ҚУЗ ҚОВОҚЛАРИНИНГ ҚАЙРИЛИБ ҚОЛИШИ — қовоқлар қиррасининг яллиғлани- ши ёки куйиб колиши, трахома натижасида қовоқлар четининг ичкарига, кекса одамларда ёки кўз шикастланганда, яра чиққанда ташкарига қайрилиши. Чандиқли ва спастик хиллари фарк қилинади. Узоқ давом этганда мугуз пардага зарар етиб, кўз кўр бўлиб колиши ҳам мумкин. ҚЎЗГА ОҚ ТУШИШИ, лейкома —турли касалликлар натижасида кўз мугуз пардасининг ўртасида, унинг маркази атрофида ёки четида яллиғланиш нуқталари пайдо бўлиши. Бу нуқта- лар шакли, катта-кичиклиги турлича бўлиб, сарғиш, кулранг, сариқ йиринг бойлайди. Бора- бора йиринг бутунлай сўрилиб кетгач, унинг ўрнида оқ чандиқ қолади. Бу ходиса халқ орасида «кўзга оқ тушиши» деб юритилади.
ҚУЗДАН ЕШ оқиши — кўз пардалари, нерв- ларининг яллиғланиши, кўз шикастланиши, қовоқларнинг қайрилиб қолиши натижасида ёш оқа бериши. Бунда кўз атрофи, қовоқнинг оқаётган ёш б-н доим намланиб туриши беморни безовта қилади.
ҚУЗНИНГ ПИРИЛЛАШИ — қовоқларнинг қисқа муддатли рефлектор ёки беихтиёр очилиб- юмилиб туриши. Кўпинча ёш болалар ва ўспи- ринларда кузатилади. К. п. га кўзда моддалар алмашинувининг бузилиши ва етишмовчилиги, сурункали умумий касалликлар (мас., ревматизм) ва б. сабаб бўлади.
КУЗОЙНАК -— оптик асбоб. Кўзнинг кўриш нуқ-
\тт«.г|уоиг.сот ки(иЬхопаз1
сонларини тузатиш, кўзни зарарли ёруғлик, нур таъсири, чанг, механик, кимёвий шикастлардан ҳимоя килиш учун ишлатилади. Баъзи касаллик- ларда ҳам К. такиш тавсия этилади. К- линза ва гардиш (оправа) дан иборат. К- да ишлатилади- ган линзалар сирти ботиклик ёки кавариқлик даражасига кўра турлича бўлади. Линзанинг оптик — нур синдириш кучи диоптриялар б-н ифо- даланади. Яқиндан кўришда нурни сочувчи, узоқдан кўришда эса йиғувчи, астигматизмда цилиндр ёки сферик-цилиндр линзали, ғилайликда призма шишали К.лар тақилади.
КУК БЎТАКУЗ — бир йиллик ўт ўсимлик. Гулла- ри ишлатилади. Таркибида гликозидлар, антоци- анлар, шиллиқ, ошловчи ва б. моддалар бор. Препаратлари сийдик ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади.
КЎКА, оққалдирмоқ — кўп йиллик ўт ўсим- лик. Барги ишлатилади. Таркибида аччик глико- зидлар, флавоноидлар, сапонинлар, каротин, С витамин, органик кислоталар, шиллиқ,'ошловчи ва б. моддалар бор. Препаратлари балғамни юмшатиб кўчирувчи ва яллиғланишга қарши восита сифатида юқори нафас йўллари ка- салликларида кўлланилади.
КЎКЙЎТАЛ — ўткир юқумли касаллик; кўкйўтал таёқчаси кўзғатади. Уларни тутган ҳаво томчила- ри орқали юқиб, юкори нафас йўлларининг яллиғланиши натижасида юзага келадиган, ўқтин-ўқтин йўтал тутиши ва б. ўзгаришлар б-н намоён бўлади. Асосан 10 ёшгача бўлган болаларда учрайди.
КЎКРАК — кўкрак қафасининг олдинги қисми; икки ёнбошдан қўлтиқдан тик ўтказилган чизик б-н юқори тўш суяги дастаси ва ўмров суяги б-н, пастдан эса ҳанжарсимон ўсик ва ковурғалар ёйи б-н чегараланган.
КЎКРАК БЎШЛИҒИ — кўкрак қафасининг ичи. К. б. да ўпка, кекирдак, бронхлар, юрак, кизилўнгач, қон томирлар, кўкс оралиғи, айриси- мон без, лимфа тугунлари ва нервлар жойлашган. К. б. нинг ҳажми жинс, ёш ва конституцияга қараб турлича бўлади.
КЎКРАК ҚАФАСИ — орка томондан 12 та кўкрак умуртқаси, икки ён томондан 12 жуфт қовурға ва уларнинг олдинги учларидаги тоғайла- ри, олд томондан тўш суягидан ҳосил бўлган бир бутун тузилма. К. К. нинг юкорисидаги тешик орқали кекирдак, кизилўнгач, қон томирлар ва нервлар ўтади. Пастки тешик юқори тешикка нисбатан каттарок бўлиб, корин бўшлиғидан диафрагма оркали ажралиб туради. К- к. нинг ҳажми ва шакли ёш, жинс ҳамда конституцияга қараб турлича бўлади. Нафас олганда К. К. кенгайиб, нафас чиқарганда тораяди.
КЎКС ОРАЛИҒИ — кўкрак бўшлигининг бир кисми; олдиндан тўш суяги, орқадан умуртқа поғонасининг кўкрак кисми, икки ён томондан ўнг ва чап плевра халталари, пастдан диафрагма, юқоридан кўкрак қафасининг юқори тешиги б-н чегараланган. К. о. ни кекирдак ва бронхлар шартли равишда олдинги ва орқа қисмларга бўлиб туради. Олдинги К- о. да юрак ва унинг халтаси, айрисимон без, аорта равоғи, ўпка артерияси стволи ва диафрагма нервлари жой- лашган. Орка К. о. да эса қизилўнгач, кўкрак аортаси, лимфа йўли, веналар ва нервлар бўлади.
КЎРИШ 111
Нафас олганда К. о. даги босим камайиб, чиқарилганда ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |