Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet26/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54
Bog'liq
qomusiy

КЎКСУВ — қ. Глаукома.
КЎМИК — суякларнинг ички ғовак кисми; бу қисм ингичка коваклар тўридан иборат бўлиб, улар бир-бири б-н чалкашиб жойлашади. Ҳовон- лар орасидаги бўшлиқлар илик б-н тўлиб туради. Унда кон элементлари — эритроцитлар, лейко- цитлар ва тромбоцитлар ҳосил бўлади.
КЎНГИЛ АЙНИШИ — кўкрак ости ва ҳалкумда оғирлик ҳис этиш; кўпинча қусиш б-н тугайди. Овқатдан заҳарланганда, қорин бўшлиғи орган- лари, м. н. с. касалликлари, ҳомиладорлик даврида, холецистит, моддалар алмашинуви бу- зилганда ва б. ҳолларда кузатилади.
КЎНГИЛ АЙНИШИГА ҚАРШИ МОДДАЛАР — кўнгил айнишини тўхтатиш ёки унинг олди- ни олиш учун ишлатиладиган моддалар (аэрон, этаперазин ва б.).
КЎП ТЕРЛАШ — қ. Гипергидроз.
КЎПАЙИШ —тирик модданинг асосий хусуси- ятларидан бири; организмнинг ўзига ўхшаш насл қолдириши, янги индивидлар ҳосил килиши. Асосан жинссиз ва жинсий К. фарқланади. Жинссиз К- да она организмининг каттарок ёки кичикроқ бир қисми ажралиб чиқиб, янги организмга айланади. Жинссиз К.нинг икки хили бор: вегетатив купайиш ва спора ҳосил қилиш йў ли б-н К. Жинсий Қ. да урғочи жинсий ҳужайра эр- как жинсий ҳужайра б-н кўшилганидан кейин ҳосил бўладиган зиготадан янги организм етишиб чикади. КЎР-КАР-СОҚОВЛИК — кўрлик ва кар-соқов- ликнинг биргаликда учраши; ривожланиш нуксо- ни ёки гўдаклик даврида бошдан кечирилган турли касалликларнинг асорати сифатида келиб чиқади; сабаби тўлик аникланмаган. ҚЎР-КАРЛИК—кўрлик ва карликнинг бирга учраши; ривожланиш нуксони ёки болаликда бошдан кечирилган касалликларнинг асорати сифатида кузатилади.
КЎРИЧАК — йўғон ичакнинг бошланғич қисми; узунлиги ўртача 6 см, кенглиги 7—8 см. Ўнг ёнбош чуқурчасида жойлашган бўлиб, унинг ёнбош ичакка қўшилиш жойида шиллиқ қаватнинг яримойсимон бурмалари — қопқоғи бор. Қ. қисқарганда қопқоқ ёпилиб, йўғон ичакдаги масса ингичка ичакка қайтиб чиқмайди. Қ. нинг пастки юзасидан чувалчангсимон ўсимта (аппен- дикс) ўсиб чиқади.
КЎРИШ — одамга ташқи мухитдаги нарсалар- нинг шакли, катта-кичиклиги, ранги, бир бирига нисбатан ўрни ва оралиғини аниқлаб, тегишли ҳаракатлар килишга имкон берадиган физиоло- гик жараён; бош миядаги кўрув анализаторининг ҳаёт учун жуда муҳим вазифаси. Қ.нинг моҳияти шундан иборатки, ташқи муҳитдаги нарсалардан кўзга тушган параллел нурлар мугуз парда ва кўз гавҳаридан синиб ўтиб тўр пардага тушади, унда нурлар ҳужайраларни таъсирлаб, нерв қўзғали шини амалга оширади. Тўр пардада пайдо бўлгаи потенциал электрик қўзғалиш кўрув нерви тола- лари оркаЛи мия пўстлоғи остига ва ундаН мия пўстуюғининг кўрув марказига ўтиб, анализ ва синтез қилиниб, муайян образлар сифатида идрок


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


112




КЎРИШ


этилади. Шу тарика К. фақат кўзнинг эмас, балки бутун системанинг мухим вазифасидир.
КЎРИШ ЎТКИРЛИГИ — кўзнинг ораси жуда якин бўлган икки нуктани ажрата олиш кобилия- ти. К. ў. ни текшириш учун Головин ва Цивцов жадвалидан фойдаланилади. Бу жадвалда 12 қатор турли ҳажм-ўлчамдаги ҳарфлар, доира- чалар (болалар учун эса суратчалар) терилган бўлиб, 10 каторни ўкиган одам кўзининг К. ў. нормал ҳисобланади.
КЎРЛИК, сўкирлик.кўз ожизлиги — кўз кўриш кобилиятининг бутунлай йўколиши, ёруғликни коронғиликдан ажрата олмаслиги.


Бунда кўриш куввати «0» бўлади. К.ка кўпинча глаукома, трахома, бленнорея,
баъзан мугуз парда, кўрув нерви ва тўр парда касалликлари сабаб бўлади. К- келиб чиқишига кўра ирсий, туғма ва орггирилган бўлиши мумкин. Қис- ман К. ҳам бор. Бунда кўзнинг кўриш ўткирлиги 0,08 гача ва кўриш майдонининг кенглиги 10° гача камаяди.
КЎРУВ НЕРВИ АТРОФИЯСИ — кўрув нерви толаларининг емирилиб, қуриб колиши; уларнинг нейроглия ва бириктирувчи тўкимага айланиши. Кўздаги яллиғланиш жараёни сабаб бўлади. Бунда кўз хиралашиши ёки кўрмай колиши мумкин.
КҒРУВ ПУРПУРИ — к. Родопсин.


Л


ЛАБ — оғиз бўшлиғининг кириш кисмини чегара- лаб турадиган ҳаракатчан тери бурмаси. Ташки томондан тери, ички томондан шиллик пардалар б-н копланган, унинг асосини айланма жой- лашган мимика мускули ташкил этади. Л. нинг тери кисмида тук, шиллик каватида эса жуда кўп без бўлади. Л. сўзлар талаффузини мослашда, овкатни кабул килишда фаол катнашади.
ЛАБ БИЧИЛИШИ, ангулит — оғизбурчакла- рида пайдо бўладиган ёриклар ва ясси каварик- лар. Стафилококклар, стрептококклар ёки мик- роскопик замбуруғлар кўзғатади. Организмда витаминлар етишмаслиги, милк касалликлари, нордон ва аччик овқатларни кўп истеъмол килиш, кўп сўлак ажралиши, оғиз бўшлиғини яхши парвариш килмаслик ва б. сабаб бўлади.
ЛАБ ЕРИЛИШИ — турли ноҳуш омиллар таъси- рида лаб терисининг, асосан кизил ҳошиясининг зарарланиши (мас., хейлитяа).

ЛАБИЛЛИК (ф и з и о л о г и я д а )—тирик
тўқималарнинг функционал ҳаракатчанлиги; бун- да тўкима таъсирланиш маромида энг катта частота б-н кўзғалади. Бу таълимотни фанга рус физиологи Н. Е. Введенский киритган. Унинг таклифига биноан қўзғалувчан тўкимага 1 се- кундда бериладиган энг кўп таъсиротга тўкима- нинг ўшанча миқдорда ҳаракат потенциаллари б-н берган жавоб реакцияси Л. ўлчови килиб олинади. Л. тўкиманинг фаолияти жараёнида ортиб, камайиб туриши мумкин. Йўғон нерв толалари энг катта Л. ка эга, улар 1 секундда 500—600 импульс ўтказади. Л. ни аниқлаш меҳнат ва спорт физиологиясида катта аҳамиятга эга.
ЛАБИРИНТ — қ. Қулоқ.
ЛАБИРИНТИТ лабиринтнннг яллиғланиши. Касаллик ўткир ва сурункали, сероз ва йирингли, некрозли турларга бўлинади; яллиғланиш жараё- ни чекланган ёки тарқоқ бўлиши ҳам мумкин. Л. да бош айланиши, оғриши, кусиш, эшитишнинг


пасайнши, мувозанат бузилиши ва б. кузати- лади.
ЛАБИРИНТОПАТИЯ — ички кулок касалликла- рини умумлаштирилган ҳолда ифодаловчи атама. Л. да бош айланиш, кусиш, эшитиш ва мувозанат бузилиши каби аломатлар кузатилади. ЛАБОРАТОРИЯ (тиббиётда) — турли ил- мий тадқикот ишлари, клиник-днаГностик, сани- тарня-эпидемиологик текшнришлар олиб бориш, шунингдек одам ва атроф муҳнтдан олинган материалларнн текшириш учун махсус аппа- ратлар ва асбоб б-н жиҳозланган хона ёки бино. ЛАВША, цинга, скорбут одам организ- мида С витамин (аскорбат кислота) етишмаслн- гидан келиб чикадиган касаллик. Бунда дармон- сизлик, мускул, бўғимларда оғрик, милкнинг конаб туриши, тишларнинг лиқиллаб тушиб кетиши, тери ости, мускуллар ораси, бўғимлар, ички органларга кон куйилиши ва б. кузатилади. Л. нинг олдини олиш учун С витаминга бой сабзавот (кашнич, карам, болгар гаримдориси) ва мевалар (лимон, смородина, малина, наъматак ва ҳ. к.) истеъмол килнш керак.
ЛАГОФТАЛЬМ—кўзнинг тўлик юмилмаслиги; қовоклар бағридаги кўндаланг тарғил айлана мускулни ҳаракатлантирувчи VII жуфт нервнннг фалажланиши сабаб бўлади. Кўз мугуз пардаси ва конъюнктиванинг куриб колиши, яллиғланиш ва дистрофик жараёнлар пайдо бўлишига олиб келми.
ЛАЗАРЕТ — ҳарбий қисмлардаги ярадорлар ва беморларни вактинча еткизиб даволайдиган му- ассаса.
ЛАЗЕР — оптик нурланиш манбаи; энергияни катта зичликда ўткир йўналтиради. Газли, суюк- лиқли ва қаттик жисмли Л. лар бор. Л. да ҳар хил энергиялар Л. нурланиши энергиясига айла- нади.
ЛАЗЕР БИЛАН ДАВОЛАШ—лазердан даво- лаш ва диагностика максадида фойдаланиш.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


113




Л. нурлари диагностикада (қон томирларини текшириш, ичкй'органларни суратга олиш ва б.), жарроҳликда «ёруғлик наштари» сифатида, ҳар хил касалликларни даволаш ва \. к. ҳолларда кўлланилади.
ЛАЗЕР ЖАРРОҲЛИГИ — тўкималарни стерил ҳолатда қонатмай кесишда лазердан фойдала- ниш.
ЛАЗЕРКОАГУЛЯЦИЯ — тўкималарни лазер ну- ри б-н куйдириш. Усма, яра ва жароҳатлардаги қонаётган томирни куйдириб, қон тўхтатишда қўлланилади.
ЛАКТАЗА, р-галактозидаза — лактозани глюкоза ва галактозага гидролитик парчаловчи фермент; ўн икки бармоқ ичак ширасида бўлади. ЛАКТАТ-АЦИДОЗ — қонда сут кислота тўпла- ниб қолиши б-н ифодаланадиган патологик ҳолат. ЛАКТАТ КИСЛОТА — уч углеродли оптик ва фаол оксики* лота. Усимликларда, хусусан уруғда кенг тарқалган. Ь ва О шакллари мавжуд. Анаэроб гликолизнинг охирги маҳсулоти ва гликонеогенез субстрати.
ЛАКТАТДЕГИДРОГЕНАЗА, ЛДГ — оксидоре- дуктаза; яхши ўрганилган изоферментлари мав- жуд муҳим фермент. НАД ва НАДФ иштирокида лактат кислотани дегидрирлаб пироузум кислота- га ўтишини ва тескари реакцияларни катализлай- ди. ЛДГ тўрт бирликдан тузилган олигомер (тетрамер) оқсил. Унинг аъзоларга нисбатан специфик икки типи: юрак мускул (Н) ва мускул (М) типлари бор. ЛДГ нинг бешта изомер шаклида бўлиши иккита суббирликнинг тетрамер тузилишда ҳосил қилиши мумкин бўлган комби- нациялари: Н4, НзМ, Н2М2, НМз ва М4 дан келиб чиқади. Бу изомерлар крахмалдаги гел электро- форез йўли б-н ажратилади. ЛДГ ни текшириш миокард инфаркти ва гепатит диагностикаси учун қўлланади, чунки бу касалликларда ЛДГ изо шакллари турли микдорда ортиб кетади. ЛАКТАЦИДУРИЯ — сийдик б-н сут кислотаси ажралиши. Жисмоний зўриққанда кузатилади. ЛАКТАЦИЯ — сут безларида сут ҳосил бўлиши ва вақти-вақти б-н ажралиб чиқиши. Л. туғруқ- дан кейин гормонлар таъсирида бошланади. Л. нинг 4 даври бор. Сут безларининг тараққий этиши; безнинг секретор ҳужайраларида сутнинг синтезланиши; сут ишланиш жараёнида тараққий этиши ва сақланиши; сут бези альвеолаларининг бўшлиғи ва бошка бўшлиқларга сут чиқиши. Сут безларининг тарақққиёти жинсий гормонлар (эстроген, прогестроген) ва гипофиз гормонлари (самототроп ва пролактин) таъсирида бошкари- лади. '
ЛАКТОГЕН ГОРМОН, п р о л а к т и н — гипо- физ олд бўлагининг оқсил пептид гормони; сут ажралишини кучайтиради (к. Пролактин
). ЛАКТОГЕНЕЗ — сут безларининг секретор ҳужайраларида сут ҳосил бўлиш жараёни. Реф- лектор ва гуморал механизмлар асосида юзага келиб, икки даврга бўлинади: 1) бола эмаётган пайтда сут безларидаги рецепторлар қитиқланиб импульслар нерв толалари орқали сут безлари йўллари ва синусларига тарқалади. Натижада силлиқ мускуллар ҳаракати ортиб, сўрғич сфинк- торлари бўшашади ва сут ажрала бошлайди; 2) сут ажралишининг рефлектор механизми гуморал механизм б-н боғланиб кетади. Бунда гипофиз оркэ бўлаги гормони — окситоцин кон


ЛАРВИЦИДЛАР


орқали сут безига тарқалиб, миоэпителий ҳужай- раларини қискартиради ва сутнинг альвеола- лардан сут йўлларига ўтишига сабаб бўлади. ЛАКТОТЕРАП ИЯ 1) протеинотерапияшнт
бир тури. Бунда тери остига ёки мускул орасига стерилланган сут юборилади; 2) сутни даво мақсадида ичиш.
ЛАКТОЦИТ — сут безларининг сут ишлаб чиқа- рувчи альвеола ҳужайралари. Секреция даврида альвеола ҳужайраси баланд призма и шаклида бўлади. Л. лар цитоплазмасида кўп сонли митохондриялар, устки қнсмида ёғ тўпламлари, оқсил доначалари ва вакуолалар йиғилади. Секрет ажралгандан сўнг без ҳужайралари яссиланиб қолади. Сўнгра бу ҳужайралар янгит- дан йириклашади, баландлиги ошади ва уларда яна секрет доналари йиғила бошлайди. _ ЛАЛОФОБИЯ — сўзлашдан тортиниш, қурқиш; асосан дудукларда кузатилади.
ЛАМБДА — антропометрик нукта; энса ва тепа суякларининг бирлашган жойи (ламбдасимон ва ўқсимон чокларнинг кесишган жойи). ЛАМЕЛАЛАР — дори шакли; желатина, глице- рин ва б. дори моддаларидан ташкил топган пластинкалар.
ЛАМИНЭКТОМИЯ — жарроҳлик операцияси; умуртка ёйининг пластинкасини олиб, умуртқа поғонасн каналини очиш. Декомпрессив, интерла- минар, суяк-пластик, эксплоратив (кўрувчи) турлари мавжуд.
ЛАНДОЛЬТ ЖАДВАЛИ — кўриш ўткирлигини аниклашда қўлланиладиган осма жадвал^ Бу 10—12 қатор ҳалкачалардан иборат бўлиб, уларнинг бирор томони очик (синиқ) туради. Кўзи текширилаётган одам 5 м нарида ўтириб, жадвалдаги ҳалқачаларнннг очиқ томони ўнг, чап, юқори ё пастда эканлигини аник кўрсатиб бериши керак.
ЛАНОЛИН — кўй жунидан махсус усул б-н оли- надиган ёғсимон модда. Юмшатувчи хусусиятга эга. Суртмалар, шамчалар ва косметика восита- лари тайёрлашда ишлатилади. Сувсиз ва сувли (таркибида 30 % сувсаклайди) Л. кўлланилади. ЛАНЦ ОПЕРАЦЙЯСИ — оёк лимфа томирлари нинг ўтказувчанлиги бузилиб, филоёқ бўлганда қўлланиладиган усул. Бунда юза ва чуқуррокда жойлашган лимфа томирларини бир-бирига ула- нади.
ЛАНЦ СИМПТОМИ — 1) Ланц нуқтасида оғрик пайдо бўлиши; аппендицит белгиларидан бири; 2) Кремастер рефлексининг бўлмаслиги ёки сусайиши; аппендицит борлигидан далолат бера- диган белги.
ЛАНЦЕТ, н и ш т а р — учи ва икки томони ўткир дастали қайирма пичоқча. Жаррохликда қўлла- нилади.
ЛАПАРОТОМИЯ — қорин бўшлиғини очиш. Ка- салликни аниқлашда ёки корин бўшлиғидаги органлар операциясида килинади. ЛАПАРОТОРАКОТОМИЯ бир вактда бемор- нинг ҳам корин бўшлиғи, ҳам кўкрак кафасини очиш. Кўпинча меъда ва қизилўнгач ёки жигар операцияларида қўлланилади.
ЛАРВИЦИДЛАР — бўғимоёклилар куртларини қириш учун ишлатиладиган воситалар.


  1. 7725


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


114 ЛАРИНГИТ




ЛАРИНГИТ — ҳиқилдоқнинг яллиғланиши. Уткир ва сурункали Л. фарқ қилинади. Асосан грипп ва юқори нафас йўлининг яллиғланиш касалликлари, шунингдек бутун организмнинг совқотиши, чекиш, ичкилик ичиш, каттиқ баки- риш, кизамиқ, кизилча, ич терлама, кўкйўтал каби юқумли касалликлар ва б. сабаб бўлади. Л. да овоз дўриллаши, бўғилиш, товушнинг пасайиши, ҳатто йўқолиши, йўтал, оғрик, ҳарорат кўтарилиши ва б. кузатилади. ЛАРИНГОГРАФИЯ — ҳиқилдоққа контраст (суюқ ёки куруқ талқонсимон) моддалар юбориб, уни рентгенологик текшириш.
ЛАРИНГОЛОГИЯ — оториноларингологиянинг бир бўлими; ҳиқилдоқнинг анатомияси, физиоло- гияси ва касалликларини, шунингдек диагности- каси, даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганади.
ЛАРИНГОСКЛЕРОМА — склероманинг бир ту- ри; бунда ҳикилдоқ девори шиллиқ пардасида, товуш торларида оч пушти рангли бўртмалар пайдо бўлиб, кейинчалик улар чандиққа айланади ва нафас йўлининг торайиб қолиши (стеноз) га олиб келади.
ЛАРИНГОСКОПИЯ — махсус ёритувчи аппарат ва кичик кўзгули махсус асбоб — ларингоскоп ёрдамида ҳиқилдокни оғиз бўшлиғи орқали текшириш.
ЛАРИНГОСПАЗМ — ҳиқилдоқ мускулларининг тўсатдан (баъзи касалликларда вакти-вакти б-н ҳуруж қилиб турадиган) тортишиши натижа- сида товуш йўлининг торайиб қолиши, овоз чиқаришнинг кескин ўзгариши, нафас олишнинг бузилиши ва ҳ. к.
ЛАРИНГОСТЕНОЗ — ҳиқилдоқнинг торайиши; ҳиқилдоқнинг шикастланиши ёки уни ҳара- катлантирувчи мускулларнинг фалажланиши са- баб бўлади.
ЛАРИНГОСТРОБОСКОПИЯ — товуш бойлам- лари тебранишини махсус асбоб-ларингостробо- скоп ёрдамида текшириш.
ЛАРИНГОТОМИЯ — жарроҳлик усули; бунда ҳиқилдоқ олд деворининг ўртасидан, калқонси- мон тоғайнинг юқори чеккасидан то узумсимон тогайнинг пастки қисмигача кесиб, шу оралиқда ҳиқилдоққа тешик очилади.
ЛАРИНГОТРАХЕИТ — ҳиқилдоқ ва кекирдак шиллиқ қаватининг айни бир вақтда ўткир ёки сурункали яллиғланиши.
ЛАРИНГОФОН — сўзлаётган киши ҳиқил- доғининг пай ва тоғайлари тебранишини электр тебранишларига айлантирадиган мослама. Сер- шовқин жойларда микрофон ўрнига ишлатилади. Одам бўйнига (ҳиқилдоқ устига) ўрнатилади. ЛАРИНГОЦЕЛЕ — ичида ҳаво ва қисман суюқ- лиқ бўлган хикилдок ўсмаси; ҳиқилдоқнинг ичига ёки сиртига қараб ўсувчи, юмшоқ тўқима- лардан иборат халтачасимон тузилма; ҳиқилдок қоринчаси ёки ўсимталаридан ривожланади, те- ри остидан пуфакка ўхшаб бўртиб чикиб тура- ди.
ЛАРИНГОЭКТОМИЯ — жарроҳлик усули б-н ҳиқилдоқни бутунлай олиб ташлаш; ҳиқилдоқ раки ва б. хавфли касалликларда қўлланилади. ЛАРРЕЙ СИМПТОМИ — радикулит касаллиги-


нинг клиник белгиларидан бири. Бемор чалқанча ётиб, оёғини тиззасидан букмасдан бирдан туриб ўтирмоқчи бўлганида бел-думғаза соҳасида — оёқнинг орка қисмида (сон ва болдирда) қаттиқ санчиқсимон оғриқ пайдо бўлиши.
ЛАСЕГ СИМПТОМИ — касаллик белгиси. Чал- қанча ётган бемор оёғини аста-секин юқорига кўтариши керак. Агар қуймич нерви (илдизи ёки танаси) да касаллик бўлса, оёқни бир оз юкорига кўтариш б-н беморнинг белида, думбаси ёки оёгининг орқа қисмида қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Оёқни тиззадан букилганда оғриқ камаяди, лекин таранг қилиб тўғриланса, оғрик яна кучаяди. Бу қуймич нерви, бел-думғаза радикулити белгиси бўлиб, биринчи бор француз невропатологи Ласег тасвирлаб берган.
ЛАТ ЕЙИШ — тери юзасининг бутунлигига за- рар етмасдан туриб, юмшоқ тўқималарнинг механик шикастланиши. Кишини зарб б-н урганда ёки у қаттиқ жойга йикилганда лат ейди. Л. е. кўпинча тери ва тери ости ёғ қатлами, мускуллар, суяк усти пардаси, болдирнинг олдин- ги қисми, калла суяги гумбазида учрайди. Шикастланган жойда оғриқ ва шиш пайдо бўлиши Л. е. нинг асосий белгисидир.
ЛАТЕНТ ДАВР (яширин давр)1) бирор қўзғатувчининг организм, орган, тўкима ва ҳужайрага таъсир этган онидан то жавоб реакци- ясигача бўлган вақт; 2) юқумли касалликларда касалликнинг яширин кечиш даври (қ. Инкубаци- он давр).

ЛАТЕРОПУЛЬСИЯ партнсонизм белгиси. Беморнинг тана мускуллари пластик тонуси ошиб кетганда уларнинг ихтиёрий ҳаракатлар фаолли ги кескин камаяди. Бемор бир жойда «қотиб» туриб қолади, юрмоқчи бўлганида ё олдинга ёки ёнга «мункайиб» кетади.
ЛЕБЕР КАСАЛЛИГИ — қўрув нервининг ирсий атрофияси. Асосан эркакларда учрайди. Ка- салликда бир оиладаги 20—30 яшар икки-уч киши кетма-кет ожиз бўлиб колади. Буни биринчи бўлиб немис офтальмологи Лебер аниқлаган. Сабаби номаълум.
ЛЕВОМИЦЕТИН ( син.: хлороцид, алфицетин, биофеникол, хлорамфеникол) — таъсир доираси кенг антибиотик; ич терлама, паратифлар, ди- зентерия, бруцеллёз, туляремия, кўкйўтал, зо- тилжам, сўзак, трахома ва Л. га сезгир бошқа микроорганизмлар келтириб чикарган касаллик- ларда ишлатилад».
ЛЕВОФОРИЯ — гетерофория хилларидан бири. Иккала кўз б-н чапга қараш.
ЛЕГАСТЕНИЯ — болаларда фикрлаш қобилия- ти нормал бўлгани ҳолда руҳий етилишнинг бузилиши; бунда улар ўқиш ва ёзиш кўникмала- рини қийинчилик б-н эгаллашади.
ЛЕЙКЕМОИД РЕАКЦИЯ — қон таркибининг айниши; бунда қондаги ўзгаришлар худди лей- козга ўхшаса ҳам, лекин касаллик бошқачароқ кечади.
Л ЕЙКОДЕРМА, л е й копатия — тери пигмен- ти (меланин) нинг камайиши ёҳуд бутунлай йўқолиши туфайли терининг айрим жойларида ок майда доғлар пайдо бўлиши. Чин ва сох- та Л. фарқ қилинади.
ЛЕЙКОДИСТРОФИЯ — бош ва орқа мия оқ моддасида миелин парда ҳосил бўлиш жараёни- нинг бузилиши, шунингдек м. н. с. нинг шикастла-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


ЛЕПТОМЕНИНГИТ




115


нишига оид ўзгаришлар (органик деменция, тиришиш, марказий фалажлар, ҳаракатлар ному- вофиклиги, кўз нерви атрофияси ва б.) б-н кеча- диган ирсий касалликларнинг умумий номи. Л. нинг бир неча хили фарк килинади.
ЛЕЙКОЗ, лейкемия, ок кон, қон ра- к и — кон яратувчи тўкималарнинг ўсма касалли- ги; бунда кўмик зарарланади ва нормал кон ҳосил бўлиш жараёни бузилади ёки бутунлай издан чикади; лимфа тусунлари ва талок катталашади, қон таркиби ўзгаради ва б. касаллик аломатлари пайдо бўлади. Л. нинг ўткир_ Л., сурункали миелолейкоз, сурункали лимфолейкоз ва б. хилла- ри фарк қилинади.
ЛЕЙКОЛИЗ, лейкодиерез, лейкоци- т о л и з — лейкоцитларнинг емирилиш жараёни. ЛЕЙКОМА — к. Кўзга оқ тушиши.
ЛЕЙКОМИЕЛИТ — орка миянинг яллиғланиши; бунда кўпинча ок модда зарарланади. Миелин пардаси ривожланиши ва фаолиятининг туғма етишмовчилигида ҳам содир бўлади. Еш бола- ларда бошланадиган нерв системасининг ирсий касалликларидан.
ЛЕЙКОНИХИЯ — тирноқда ок чизиқча ва доғлар пайдо бўлиши; тирноқ каватлари орасига ҳаво пуфакчалари кириб колиши сабаб бўлади. ЛЕЙКОПАТИЯ — к. Лейкодерма.
Л ЕЙКОПЕНИЯ — периферик конда лейкоцитлар микдорининг камайиши (1 мкл да 4000 дан кам бўлиши); Л. нинг хавфсиз, радиацион, ауто- иммун, талоқка тегишли ва б. хиллари фарк килинади.
ЛЕЙКОПЛАКИЯ — шиллик каватнинг дистро- фик ўзгариши; ҳар хил катталикдаги _оқ доғ кўринишида бўлади; оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ва б. органлар шиллик пардасида учрайди. Оддий ва сўгалсимон Л. фарк қилинади. Ўсма олди касалликларига киради.
ЛЕЙКОПЛАСТИР — махсус ёпишкок масса сур- тилган юқа материал (азифон). Терига жипс ёпишади. Яраларга ва операция килинган жойга кўйилган боғламни маҳкам ушлаб туриш учун ишлатилади.
ЛЕЙКОПОЭЗ — лейкоцитларнинг кўмик. лимфа тугунлари ва талоқда ҳосил бўлиш жараёни. ЛЕЙКОТОКСИНЛАР — одам ва хайвонлар ор- ганизмида ҳосил бўладиган ёки микроорганизм- лар томонидан ишлаб чикарилиб, лейкоцитларга заҳарли таъсир кўрсатадиган моддалар. ЛЕЙКОТОМИЯ — миянинг катта ярим шарида- ги ок моддани кесиш. Оғриқ кучли бўлиб, дори- дармонлар б-н даволаш натижа бермаганда кўлланилади. Епик, очиқ, префронталь (фрон- таль) ва трансорбиталь Л. фарк қилинади.
Л ЕЙКОФОРЕЗ — даволаш ёки лейкоцитлар мас- сасини тайёрлаш максадида кондан лейкоцитлар- ни ажратиб олиш.
ЛЕЙКОЦИТ, ок кон таначаси — коннинг ядроли шаклли элементи. Ядросининг шакли ҳар хил, шунга кўра таёкча ядроли, сегмент ядроли ва моноцитларга яжратилади. Л. кўмик ва талокда, шунингдек лимфа тугунларида ҳосил бўлади. ДоналиЛ. (гранулоцитлар) вадонасизЛ. (агра- нулоцитлар) фарк килинади. Қонни текширган- да Л. нинг бўялиш хусусиятига караб. уларни базофиллар (асосли бўёқ — метилен кўки б-н бўялади), эозинофиллар (кислотали бўёк б-н бўя- лади) ва нейтрофилларга (нейтрал бўёклар


б-н бўялади) бўлинади, уларнинг ҳар бири маълум бир функцияни бажаради. ЛЕЙКОЦИТАР ФОРМУЛА — кондаги оқ қон таначалари (нейтрофиллар, эозинофиллар, базо- филлар, лимфоцитлар, моноцитлар) нинг фо- излардаги микдори. Катта ёшли соғлом кишилар конида базофиллар 0—1 %, эозинофиллар 0,5 5 %, нейтрофиллар ўртача 70 %, лимфоцитлар 19—37% ва моноцитлар 3—11% микдорда бўлади.
Л ЕЙКОЦИТОЗ — периферик қонда лейкоцитлар сонининг (1 мкл. да 10000 дан) ортиб кетиши; Л. нинг физиологик, патологик, токсик, моноци- тар, нейтрофилли ва б. хиллари фарқ килинади. ЛЕЙКОЦИТУРИЯ — сийдик б-н лейкоцитлар- нинг нормадан ортик ажралиб чиқиши; микроско- пик кўриш майдонида 20 дан кўп лейкоцитлар бўлиши.
ЛЕЙКОЭНЦЕФАЛ ИТ — бош мия ок моддаси- нинг сурункали яллиғланиши. Бунда даставвал беморда руҳий ўзгаришлар кузатилади. Бора- бора буларга тутканок хуружлари, беихтиёрий ҳаракатлар кўшилади. Кейинчалик марказий тусдаги фалажлик пайдо бўлади. Беморнинг нутқи ўзгариб, яхши гапира олмайдиган бўлиб колади. Мураккаб ҳаракатлар_ (юриш, туриш, овкатланиш, кийиниш, ечиниш, ўнгу-сўлни ажра- тиш ва б.) йўколиб боради. Унинг аҳволи тобора ёмонлашиб, бутунлай ётиб колади.
Л ЕЙОМИОСАРКОМА — силлик мускул тўкима- сидан вужудга келган хавфли ўсма. ЛЕЙОМИОФИБРОМА — бириктирувчи тўқима компонентларидан иборат мускул тўкималаридан ривожланадиган хавфсиз ўсма.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish