Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet17/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   54
Bog'liq
qomusiy

Гомеостаз, Шикастланиш), сабаб б-н организм ўртасида мураккаб муносабатлар юзага келиши, К.нинг ривожланиш механизмлари (к. Патогенез) ва уларга организмнинг жавоб бера олиш қобилияти, имконияти ва хусусиятлари (қ. Ре- активлик, Резистентлик, Иммунитет) К.нинг ке- либ чиқишида ҳал килувчи роль ўйнаши барча мутахассислар томонидан тан олинади.Ҳозирги замон тасаввурига кўра К.нинг кечишида:
1) К- олди — преморбид ҳолат, 2) латент (яши- рин), юқумли К да эса^ инкубацион, 3) про- ■ дромал (К.дан хабар берувчи дастлабки нохуш узгаришлар), 1) авжланиш (ҳар бир К.нинг ўзига хос барча клиник белгилари тўла-тўкис намоён


бўлган), 5) оқибат (К-нинг кандай натижа б-н тугаши) даврлари фарк килинади. КАСАЛЛИҚ ВАРАҚАСИ — касал бўлганда, бахтсиз ҳодиса юз берганда, ҳомиладорликда ва тугрукдан кейин, карантин белгиланганда, ўткир юкумли касалликларнинг қўзғатувчиларини та- шувчанликда, касал бола ва .бошқа оила аъзола- рини 'парварйш қилйшда, баъзан санагорий- курортларда даволанишда вақтинча ишламай туриб нафақа олиш учун бериладиган юридик, молиявий ва ҳисоб-статистика ҳужжати. КАСАЛЛИК ТАРИХИ, касаллик баёни — даволаш-профилактика муассасаларида ҳар бир беморга тутиладиган асосий тиббий ҳужжат. Унда касалликни аниқлаш ва даво буюриш учун зарур маълумотлар, бемор аҳволидаги ўзгаришлар, уни уйига жўнатишда берилган маслаҳатлар қайд қилинади.
КАСАЛНИ ПАРВАРИШ ҚИЛ ИШ — касални дарддан фориғ килиш ва унинг ҳолатини енгил- лаштиришга каратилган тиббий муолажалар ҳамда санитария тадбирлари мажмуи. ҚАСАЛХОНА — беморлар ётиб (стационар ша- роитда) даволанадиган ва уларни мунтазам назорат қилиб турадиган муассаса. Поликлиника- лар б-н бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаган, шунингдек республика, вилоят (ўлка), шаҳар, туман (район) ва участка К.лари фарк килинади. Кўп соҳали (турли хил ихтисосликлар бўйича бўлимлари бор) ва ихтисослаштирилган (сил, юқумли, руҳий, кўз касалликлари ва б.) К- мав- жуд. Болалар К.си ҳам кўп соҳали ва ихти- сослаштирилган бўлади.
КАСБ КАСАЛЛИҚЛАРИ—1. Муайян касбга хос омиллар ёҳуд бирор ишлаб чикариш тури ёки касбга хос алоҳида меҳнат шароитларининг мунтазам ва узоқ вакт зарарли таъсир этишидан пайдо бўладиган касалликлар. 2. Клиник тиббиёт бўлими. Қ. к. унинг вужудга келиши, ривожлани ши, кўринишларини ўрганади, уларни аниклаш, даволаш ва олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади.
КАССИРСҚИЙ ИГНАС.И — ичи тешик, калта пишик игна; тўш суягини пункция қилиб кўмик олишда ишлатилади. Гайка, мандрен ва олиб қўйиладиган дастадан иборат.
ҚАТАБОЛ ИЗМ, диссимиляция — барча мураккаб моддаларнинг организмда парчаланиш мажмуи. Аминокислоталар, ёғ кислоталар, угле- водлар, пурин, пирамидин асослари ва б. нинг моддалар алмашинуви жараёнида анорганик моддалар (сув, СОг, аммоний)га айланиши. КАТАЛАЗА — таркибида гем бўлган фермент. Кучли заҳарли модда — водород пероксидни сув ва кислородга парчалаб йўқотади. КАТАЛЕПСИЯ — ҳаракат бузилишларидан; ка- тэтоник симптомлар каторига киради; бунда беморни бирор вазиятга қўйилса, у шу алпозда узок вакт тураверади, мас., кўтариб кўйилган қўлини то ўзи тушмагунча туширмайди. К. исте- рия, шизофренияда учрайди. Баъзан гипноз ҳолатида ҳам кузатиш мумкин.
КАТАМНЕЗ — беморнинг касаллиги аникланиб, маълум бир диагноз кўйилиб касалхонадан даволаниб чиқиб кетганидан кейинги аҳволи, тақдири ва касалликнинг кечиши ҳақидаги маъ- лумотлар мажмуи.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


КАТАПЛАЗИЯ — ўсма ҳужайраларининг алоҳи- да хусусиятга эга бўлиши.


КАТАПЛЕКСИЯ — тонуснинг йўқолиши, кучли ҳис-ҳаяжон (эмоциялар) туфайли мускул тонуси- нинг қиска муддатга йўколиши; бунда бемор тўсатдан йиқилиб тушади, лекин эс-ҳушини йўқотмайди. Нарколепсия белгиларидан бири. КАТАРАКТА — кўз гавҳарининг хиралашуви. Туғма ёки ҳаётда орттирилган бўлади. Туғма Қ. умр бўйи ўзгармайди. Ҳаётда орттирилган Қ.да вакт ўтиши б-н гавҳар бутунлай хиралашиб қолади. 50 ёшдан кейин К. иккала кўзда кетма-кет бошланади. Гавҳар тобора хиралашаверади, лекин маълум қисми тиниқлигича қолади (етил- маган Қ.). Бутун гавҳар хиралашганда оқиш кулранг тусга киради (етилган Қ.). Бунда кўз ёруғликни қоронғиликдан ажрата олади, холос. К. га асосан кўз тўқималари озикланишининг бузилиши, касалликлари (глаукома, тўр парда- нинг қуриб қолиши, кон томирларининг яллиғла- ниши, яқиндан кўришнинг оғир хили), шикастла- ниши ва б. сабаб бўлади. Баъзан гавҳар марказидан хиралаша бошлаб, кўз тезда кўрмай қолади.
КАТАТОНИК СИНДРОМ, кататония — асо- сан ҳаракат бузилишлари б-н кечадиган руҳи- ятнинг айниши; бунда бир-бирига карама-карши икки ҳолат — кататоник қўзғалиш ва кататоник ступор кўриниши намоён бўлади. Кўпрок ши- зофренияда учрайди. Кататоник ступорда мус- куллар, ҳаракатнинг қотиб колиш ҳолатлари кузатилса, кататоник қўзғалишда аксинча им- пульсив, стереотип, масхаромуз, бемаъни ҳара- катлар килиш каби ҳолатлар рўй берадн.
' КАТАФАЗИЯ — сўзлаш жараёнининг бузилиши; бунда бемор унга берилган биргина саволга кўп марталаб жавоб қайтараверади.
КАТЕПСИНЛАР — қ. Протеолиз.
КАТЕТЕР — табиий каналлар ва тана бўшлиқла- ри, қон ва лимфа томирларига дори ҳамда рентген контраст моддалар юбориш, шунингдек диагностика ёки даволаш мақсадида улардаги суюқлиқларни тортиб олиш учун қўлланиладиган найсимон асбоб. Металл, шиша, лок шимдирилган ипак, пластмасса ва резинадан ишланган хиллари бўлади. Аёллар, эркаклар ва болалар учун мўлжалланган К.лар бор.
КАТЕТЕРЛАШ — диагностика ва даво максади- Да ковак аъзо, кон ёки лимфа томирларига катетер киритиш.
КАТЕХИНЛАР — биофлавоноидлар гуруҳига мансуб табиий биологик фаол моддалар; чой, кўпгина ҳўл ва резавор меваларда бўлади. Капиллярлар ўтказувчанлигини оширади. К нинг оксидланиш маҳсулотлари ўзига хос таъм ва ранг бериш хусусиятига эга.
кАтехоламинлар — икки атомли фенол пи- рокатехиннинг алкиламин маҳсулотлари. К.га адреналин, норадреналин, дофамин гормонлари киради. К. аминокислота — тирозиндан келиб чиқади. Улар қон томирлари кискаришини кучайтиради, оралиқ моддалар алмашинуви ва нерв ўтказувчанлигига таъсир кўрсатади. КАТЛЕН БЛОКАДАСИ — бел ва думғаза нерв- лари илдизчаларини новокаин б-н блокада қилиш. Бунда анестезияловчи модда эритмаси пастки думғаза тешиги оркали орка миянинг перидурал бўшлиғига юборилади.

  1. 7725


КЕКИРДАК 97


КАТТА ҚОН АЙЛАНИШ ДОИРАСИ - қ. Қон

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish