Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet18/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54
Bog'liq
qomusiy

айланиши.
КАУЗАЛГИЯ — периферик нерв толаси жаро- ҳатланганда ва хусусан ўткир нарса б-н кисман кесилгандан сўнг пайдо бўладиган оғриқ. У чидаб бўлмайдиган даражада кучли, беморнинг умумий ҳолати жуда оғир бўлади. Оғриқ зўридан бемор кечаю-кундуз тиним билмайди, кўлини авайлаб, қўярга жой тополмай, ҳаддан ташқарн тажанг бўлиб қолади.
КАУФФМАН СИМПТОМИ — сурункали гай- моритда юкори жағ бўшлиғи деворидаги шиллик парданинг бурун бўшлиғига осилиб тушиб, худди бурун ўсмасига ўхшаб қолиши.
КАФТ — қўл панжасининг ички ва оёқ панжаси- нинг пастки (остки) томони; қўл кафти юкоридан билакнинг унчалик чукур бўлмаган кўндаланг эгатчаси, пастдан бармоқлар асоси б-н чегарала- ниб туради. К. кафт суяклари, уларни бирлаштнр- ган бойламлардан иборат бўлиб, турли мускуллар қоплаб олган. Қон томир ва нервлар б-н таъ- минланган. Қўл кафти меҳнат қилишда, оёқ кафти тик туриш ва юришда муҳим аҳамиятга эга. КАХЕҚСИЯ — организмнинг умумий атрофияга учраши; ҳаддан ташқари озиб кетиш, чўп-устихон бўлиб колиш, бутунлай ҳолдан тойиш, физиоло- гик фаолиятнинг сусайиши, астеник, сўнгра апатик синдромлар пайдо бўлиши б-н ифодалана- ди. Келиб чикиш сабаблари, ривожланиш меха- низмлари ва ҳ. к. га кўра Қ. нинг бир неча тури (алиментар, гипофизар, ўсма ва ҳ. к.) фарк килинади.
КАШНИЧ — бир йиллик ўт ўсимлик. Меваси таркибида эфир мойи, ёғ, оқсил в б. моддалар бор. Дориво^ препаратларн иштаҳа очувчи, овқат ҳазм булишини тезлатувчи, ўт ҳайдовчи дори сифатида ҳамда бавосир ва б. касалликларни даволашда кўлланилади. Спиртли суви ва эфир мойи баъзи суюқ дорилар таъмини яхшилаш учун ишлатилади.
КВАДРИПЛЕГИЯ — қ. Тетраплегия. КВАШИОРКОР — болаларда учрайдиган али- ментар дистрофиянинг оғир хили; оқсил етишмас- лиги натижасида келиб чикади. Болада жисмоний ривожланиш тўхтаб колади, бутун бадан шишиб кетади, тери пигментацияси ва ичакда сўрилиш жараёни ҳамда руҳий бузилишлар рўй беради. КВЕРУЛЯНТЛИК — ҳулк-атворнинг айниши; бундай кишилар судбозлик, козибозлик, ҳак-ҳукуқ талашишга мойил бўлади, лекин васвасага тушиб қолмайди. Шизофренияда- ги К. васвасаси бундан фарк килади.
КВИНКЕ ШИШИ — аллергик ёки ирсий ка- саллик. Бунда тери, тери ости клетчаткаси ёки шиллик пардалар тўсатдан шишиб, бора-бора ўз-ўзидан йўколиб кетади, лекин кўпинча кайта- ланиб туради.
КЕБНЕР ФЕНОМЕНИ — кипикли темиратки, кизил ясси темиратки ва б. касалликларнинг ўткир даврида теринн тирноқ б-н кирганда янги тошмалар пайдо бўлиши.
КЕҚИРДАК, трахея —^ ярим ҳалка тоғайлар-
дан бўғим-бўғим бўлиб тузилган най. Тоғайлар
ораси бириктирувчи тўқималар б-н тўлиб туради.
Қ. ҳиқилдоқ б-н бронхлар оралиғида жойлашган.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


98 КЕҚИРИК




Узунлиги 11 —13 см, диаметри 15—18 мм. Нафас йўлининг бир кисми бўлиб, ўтаётган хавони илитиб намлайди, ундаги чангларни ушлаб колиб тозалайди.
КЕҚИРИК — меъдадан оғиз оркали ҳаво чиқи- ши. К. соғлом одамларда овқат кўп истеъмол килганда, кучли жисмоний иш бажарганда куза- тилади. Тез-тез К- тутиши меъда, жигар, ўт пуфа- ги, кўричак ва б. органлар касаллигининг белгиси бўлиши мумкин.
КЕКСАЛИК, қарилик — инсон ҳаётининг сўнгги даври; организмнинг ҳаётга мосланиш имкониятларининг камайиши, шунингдек турли орган ва системаларда морфЪлогик ўзгаришлар рўй бериши б-н кечади.
КЕЛЕР ҚАСАЛЛИГИ 1 — келиб чиқиш сабаби номаълум касаллик. 3—10 яшар, кўпинча ўғил болаларда учрайди. Касаллик оёк панжаси қайиқсимон суягининг эпифиз қисмида асептик чириш ҳосил бўлиши б-н ифодаланади. Оёқ панжаси усти шишиши мумкин; кайиқсимон суякка босилса, оғрик пайдо бўлиб, у айникса кечаси зўраяди.
КЕЛЕР КАСАЛЛИГИ II — келиб чиқиш сабаби номаълум касаллик. II, III ёки IV оёқ кафти суякларининг бош кисмида асептик чириш ҳосил бўлиши б-н ифодаланади. Кўпрок 10—20 яшар хотин-қизларда учрайди. Касаллик II ва III бар- моқлар асосида ўз-ўзидан ҳосил бўлиб, унга босиб юрганда оғриқ кучаяди, кейинчалик оёк панжаси юзасида шиш пайдо бўлади. Касаллик бир неча йил давом этади ва бўғимларда дистро фик ўзгаришлар рўй бериб, ҳаракат чекланади, бармоқлар эса калта бўлиб қолади.
КЕЛОИД—тери бириктирувчи тўқималарининг ўсиб, қалинлашиб, «ўсма»га ўхшаб қолиши, мас., дерматофиброма.
КЕМП СИМПТОМИ — олдинга ва ўнгга, орқага ва чапга кетма-кет пассив равишда энгашилганда умуртка поғонасида оғрик бўлиши. Умурткалар- аро тоғай касалликларида кузатилади.
КЕМТИК — туғма нуқсон; юмшок танглайда кўп учрайди. Эмбрионал ривожланиш даври (ҳомила)- да танглай ўсиқларининг ўзаро ёки юмшок танглайнинг мускулли тузилмаси б-н жипслаш- май қолишидан юзага келади; «бўри танглай» деб шунга айтилади. Лаб кемтиги (тиртиғи) — юқори лабнинг туғма ёрик бўлиши, «нишон»; юз тўқима- сида туғма ёриқлар бўлиши, одатда, юзни таш- кил этувчи эмбрионал бўртмачаларнинг битмай қолиши туфайли вужудга келади.
КЕНОФОБИЯ — қ. Агорафобия.

КЕРАТИНЛАР — умуртқалилар эпителиал тўки- маларининг эримайдиган, цистинга бой, ҳужайра ичида структурал аҳамиятга эга оксили. Асосан эпидермисда, жун, соч, шох, мугуз пўсти, тирнок, тумшуқ, кушлар патида, баликлар тангасида бўлади. Унинг полипептид занжири узунасига параллел жойлашиб, толалар ҳосил қилади. КЕРАТИТ — кўз мугуэ пардасининг яллиғлани- ши. Кўпинча шиддатли бошланади. Кўз қизариб, ёшланиб, ёруғликка қарай олмайдй. К га конъ- юнктивит, мугуз пардага шикаст етиши ёки организмнинг умумий касалликлари (грипп, сил) сабаб бўлади. Ташки таъсирлар келтириб чиқара-


диган Қ. (экзоген К ) ва умумий касалликлар пайдо киладиган К. (энДоген К ) фарқ қилинади. Қ. кўпинча болалар ва ўсмирларда учраб, аксарият кўзга оқ тушади.
КЕРАТОАКАНТОМА — хавфсиз эпидерма ўсма- си; кўпинча якка ҳолда 50 ёшдан ошган эркаклар- нинг юз терисида учрайди; кизғиш, кўкимтир ёки пушти рангда, ўсма ўртаси чукур, четлари эса ялтирок гардишсимон бўлиб, ўз ҳолича йўқолиб кетади.
КЕРАТОГЛОБУС — кўз мугуз пардасининг шар- симон катталашуви. Мугуз парда радиуси 7—8 мм дан 10—15 мм гача чўзилиб кетади. Баъзан бу парда бир текисда хиралашади. Кўзнинг кўриш қобилияти сусаяди. К- га туғма якиндан кўриш- нинг энг юкори даражаси ёки сурункали умумий касалликлар сабаб бўлади.
КЕРАТОДЕРМИЯ — кўл-оёк кафти териси мугуз каватининг калинлашиши.
КЕРАТОЗ — тери мугуз қаватининг калинлашу- ви б-н кечадиган касалликларининг умумий номи. Бунда тери яллиғланмайди. Мугуз қаватнинг жадал ўсиши ёки шу кават ҳужайраларининг бир- бирига қўшилиб, битиб кетиши К.га сабаб бўлади. Туғма, орттирилган ва конституцион К. фарк қилинади.
КЕРАТОИРИТ — кўз мугуз пардаси б-н рангдор пардасининг биргаликда яллиғланиши. Яна к. Ке- ратит. Иридоциклит. Ирит.

КЕРАТОКОНУС — кўз мугуз пардасининг ко- нуссимон катталашуви. Туғма бўлади. Бунда мугуз юзасининг учи олдинга қараган конусга ўхшаб бўртиб чикиб туради. КЕРАТОКОНЬЮНКТИБИТ — кўз шиллик пар даси б-н мугуз пардасининг бирга яллиғланиши. Яна қ. Кератит, Коньюнктивит.
КЕРАТОЛ ЕЙКОМА — кўз мугуз пардасида чан диқ пайдо бўлиши (оқ тушиши). Кератит окиба- тида вужудга келади.
КЕРАТОЛИТИК МОДДАЛАР — эпидермиснинг қалинлашиб кетган мугуз қаватини юмшатиб юборадиган дори воситалари; кератоз, псориаз ва б. дерматозларни даволашда кўлланилади. КЕРАТОМА — тери мугуз қаватининг қалинла шишидан вужудга келадиган хавфсиз ўсма. Ўрта ёш ва кексаларда учрайди, турли шакл ва катталикда бўлади. К- ўз-ўзидан тузалиши, баъзан тери ракига айланиб кетиши мумкин. КЕРАТОМАЛЯЦИЯ — кўз мугуз пардасининг кенг микёсда емирилиши. Кўпрок ёш болаларда учрайди ва организмда оксил А витамин, ёғ моддалари етишмаслиги натижасида келиб чиқа- ди. Бунда кўз кўрмай қолади.
КЕРАТОМИКОЗ — терининг мугуз қаватида учрайдиған замбуруғ касаллиги.
КЕРАТОПАТИЯ — кўз мугуз пардаси кават- ларида операциядан кеййн ёки қариликда пайдо бўладиган хираланиш. К. га кўзда моддалар алмашинувининг бузилиши ёки операция килин- гандан кейин мугуз парда эндотелиал ҳужайрала- рининг сийраклашуви сабаб бўлади. ҚЕРАТОПЛАСТИК МОДДАЛАР — эпидермис мугуз қаватининг ўсишини тезлаштирувчи модда- лар (ихтиол, Вишневский суртмаси ва б.). Асосан теридаги яраларни даволашда кўлланилади. КЕРАТОПЛАСТИКА — хиралашган кўз мугуз пардасини сорлом парда б-н алмаштириш. В. П. Филатов тавсия этган пластик операция.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




Бунда оқ тушган мугуз парданинг бир қисмини олиб ташлаб, кўришни тиклаш мақсадида унинг ўрнига зарб еган кўздан ёки мурда кўзидан олинган тиниқ мугуз парда кўйилади. КЕРАТОПРОТЕЗ — таянч қисми тиник пластмас- садан тайёрланган цилиндр шаклидаги протез; уни оқ тушган мугуз парда ўртасига жойлаштири- лади.
КЕРАТОСКЛЕРИТ — кўз мугуз пардаси б-н кўз оқининг биргаликда яллиғланиши. Қасаллик аста-секин бошланади. Кўз қизаради, ёшланади ва санчиб оғрийди. Кўпинча сил касаллиги, шунингдек ревматизм оқибатида келиб чикади. КЕРАТОСКЛЕРОУВЕИТ — кўз мугуз пардаси, кўз оқи ва томирли пардасининг биргаликда яллиғланиши. Асосан вируслар кўзғатадиган касалликлар ҳамда ревматизм сабаб бўлади. Қ.да қовоқ бир оз шишиб, ёруғга караганда кўз ёшланади ва оғрийди, кўз оқи қизариб, сал шишади. Мугуз парда бир текисда лойқаланади, корачик торайиб, кўзнинг кўриш хусусияти анча пасаяди.
КЕРАТОУВЕИТ — кўз мугуз пардаси б-н кўз сокқаси томирли пардасининг биргаликда ял- лиғланиши.
КЕРНИТ СИМПТОМИ — бош мия кобиғининг яллиғланиши натижасида юзага келадиган ме- нингит ва менингизм ҳолатларини кўрсатувчи белги. Бемор тўшакда ётган ҳолда оёғини тизза бўғимидан букканида уни қайта ёза олмай, асли ҳолига келтира олмай колиши ёки жуда қийинчи- лик ҳамда оғриқ б-н бажариши.
КЕСАР КЕСИШИ — акушерлик операцияси; ҳомилали бачадонни кесиб, ҳомила ва йўлдошни олиш операцияси. Табиий туғруқ йўллари оркаЛи бола туғилиши мумкин бўлмаган ҳолларда (мас., аёл чаноғининг тор бўлиши, бачадоннинг ёрилиш ҳавфи туғилиши ва б.), шунингдек туғаётган аёл жиддий касал бўлганда (мас., юрак порокларида) амалга оширилади.
КЕТГУТ — асосан кўйнинг ингичка ичагидан тайёрланадиган ип. Операцияларда ишлатилади. Вакт ўтиши б-н сўрилиб кетади. КЕТОКИСЛОТАЛАР — таркибида кетон турку- ми бўлган органик кислоталар. Моддалар алма- шинувида ҳосил бўладиган асосий вакиллари пироузум кислота, ацетоацетат кислота, а- ке- тоглуторат кислота, ацетооксалат кислота. Угле- вод, оқсил ва ёғлар алмашинувида муҳим роль ўйнайди.
КЕТОН ТАНАЧАЛАР — организмда кетогенез жараёнида ҳосил бўладиган органик бирикмалар. К- т. қаторига ацетоацетат, р- оксимой кислота ва ацетон киради. Баъзи патологик ҳолларда, хусу- сан қандли диабетда К. т. нинг қонда ортиб кетиши ацидозга олиб келади, шунинг б-н бир- га К. т. сийдик таркибида ажралиб, унга кислоталик хусусиятини беради, нерв системасига зарар етказади.
КЕТОНУРИЯ — К. Ацетонурия.

17- КЕТОСТЕРОИДЛАР, кетостероид- лар — стероидлар қаторига кирадиган, таркиби- да 17-ўринда кетотуркум бўлган табиий модда- лар гуруҳи; кучсиз андроген таъсирга эга. 17- К. асосан стероид гормонлар алмашинувида ҳосил бўлади, одам конида, сийдигида учрайди; тиббиётда диагностик аҳамиятга эга. кефалогематома — туғилиш жараёни ҳад-


КИНДИҚ 99


дан ташқари тез ўтаётганда калла суяги жаро- ҳатланиши натижасида суяк б-н унинг уст пардаси орасида ҳосил бўладиган конли шиш. У дастлабки биринчи ойда сўрилиб . кетади. Касаллик қўзғатувчи бошка микроблар тушганда эса йиринглаб кетиши мумкин. КЕФАЛОМЕТРИЯ — махсус асбоб ёрдамида бош катталигини ўлчаш. Бунда даражаланган циркулдан фойдаланилади.
КЕФАЛОТРИПСИЯ — акушерлик операцияси; бунда ўлик ҳомилани туғдириш чоғида унинг боши махсус кефалотриб асбоби б-н қисиб олинади.
КЕНИГ КАСАЛЛИГИ — суяк ва тоғай кисмла- рининг яллиғланиши. Узун найсимон суяклар эпифизининг бўғим сатҳида (кўпинча тизза ва тирсак бўғимларида) учбурчак шаклидаги суяк- тоғай бўлагининг куруқ асептик чириши. Шика- стланишлар сабаб булади. Кейинчалик суяк-тоғай кисмлари бўғим бўшлиғига тушади. Лекин суяк- тоғай кисмларининг асосий суякдан ажралиши жуда секинлик б-н боргани учун касаллик узоқ давом этади.
КЕНИГ ОПЕРАЦИЯСИ — сон суягининг туғма чиқишида ёнбош суяги қанотидан олинган суяк бўлаги ҳисобига сон суяги бош кисмининг юкорисида томча ҳосил қилиш. Операцияни бўғимни очмасдан туриб бажарилади. Операция натижасида чанок-сон бўғимида оғриқ йўқоти- либ, етарли даражада ҳаракат кнлиш ва оёкка босиб юриш мумкин бўлади. Бу операция чаноқ- сон бўғими етарли тараққий этмаганида ва сон суягининг бўғимдан чиқиш олди холатларида килинади.
КИЛИН КАСАЛЛИГИ — 15—16 яшар қиз бола- ларда учрайдиган касаллик; бемор озиб, териси атрофияланади, шиш пайдо бўлади, сочи тўкилиб кетади, иккиламчи жинсий белгилар ривожлан- майди, аменорея кузатилади.
КИМОГРАФ — физиологик тажрибаларда тек- ширилаётган орган фаоалиятидаги ўзгаришларни қоғоз лентага ёзиб оладиган механик асбоб. КИМОГРАФИЯ — турли органлар фаолиятида ҳосил бўлган ўзгаришларни кимограф ёрдамида ёзиб олиш.
КИМОЦИКЛОГРАФИЯ — одам ёки ҳайвон оёқ- кўллари ҳаракатини фото усулида узлуксиз кайд килиб, ёзиб олиш. Физиологик усул. К. гавданинг даврий ҳаракатини фазо ва вактда аник текши- риш асосида амалга оширилади.
КИНАЗАЛАР — АТФ дан фосфат қолдиғини бошқа бир бирикмага, хусусан моносахаридлар- нинг алкоголь туркумига кўчирадиган фермент- лар. К. орасида энг муҳимлари; гексокиназа — бир қатор гексозаларни 6- позицияда фосфорлов- чи, жигарда глюкоза 6- фосфат ҳосил бўлишини таъминловчи глюкокиназа ва фосфофруктокина- за.
КИНАНТРОПИЯ — васваса тури; бунда одам ўзини итга айланиб колгандек ҳис этади. Оғир руҳий хасталиклар (мас., шизофрения)да кузати- лади.
киндик — қорин пардасининг ўрта қисмида тўқималар чандиқланиши натижасида ҳосил бўладиган чуқурча.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


100




киндиқ


КИНДИК ТИЗИМЧАСИ — ҳомилани она орга- низми б-н боғлаб турадиган тизимча; унинг таркибида кон томирлар, аллантоис йўли ва ҳ.к. бўлади. Бола туғилгач К. т. ҳалқаси яқинидан боғлаб туриб қирқилади. Тизимча қолдиғи эса тез куриб, бола 5—7 кунлигидаёқ тушиб кетади. КИНЕЗИГРАФИЯ — ўт йўлларини текшириш усули. Ут йўлларига контрает модда юбориб, улар босимини кимографда қаид қилиш ва рентгеноки- нематография қилишдан иборат.
КИНЕСТЕЗИЯ — одам ва ҳайвон гавда кисмла- рининг турли ҳолатда бўлиши ёки улар ҳаракати- нинг фазода жойланишини сезиш. Бу хиссиётнинг келиб чиқишида ички рецепторлар (тери, кўрув ва вестибуляр) иштирок этади.
КИНЕТИН — к. Цитокининлар.
КИНЕТОГРАФИЯ — айрим орган ёки уларнинг бўлаклари ҳаракатини (тебранишларини ҳам) график тасвирлаш усули. Мас., кўкрак кафаси- нинг тебранишлари юракнинг механик фаолияти б-н боғлик бўлади. Буни кинетокардиография усули ўрганади.
КИНЕТОКАРДИОГРАММА — юрак фаолияти ва қоннинг йирик томирларда ҳаракат қилиши туфайли кўкрак деворида ҳосил бўладиган паст частотали тебранишларни ифодалайдиган эгри чизиқ.
КИНЕТОКАРДИОГРАФИЯ — юрак фаолиятини текшириш усули. Кўкрак деворида паст частотали локал тебранишлар параметрини график қайд қилиш. Электрокардиограф ёки бошқа осциллог- рафга уланган махсус датчиклар ёрдамида ўтка- зилади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish