э. да оёқ тез чарчайди, томир тортишади, кейинчалик оксайдиган бўлиб қолади, қаттиқ оғрийди. Қа- саллик зўрайганда бармоклар, баъзан бутун оёқ панжаси гангренага учрайди. Чекиш эндартериит кечишини оғирлаштиради. Оғир ҳолларда опера- ция қилинади (томирлар тикланади ёки оёқ кесиб ташланади).
ОБСЕРВАЦИЯ — карантинга олинган юқумли касалликларга чалинган беморлар б-н мулокотда бўлган ва шу туфайли вақтинча алоҳидалаб қўйилган соғлом кишилар устидан тиббий кузатув олиб бориш.
ОБТУРАЦИЯ — ковак (найсимон) органлар, шу жумладан қон ва лимфа томирлари тешигига ҳар хил нарсалар тиқилиб қолиши натижасида улар ўтказувчанлигининг бузилиши.
ОВАЛОЦИТ — овал (эллипс) шаклига эга бўлган эритроцитларнинг бир тури. Цитоплазма- сида эластик тузилма — плазмолемма бўлади. ОВАРИОТОМИЯ — тухумдонни кесиб очиш. Он- ко-гинекологик ўзгаришларда кўлланилади. ОВАРИЭКТОМИЯ — тухумдонни кесиб олиб ташлаш.
ОВОГЕНЕЗ, оогенез — урғочи жинсий ҳужай- ралар (тухумхужайралар) нинг пайдо бўлиб ривожланйш жараёни. О. тухумдонда кечади. ОВОЗ — овоз органлари ёрдамида чикарилади- ган, баландлиги, кучи, тембри жиҳатидан ҳар хил бўлган товушлар мажмуи. Эластик овоз бой- ламларининг тебраниши натижасида вужудга келади. Одамда О. мураккаб тузилишга эга бўлиб, ҳис, сезги, фнкр, туйғуларни ифодалайди (мас., бақириш, кулиш, йиғлаш).
ОВОЗ (ТОВУШ) ЕРИҒИ — ҳиқилдокнинг ўрта кисмидаги ётиқ ёриқ; товуш чиқадиган оралиқ; икки ёнидан товуш бойламлари ва орқа томони- дан чўмичсимон тоғайларнинг медиал ўсиқчаси б-н чегараланган. Товуш бойламлари тебранган- да бу ёриқ кенгайиб-торайиб туриши туфайли ҳацо зарб б-н чиқиб, товуш ҳосил бўлади. ОВОМУКОИД — тухум оқида топилган мукопро- теид, трипсин ингибитори.
ОВОЦИТДАР, ооцитлар — овогенез натижа- сида ўсиб етилган урғочи жинсий ҳужайра

  1. 7725


(тухумҳужайра)лар. О. турли шаклга эга бўлиб, ҳаж-ми цитоплазмада сариқ модданинг миқдорига боғлик. Одамда 85—90 мкм га яқин О. бўлади. Сариқ моддасининг миқдорига караб алецитал, олиголецитал, мезолецитал, полилецитал, унинг таксимланишига караб гомо-, изо-, тело- ва центролеиитал тухумҳужайралар фарқ қилинади. ОВУЛЯЦИЯ — тухумдонда фолликула ёрилиб ундан етилган тухум ҳужайранинг кории бўшлиғига чиқиши; О. гонадотроп гормонлар таъсирида бўлади (яна к. Ҳайз).

ОВҚАТ КОНЦЕНТРАТЛАРИ — тез ва оддий пиширишга қулай қилиб тайёрланган озик-овкат маҳсулотлари аралашмаси. О. к. зич беркитилган махсус қоғоз ёки салафан халтачаларга жойлаб чиқарилади. О. к. нинг озиқлик киммати юқори, яхши сингийди, улардан тайёрланган таомлар мазали бўлади. Концентратлар айнимай узоқ сакланади, О. к. саноатда куруқ нонушта, суюқ ва қуюқ таомлар, сутли концентратлар ҳолида ишлаб чикарилади.
ОВҚАТ ҚАЗМ ҚИЛИШ — мураккаб физиологик жараён. Бунда истеъмол қилинган овқат физик ва кимёвий жиҳатдан ишланиб, ўзининг энергетик ва пластик қийматини сақлаган ҳблда қон ва лимфага сўрилади, дастлаб механик ишланади (майдаланади), сўнгра оқсиллар, ёғлар ва угле- водларнинг гидролитик ферментлари (протеаза- лар, липазалар ва карбогидразалар) таъсирида таркибий қисмларга парчаланади. Сув, минерал тузлар, микроэлементлар ва витаминлар ўзгарма- ган шаклда қонга ўтади. Ҳужайрадан ташкарида (бўшлиқларда), ҳужайра ичида ва ҳужайра мембранасида (ҳужайра ташқариси б-н ҳужайра ичи ўртасидаги чегарада) О. ҳ. қ. фарқ қилинади. ОВҚАТДАН БУЛАДИГАН ТОҚСИ- КОИНФЕҚЦИЯЛАР — турли бактериялар ва уларнинг заҳарлари б-н зарарланган овқатлар организмга кирганда пайдо бўладиган бир гуруҳ ўткир юкумли касалликлар мажмуи. Улар одатда ўткир бошланади, умумий заҳарланиш, сув-туз алмашинувининг бузилиши, меъда-ичак, юрак- томир системалари фаолиятининг издан чиқиши ва ҳ. к. б-н ифодаланади.
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ — овқат б-н бирга заҳарли моддалар (заҳарли ўсимликлар, замбу- руғлар, бактерия заҳарлари, кимёвий бирикма- лар) ни ейиш натижасида вужудга келадиган касаллик.
ОВҚАТЛАНИШ — организмнингозиқ моддалар- ни қабул қилиш ва ўзлаштириш жараёни. О. натижасида организмда сарфланган энергия ва йўқолган ҳужайраларнинг ўрни тўлдирилади. Тананинг тўқималари тикланади ва янгиланади. ОВҚАТНИНГ БИОЛОГИҚ ҚИЙМАТИ — орга низмни овқат омиллари (аминокислоталар, оқсиллар, ёғлар)га бўлган эҳтиёжини овкат


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


146 ОДАМ




таркибига мос келиш даражаси. О. б. к. овкатда оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал моддалар, витаминлар ва б. моддалар борлиги, улар микдори, ўзаро нисбати б-н белгиланади.
ОДАМ — узоқ давом этган тарихий ривожланиш жараёнида пайдо бўлган, биологик маънода олганда ҳайвонот дунёсининг эволюцион силсила- сида энг олий ўринда турадиган тирик организм. О. нинг маймунлар б-н умумий аждодлардан келиб чикканлиги тўғрисида Ф. Энгельс томони- дан таърифлаб берилган назарияга муво- фиқ О. гавда тузилишининг биологик хусусиятла- ри меҳнат туфайли пайдо бўлган. Замонавий зоология таснифига мувофиқ О.— хордалилар типи, умурткалилар кенжа типи, сутэмизувчилар синфи, йўлдошлилар кенжа синфи, приматлар туркуми, инсонлар оиласи, одам авлоди, оқил одам турига киради. О. эволюцияда бир қанча босқичлардан (питекантроп, синантроп, гейдель- берг одами, неандертал ва кроманьон одами босқичларидан) ўтиб, ҳозир яшаб турган инсон- ларга хос олий биологик хусусиятларни касб этган. О. га хос хусусиятлар: 1) атрофдаги дунёга онгли равишда таъсир кўрсатмок учун меҳнат куроллари ишлаб чикаришга кодир; 2) гавдасини тик тутиб юради ва ички аъзолари ҳам гавданинг тик туришига яраша жойлашган; 3) кўллари жуда юксак даражада ривожланиб, мехнат қуролларини тайёрлашга имкон беради; 4) маъ- ноли нутк эгаси; 5) бош мияси юксак даражада ривожланган; 6) терисининг кўп қисмида тук бўлади.
ОДОНТАЛГИЯ — тиш оғриғи; кўпинча тиш касалликларида, хусусан тишнинг юмшоқ тўкима (пульпа) си яллигланганида кузатилади. ОДОНТОГРАФИЯ — тиш ва унинг атрофидаги тўқималарини рентгенологик текшириш.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish