Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet28/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54
Bog'liq
qomusiy

лизоцим — гидролаза синфига мансуб фер- мент; бактерия ҳужайраси деворини емиради, натижада бактерия эриб кетади.
ЛИКВОР — к. Орқа мия суюқлиги.
ЛИМОН ҚИСЛОТА, цитрат кислота — моддалар алмашинувининг муҳим оралиқ маҳсу- лотларидан бири. Уч карбон кислоталар ҳалқаси- нинг бошланғич нуктаси. Л. к. ва унинг тузлари лаборатория ва клиникада ўтказиладиган текши- ришларда кенг қўлланилади.
Л ИМФА — ҳужайралар орасидаги бўшлиқлар ва лимфа томирларини тўлдириб турувчи, рангсиз тиниқ суюқлиқ. Л. оксилларнинг икки баравар камлиги б-н кон плазмасидан фарк қилади. Ишкорий реакцияли Л. да эритроцитлар жуда кам, фақат донали лейкоцитлар ва лимфоцитлар бўлади. Организмда қон б-н тўкималар ўртасида моддалар алмашинувини таъсирлайди. Одамнинг лимфа системасида 1—2 л Л. бўлади.
ЛИМФА СИСТЕМАСИ—лимфа томирлари, лимфа тугунлари ва лимфа тўқималари мажмуи. Бу система тузилиши ва вазифасига кўра вена системасига яқинроқдир. Л. с. ҳужайра ва тўқима оралиғидан бошланувчи боши берк халтача- лардан чиқиб, лимфа капиллярлари ва лимфа томирларига ўтади. Л. с. га лимфа безлари ва лимфа йўллари ҳам киради.
ЛИМФА ТОМИРЛАРИ — лимфа системасинииг


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




суюклиқ ўтказувчи йўллари; хужайра ва тўқима- лардаги боши берк йўллардан бошланиб, ка- пиллярларга, кейин майда лимфа томирчалари- га, сўнгра томирларга ўтиб, охири энг катта кўкрак лимфа йўлини ҳосил қилади. Лимфа томирларида оқиб юрган лимфа таркибида лим- фоцитлар, моноцитлар каби кон шаклли эле- ментлари бўлади. Булар организмдаги ёт зарра- чалар ва микробларни ютиб, организмни муҳофа- за килишда катнашади.
ЛИМФА ТУГУНЛАРИ, лимфа безлари — .|имфа томирлари йўлида жойлашган органлар, иммун системанинг морфологик тузилмалари. Антителолар ва лимфоцитлар ишлаб чикаради, бактериялар ва токсинларни тутиб колади ва зарарсизлантиради. Шу тариқа лимфанинг био- логик фильтри ҳисобланади.
ЛИМФАГРАНУЛЕМАТОЗ — лимфа системаси- нинг ўсма касаллиги; бунда лимфа тугунлари ва талок катталашади, бемор иситмалайди, кўп терлайди, териси қичишади, у озиб кетади (кахексия
авж олади).
ЛИМФАДЕНИТ — лимфа тугунларининг ял- лиғланиши. Қон ёки лимфа окими оркали лимфа тугунларига касаллик кўзғатувчиси тушганда ёки юқумли касалликлар асорати сифатида рўй беради. Кўпинча кўлтик, бўйин, кулоқ, кўкрак, чов лимфа тугунлари яллиғланади. Уткир, су- рункали, йирингли, катарал ва б. хил Л. лар фарк килинади.
ЛИМФАДЕНОЗ лимфа тўқималарининг сис- темали гиперплазияси (лимфа тўқимасининг ортиқча ўсиши); лейкозларда кузатилади.
Л ИМФАДЕНОМА — лимфа тугунларидан ри- вожланадиган хавфсиз ўсмаларнинг умумий но- ми.
ЛИМФАНГИИТ — лимфа томирларининг ял- лиғланиши; одатда лимфаденит б-н бирга кечади. Йирингли, ўткир ва сурункали Л. фарқланади.
Л ИМФАНГИОМА — лимфа томирларидан ри- вожланадиган хавфсиз ўсма. Сўгалсимон, киста- симон, гипертрофик, кавернали, капиллярли ва б. хиллари бор.
ЛИМФАНГИОМИОМА — силлиқ мускул тола- лари ва лимфа томирларидан тузилган хавфсиз ўсма.
Л ИМФАНГИОСАРКОМА — лимфа томирлари деворидан ривожланадиган хавфли ўсмаларнинг умумий номи.
Л ЙМФАН ГИОЭН ДОТЕЛ ИОМА — лимфа то-
мирлари эндотелийсидан ривожланадиган хавфли ўсма.
Л ИМФАНГИЭКТАЗИЯ— лимфа томирларининг кенгайиши. Одатда лимфоцитларнинг тўпланиб қолиши б-н юз беради.
Л ИМФЕДЕМА — лимфостаз (лимфа томирида лимфа тўхтаб колиши) натижасида тўқималарда шиш ҳосил бўлиши.
ЛИМФОБЛАСТ — лимфоцитларнинг филогене- тик тараққиёт босқичидаги дастлабки қон ҳужай- ра; катталиги 13—18 мкм, ядроси думалок, цитоплазмаси базофилли.
Л ИМФОБЛАСТОЗ — периферик конда лимфоб- ластлар бўлиши.
Л ИМФОГРАНУЛЕМА — лимфа системасидаги полиморф хужайрали гранулёма; лимфоцитлар, ретикуляр ва плазматик ҳужайралар, шунингдек гранулоцитлардан вужудга келади ва ўзида


ЛИНГВАТУЛЕЗ 117


гигант ҳужайралар тутади. Лимфогранулематоз касаллигида пайдо бўлади.
Л ИМФОГРАНУЛ ИТЛАР — лимфогранулематоз касаллигига хос кичийдиган майда тошмалар.
Л ИМФОГРАФИЯ — лимфа йўлларига турли контраст моддалар (верографин, лимфографин) юбориб, улар ҳолати, шакли ва ўтказувчанлигини рентгенография килиш. Турли касалликлар (хавф-' ли ва хавфсиз ўсмалар, сил, лимфа йўлларининг торайиши ёки кенгайиши ва б.) натижасида ўзгарган лимфа безлари ва йўлларини рентге- нограммада аниқ кўриш.
Л ИМФОДИАЛИЗ — лимфа суюклиғидаги за- ҳарли моддаларни кўкрак лимфа йўлига найча кўйиб чикариб ташлаш. Асосан қорин пардаси- нинг оғир яллиғланиш касалликлари, заҳарланиш ва ўткир буйракетишмовчилигида кўлланилади.
ЛИМФОЛЕЙҚОЗ — лимфа яратувчи ҳужайра- лар замирида вужудга келадиган лейкоз. ЛИМФОЛОГИЯ — анатомиянинг бир бўлими. Лимфа системасининг тузилишини ўрганади. ЛИМФОМА — лимфа тўқималаридан ривожла- надиган ўсмаларнинг умумий номи; лимфосарко- ма, замбуруғсимон микоз, плазмацитома, ретику- лосаркома, турларга ажратилмаган хавфли лим- фогрануломатоз, эозинофил гранулёма ва масто- цитомалар киради.
ЛИМФОПЕНИЯ — периферик қонда лимфоцит- лар сонининг камайиши.
Л ИМФОПЛЕТОРА — лимфа томирларида лим- фа кўпайиши.
Л ИМФОРЕЯ — лимфа томирларининг шикастла- нИши окибатида тана юзаси еки бўшлиғига лимфа суюклиғи оқиши.
Л ИМФОСАРҚОМА — етилмаган лимфа тўкима- ларидан ривожланадиган хавфли ўсма.
Л ИМФОСАРКОМАТОЗ — лимфа тугунлари, жигар ва талокнинг шикастланиши б-н кечадиган лимфосаркоманинг кенг таркалган хили. ЛИМФОСТАЗ — интерстициал тўкималарда лимфа суюклиғи тўпланиши ва окимининг бу- тунлай тўхташи. Бунда лимфа томирларининг кенгайиши, шишиши ва б. кузатилади.
Л ИМФОЦИТ — донасиз лейкоцитларнинг^ бир тури. Л. кичик (4,5—6,5 мкм), ўрта ва йирик диаметрли (10—18 мкм) хилларга бўлинади. Қатта ёшли кишилар қонидаги лейкоцитларнинг 19_37 % ини Л. ташкил этади. Улар айрисимон без, лимфа тугунлари, талок ва кўмикда ишланиб чиқади ва иммунологик реакцияларда иштирок этади.
ЛИМФОЦИТОЗ — периферик конда лимфоцнт- лар микдорининг кўпайиши. Абсолют (қоннинг ҳажм бирлигида лимфоцитлар сони кўпайган), нисбий (бошқа лейкоцитларга нисбатан лимфо- цитлар сони кўпайган), шунингдек ўткир инфек- цион Л. тафовут қилинади.
Л ИМФОЦИТОПЕНИЯ — қоннннг хажм бирли- гида бирор сабабга кўра лимфоцитлар соиининг кам бўлиши. Қелиб чиқиши, сабаблари, кечиши ва ҳ. к. хусусиятларига кўра мураккаб ўзга- ришлардан бири ҳисобланади.
ЛИНГВАТУЛЕЗ — инвазион касаллик; 1лп£Уа- 1и11а зегга!а ғумбак (личинка) лари қўзғатади. Қапсулага ўралган ғумбаклар организмнинг тур-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


118




ЛИНЗА


-ж органларида айланиб юради (миграция). Одамларга паразитнинг ғумбаклари б-н ифлос- ланган озиқ-овкат моддалари оркали юкади.
ЛИНЗА (офтальмологияда) — шишадан ёки синтетик материаллардан тайёрланган, юма- лок, каварик ёки бўртиқ бўлиб, нур синдиради ва сунъий кўз гавҳари сифатида ёки кўзойнакда қўлланилади.
ЛИНИМЕНТ — аталасимон эритма ёки елимшак- симон массадан иборат суюк суртма дори. Кимёвий таркибига кўра эритма, эмульсия, суспензия ҳолида ва аралаш типда бўлади. Баркарор бўлмаганлиги сабабли кўпинча ишла- тиш олдидан тайёрланади. линкомицин — антибиотик; стафилококк, стрептококк, пневмококк, дифтерия таёкчаси ва б. анаэробларга қарши таъсир' кўрсатади; шу микроблар қўзғатган касалликларда ишлати- лади. , ■
ЛИНОЛАТ КИСЛОТА — иккита қўшбоғ тутади- ган тўйинмаган юкори молекуляр ёғ кислота. Линоленат кислота б-н бирга Ғ витаминни ташкил этади, чунки сут эмизувчилар организмнда улар синтез қилинмайди, шунинг учун овқат б-н одга- низмга киритилиши керак. I'лицеридлар.таркиЙИ-.. да, кўп ўсимлик мойлари ва ҳайвон еғЛарида бўлади. ■
ЛИНОЛЕНАТ КИСЛОТА — учта қўшбоғ тута- диган юқори молекуляр, тўйинмаган ёғ кислота. Ўсимлик мойи ва ҳайвонлар ёғи таркибида табиатда кенг тарқалган (қ. Витаминлар,
Ғ вита- мин).
ЛИПЕМИЯ — қондаги мавжуд нейтрал ёғлар, учглицеридлар миқдорининг кўпайиб кетиши. Л. нинг келиб чиқиш сабаблари ва ривожланиш механизмларига кўра бир неча тури (мас., алиментар, бирламчи ва иккиламчи, физиологик, патологик ва ҳ. к.) фарқ қилинади.
ЛИПИДЕМИЯ — қонда липидлар миқдорининг нормадагидан ортик бўлиши.
ЛИПИДЛАР — сувда деярли эриймайдиган, ле- кин липофил эритувчиларда яхши эрийдиган биологик моддаларнинг гетероген туркуми. Улар ҳайвон ва ўсимлик тўкималаридан турли органик эритувчилар: бензол, хлороформ, трихлорэтан ёрдамида эритиб ажратиб олинади. Л. синфига фақат эриш хусусияти б-н кимёвий жиҳатдан ўхшаш бўлмаган бир қатор бирикмалар: нейтрал ёғлар (триглицеридлар), мўмлар, терпенлар, каротиноидлар, стероидлар ва б. киради. Тарки- бида қўшимча фосфат кислота, углевод компо- нентлари тутадиган мураккаб Л. фосфолипидлар, гликолипидлар, липоидлар деб ҳам аталади. Л. организмда энергетик субстрат бўлишидан ташқари, ҳужайра структуралари, асосан, биоло- гик мембраналар тузилишида муҳим роль ўйнай- ди. Л. нинг айрим синфлари организмда моддалар алмашинувида алоҳида ўрин тутади.
ЛИПИДОЗ, липоидозI) ҳужайра цито- тўпланиб колиши; 2) паренхиматоз органлар ва аортанинг атеросклерозга олиб келиши мумкин бўлган ёғли дистрофияси.
ЛИПОАТ КИСЛОТА, тиоктат кислота — водородташиш ва ацил туркум кўчириш реакция- ларининг коферменти. Оксидланувчи декарбок-


силланишда иштирок этади. Витаминлар катори- ға ҳам тааллукли.
ЛИПОГЕНЕЗ — ёғ ва ёғсимон моддалар био ■ синтези.
ЛИПОДЕРМОИД — ривожланиш нуксони; ичи ёғдан иборат, атрофи кўп қаватли текис эпителий б-н ўралган киста.
ЛИПОДИСТРОФИЯ — ёғ алмашннувининг бу- зилиши натижасида тери ости ёғ клетчаткасида ёғ тўқимасининг маҳаллий камайиб ёки кўпайиб кетиши.
ЛИПОИДЕМИЯ — конда липоидлар
мнқдорн- нинг нормадагига нисбатан ортиқча бўлиши.
ЛИПОИДЛАР — ёғсимон моддалар. Таркибида ёғ кислоталар, глицерин ёки бошка органик спирт, фосфат кислота, углевод компонентлари бўлади- ган мураккаб липидлар. Л. каторига фосфа- тидлар, цереброзидлар, галактозидлар ва липид характерли бошқа бирикмалар киради. Л. нинг яна бир муҳим туркуми стероллар ва стеридлар алоҳида аҳамият касб этади.
ЛИПОКАИН — корамоллар меъда ости безидан олинадиган препарат. Жнгар касалликларида ишлатилади...
Л ИПОКАЛЬЦИНОГРАНУЛЕМАТОЗ, л и п о и
докальциноз — ёғлар ва кальций алмашину- вининг бузнлиши, шунингдек юмшок тўкима- ларда кўп микдорда туз тўпланиши б-н кечадиган патологик жараён; тузларнннг тўпланган жойига караб Л. нинг мускул ва тери ости хиллари фарқ килинади.
ЛИПОМА — ёғ тўкимасидан ривожланадиган хавфсиз ўсма. Л. тери ости ёғ қавати, мускуллара- ро фасциялар, бўғимларда, баъзан пай пардала- ри, меъда-ичак йўли, жигар, буйраклар, бача- доннинг сербар бойлами ва б. да учрайди. Л. бириктирувчи тўқимали капсула б-н ўралган бўлиб, секин ўсади.
ЛИПОМАТОЗ — тўқималарда ёғларнинг кўп миқ- дорда ўсма ёки диффуз шаклида тўпланиши. Л. га организмда моддалар алмашинувининг бузилиши сабаб бўлади.
Л И ПОПОЛ ИСАХАРИ ДЛ АР — гликолипид ва полисахаридлардан ташкил топган биополимер- лар, грам манфий бактериялар ташқи мембрана- лари сиртқи қатламининг тузилиш компонентла- ри. Эндотоксинлар, соматик антигенлар, бактери- офагнинг ўзига хос рецепторлари сифатида биологик фаол модда ҳисобланади.
ЛИПОПРОТЕИДЛАР — простетик туркуми ли- пид бўлган мураккаб оксиллар. Л. кон плазмаси- да, цитоплазма, ҳужайра органоидлари ва мемб- ранаси, тухум сариғида бўлади. Қон плазма си Л. и липидлар, уларда эрийдиган гормонлар ва витаминлар, нейтрал липидлар, фосфолипндлар, эркин ва эстерифицирланган холестерин, эркин ёғ кислоталарнинг кон ва лимфа оркали жигар ва б. аъзоларга ташилиши ҳамда таркалишини таъминлайди. Қрахмал блокларидаги электрофо- резда Л. р, а ва аг-глобулин фракциялари б-н бирга силжийди. Липид компонентларининг хоссаларига қараб Л. ультрацентрифугаланганда сеспензияда турли текисликда сузиб юради. Л. сузиш коэффициентига мувофик бир нечта фракцияга бўлинади: паст тиғизли Л., юқори тиғизли Л. ва жуда юкори тиғизли Л. Л. га нисбатан биокимёвий кизикиш уларнинг, хусусан триглицерид ва холестеринга бой паст тиғиз-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


119




ли Л. нинг кондаги микдори б-н юрак-томир касалликлари (атеросклероз, айникса юрак, кон томирлар склерози) нинг пайдо бўлиш хавфи орасида тўғри мутаносиблик кузатилишидан келиб чикди.
ЛИПОСАРКОМА — ёғ тўкимасидан вужудга келган хавфли ўсма. Барча ёшдаги эркак ва аёлларда, тананинг турли кисмида, хусусан ёғ тўкимаси бор жойларда, асосан оёк ва корин соҳаларида учрайди. Л. юмшоқ эластик, донача- симон ўсма бўлиб, метастаз ва рецидив беришга мойил.
ЛИПОСОМАЛАР — икки каватли фосфолипид мембрана б-н ўралган пуфакчалар. Турли фосфо- липидларни сувли шароитда физик омил (мас., ультратовуш) таъсирида ишлаш оркали олинади- ган жуда майда, мембрана б-н ўралган катакча- лар. Биологик мембрана модели сифатида ўргани- лиши мумкин. Турли дориларни Л. халтасига ўралган ҳолда қонга юборилганда дорининг ҳужайра томонидан ютилиши кучайиб, таъсири кўп марта ортиб кетади.
ЛИПОТРОП ГОРМОН — к. Липотропин.

Л ИПОТРОПИН, липотроп гормон, адипо- кинетик гормон, ЛТГ — гипофизнинг полипептид гормони; пептид гормонларнинг АКТГ оиласига киради, липолизни кучайтиради.
ЛИПОФУСЦИН, қўнғир пигмент, са- рик пигмент, қариш пигменти — гликолипопротеид. Орган ва тўкима ҳужайралари цитоплазмасида майда сариқ-қўнғир палахсалар кўринишида учрайди. Қариш жараёнида, орга- низмнинг ҳолдан тойиши б-н кечадиган ка- салликларда Л. микдори ортади.
Л ИПОХРОМАЛАР — к. Қаротиноидлар. ЛИПОХРОМАТОЗ — тери, ёғ клетчаткаси ва суякларда каротиноидлар тўпланиши туфайли улар рангининг сарғайиши (мас., қандли диа- бетда).
ЛИПУРИЯ — сийдикда ёғ моддалари^ (липид- лар) бўлиши. Еғлик овкатлар кўп ейилганда, қандли диабетда, йирик суяклар синганда ва б. холларда кузатилади.
ЛИПЭКТОМИЯ — ортикча тери ости ёғ тўкима- ларини кесиб олиб ташлаш.
ЛИСТЕРИОЗ — одам ва ҳайвонларда учрайди- ган ўткир юкумли касаллик. Листерия бактерияси кўзғатади. Одамга касал ҳайвонлардан юкади. Бунда кўпрок м. н. с. зарарланади.
ЛИТИЙ —Д. И. Менделеев даврий системаси- нинг I группасига мансуб кимёвий элемент, символи 1л; ишқорий металл, атом номери 3, атом оғирлиги 6,941; Л. препаратлари доривор восита сифатида қўлланилади.
ЛИТИОТЕРАПИЯ — литий тузларидан тайёр- ланган препаратлардан даво максадида фойдала- ниш. Одатда руҳий касалликларни даволашда ишлатилади.
ЛИТОТРИПСИЯ тошни майдалаш; сийдик йўллари, қовукдаги тошларни махсус асбоб (литотриптор) ёрдамида майдалаб, сийдик б-н чи- кариб ташлаш. Ҳозир янги усул — ковук, ўт пу- фагидаги тошларни электр разряди б-н ҳосил қилинган тўлқин таъсирида майдалаш хам кўлла- нилади.
ЛИТТЛ КАСАЛЛИГИ — болалар церебрал фа- лажи шаклларидан бири. Кўпроқ иккала оёк фалажланади. Бола туғилганидаёк иккала


ЛОХИЛАР


оёғининг мускуллари бўш ёки спастик парапарези туфайли оёклар бир-бирига жипсланиб колганли- ги ёки якинлашиб туриши кузатилади. Бола кеч (3—4 ёшида) юра бошлайди; шунда ҳам оёклари орасини оча олмай, уларнинг учида юради.
Л ИТТРЕИТ — сийдик чикариш каналидаги шил- лик безлар (Литтриев безлари) нинг яллиғлани- ши; бунда безлар катталашиб, мадда бойлайди, ҳарорат кўтарилиб, сийиш қийинлашади. Асосан ўткир сўзакли уретритнинг асорати ҳисобланади. ЛИХЕН —1) тери ёки шиллик каватлардаги майда ғуж-ғуж папуласимон тошмалар; 2) лихен кўринишидаги тошмалар пайдо бўладиган дерма- тозларнинг умумий номи.
ЛИҚИЛДОҚ, тепатош — чакалоклар калла суягининг мия қопкоғида ўрнашган суякларнинг бирикиш жойларидаги пардали кисм. Мия арте- рияси пульсацияси туфайли бу қисм ликиллаб туради. Чакалокларнинг пешона қисмида ромб шаклида, энса соҳасида учбурчак^ шаклида, калланинг иккала ёнида бир жуфтдан ён Л. бўла- ди. Бу Л. лар 3 ойликдан икки ёшгача давр оралиғида суякланиб битади. Рахит ва бошка баъзи касалликларда Л. тез битмайди. ЛОБОТОМИЯ — бош миянкнг бир бўлакчасини кесиб олиб ташлаш.
ЛОБЭКТОМИЯ — орган (мас., ўпка, жигар еки мия) нинг бир бўлагини кесиб олиб ташлаш. ЛОГАСТЕНИЯ — нутқ кобИлияти саклангани ҳолда сўзларни талаффуз килганда тез чарчаб колиш ва шу боис нотўғри гапириб қўйишдан кўркиш. Интоксикация, юқумли касалликлар ва б. холатлар оқибатида м. н. с. нинг функционал бузилиши сабаб бўлади. Беморнинг умуман гапиргиси келмай, гунг одамга ўхшаган таассурот қолдиради.
ЛОГОНЕВРОЗ — дудукланиб колишдан иборат невроз ҳолати.
ЛОГОПАТИЯ — нутқнинг бузилиши; Л. га лого- невроз ва афазия киради.
ЛОГОПЕДИЯ — нутк нуқсонлари, унинг келиб чикиш сабаблари, турлари, диагностикаси, олди- ни олиш ва тузатиш усуллари ҳақидаги амалий- илмий соҳа; Л. педагогика ва тиббиёт фанлари б-н узвий боғланган.
ЛОГОТЕРАПИЯ — психотерапиянинг бир тури; бу дудукларга уларнинг дудуқланиш сабабини тушунтириш ва шу йўл б-н дудукланишдан халос этишдан иборат.
ЛОГОФОБИЯ — мияга ўрнашиб қолган кўркув ҳолати, «сўзлашдан кўркиш»; _ бунда бемор гапираётганда гўё сўзларни нотўғри талаффуз қилаётгандек туюлади ва шу боис одамлар олдида гапирмай кўяди.
ЛОРДОЗ — умуртқа поғонасининг ичкарига қийшайиши. Туғма ва ҳаётда орттирил- ган Л. фарк қилинади. Қўпинча чанок-сон бўғимининг туғма чикиши сабаб бўлади. Қоринга ёғ йиғилишидан бел лордози пайдо бўлиши мумкин. Л. да умуртқалар шакли ўзгаради ва оғрийди.
ЛОХИЛАР — туғрукдан кейинги чилла даврида бачадон қискариши туфайли ундан келадиган чиқинди (таркибида қон, шиллиқ ва б. моддалар бўлади).


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


120 ЛОХИОМЕТРА




ЛОХИОМЕТРА — чилла даврида бачадондан ажраладиган чикиндининг ташқарига чиқмай йиғилиб қолиши.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish