КИНИНЛАР — қ. Цитокининлар.
КИНОФОБИЯ — мияга ўрнашиб қолган қўрқув ҳолати; итдан, айниқса қутирган ит тишлаб олишидан қўрқиш.
КИНОЭНДОСКОПИЯ — текширилаётган объект- ларни кинога олиш б-н амалга ошириладиган эндоскопия.
КИПРИДОФОБИЯ — мияга ўрнашиб қолган қўрқув ҳолати; бунда одам таносил касалликла- рининг юқиб қолишидан қўрқади, шу боис жинсий алоқа қилишдан, ҳаттотурмуш куришдан ҳам ўзини тияди. Турмуш килган аёллар (бу ҳолат уларда кўп учрайди) эса доимо ҳадиксираб, ўзларини ва турмуш ўртоқларини қайта-қайта текширишга ундайдилар ва ҳ. к. КИПРИКЧАЛАР — ҳужайра органоидлари. Ци- топлазмаНинг ингичка цилиндрсимон ўсиқлари. Улар узунлиги 5—10 мкм дан ошмайди. Кўп ҳужайрали организм битта ҳужайрасининг юза- сида ўртача 300 та киприкча бўлиб, содда ҳайвонларнинг битта ҳужайраси юзасида улар сони бир неча минггача етади. К- асосидан устки Қисмигача плазматик мембрана б-н қопланган бўлиб, марказида микронайчалар системаси — аксонома жойлашади.
КИСЛОРОД БИЛАН ДАВОЛАШ, о к с и г е н о -
терапия — кислороддан даво мақсадида фой- даланиш. Қон ва тўқималарда кислород етишмас- лиги б-н кечадиган касалликлар (нафас, қон айланиш системаси касалликлари, ис газидан заҳарланиш ва ҳ. к.)да тавсия этилади. КИСЛОРОД ЕСТИГИ — кислороддан нафас
олиш учун мўлжалланган махсус мослама. У тўртбурчак шаклда резина матодан тикилади; жўмрак ва мундштук уланган резина найчаси бор. Естиққа 10 л кислород сиғади.
КИСЛОРОД НИҚОБ — одамнинг нафас йўлла- рига кислород ёки кислород б-н тўйинган газлар аралашмасини юбориш учун кўлланиладиган мослама. У бошга маҳкамланган холда, бурун ва оғизни зич қилиб ёпиб туради ва махсус найча орқали кислород манбаига уланади. КИСЛОРОД ПАЛАТКАСИ — ётиб даволанади- ган беморни кислород б-н даволаш учун қўллани- ладиган қурилма; ҳаво ўтказмайдиган матери- алдан тикилган чодир, совутгич-конденсатор (ҳаво ҳарорати ва намлигини пасайтиради) ва кислородни маълум микдорда бериб турадиган редуктордан иборат. Бемор чодир ичида ётиб кислород б-н нафас олади.
КИСЛОРОД ТАНҚИСЛиги — қ. Гипоксия. КИСЛ ОРОД ЭФФЕКТИ (радиобиология- да)—тирик организмни ионлаштирувчи нур б-н таъсирланганда тўқима ва ҳужайраларда кислороднинг камайиши натижасида келиб чика- диган ҳимоя эффекти. К. э. барча тирик орга- низмларга хос бўлиб, радиациянинг зарарли таъсирини сусайтиради, организмнинг яшаб колиш эҳтимолини оширади. К. э. дан нур касаллигини даволашда фойдаланилади КИСЛОРОД ҚАРЗИ — талаб этилаётган кисло- род миқдоридан кам кислород ўзлаштирилиши натижасида конда чала оксидланган маҳсулотлар тўпланиши б-н ифодаланадиган ҳолат. КИСЛОРОДГА ТАЛАБ — маълум ишни бажа- риш учун вақт бирлигида зарур бўлган кислород миқдори. Мннутлик ва жами Қ. т. фарқ килинади. Бирор ишни бажариш учун бир минутда зарур бўлган кислород микдори кислородга минутлик талаб, иш бошланишидан то қизғин авж олгунга- ча бўлган вақт учун зарурий кислород миқдори кислородга жами талаб дейилади. КИСЛОРОДНИНГ КАЛОРИК ЭКВИВАЛЕН- ТИ — организмда 1 л кислород сарфланганда ажраладиган энергия микдори; Қ. к. э. овқатдаги ёғ, оқсил ва углеводлар миқдорига боғлиқ. КИСЛОТА-ИШҚОР МУВОЗАНАТИ, кисло- та-ишқор баланси — организм ички муҳи- тидаги водород ионлари кўрсаткичи (рН)нинг нисбий доимийлиги. Бунга организмдаги буфер ва айрим физилогик системаларнинг ўзаро таъсири сабаб бўлади. Соғлом организм қонидаги рН 7,35—7,47 чамасида туради. Ҳужайра ичида эса рН бир оз паст — 7—7,2 га тенг. Одамда рН 6,8 дан паст ва 7,8 дан юқори бўлса, организм яшай олмайди. Баъзи физиологик ва айникса патологик ҳолатларда қоннинг фаол реакцияси кислотали ва ишкорий томонга ўзгаради. Фаол реакциянинг кислота томонга ўзгариши ацидоз, ишкорий томонга ўзгариши алкалоз деб аталади. КИСЛОТАЛИЛИК — баъзи суюқлиқлар (мас., қон, меъда шираси, сут ва б.)ни турли (диагно- стик, гигиеник ва ҳ. к.) мақсадларда текширганда улардаги водород ионлари миқдорини белгилаб берадиган кўрсатгич.
КИСТА — турли аъзо ва тўқималарда вужудга келадиган қалин деворли, ичида суюқлиқ ёки бўтқасимон масса бўлган патологик бўшлиқ. КИСТАГРАНУЛЕМА — суюқлиқ ёки ярим суюк- лиқ б-н тўла, унча катта бўлмаган бўшлиқ
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
касал тиш илдизи учида учрайди; тиш илдизи б-н жағ суяги орасидаги сурункали яллиғланиш сабаб бўлади.
КИСТОГРАФИЯ — киста ичига контраст модда юбориб, уни рентгенологик текшириш. КИСТОМА — тухумдон ўсмаси. Қиста асосида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
КИФОЗ — умуртқа поғонасининг оркага туртиб чикиши, букчайиб қолиш. Ешликда жисмоний тараққиётнинг сустлиги, тўғри ўтирмаслик, рахит, сил, спондилёз, остеохондроз ва б. касалликлар сабаб бўлади. Туғма, физиологик, карилик кифо- зи ва б. фарқ қилинади. ■
КИФОЛОРДОЗ — умуртқа поғонасининг орқага (кифоз) ва олдига (лордоз) қийшайиши. Умуртқа поғонасининг бўйин ва бел қисмлари олдинга, кўкрак ва думғаза қисмлари орқага қараб букнлган бўлади. Бу букилмалар бола бошини тутиб тура ва ўтира бошлаши, тик туриши ва юришидан бошлаб шаклланади. Бу физиологик ҳолат умуртқа поғонаси касалликларида издан чиқиб, у орқа ва олд томонга қийшаяди. кифосколиоз — умуртқа поғонаси бел қис- мининг орқага ва ёнга қараб кийшайиб қолиши. Диспластик ва идиопатик Қ. фарқ қилинадн. Диспластик Қ. да умуртқа поғонасининг тузили- ши одатдан ташкари бошқачароқ бўлади (анома- лия). Идиопатик Қ. эса ўз-ўзидан вужудга келади.
КИЧИК ҚОН АЙЛАНИШ ДОИРАСИ — қ. Қон
Do'stlaringiz bilan baham: |