Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet34/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54
Bog'liq
qomusiy

одонтология — стоматологиянинг бир бўли- ми; тиш касалликларини ўрганади.
ОДОНТОМА — тишнинг' турли тўкималаридан иборат хавфсиз ўсмаси; О. нинг юмшоқ ва каттиқ хили фарк қилинади. Юмшок О. кам учрайди. Қаттик О. нинг оддий, мураккаб ва бўшликли (киста бўшлиғи) хиллари бор. одонтоскопия — тиш тузилиши ва ривожла- ниши хусусиятларини тасвирлаш усуллари; ант- ропологияда қўлланилади.
ОЕҚ ПАНЖАСИ — кафт олди, оёқ кафти ва бармоқ суякларининг бойламлар ёрдамида ўзаро бирлашишидан ҳосил бўлган орган. О. п. да _ мускуллар, уларнинг кўзғатувчи нервлари ва қон томирлари бўлади. Таянч ва юриш вазифасини бажаради.
ОЗИШ — узоқ вақт ёмон овкатланиш ёки овкат- нинг организмга яхши сингмаслиги оқибатида гавда вазнининг камайиши.
ОЗИҚ-ОВҚАТ МОДДАЛАРИ — овқат маҳсу- лотлари таркибига кирадиган органик ва анорга- ник моддалар (оксиллар. ёғлар, углеводлар, витаминлар, тузлар, микроэлементлар ва б.). Бу моддалар овкат б-н истеъмол килинганда организм ҳаёт фаолияти тикланади.
ОЗОҚЕРИТ — тоғ муми; физик хоссасига кўра парафинга якин; таркибида церезин, парафин,


минерал ёғлар, асьфальтен моддалари ва метан, этан, водород сульфид гдзлари бор.
ОЗОҚЕРИТ БИЛАН ДАВОЛАШ — озокеритни даво максадида ишлатиш. Эритилган шифобахш озокерит иссиқликни узок вақт сақлаб туради ва уни аста-секин баданга беради. У оғрик колдириш ва сўриб олиш хусусиятига эга; моддалар алмашинуви, кон айланиши, тўкималар озиқла- нишини кучайтиради. О. б-н д. сурункали ка- салликларда, бўғим, мускуллар шикастланганда, нерв системаси касалликлари (радикулит, неврит, ишиас, невралгия) да, овкат хазм қилиш система- си касалликлари (яра касаллиги, колит, га- стрит)да, эркак ва аёллар жинсий органлари яллиғланганда, кулок, бурун, томок касалликлари- да кўлланилади. .
ОЗОНЛАШ—1) ҳавони зарарсизлантириш ва дезодорация қилиш (ҳидни йўқотиш) мақсадида озон б-н сунъий тўйинтириш. 2) водопровод иншоотларида сувни зарарсизлантириш, тиниқ- лаштириш ва дезодорация қилиш максадида озон б-н дезинфекциялаш.
ОКСАЛАТЛАР — энг содда дикарбон кислота — оксалат кислота тузлари. Ўсимликларда кальций, магний, калий О. кўп учрайди. Таркибида О. кўп бўлган сабзавот ва мевалар (помидор, шовул, ловия, узум) истеъмол килинганда сийдик- да О. микдори кўпаяди. Нормада бир кеча- кундузда сийдик б-н 10—30 мг О. чиқарилади. ОКСАЛАТУРИЯ — сийдик б-н оксалат тузлари- нинг чикиши; оксалат тошлари пайдо бўлишига олиб келади.
ОКСАЛОЗ — глицин ва глиоксйл кислоталар алмашинувининг бузилиши туфайли келиб чика- диган ирсий касаллик; нефрит, сийдик-тош ка- саллиги, буйрак зарарланиши, сийдикда окса- латлар микдорининг ортиб кетиши ва б. кузатила- ди. Наслдан-наслга аутосом-рецессив типида ўтади.
ОКСИГЕМОГЛОБИН — гемоглобиннинг моле- куляр кислород б-н бирикмаси. Упкадан тўқима- ларга кислород етказиб беради. Тўқималарда осон парчаланади. Артериал коннинг оч кизил рангги О. га боғлиқ.
ОКСИГЕМОГРАФ — қоннинг кислород б-н тўйи- ниш даражасини автоматик равишда аниқлаб оксигемограмма шаклида коғозга туширадиган асбоб.
ОҚСИГЕМОМЕТРИЯ — қоннинг кислород б-н тўйиниш даражасини оксигемометр асбоби ёрда- мида ўлчаш; гемоглобин ва оксигемоглобиннинг спектрал хусусиятига асосланган. ОҚСИГЕНАЗАЛАР — молекуляр кислород ёрда- мида органик моддаларни оксидловчи фермент- лар. Улар бир катор гидроксилланиш реакция- ларини катализлайди. Мас., микросомаларда гем б-н ишлайдиган цитохром- 450 сақловчи моно- оксигеназа заҳарли моддаларни гидроксилланиш йўли б-н зарарсизлантиради, жигарда буйрак усти бези пўст қаватининг стероидларини, эсте- рогенларни гидроксиллайди.
ОКСИГЕНАТОР — конни кислород б-н экстра- корпорал тўйинтиришни таъминлайдиган асбоб. О. сунъий кон айланиш аппаратининг таркибига киради. О. нинг қобиғли, кўпикли, плёнкали,


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


147




цилиндр, спирал шаклли турлари бор. О. юрак- томир, ўпка касалликларида операция вактида ишлатилади.
ОКСИДАЗАЛАР — моддаларнинг молекуляр кис- лород ҳисобига оксидланишини таъмин килади- ган ферментлар.
ОКСИДЛАНИШ — электронларни йўкотиш. Классик таърифга биноан кислород б-н бирикиш 'г ёки водород ажратиш. Электрон кабул килиб олган агент кайтарилади. Шу туфайли О. доимо кайтарилиш б-н бирга ўтади ва О. ёки кайтари- лиш оксидоредукция жараёнининг бир кисмини ташкил қилади. Метаболизмда ферментлар ката- лизлайдиган О. нинг бир неча хил механизмлари мавжуд: дегидрирланиш, электрон кўчириш, гид- роксилланиш.
ОКСИДОРЕДУКТАЗАЛАР — оксидланиш ва кайтарилиш реакцияларида иштирок этувчи фер- ментлар. Энзимлар каталоги бўйича энзимлар- нинг 1 синфи. О. синфига дегидрогеназалар, оксидазалар, оксигеназалар киради. ОКСИКИСЛОТАЛАР, гидроксикислота- л а р — таркибидаги алкил туркумининг бир ёки бир нечта водороди гидроксил гуруҳига алмашган карбон кислоталар. О. га биологик муҳим лактат кислота, оксимой кислота, глицерат кислота, цитрат кислота, олма кислота ва б. киради. 17-ОКСИКОРТИКОСТЕРОИДЛАР, гидро- кортизон — буйрак усти бези пўст кавати гормони. Глюкокортикоидларга киради (к. Қорти- костероидлар).

р- ОКСИМОЙ КИСЛОТА — к. Кетон таначалар. ОКСИПРОЛИН — қ. Пролин. ОКСИТЕНЗИОМЕТРИЯ — бирор муҳит, мас., биологик суюқликдаги кислороднинг парциал босимини ўлчаш.
ОКСИТЕТРАЦИКЛИН —тетрациклин гуруҳига мансуб антибиотик; микробларга карши таъсир этиш хусусиятига эга.
ОКСИТОЦИН — нейрогипофизиал гормон. Тўққизта аминокислотадан тузилган пептид. Бачадон ва сут безларининг силлиқ мускулларини қисқартиради. О. тузилиши ва таъсирига кўра бошқа нейрогипофиз гормони — вазопрессинга яқин туради. Гипоталамуснинг нерв ядроларида синтезланиб, гипофизнинг орқа бўлагида сакла- нади. Бир қатор табиий аналоглари мавжуд ва синтетик аналоглари олинган. Жинсий аъзолар руҳий таъсир этиш, қўл тегизиш ёки сут бези эмиш ҳаракати б-н кўзғатилганда О. қон оқимига ажралади.
ОКСИУРИДЛАР — паразит нематодалар (юма- лоқ чувалчанглар) оиласи. Бунга острица ҳам киради. О. одамда энтеробиоз каби касалликни кўзғатади.
ОКТАДИН ( син.: изобарин, исмелин, гуанетидин ва б.) — симпатолитиклар гуруҳига мансуб дори; у симпатик нерв толалари охирларидан норадре- налин ажралишини камайтиради, натижада улар оркали нерв кўзгалиши ўтиши сусаяди. О. кон босимини тушириш хоссасига (антигипертензив) эга, шу туфайли гипертония касаллигини даво- лашда ишлатилади.
ОКУЛОМЕТРИЯ — кўз соққаси ва айрим ту- зилмаларини ўлчаш усуллари. ОКУЛОЭХОГРАФИЯ — кўз соққасининг узунли- гини, кўз гавҳарининг калинлигини ва кўзда пайдо бўлган ўсма, қон қуйилиши, кўзга тушган


ОЛИГОФАЗИЯ


ёт жисмлар ва б. ни ультратовуш ёрдамида текшириб ёзиб олиш усули.
ОЛЕАТ КИСЛОТА — энг кенг тарқалган юқори молекуляр тўйинмаган ёг кислота. Таркибидаги битта кўш боғ цис ҳолатда жойлашган. Унинг транс изомери элоидат кислота деб аталади. О. к. заҳира ёғлардаги деярли барча триглицерид- ларда, сут ёғида, фосфолипидлар таркибида мавжуд.
ОЛЕОТОРАКС — ўпка силининг баъзи бир ковак ҳосил килувчи шаклларида плевра бўшлиғини ўсимлик мойи ёки минерал мой б-н тўлдириб даво қилиш усули.
ОЛИВОМИЦИН — нурсимон замбуруғлар ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўладиган антибио- тик; ўсмаларга карши фаол бўлиб, уруғдон ўсмалари, тонзиллоген ўсмалар, ретикулосарко- ма, хорионэпителиома ва бачадон бўйнининг хавфли ўсмасида қўлланилади.
ОЛИГЕМИЯ — кон микдорининг камайиши (мас., одам кўп қон йўқотганида); О. анемиядан фарк қилиб, бунда қоннинг ҳажм бирлигида эритроцит- лар б-н гемоглобин микдори камаймаган булади. ОЛИГОАРТРИТ — бир неча (икки-уч) бўғим- нинг яллиғланиши б-н кечадиган полиартрит. Коллагеноз, подагра, бруцеллёз, сўзак, захм, сил ва б. касалликларнинг клиник белгиларидан бири. Касалликда баъзан бўғимлар шакли ўзгариб, ҳаракати чекланиб колади. ОЛИГОГИПОМЕНОРЕЯ — ҳайз циклининг бу- зилиши; бунда ҳайз кунлари қисқа, ҳайз кони эса кам бўлади.
ОЛИГОДАКТИЛИЯ — ривожланиш нуксони; қўл ёки оёк бармокларининг тўлиқ бўлмаслиги. ОЛИГОДИПСИЯ — организмнинг суюқликка бўлган талабининг пасайиши; кўпинча гипотала- муснинг шикастланганлигидан, баъзан асабий- руҳий касалликлардан далолат берувчи белги ҳисобланади.
ОЛИГОКИНЕЗИЯ — ихтиёрий ҳаракатларнинг чекланиши; бемор жуда кам ва секин ҳаракат қилади. Асосан бош миянинг пўстлоқ кисми марказлари (пирамид марказлар) ва пўстлоқ ости марказлари (экстрапирамид марказлар) нинг зарарланиши натижасида кслиб чиқади. О. Пар- кинсон касаллигида хам учрайди. ОЛИГОМЕНОРЕЯ — ҳайз циклининг бузилиши; бунда ҳайз кўриш киска (1—2 соатдан 1—2 кун- гача) бўлади.
ОЛИГОПНОЭ — нафаснинг сийрак ва юза бўлиб қолиши; нафас маркази қаттиқ шикастланганда, оғир нафас етишмовчилигида кузатилади. ОЛИГОСПЕРМИЯ — шаҳватнинг (1 мл дан) камайиши. Простата бези, уруғ пуфакчаси, Купер ва Литтер безлари, мояк ҳамда унинг ортиклари- нинг яллиғланиши, шунингдек жисмоний чарчаш, ёлчиб овкатланмаслик, жинсий алоқага ружу килиш, жисмоний ва руҳий зўриқишларда кузати- лади.
ОЛИГОСТЕАТОЗ — ёғ безлари секрециясининг камайиши.
ОЛИГОФАЗИЯ — сўз бойлигининг камайиши, оғзаки нутқда қийналиш, эплаб сўзлай олмаслик; бунда бемор ниманидир гапирмокчи бўлади, лекин узок ўйлаб бир-икки оғиз гапира олади,


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


148 ОЛИГОФАЛАНГИЯ




холос. Бундай ҳолат асосан тутқаноқ хасталигида ва мия шикастланиши оқибатида кузатилади. ОЛИГОФАЛАНГИЯ — ривожланиш нуқсони; бармоқ фалангаларининг туғма кам бўлиши. ОЛИГОФРЕНИЯ — қ. Ақлинорасолик.

ОЛИГОЦИТЕМИЯ — периферик қонда шаклли элементлар умумий сонининг камайиб кетиши. ОЛИГОЭПИЛЕПСИЯ — илк гўдаклик ёки бола- лик давридаги тутканок касаллиги; акли за- ифлик ё руҳан ривожланмай қолиш ҳолати б-н бирга кечади.
ОЛИГУРИЯ — сийдик миқдорининг камайиши. Жазирама иссикда, суюқлик кам ичилганида кузатилади. Ўткир буйрак етишмовчилигида, заҳарланишларда, жарроҳлик муолажаларидан кейин учрайди.
ОЛТИНГУГУРТ — Д. И. Менделеев даврий сис- темасининг VI группасига мансуб кимёвий элемент; символи 3, атом номери 16, атом оғирлиги 32,06; сарик рангли каттик кристалл модда, бирикмалари жонли табиатда кенг тар- қалган; баъзи доривор моддаларни тайёрлашда кўлланилади.
ОЛЬФАКТОМЕТРИЯ — махсус тайёрланган бир неча хил ис таратувчи моддаларни бурунга махсус асбоб — ольфактометр ёрдамида навбат б-н пур- каб, унинг ҳид сезувчанлигини аниқлаш. ОМАРТРИТ — елка бўғимининг яллиғланиши. ОМБРОФОБИЯ — мияга ўрнашиб қолган кўркув ҳолати; бунда бемор ёмғирда қолиб кетишдан ва ёмғир ёғиши б-н боғлиқ бўлган бошқа хавф-хатарлар: яшин уриши, оқиб кетиш, уй-деворлар қулаб остида қолиш, шамоллаш ва ҳ. к. дан ҳавотирланиб юради.
ОМЕНТИТ — қорин чарвисининг яллиғланиши. ОМФАЛИТ — киндик соҳаси атрофидаги тери ва тери ости клетчаткасининг яллиғланиши; чақалоқ- ларда кузатилади. Киндик атрофининг некрозга учраши ҳамда яра пайдо бўлиши б-н ифодалана- диган гангренали О. ва киндик атрофидаги ярадан йиринг ажралиши б-н кечадиган йиринггли О. фарқланади.
ОМФАЛОФЛЕГМОНА — киндик соҳаси териси остида пайдо бўладиган флегмона. ОМФАЛЭКТОМИЯ — киндик чуррасида қилина- диган операциянинг бир босқичи — киндикни кесиб олиб ташлаш.
ОНАЛ ИК — аёллар организмининг асосий биоло- гик функцияси. Одам наслини давом эттиришга (болани қоринда олиб юриш, туғиш, эмизиш) ва бола тарбиясига оид хусусиятлар мажмуи. ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ — оналар ва болалар саломатлигини саклаш ва мустаҳкамлаш, соғлом, жисмонан ва ақлан баркамол болалар тарбиялашга қара- тилган давлат ва ижтимоий-тиббий тадбирлар системаси. Бизда бу система аёллар, ҳомила- дорлар ва эмизукли оналар меҳнатини муҳофаза қилиш қонунчилйги, оналар ва болаларни ижти- моий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, шунингдек аку- шерлик-гинекология ва педиатрия ёрдами беради- ган махсус даволаш-профилактика муассасалари тармоқларини яратишга асосланган. . ОНАНИЗМ, ипсация, мастурбация — шаҳвоний ҳирсни қондириш турларидан бири;


эроген соҳалар (аксари жинсий аъзолар)ни оргазм (ҳуш ёқиш) пайдо килиш мақсадида сунъий (жинсий алокасиз) кўзғатиш, таъсир- лаш.
ОНГ —ташқи муҳит реаллигини, объектив воке- ликни акс эттиришнинг энг юқори, факат инсонга хос шакли. Материализм О.ни воқеликнинг инъикоси деб тушунади ва уни олий нерв фаолияти б-н боғлайди. О. ўз табиатига кўра ижтимоийдир. У инсон амалий фаолиятининг компоненти сифатида пайдо бўлади, хизмат қилади ра ривожланади. Шахснинг ўз-ўзини англаб етиши, ташқи муҳитда ўз ўрнини билиши, ўз тарихини тушуниши, ўз қизикишлари, хисси- ётларини англаш, бошкаларга қиёслаш, хуллас ўз-ўзини билиш, ўз-ўзини таниш — бу О.нинг энг муҳим фаолиятидир. О.нинг маъноси предметни билиш, ўзлаштириш, унинг моҳиятини очиб беришдан иборат. О. инсон руҳий фаолиятининг мажмуидир.
ОНЕЙРОИД СИНДРОМИ — туш кўриш синдро- ми; онг бузилиши б-н боғлик; бунда бемор гўё ухламасдан гайритабиий тушлар кўраётган ҳолда бўлади, бу эса асосан онг бузилиши б-н боглиқ. О. с. да бемор ҳаётда кўрган, эшитган вокеалари- га ва шу б-н бирга фантастик хаёлан кечинма ларга шу қадар берилиб кетадики, у ўтирган, ётган ёки турган ҳолича «қотиб» қолади (катато- ния ҳолати). Бу синдромда асабий-руҳий бузи- лишлар (қўрқув, ҳаяжон ва ҳ. к.), васваса ғоялари, идрок этишнинг ўзгариши ва б. кузати- лади. О. с. ҳолатидан чиққан бемор ўз кечинмала- рини узуқ-юлуқ, баъзан эса тўлиқ айтиб беради. Бу синдром шизофрения, эпилёпсия, бош мия шикастланишлари ва б. хасталикларда учрайди. ОНИОМАНИЯ — ниманидир сотиб олишга ружу қилиш, бунда киши худа-бехудага керак ва нокерак нарсаларни сотиб ола беради. О. асосан маниакал (кайфиятнинг кўтарилиб кетиши) ҳолатларда кузатилади.
ОНИХАТРОФИЯ — тирноқ касаллиги; бунда тир нок пластинкаси кичрайиб, ниҳоятда юпқалаша ди, тарам-тарам бўлиб ёрилиб кетади.
ОНИХИЯ — тирноқ касалликларининг умумий номи.
ОНИХОГЕТЕРОТОПИЯ — тирноқнинг нотўғри ўсиши ёки унинг одатдаги жойида бўлмаслиги; тугма нуксон.
ОНИХОГРИФОЗ — тирноқ касаллиги; бунда тирноқ узун бўлиб кайрилиб кетади, юзаси бўртиб чиқади, бамисоли чангалга ўхшаб қолади. ОНИХОҚРИПТОЗ — тирноқнинг ичкарига ўси- ши.
ОНИХОЛИЗИС — тирнок пластинкасининг ўз ўрнидан кўчиши. '
ОНИХОМИКОЗ — тирноқларнинг ҳар хил пато- ген замбуруғлардан касалланиши.
ОН ИХОПТОЗ — тирнокларнинг тушиб кетиши. ОНҚОГЕН — ўсма пайдо килувчи вирус гени; хавфли ҳужайралар кўпайишига имкон яратиш хусусиятига эга.
ОНҚОГЕН ЕЗ, канцерогенез — нормал ҳужайралар, тўқималарнинг ўсма ҳужайра ва тўқималарига айланиш жараёни. О. бир канча рак олди боскичларини ўз ичига олади ва ўсма ҳосил бўлиши б-н тугайди. Вирусли, кимёвий, нурланиш, эндокрин бузилишлар ва б. туфайли келиб чиқадиган О. фарқ қилинади. ОНҚОГЕНЕТИҚА — онкологиянинг ўсмалар ву-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


149




жудга келиши ва ривожланишида ирсий омиллар аҳамиятини ўрганадиган соҳаси.
ОНКОГРАФИЯ — орган ёки тўқималарнинг ҳажм ўзгаришини онкограф асбоби ёрдамида ёзиб олиш усули.
ОНКОЛОГ — рак (ўсма) касаллигини аниқлаш, олдини олиш ва даволаш б-н шуғулланадиган мутахассис-шифокор.
ОНКОЛОГИК ХИЗМАТ — ўсмаларни ўз вақти- да аниқлаш, олдини олиш ва даволаш ишлари б-н шуғулланадиган даволаш-профилактика му- ассасалари системаси.
ОНКОЛОГИЯ — тиббиёт ва биология фанининг бир соҳаси; ўсмаларнинг келиб чиқиш сабаблари, ривожланиши, клиник кечишини ўрганади ҳамда уларнинг диагностикаси, давоси ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқади. 20- асрга келиб, О. тиббиёт фанининг мустақил тармоғи сифатида шаклланди.
ОНКОЦИТОМА — қ. Аценолимфома.
ОНТОГЕНЕЗ — организмнинг пайдо бўлганидан то ҳаётининг охиригача индивидуал ривожлани- шида кетма-кет юз берадиган морфологик, физио- логик ва биокимёвий ўзгаришлар мажмуи. О. тер- минини фанга Э. Геккель киритган. О. да нерв ва эндокрин системасининг аҳамияти катта. О. ни эмбриология ва ривожланиш биологияси фанлари ўрганади.
ООГАМИЯ — жинсий жараённинг бир тури; бунда шакли, ўлчами ва хусусияти бир-биридан кескин фарқ қиладиган жинсий ҳужайралар — гаметалар қўшилиб зигота ҳосил қилади. Урғочи гамета (тухумҳужара) йирик, ҳаракатсиз, хив- чинсиз. Эркак гамета — анча кичик, одатда ҳаракатчан. О. ҳамма кўп ҳужайрали ҳайвонлар, кўпчилик тубан ва барча юксак ўсимликларга хос. ООФОРИТ — тухумдоннинг яллиғланиши; турли инфекциялардан, кўпинча аборт ва туккандан сўнг кузатилади.
ОПЕРАЦИЯ — жарроҳлик пичоғи (скальпель) б-н тўқима ва органларда даволаш ёки касаллик- ни аниклаш максадида амалга ошириладиган ҳа- ракат. Бажарилиш муддатига караб: тез бажарила диган, муддатли ва режали О. фарк қилинади. Т е з бажариладиган О. бемор касалхонага ётгандан сўнг жуда қисқа вақтда энг зарур текшириш ва анализлар ўтказиш лозим бўлган, вакт бой берилганда бемор ҳаёти хавф остида коладиган касалликларда, мас., ўткир жаро- ҳатлар, аппендицит, меъда ярасининг тешилиши, ичак тутилиши ва б. ҳолларда ўтказилади. Муддатли О. маълум муддатда бажарилади- ган О. дир. Р е ж а л и О. беморни тез операция қилиш зарурати бўлмаса, уни жуда синчиклаб текшириб, керакли бўлган муддатгача шошмас- дан тайёрлаб бажариладиган О. дир. Баъзан касалликка аник диагноз кўйиш учун ҳам О. қилинади.
ОПЕРАЦИЯ БЛОКИ — операция килиш учун мослаштирилган бир неча хоналардан иборат жарроҳлик бўлимининг бир кисми. Унинг таркиби- да операция хонаси, операция олди хонаси, ечи- ниш, ювиниш хонаси, асбоблар сакланадиган, сте- рилизация қилинадиган хоналар бўлиши керак. ОПЕРАЦИЯ СТОЛИ — операция килиналиган бемор ётадиган ва жарроҳ ҳаракати учун қулай- лаштирилган стол. Оддий, универсал ва электр токи ёрдамида бошкариладиган О. с. мавжуд.


ОРГАНИЗМ


ОПЕРАЦИЯ ХОНАСИ — жарроҳлик операцияси ўтказиш учун махсус жиҳозланган кенг ва ёруғ хона. Режали ва тез бажариладиган операциялар ўтказиладиган О. х. бўлади.
ОПИЙ — қ. Афюн.

ОПИОМАНИЯ —опий («кора дори»)га ўрганиб колиш; гиёҳвандликнинг бир хили. ОПИСТОРХОЗ — ясси гижжа (описторхис) қўзгатадиган касаллик. Асосан описторхислар б-н зарарланган баликларни хомлигича ёки чала пишириб истеъмол қилинганда юқади. Бунда жигар, ўт пуфаги ва меъда ости бези кўпроқ зарарланади. Касалликда бемор иситмалайди, баданига тошма тошади, мускуллари, корни огрийди, боши айланади, кўнгли айнийди, баъзан қайт қилади ва б.
ОПСИУРИЯ — сийдик б-н суюқлиқнинг суст ажралиши. Қон айланиши издан чиққанда, шикастланишларда, буйрак ва жигар' касаллик- ларида учрайди.
ОПСОМЕНОРЕЯ — ҳайз циклининг бузилиши; бунда ҳайз кўриш муддати 5—8 ҳафтагача кечикади, чунки тухумдон фаолияти етарлича бўлмай, жинсий аъзолар яхши тараққий этмаган бўлади. Асосан м. н. с,— гипофиз — тухумдонаро алоқаларнинг бузилиши сабаб бўлади. ОПТОМЕТРИЯ — кўзнинг нур синдириш лаёқа- тини тешириб, унга тўғри келадиган кўзойнак тавсия этиш ва тайёрлаб бериш усуллари. ОРАЛИҚ, чот — орқа чикарув тешиги (анус) б-н ташқи жинсий аъзолар уртасидаги юмшоқ тўқималардан иборат камгак.
ОРАЛИҚ ЙИРТИЛИШИ — оралиқ бутунлигига путур етиши; туғруқ асорати. Бунда қин девори, баъзан тўғри ичак ҳам йиртилади. ОРБИТОТОМИЯ — кўз косасининг олдинги сат- ҳини бекитиб турган тўқимали пардани кесиб, кўз косасига йўл очиш операцияси.
ОРГАЗМ — жинсий алоқа тугаши олдида пайдо бўладиган хуш ёкиш сезгиси.
ОРГАН, аъзо — одам, ҳайвон ёки ўсимлик организмининг муайян функцияни бажарадиган кисми (мас., одам юраги, жигари, ўпкаси ва б.). О. лар функциясига караб фаркланади; мас., ҳаракат О. лари, чиқариш О. лари ва ҳ. к. ОРГАНИЗМ — тирик мавжудот. О. ўзининг ас,о- сий ҳаётий хусусиятлари б-н жонсиз материядан фарк килади. Анаэроб, аэроб, аутотроф, гетеро- троф, миксотроф, кўп ҳужайрали ва бир ҳужайра- ли О. лар бор. Анаэроб О. кислородсиз, а э р о б 0. эса кислородли муҳитда яшашга мослашган. Аутотроф О. анорганик модда- лардан органик моддаларни синтез қила оладиган организмлар бўлиб, унга кўпгина микроорга- низмлар ва ўсимликлар киради. Г е т е р о - т р о ф О. анорганик моддалардан органик модда- ларни синтезлай олмай, тайёр органик моддалар б-н овкатланади, буларга деярли барча ҳайвон- лар, баъзи ўсимликлар ва микроорганизмлар киради. Миксотроф О. ҳам аутотроф, ҳам гетеротроф усулда овкатланади: хлорофил ту- тувчи хивчинлилар, баъзи кўк-яшил сув ўтлари, ҳашаротхўр ўсимликлар. Кўп ҳужайрали 0. ихти- сослашган кўп ҳужайралардан, бир ҳужайрали- лар эса битта ҳужайрадан ташкил топган.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


150




ОРГАНИЗМ


ОРГАНИЗМНИ ЧИНИҚТИРИШ - организм нинг ноқулай иқлим шароитлари (ҳавонинг паст ва юкори ҳарорати, паст атмосфера босими ва б.) таъсирига чидамини ошириш тадбирлари мажмуи. Бирор омил (совуқ, иссиқ ва б.)нинг мунтазам, кўп марта таъсир этиши ва улар дозасини тобора ошира бориш йўли б-н чиниқти- рувчи натижага эришилади, чунки шундай шаро- итлардагина организмда мослашадиган ўзга- ришлар ривожланади, атроф-муҳитдаги нохуш омиллар таъсирига организмнинг умумий қарши- лиги ошади.
ОРГАНИЗМНИНГ ИЧКИ МУҲИТИ — организм- нинг ҳужайра элементларини ювиб ўтадиган, уларнинг овқатланиш жараёнида ҳамда модда- лар алмашинувида бевосита иштирок этадиган суюқлиқлар (қон, лимфа, тўқима оралиғи суюк- лиғи ва б.) мажмуи. Булар орган ва тўқима- ларда моддалар алмашинуви ҳамда ички муҳит таркиби доимийлигини таъминлайди. ОРГАНИЗМНИНГ СУВСИЗЛАНИШИ — орга- низмга турли сабабларга кўра етарли миқдорда • ёки мутлақо сув кирмаслиги ёҳуд ҳаддан ташқари кўп сув йўқотиш (мас., кучли терлаш, қон-плазма йўқотиш, тўхтовсиз қайт қилиш, ич кетиши, куииш ва ҳ. к. ҳолларда) натижасида рўй берадиган ни- ҳоятда оғир, ҳаёт учун хавфли ҳолат. ОРГАНИЗМНИНГ ТУЗСИЗЛАНИШИ-бирор сабабга кўра (мас., иссиқ шароитда кучли жисмоний иш қилганда каттиқ терлаш, ич кетиши, бетўхтов қайт килиш, организмдан ташқарига туз чиқарувчи дориларни узоқ вақт ичиш ва б.) организмнинг ҳаддан ташқари кўп туз йўқотиши оқибатида юзага келадиган оғир ҳолат. ОРГАНИЗМНИНГ Х.ИМОЯ РЕАҚЦИЯЛАРИ — организмда гомеостазни, унинг бирбутунлиги, морфо-функционал фаолияти, қобилияти, кола- верса ҳаётини сақлашга қаратилган нерв-рефлек- тор, эндокрин, иммун, ҳужайравий ва гуморал омил- лар, механизмлар орқали амалга ошадиган реак- циялар (яна. к. Гомеостаз, Реактивлик, Иммунитет).
ОРГАНОГЕНЕЗ — органларнинг шакланиш ва ривожланиш жараёни.
ОРГАНОИДЛАР, органеллалар — ҳужай- ранинг доимий таркибий қисми; маълум тузи- лишга эга, махсус вазифаларни бажаради. Улар- га митохондрия, эндоплазматик тўр, рибосома, Гольжи комплекси, лизосома, пластидлар, микро- таначалар ёки пероксисомалар, цитоплазматик микронайчалар, ҳужайра маркази ва фибрилляр тузилмалар киради.
ОРГАНОЛ ЕПТИК МЕТОДЛАР — атроф-муҳит объектлари сифатини сезги органлари ёрдамида аниклашга асосланган тадқиқот усуллари. О. м. хусусан гигиена фанида қўл келади. ОРГАНОМЕТРИЯ — органларнинг ўлчами, мас- саси, консистенцияси, ранги ва б. хусусиятларига баҳо бериш усуллари мажмуи. ОРГАНОПАТОЛОГИЯ — органлар ва органлар системаси касалликларини ўрганадиган фан. ОРГАНОПЕКСИЯ — уз ўрнидан ноодатий сил- жиб турадиган органларни силжимайдиган килиб бириктириб кўйиш. Мас., буйрак, тўғри ичак, бачадон каби органларни, уларнинг анатомик ўрнини ҳисобга олган ҳолда ёнидаги тўқималарга бириктириб тикиб қўйиш.


ОРГАНОПЛАСТИКА — касаллик ёки шикастла- ниш натижасида шакли ва вазифаси ўзгарган органларни пластик операция қилиш йўли б-н қайта тиклаш.
ОРГАНОТЕРАП ИЯ — ҳайвон органлари (калқонсимон без, жигар ва б.) ва секреция безларидан тайёрланган дорилар (мас., гормон- лар)ни даволашда қўллаш. Бирор орган фаолия- тини бажарадиган ўрин босадиган О. ши- кастланган органлар фаолиятини сусайтириб йўқотадиган ингибитор О., бирор орган фаолиятини кучайтирадиган стимуллов- ч и О. фаркланади.
ОРГАНОТРОПЛИК — физик, кимёвий ёки бно- логик омилларнинг бирор аъзога танлаб таъсир этиши.
ОРДИНАТОР касалхона ва бошка тиббий му- ассасаларда бевосита беморларни даволовчи, уларни мунтазам кузатиб турувчи шифокор. О. нинг асосий вазифаси ўзига бириктирилган беморлар касаллигини аниклаб даволаш, зарури- ят туғилганда малакали шификорлар б-н масла- ҳатлашиб иш кўришдан иборат.
ОРМОНД КАСАЛЛИГИ, периуретерит фибрози — сийик йўлларининг қоринпарда бўшлиғи томонидан босилиши оқибатида унинг тўсилиб колишига олиб келадиган касаллик; қоринпарда оркасида фиброз тўқималар ўсиб кетиши б-н кечади. О. к. да қорин ёки белда сим- сим оғрик пайдо бўлади, сийдик йўлидан сийднк ўтиши қийинлашади, буйрак етишмовчилиги кузатилади.
ОРНИТИН — оқсиллар таркибига кирмайдиган диаминокислота. Сут эмизувчи ҳайвонларда сий- дикчил синтези циклида асосий ўрин эгаллайди- ган метаболит; аргининдан ҳосил бўлади. О. мик- роорганизмлар томонидан декарбоксилланганда (мас., жасад чирий бошлаганда) заҳарли диамин — путресцин ҳосил бўлади.
ОРНИТОЗ — одамга паррандалар орқали ўтади- ган юқумли касаллик; вируслар қўзғатади. Белгилари; ҳарорат кўтарилади, бош, мускуллар оғрийди, ўпка яллиғланади ва ҳ. к. Уткир ва сурункали кечади.
ОРТОГЕНИЯ — тиш жипслашувининг бир хили; бунда пастки жагнинг олдинги тишлари юқорида- гиларини салгина қоплаб туради.
ОРТОГНАТИЯ — тиш жипслашувининг бир хи- ли; бунда юқори жагдаги олдинги тишлар пастки- ларини 1—2 мм қоплаб туради. ОРТОДАКТИЛИЯ — ривожланиш нуқсони; бар- моқ фалангаларининг туғма битишиб қолиши. ОРТОДЕНТИН — ҳужайрасиз ва қон томирсиз каналчалар тешиб ўтган дентин; одам ва кўпгина сут эмизувчиларга хос.
ОРТОДОНТИЯ — стоматология фанининг бир қисми; тиш ва тиш қатори, шунингдек жағ суякларининг ривожланиш нуқсонлари, шакл бузилишлари касалликларини аниқлаш, олдини олиш ҳамда даволашни ўрганади. ОРТОМИКСОВИРУСЛАР —таркибида РНК бўлган вируслар оиласи. Асосан одам ва ҳайвон- ларда нафас йўлларининг ўткир юқумли ка- салликларини қўзғатади.
ОРТОПЕД — тугма нуксонлар, шикастлар, суяк синиши, чиқишини даволовчи мутахассис-шифо- кор.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


осмология




ОРТОПЕДИК АППАРАТЛАР — ортопедик ка- салликларни даволашда ишлатиладиган меха- ник мосламалар; оёқ-қўлнинг таянч ва ҳаракат функцияларини тиклаш ҳамда енгиллатишга мўлжалланган, шунингдек мазкур органлар нуқсонларини тўғрилашда ёрдам берадиган махсус мосламалар. Таянч ва ҳаракат органла- рининг турли касалликлари ҳамда шикастла- нишлари окибатида вужудга келган асоратлар- ни йўқотиш учун ишлатилади. О. а. ни ишлатилишига караб 3 гуруҳга бўлинади: 1) мустаҳкам ушлаб турувчи; 2) тўғриловчи (редукцион); 3) ўрнини босувчи.
ОРТОПЕДИК ПОЙАБЗАЛ — оёк панжасининг патологик ўзгаришларида ишлатиладиган ва оёқ нуксонларини тўгрилашга, ривожланишининг ол- дини олишга, калта оёқларни компенсация қилишга, тўғрилашга ёрдам берадиган, юрганда ва тинч турганда таянч вазифасини ўтайдиган пойабзал. Махсус муассасада тайёрланади. О. п. касал оёқ панжасининг шаклига ва ўлчамига мос келиши, енгил, эластик, пишик бўлиши ва юрганда қийшайиб кетмаслиги керак. ОРТОПЕДИЯ — клиник тиббиётнинг бир тар- моғи; туғма нуксонлар, шикастлар ва турли касалликлар оқибатида таянч-ҳаракат аппарат- лари (суяклар ва мускуллар) функциясининг бузилиш сабабларини аниклаш, олдини олиш ва даволаш йўлларини ўрганадиган фан. ОРТОПНОЭ — кучли нафас қисиши пайтида беморнинг нафас олишни енгиллаштириш мақса- дида мажбуран ўтириб нафас олиши. Кўпинча юрак хасталигида кузатилади. ОРТОПСИХИАТРИЯ — психиатриянинг бир бўлими; кишининг нормал ва эмоционал ҳолатлар чегарасида рўй берган ўзгариш ва хасталиклар (мас., неврозлар, психопатиялар, реактив пси- хозлар ва б.)ни ўрганади, шунингдек уларни аниклаш, олдини олиш ва даволаш усулларини ишлаб чикади.
ОРТОСТАТИК ФЕНОМЕН — узок вакт ётган одам бирдан ўрнидан турганда бош айланиши, юрак уришининг тезлашиши (тахикардия), тер ажралишининг кучайиши ва координация ҳара- катининг бузилиши; вегетатив нерв системаси қўзғалувчанлиги ошганда кузатилади. ОРТТИРИЛГАН ИММУН ТАНҚИСЛ ИГИ СИНДРОМИ (ОИТС — СПИД) — одам иммун танқислиги вируси (ВИЧ — вирус иммунодефици- та человека) қўзғатадиган ўта хавфли касаллик; 20- аср вабоси. Биринчи бор 1981 йили АҚШда қайд қилинган бу касаллик яшин тезлигида таркалиб, ҳозир дунёнинг 180 дан ортик мамлака- тида рўйхатга олинди. Касалликка йўликкан беморларнинг кўпчилигини гомо- ва бисексуаллар (ўз жинси ва бошқа жинсдагилар б-н жинсий алока килувчилар), фоҳишалар, наркоманлар, шу касалликни кўзғатувчи вирус б-н зарарланган донорлардан кон ва унинг маҳсулотларини қабул қилган шахслар — реципиентлар, вирус б-н иф- лосланган шприцлар кўлланиши натижасида уни юқтирганлар ва б. ташкил этади. ОИТС ни ретровирус гуруҳига мансуб вирус қўзғатади. Касалликнинг дастлабки клиник белгилари намо- ён бўлгунча ўтадиган яшири (инкубацион) давр 3 ойдан 5 йилгача ва ундан ҳам кўпроқ давом этиши мумкин. Бу даврда бемор ўзини соғлом сезади, лекин вирус ташувчи сифатида атрофда-


151


гилар учун хавфли бўлиб қолади. Касаллик бошланганда беморнинг тинкаси куриб, кечаси терлайди, жуда озиб кетади, иситмалайди, шил- лик кавати ва терисига ҳар хил тошмалар тоша бошлайди. ОИТС нинг клиник жиҳатдан бир неча шакллари мавжуд. Касалликнинг олдини олиш учун нотаниш аёллар б-н жинсий алоқа қилиш- дан, гомо- ва бисексуаллар, фоҳишалар, гиёҳ- вандлардан сакланиш лозим.
ОРХИАЛГИЯ — шикастланиш ёки яллиғланиш- сиз мояк ва ортиклари ҳамда уруғ тизимчасининг оғриб таранг тортиши.
ОРХИПЕКСИЯ — моякни ёрғокка тушириб, шу жойга тикиб кўйиш операцияси. Крипторхизмда қўлланилади.
ОРХИТ — моякнинг яллиғланиши. Кўпинча юқумли касалликлар асорати сифатида ёки ёрғок шикастланиши оқибатида пайдо бўлади. Ўткир ва сурункали хили фарк қилинади. Ўткир О. да мояк катталашиб, таранглашади, безиллаб оғрийди, гавда ҳарорати кўтарилади, оғрик уруғ тизимча- сига ва белга ўтади, мояк маддалайди, Уткир О. нинг олди олинмаса сурункали тус олади.
ОРХИФУНИКУЛЭҚТОМИЯ — моякни уруғ ти- зимчаси б-н бирга кесиб олиб ташлаш. Рак ва моякнинг йирингли касалликларида кўлланилади. ОРХИЭКТОМИЯ — моякни бутунлай кесиб олиб ташлаш.
ОРХИЭПИДИДИМИТ мояква ортиғининг ял- лиғланиши. Орхит ва эпидидимитга хос белгилар бўлади.
ОРҚА — тананинг орка кисми; бўйиндан думба- гача бўлган кисм. Умуртка погонаси, унинг икки ёнбошида жойлашган мускуллар, кўкрак қафаси- нинг орқа юзаси ва бел кисмидан иборат.
ОРҚА МИЯ — м. н. с. нинг умуртка поғонаси каналининг ичида жойлашган кисми. Олий мар- казлар назоратида фаолият кўрсатадиган сег- ментлар ҳамда ўтказувчи йўллардан ташкил топган. О. м. нинг марказий кисми — қулранг, периферик қисми — ок моддадан иборат.
ОРҚА МИЯ СУЮҚЛИҒИ, л и к в о р — бош ва орқа мия бўшлиқларини тўлдириб турадиган суюклик. Таркибига кўра лимфага яқин, лекин оқсили кам. Миянинг баъзи касалликларида бу суюклиқнинг босими ва таркиби ўзгаради. 111у- нинг учун уларни аниклашда О. м. с. ни ўрганиш муҳим ахамиятга эга.
ОРҚА МИЯ СЎХТАСИ — захм касаллигининг учинчи ёки тўртинчи даврида орқа миянинг орка илдизи ва орка устунларида рўй берадиган дегенератив ўзгаришлар. Бунда бемор мувозана- тини йўкотади, юрганида оёқларини кенг ташлаб, кўзи б-н кузатиб босади, кўзини юмишига тўғри келса, гандираклаб йиқилиб тушиши ҳам мумкин. Сўхтанинг охирги босқичида бутунлай юра олмай қолади. Бундан ташқари, пай рефлекслари йўқолади, бўғимлар кечаси қаттик оғрийди, кўзнинг кўриш лаёкати сусаяди.
ОСМОЛОГИЯ — буруннинг ҳид сезиш қобилия- ти, унинг туғма, ирсий ёки турмушда орттирилган нуксонлари, бузилишларини, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ўрганувчи фан.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


152 ОСМОРЕГУЛЯЦИЯ




ОСМОРЕГУЛЯЦИЯ — организм ички муҳитида- ги осмотик босимнинг нисбий турғунлигини таъминловчи физик-кимёвий жараёнлар мажмуи. Организмда осмотик босимнинг бошқарилишида асосан ички секреция безлари, электролитлар концентрациясининг ўзгаришига сезувчан бўлган махсус нерв ҳужайралари (осморецепторлар) иштирок этади.
ОСМОРЕЦЕПТОР — турли орган ва тўқима- лардаги махсус сезувчи нерв учлари ёки ней- ронлар; организмнинг суюк муҳитидаги осмотик босим ўзгаришини дарҳол сезади.
ОСМОТИК БОСИМ — суюқликда эриган модда- нинг диффузия ҳаракати туфайли юзага чиқара- диган босими. Эритувчи б-н эритма орасига қўйилган ярим ўтказувчи ёки танлаб ўтказувчи мембрана ва осмометр ёрдамида аникланади. О. б. катгалиги мембрананинг иккала томонидаги эриган модда ионлари концентрацияси градиенти- га боғлиқ. Плазманинг О. б. и ўрта ҳисобда 7,7 атм ни ташкил этади.
ОССЕОМУКОИД — суяк тўқимасидаги асосий модда.
ОССИФИКАЦИЯ, суякланиш —1) тоғай ёки бириктирувчи тўқиманинг ҳужайралари ора- лиги моддаларини минерал тузлар, асосан каль- ций тузлари б-н тўлатилишидан иборат физиоло- гик жараён; суяк тўқимаси ҳосил бўлишида рўй беради; 2) бириктирувчи тўқималарнинг метапла- зия йўли б-н суяк пластинкаларини ҳосил қилиши. О. атеросклероз касаллигида, ўсма тўкималарида ва бирламчи ўпка силида кузатилади. ОСТЕОАРТРИТ — бўгимни ташкил қилувчи суяк юзаларининг бўғим б-н бирга яллиғланиши. О. яллиғланишнинг хусусиятига қараб зардобли ва йирингли; клиник кечишига қараб ўткир, деярли суст ва сурункали бўлади. Суяклардаги яллиғланиш тоғай, бўғим халтаси ва синовиал пардага ўтганда ҳам О. юзага келиши мумкин. ОСТЕОАРТРОПАТИЯ — бўгимлар ва узун су- яклар қисмларининг зарарланиши. Бунда яллиғла- ниш жараёни кузатилмасдан суякда энг аввал дистрофия (функционал ўзгариш ва бузилиш) ҳамда чириш (некроз) юз беради, сўнгра бу ўзгаришлар тоғай қисмида ҳам кузатилади. ОСТЕОБЛАСТ — суяк тўқимасидаги ҳужайра- лараро моддани ҳосил қилувчи бошланғич суяк ҳужайралари. О. лар дифференциалланиш нати- жасида остеоцит ҳужайрасига айланади. ОСТЕОБЛАСТОКЛАСТОМА, гигантома — қўп ядроли йирик ҳужайралардан ташкил топган суяк ўсмаси. Хавфли ва хавфсиз О. фарқ қилинади. О. да
асосан узун найсимон суяклар касалланади; суяк ўсмаларининг 15—20 фои- зи О. га тўғри келади.
ОСТЕОГЕНЕЗ — суяк тўқимасининг ривожла- ниш жараёни. Суяк тўкимаси тўғридан-тўғри мезенхимадан ёки ундан ҳосил бўлган тоғай ўрнида вужудга келиши мумкин. ОСТЕОДЕНТИН — тузилиши суякка ўхшаш тўқима; тиш юмшок қисми (пульпа)нинг яллиғла- ниши натижасида ҳосил бўлади.
ОСТЕОДИСПЛ АЗИЯ — суяк тўқималарининг нотўғри ривожланиши; бу эмбрионал даврда суяк ҳосил бўлишининг тўхтаб қолиши ёки чақалоқ-


ликда унинг нотўғри шаклланишига олиб келади ОСТЕОДИСТРОФИЯ — суяк тўқимасининг озиқ моддалар б-н таъминланиши ёки уларни ўзлашти риши бузилиши натижасида юзага келадиган патологик жараён. Бунда нормал тўқима ўрнини фиброз тўқима эгаллаб, у суякларнинг ўзгариши, патологик синиши ва ҳ. к. га олиб келади. ОСТЕОИД — суяк бўлаклари, суяктўқимасининг шаклланиш боскичи.
ОСТЕОКЛАСТ — суяк тўқимасининг кўп ядроли ҳужайралари; суякнинг асосий моддаси. Тогайнинг сўрилишида иштирок этади. О нинг энг йириги 100 мкм га етиши мумкин.
ОСТЕОЛИЗ — суяк тўқимасининг суюлиб, сўри- либ, ундаги органик ҳамда минерал компо- нентларнинг йўқолиб кетиши. Бу жараён адекват- сиз бўлиб, ҳеч качон ўз ҳолига кайтмайди. О. марказий ва периферик нерв системаси касалликлари ёки жароҳатланиши натижасида келиб чиқади.
ОСТЕОЛОГИЯ — организмдаги суякларнинг ту- зилиши ва шаклини ўрганадиган фан. Анатомия- нинг бир бўлими.
ОСТЕОМА — суяк тўқималаридан ривожланади- ган хавфсиз ўсма; ғурра шаклида бўлади. ОСТЕОМАЛ Я ЦИЯ — минераллар алмашинуви- нинг бузилиши, айникса суяк тўкималарида кальций ва фосфор етишмаслиги натижасида суякларнинг юмшаб, шаклининг ўзгариши. Ка- салликда суяк тўқималарида ишқорий фосфата- залар активлиги ошиб, О витамин метаболити- нинг ҳосил бўлиши тўхтаб қолади ва бу скелет суякларида қайта қурилиш рўй беришига олиб келади.
ОСТЕОМИЕЛ ИТ — кўмикнинг яллигланиши. Бунда яллиғланиш жараёни кейинчалик суякнинг қаттиқ (компакт) моддаси ва пардасига ҳам тарқалади. Йиринг пайдо қилувчи микроблар (стафилококк, стрептококк ва б.) қўзғатади. Асосан узун найсимон суяклар — сон, болдир, елка суяклари зарарланади. Вақт ўтиши б-н ўткир О. сурункали О. га айланиб кетади. Суяк ичкарисида ўлган тўқима — секвестр қолади. Улар атрофида йиринг тўплана бошлаб, оқма ҳосил бўлади ва йиринг оқиб туради. Суякнинг анчагина қисми чириганда (некроз) суяк ўз-ўзидан синиб кетиши мумкин. О. сил, захм оқибатида ҳам пайдо бўлади.
ОСТЕОМИЕЛОФИБРОЗ — кўпинча кўмикда бириктирувчи ва суяк тўқимаси пайдо бўлиши б-н кечадиган касаллик.
ОСТЕОНЕҚРОЗ — суяк бир бўлагининг ириши. Бунда ириган бўлак атрофида қобиқ ҳосил бўлади. Остеомиелит, суяк сили, суяк захми, суяк раки каби касалликларда кузатилади. ОСТЕОПАТИЯ — суякдаги патологик ўзгариш- лар. Бошқа орган ва системалар касаллиги оқибатида содир бўладиган дистрофик ўзга- ришлар натижасида келиб чиқади. Мас., меъда, жигар, буйрак, ичак каби органлардаги йирингли жараёнлар натижасида вужудга келадиган О. ОСТЕОПЕРИОСТИТ — суяк ва уни қоплаб ту- рувчи уст парданинг бир вақтда яллиғланиши. Остеомиелит касаллигининг бир тури. ОСТЕОПЕТРОЗ — суякдаги зич жойлашган мод- да қаватининг қалинлашиши натижасида су- якнинг йўғонлашиши. Альберс—Шенберг, мар- мар касалликларида кузатилади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




ОСТЕОПИЕМИЯ — суякнинг йирингли касал- ликлари (остеомиелит, абсцесслар) натижасида қонга йиринг ўтиши. Сепсисга сабаб бўлади. ОСТЕОПЛАСТИКА— суякнинг анатомик бутун- лигини тиклаш мақсадида қилинадиган операция. Уч тури бор: аутопластика, аллопластика ва ксеноплаетика.
ОСТЕОПОРОЗ — суякнинг тузилиши ўзгариб, тўқималарининг емирилиши ва унда бўшлиқлар ҳосил бўлиши. Унинг бир нечта тури бор: ёш улғайиши б-н боғланган О., гипертрофик, гормо- нал, маҳаллий, умумий, шикастланиш натижаси- да келиб чиккан, бир текис, таркалган, системали, кексаларда учрайдиган, туғма О. ва б. ОСТЕОСИНТЕЗ — синган суяк бўлакларини жой-жойига мослаб, маҳкам бириктириб кўйиш операцияси. Асосан икки тури бор: 1) бевосита синган суяк соҳасида ўтказиладиган О.; 2) синган суякдан узоқроққа қўйилган пўлат сим (спица) ёрдамида синган суяк бўлакларини маҳкамлаш. 0. да металл михлар, стерженлар, шунингдек аппаратлардан фойдаланилади. ОСТЕОСКЛЕРОЗ — суяк тўкимасининг ортикча ҳосил бўлиши натижасида суякларнинг каттиқла- шиши. Бу маҳаллий, чегараланган, таркок ва системали бўлиши мумкин. О. да суяклар тўсин- лари сони кўпайиб, улар йўғонлашади, шакли ўзгаради ва кўмик бўшлиқлари камайиб, бу- тунлай йўколиб кетиши ҳам мумкин. ОСТЕОТОМИЯ — суякни кесиш; скелет суякла- рининг касалликлари натижасида пайдо бўлган асоратлар: суяк шаклининг ўзгариши, туғма суяк чикиши, онкилоз, бўғимларнинг ўзгариши ва б. касалликларда кўлланилади. Епик, очиқ, понасимон, тўғриловчи, кўндаланг, ошик-мошиқ- ли ва б. хил О. фарк килинади.
ОСТЕОФИТ — оёқ-қўллар кесиб олиб ташланга- нида ёки шикастланганида суяк юзасидан ўсиб чиқадиган найзасимон суяк ўсимтаси; турли шакл ва бичимларда бўлади.
ОСТЕХОНДРИТ — узун найсимон суяклар тоғай б-н қопланган қисми — эпифизнинг, скелет калта суяклари эпифиз қисмининг яллиғланиши. ОСТЕОХОНДРОД ИСПЛАЗИЯ — ирсий ривож- ланиш нуксони; эпифиз соҳасидаги тоғай хамда суякларнинг ўсиб кетиши туфайли кўл ва оёклар- нинг калта, кинғир-кийшик бўлиши. ОСТЕОХОНДРОЗ — суяк ва тоғай тўкималари- да озикланишнинг бузилиши (дистрофия) нати- жасида тўқималарнинг ўзгариши (дегенерация). Болаларда ҳам учраб, суякланиш жараёнининг издан чиқиши б-н ифодаланади. ОСТЕОХОНДРОЛИЗ, қурук остеохонд- рит, Вагнер остеохондрити —ёшлик- даги туғма захмда суяк эпи- ва метафизларининг ўзига хос шикастланиши. Асосан сон ва билак, шунингдек болдирнинг проксимал йўғон суяги жароҳатланади. Бунда суяк ва тоғай тўкималари емирилиб, бутунлай сўрилиб кетади. ОСТЕОХОНДРОПАТИЯ — калта ва узун найси- мон суяклар ғовак моддасининг емирилиши натижасида бўғим тоғай кисмининг ўзгариши; бунда бўғимлар функцияси издан чикади ва зарарланган суяклар шакли ўзгаради. Касаллик асосан ёш болалар ва ўсмирларда учрайди. ОСТЕОЦИТ — юқори даражада ривожланган етук суяк ҳужайралари. Суяк тўқимасининг асосий моддасини ҳосил қилади ва унинг ичидаги


ОТОРИНОНЕВРОЛОГИЯ 153


бўшликда жойлашади. О. ўсимтали ҳужайралар бўлиб, шу ўсимталари орқали бир-бири б-н ўзаро боғланади.
ОСТИТ — суяклар зич жойлашган модда қисми- нинг яллиғланиши. Ўткир ва сурункали ўтади. Ҳар хил шикастланишлар ва О. ни кўзғатадиган микробларнинг кон орқали (гематоген) ўтиши сабаб бўлади. О. остеомиелит б-н бирга "кечади. Гуммозли, кистасимон, суякланувчи, ревматик ва б. турлари бор.
ОСЦИЛЛОМЕТР — артерия деворларидаги пульс тебранишларини ўлчайдиган асбоб. ОСЦИЛЛОФОНОГРАФИЯ — бир йўла электро грамма, артериалосцилограмма ва манжетдаги ҳаво босимини, шунингдек Қоротков тонлари фонограммасини кайд килишга асосланган кон айланишини текшириш усули.
ОТАЛ ГИЯ, кулоқ оғриғи — ташки, ўрта ва ички кулоқда ҳеч бир касаллик аломати бўлмага- ни ҳолда вакти-вакти б-н кулоқнинг санчиб оғриши; асосан катталарда учрайди. ОТГЕМАТОМА — қулоқ супрасининг олди (кўпинча катта гажаги) териси остига ва тоғай устки пардаси оралиғига қон йиғилиши; жаро- ҳатланиш, шикастланиш ёки бирор ҳашарот чақиши сабаб бўлади.
ОТИТ — кулокнинг яллиғланиши. Ташки кулок нинг яллиғланиши ташқи О., ўрта кулокнинг яллиғланиши ў р т а О., ички қулоқнинг яллиғлани- ши лабиринтит
дейилади. Ташқи О.да — ташки эшитув йўли ва кулок супраси териси ҳамда унинг остидаги тўкималар, ўрта О.да — ноғора бўшлиғи, эшитув найи ва сўрғичсимон суяк ҳамда уларнинг деворларини қоплаб турувчи шиллиқ парда, ички О. да эса ички кулоқнинг ноғора пардаси, улар дсворидаги ўроксимон бирикти- рувчи тўкималар, ундаги қон томирлар калаваси яллиғланади.
ОТОҚАЛОРИМЕТР — ички кулокнинг даҳлиз ва ярим доирасимон кисми, яъни вестибуляр аппа- ратни текширишда кўлланиладиган асбоб. ОТОПЛАСТИҚА — қулоқ супраси ва ташқи эшитув йўли нуксонларини жарроҳлик усули б-н тўғрилаш; бунда асосан тананинг бошқа жойидан кўчириб ўтказилган тери ва тоғайлардан фойдаланилади.
ОТОРЕЯ — кулоқдан йиринг окиши; ташки эши- тув йўли терисининг касалликлари (дерматит, экзема), кўпинча ўрта кулокнинг ўткир ёки сурункали яллиғланиши ва б. да кузатилади. ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГ — кулок, томоқ ва бурун ҳамда унинг атрофидаги органлар тузили- ши, фаолияти, касалликларининг сабаби, уларни аниклаш, олдини олиш, даволаш ва фаолиятини кайтадан тиклаш б-н шуғулланувчи мутахассис- шифокор.
ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГИЯ — тиббиёт фани- нинг кулок, томоқ, бурун, ҳалкум ва ҳиқилдоқ нинг анатомияси, физиологияси ҳамда фаолия- тини, шу органларда учрайдиган касалликлар- нинг келиб чиқиш сабабларини ўрганадиган, шунингдек уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқадиган бўли- ми.
ОТОРИНОНЕВРОЛОГИЯ — оториноларинголо-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


154 ОТОСКЛЕРОЗ




гия ва невропатологиянинг бир бўлими; асосан эшитиш ва мувозанатни сақлаш хамда ҳид сезиш нервларини, уларнинг ўз йўлида бошқа қўшни нервлар б-н алоқасини, бардамлик ва касаллик- даги фаолиятини, шунингдек касалланганда дори- дармонлар ёки жарроҳлик йўли б-н даволаш усулларини ўрганади.
ОТОСКЛЕРОЗ — ўрта кулоқни ички кулоқдан ажратиб турувчи даҳлизчада ва узанги суякчаси- нинг остки кисмида суяк тўкимасининг бир- бирига бирикиб, ўсиб кетиши. Бунда кулок шанғиллаб, эшитиш фаолияти пасаяди, у аста- секин «оғирлашиб» умуман эшитмай колиши мумкин.
ОТОСКЛЕРОМА — склероманинг бир тури; бун- да ноғора бўшлиғи ва ташки эшитув йўли тўқималарида ўзига хос майда, думалок, дўмбоғчалар (инфильтратлар) пайдо бўлиб, улар ости берчлашиб, аста-секин ногора бўшлиғи ва ташқи эшитув йўлини бутунлай беркитиб қўйиши мумкин.
ОТОСКОПИЯ махсус нур кайтаргич ойна (рефлектор) ва ташки эшитув йўлини кенгайти- рувчи кергич ёрдамида ноғора пардани (агар парда тешилган бўлса), ноғора бўшлиғини кўз б-н қараб текшириш усули.
ОТҚУЛОҚ—кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизи ишлатилади. Таркибида антрагликозидлр, флаво- ноидлар, К витамин, ошловчи ва б. моддалар бор. Қайнатмаси ва кукуни дизентерия ва б. меъда- ичак касалликлари (колит, энтероколит ва б.)ни даволашда қўлланилади.
ОФТАЛЬМИЯ — кўзнинг электр, куёш ёки турли сунъий нурлар таъсирида кизариши, ачишиб, қиска муддат юмилиб қолиши.
ОФТАЛ ЬМОДИНАМОГРАФИЯ — кўз гемоди- намикаси — кўз ва мия артерияларида кон айла- нишининг ҳолатини текшириб ёзиб олиш усули. Бунда биринчи навбатда кўз артериясининг босими ўлчанади, сўнгра кўз соккасини махсус асбоб б-н аста-секин борган сари кучлирок боса бориб, унинг тўлкинли пульси аниқланади. Пайдо бўлган пульсограмма махсус номограмма асосида ҳисобланади.
ОФТАЛЬМОДИНАМОМЕТРИЯ — кўз тўр пар- дасининг марказий артериясидаги қон босимини махсус асбоб — офтальмодинамометр б-н ўлчаш усули.
ОФТАЛЬМОЛОГ — кўз касалликлари бўйича мутахассис-шифокор, кўз дўхтири. ОФТАЛЬМОЛОГИК ОПТИҚА — оптиканинг бир бўлими. Кўриш издан чикканда диагноз кўйиш, тузатма киритиш ва даволашда қўллани- ладиган оптик қурилмалар ишлаб чикиш, ихтиро килиш б-н шуғулланадиган соха. ОФТАЛЬМОЛОГИЯ — клиник тиббиётнинг му- ҳим бир соҳаси; кўз касалликларининг пайдо бўлиши сабаблари, уларнинг клиник кўринишини аниклаш, олдини олиш ва даволаш масалаларини ўрганадиган фан.
ОФТАЛЬМОМЕТРИЯ — кўз мугуз пардаси ол- динги сатҳи эгрилиги радиусини ва шу парданинг ҳар хил меридианларда нур синдириш кучини махсус асбоб — офтальмометр б-н ўлчаш усули.


ОФТАЛ ЬМОМИАЗ — касаллик кўзғатувчи паш- ша ғумбакларининг кўз тўқимасига кириши натижасида пайдо бўладиган касаллик.
ОФТАЛЬМОМИКОЗ — турли замбуруғлар таъ- сирида кўзда пайдо бўладиган касаллик. Бунда мугуз парда зарарланса, яра ҳосил бўлиб, устг. оппок сузмасимон куйка б-н қопланади, натижа да кўзда турли ўзгаришлар ва нуксонлар юзага келиши мумкин.
ОФТАЛ ЬМООНКОЛОГИЯ — кўзда турли хавф сиз ва хавфли ўсмаларнинг пайдо бўлиши кечиши, диагностикаси, даволаш ҳамда олди ни олиш масалаларини ўрганадиган фан соҳа си.
ОФТАЛ ЬМОПЛ ЕТИЗМОГРАФИЯ — кўз олдин ги сегментининг юрак ҳар бир қисқариб ургандаги кон хажмини, яъни кўзга канча кон тушишини ёзиб олиб текшириш усули.
ОФТАЛЬМОРЕОГРАФИЯ — кўз томирли пар- даси, жумладан киприксимон танада гемодинами- кани ёзиб олиб текшириш усули.
ОФТАЛЬМОСКЛЕРОЗ — кўз склерози, кўз қон томирлари ва тўқималари эластиклигининг йўкола бориб, дағаллашиши, калин тортиши Кўпинча кўз кон томирлари, гавҳари ва тўр пардасида яққол кўринади.
ОФТАЛЬМОСҚОП — ёруғлик нурини кўз ичига ўртаси тешик махсус кўзгу орқали йўналтириб кўз тубини ташкил этган ички каватлар (тўр парда, томирли парда, кўрув нерви диски ва б.) ҳолатини текшириш (офтальмоскопия) учун ишлатилади- ган асбоб. Биринчи бор Гельмгольд ихтиро қилган (1850). Ҳозир такомиллаштирилган электр О., бинокуляр О. ва б. ҳам мавжуд.
ОФТАЛ ЬМОХИРУРГИЯ — офтальмологиянинг бир бўлими. Кўз касалликларини жарроҳлик йўли б-н даволаш усулларини ишлаб чиқади.
ОФТОБ УРИШИ — яланг бошга қуёш нурлари- нинг узоқ вақт тик тушиши натижасида келиб чиқадиган касаллик ҳолати. Одамда бош оғрийди, кусиш, ҳушдан кетиш ва б. кузатилади. ОХРОДЕРМИЯ — терининг сарғайиши; камкон лик касаллигидаги рангпарлик.
ОЧАМБИТИ, ж а ғ -ж а ғ — бир йиллик ўт ўсим- лик. Ер устки қисми ишлатилади. Таркибида гиссопин гликозиди, бурсо ва б. кислоталар, флавоноидлар, С ва К вгуаминлар, холин, ацетилхолин, ошловчи ва б. моддалар бор. Препаратлари туғрукдан кейинги даврда ҳамда бачадоннинг бошка касалликларида кон тўхта- тувчи восита сифатида ишлатилади.
ОЧЛИК, оч қолиш — бутунлай озиқ-овкат бўлмаслиги ёки уни етарли миқдорда истеъмол қилмаслик ёҳуд овкат ҳазм килишнинг кескин бузилиши натижасида юзага келадиган ҳолат. О. нинг келиб чиқиш сабаблари ва механизмлари- га кўра бир неча тури (мас., абсолют О., витаминлар, ёғлар, минерал моддалар, оқсиллар, углеводлар очлиги, тўла, ярим О. ва ҳ. к.) тафовут килинади.
ОШЛОВЧИ МОДДАЛАР, таннидлар — ўсимликлар (далачой, эман, сангвизорба, торон, маврак ва б.) таркибида бўладиган ҳамда хом терини ошлашда ишлатиладиган заҳарсиз му- раккаб органик моддалар. Буруштирувчи, анти- септик, яллиғланишга карши таъсирга эга. Меъ- да-ичак касалликлари, экзема, турли яралар, куйиш ва б. ни даволашда ишлатилади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


155




ОҚ МОДДА — бош ва орқа миянинг бир қисми. Миянинг нерв толаларидан иборат. Орка мия толалари унинг устунларини ҳосил килади. Бу модда бош мия турли кисмларининг бир-бири б-н ахборот алмашинишини таъминлайди. У асо- сан юкоридан пастга ва пастдан юкорига турли ахборотни «ташиб» туради (яна. к. Бош мия).
ОҚМА — бир бўшликни иккинчи бўшлиқ б-н ёки уни баданнинг сирти б-н боғлаб турадиган ингичка тешик. Табиий ва сунъий, ташки ва ички, туғма ва ҳаётда орттирилган О. фарқ килинади. О. дан йиринг, сафро, сийдик ва б. суюкликлар чикиб туриши мумкин.
ОҚСИЛ ЕТИШМОВЧИЛИГИ — овқатда оқсил- лар етишчаслиги ёки уларнинг тўла кийматли, организм учун зарур бўлган аминокислоталар тутмаслиги натижасида, очликнинг турли хилла- рида, шунингдек баъзи касалликларда- орга- низмда рўй берадиган патологик ҳолат. ОҚСИЛЛАР, протеинлар —асосан амино- кислоталардан тузилган юкори молекуляр табиий полимер. О. таркибига кирадиган аминокислота- лар 20 хил бўлиб, улар ўзаро пептид боғи оркали боғланган. О. протоплазма органик бирикмалари- нинг 50 фоиздан ортиғини, тирик организмлар қурук моддасининг Уз қисмини ташкил килади. О. ҳужайранинг морфологик хоссалари ва функ- циясини белгилайдиган асосий компонент. Бир гуруҳ О. аъзо ва тўкималарнинг курилиш материали сифатида уларнинг механик структура- сини тузишда иштирок этади (мас., эластин, коллаген); катор тўкималар таркибига киради, табиий тузилмаларни яратади (пат, соч, тангача кератини, ипак фибриони); кискариш оқсилла- ри — миозин, актин ва б. фаол ҳаракатни таъ минлайди. О. хужайрада кечадиган барча жара- ёнларни тезлатиб, катализаторлик килади. Барча ферментлар О. дир. Гормонларнинг катта туркуми ҳам оқсил ёки пептид табиатли моддалар. 0. кон ва ҳужайрада кўп биологик фаол бирикмалар ҳамда кислородни ташиш функциясини бажара- ди. Организмда доимо мавжуд ва ташқаридан зарарли агентлар киргаида уларга карши кура- шадиган антителолар, иммун модда- л а р , бир катор ҳайвон ва хашаротлар заҳари ҳам оксил тузилишига эга. О. ҳужайранинг барча аъзолари, унинг скелети, специфик тузилмалари, рецепторлар, кўриш пигменти, ирсият аппарати — хромосомаларнинг тузилишида асосий ўринни эгаллайди. О. тузилиши бўйича икки туркумга бўлинади: содда О.— протеинлар, улар фа-
кат О. молекуласининг ўзидан иборат; му- раккаб О.— протеидлар О. дан ташка- ри О. бўлмаган бирикма — простетик туркум тутади. Бу туркумнинг табиатига караб проте- идларнинг ўзи бир катор паст группаларга бўлинади: фосфат сақловчи фосфопроте- инлар (казеин ва казеиноген), нуклеин кислота сакловчи нуклеопротеидлар (мас., хромосома нуклеопротеинлари), рангли қўшимча тутувчи хромопротеидлар (те- мир атомига эга гемоглобин, магний тутувчи хЛорофилл) ваметаллопротеидлар (гем шаклида темир тутувчи каталаза, пероксидаза, цитохромлар). Углевод компонентига эга гликопротеидлар, ёғ моддалар б-н бириккан липопротеинлар. О. молеку- ласи узун ипсимон фибрилляр ва думалок


ОҒРИҚ


глобуляр шаклда бўлиши мумкин. О. организмда доимо динамик ҳолатда парчаланиб, янгидан синтезланиб туради. О. ҳужайрада рибосома- л а рда синтез қилинади. Организмда кўп минг- лаб айрим О. молекулалари мавжуд. Уларнинг ҳар бири ўзига хос ягона тузилишга эга. Бу тузилиш О. молекуласида аминокислоталарнинг бирин-кетин жойланиш тартибини кўрсатади. Бирламчи тузилиш — ҳар бир тур учун хос ирсий хусусият нуклеин кислоталарда ёзилган ирсий' ахборот асосида белгиланади ва О. синтезида амалга оширилади. О. нинг бирламчи тузилиши- даги ирсий нуксон ёки ташқи муҳит (мас., ядро нурлари) таъсирида вужудга келган ирсий ўзга- риш (м у т а ц и я ) молекуляр касалликлар пайдо бўлишига олиб келади.
ОҚСИМ ҚАСАЛЛИГИ - вируслар кўзғатади- ган зоонозлар гуруҳига кирадиган ўткир юкумли касаллик. Жуфт туёқли ҳайвонларда учраб, улардан баъзан одамларга юкади. Касаллик тўсатдан ҳарорат кўтарилиши, бош оғриғи, огиз куриши в б. белгилар б-н бошланади. Кейин лаб, тил, юмшоқ ва қаттиқ танглай, лунжда майда пуфакчалар пайдо бўлади ва сўлак ока бошлайди, бўйин лимфа безлари шишади ва оғрийди. ОҚСОҚЛ ИҚ, чўлоклик — бир оёкнинг иккин- чисидан калта, қийшик бўлиши, ҳаракатининг ўзгариши ва б. туфайли одатдаги холатдан бошқача, ўнгга ёки чапга ташлаб юриш. оқчил — аёлларнинг жинсий органларидан аж- раладиган, окимтир ва ўзига хос ҳидли чиқинди; ҳар бир соғлом аёл қинида доим бўлади. Одатдаги шароитда О. ажралиши сезилмайди, унинг кўна- йиши ёки рангининг ўзгариши жинсий органлар- нинг бирор бир касаллиги аломатидир. ОҚҚУРАй — кўп йиллик ўт ўсимлик. Меваси ва илдизи ишлатилади. Таркибида фурокумаринлар (псорален, изопсорален), умбеллиферон кумари- ни, эфир мойи ва б. моддалар бор. Псорален пес касаллигини даволашда кўлланилади.
ОҒИЗ БЎШЛИҒИ — ҳазм органлари системаси- нинг бошланиш кисми, Оғизнинг кириш қисми — даҳлиз ва хусусий оғиз бўшлигидан иборат. О. б. орқа томондан бурун бўшлиги, хиқилдоқ ва ҳалкумга кўшилиб туради. Нафас жараёнида, овкатни парчалашда ва нутқ актида иштирок этади.
ОҒИЗ БУШЛИҒИ САНАЦИЯСИ — оғиз бўшлиғини соғломлаштиришга каратилган чора- тадбирлар мажмуи; касал тишларни даволаш ёки олиб ташлаш; йўк тишлар ёки даволанган тишлар ўрнини сунъий тишлар б-н тўлдириш ёки коплаш; оғиз шиллиқ қавати, шунингдек танглай безлари касалликларининг олдини олиш ва даволашдан иборат.
ОҒИЗ ҲИДЛАНИШИ — оғиз бўшлиғида нохуш ҳид пайдо бўлиши; ковак тишларда овқат колдиқларининг чириши, оғиз шиллик кавати, танглай безларининг яллиғланиши, ички орган касалликлари ва б. сабаб бўлади.
ОҒРИҚ — ўта кучли ёки емирувчи таъсирловчи- ларга жавобан организмда рўй берадиган ноҳуш психофизиологик ҳолат, организмнинг ҳимояла- ниш реакцияси. Турли орган ва тўкималарда жойлашган ўзига хос рецепторларнинг қўзғалув-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


156 ПАЙ




чанлигига жавобан пайдо бўлади. Оғритувчи таъсиротга жавобан организмда қатор ўзга- ришлар рўй беради: қон томирлари тораяди, қон босими кўтарилади, қоннинг ивиш хоссаси ошади ва қондаги қанд миқдори кўпаяди. Лўқилловчи, санчувчи, кесувчи, ловуллатувчи, симилловчи ва б. хил О. лар бўлади.


ОҒРИҚ НУҚТАЛАРИ — гавда юзасини бос- ганда огрик сезгиси пайдо бўладиган нуқта- лар.
ОҒРИҚ ҚОЛДИРУВЧИ ДОРИЛАР — қ. Аналь- гетиклар.

ОҒРИҚСИЗЛАНТИРИШ — нерв системасига таъсир этиш орқали оғрик сезиш ҳиссини йўқотиш. Жарроҳлик операциялари, даво ва диаг- ностика муолажаларида қўлланилади.


п


ПАЙ — мускулларнинг (айниқса қўл-оёқда) су- якларга ёпишадиган бириктирувчи тўқимали пишиқ қисми. П. ялтироқ, оқ ёки саргиш, шакли ҳар хил, кўпинча тизимча, лента, пластинка кўринишида бўлади.
ПАЙЛ ҚАСАЛЛИГИ — узун найсимон суяклар метафизининг тўқмоқсимон кенгайишидан иборат туғма касаллик. Бунда бемор новча бўлиб, тирсак тўлиқ ёзилмайди, болдйр тизза бўғимида ташқа- рига қийшаяди (вальгус), умуртқа поғонасининг ён томонга қийшайиши (сколиоз) кузатилади, узун найсимон суяклар тез-тез синиб туриши мумкин.
ПАЙПАСЛАШ, пальпация — гавда ёки органларни пайпаслаб кўриб текшириш усули. Би- мануал (икки қўл ёрдамида), юзаки (корин бўш- лиғидаги органлар касаллигида П.), чукур (тек- ширилаётган органни кўл б-н чуқур босиб П.) ва б. хиллари бор.
ПАЙР СИМПТОМИ — олдин йирингли артрит бўлган бўғим соҳасида ташки таъсиротларга нисбатан оғрик реакцияси йўқлиги; анкилоз бўлган бўғимда жараён тугаганлигининг белгиси. ПАҚАНАЛИҚ, микросомия, нанизм, нанасомия — жисмоний ўсишдан орқада колиш. Ешга мувофиқ нормага нисбатан бўйнинг паст бўлиши (аёллар бўйининг 120 см дан, эркаклар бўйининг 130 см дан пастлиги). Бир неча хили бор. Г ипофизар П.— соматотроп гормоннинг абсолют ёки нисбий етишмаслиги ёки биологик фаоллигининг паст бўлиши ёки периферик тўқималарнинг унга нисбатан сезувчанлиги йўқолиши ёби соматомединлар етишмаслиги нати- жасида келиб чиқадиган генетик касаллик. Бўй ўсиши /2—3 ёшдан бошлаб сусайиб боради. П р И/М о р д и а л П.— боланипг пакана бўлиб туғиЛиши (бўйи 20—35 см, оғирлиги 1500 г гача) ва келгусида пакана бўлиб қолиши. Т и р е о - ген П.—калқонсимон безнинг туғма гипофунк- цияси б-н боғлик П. '
ПАЛАТҚА — махсус матодан тикилган, йиғишти- риб, керакли вақтда қайта қуриладиган мослама. Тиббиётда П. ҳарбий дала шароитида, турмушда фавқулодда офатларда тез ёрдам ташкил килиш мақсадида беморларни ва асбоб-анжомларни жойлаштириш учун ишлатилади. П. ичида баъзан беморларни операция килиш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва б. амалга оширилади.


ПАЛАТОДИНИЯ — танглай соҳасидаги оғрик. Турли сабаблар (юкумли касаллик, грипп, жаро ҳат, туғма нуксон — «бўри оғиз») натижасида аДашган ва уч шохли нерв толаларининг кўзғалувчанлиги ошиб кетиши оқибатида танглай тўкималарида пайдо бўлган оғриқ. У тишлар, милк ва томок-бурун бўшлиғига ҳам таркалиши мумкин.
ПАЛ ЕОГИСТОЛОГИЯ — гистологиянинг бир йўналиши. Қадимги даврда яшаган организм тўқималари тузилишининг тарихий ўзгаришлари- ни ўрганади.
ПАЛЕОНЕВРОЛОГИЯ — 1) бош ва орка мия, мияча ва умуман нерв системасининг тарихий келиб чиқиши, ривожланиши ва фаолиятини ўрганадиган фан; 2) палеоантропология бўлими; қазилма одам ва бошқа приматлар бош мияси- нинг тузилиши хамда функциясини ўрганадиган фан.
ПАЛИЛАЛИЯ — нутқнинг бузилиши; баъзи сўз ёки бўғинни қайта-қайта талаффуз қилиш. Пар- кинсонизм касаллигида пўстлоқ ости зоналари- нинг зарарланиши сабаб бўлади.
ПАЛ ИНГЕНЕЗ — эмбрион ривожланиш жараё- нида филогенез (тарихий ривожланиш)нинг қай- тарилиши.
ПАЛИНЕРГИЯ — айрим психозлар (мас., ши- зофрения)да бир хил маъносиз ҳатти-ҳаракатни кайтаравериш холати.
ПАЛЬМИТАТ КИСЛОТА — деярли барча ней- трал ёғлар таркибига кирадиган юқори молекуляр тўйинган ёғ кислота.
ПАНАОРТИТ — аорта девори барча қаватла- рининг яллиғланиши. П. захм, ревматизм, стреп- тококкли сепсис ва б. касалликлар оқибатида келиб чиқади. Аортанинг кўкрак ва қорин бўшлиғида жойлашган қисми кўпроқ яллиғлана- ди. Қасаллик сурункали давом этади. Қўкрак суяги атрофида оғриқ пайдо бўлади. Бўйин чуқурчасида аорта кон томирларининг уриши, баъзан кўкрак кафаси деворининг калтираши кузатилади.
ПАНАРТЕРИИТ — артерия кон томири ҳамма каватининг яллиғланиши.
ПАНАРТРИТ — ўткир йирингли артрит. Бунда бўғимлар ёки бўғимни ташкил қилган барча тузилмалар (тоғай, пайлар, синовиал қават, бойлам аппарати) яллиғланади. Бўғимда ял-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


ГТАПАИН




157


лиғланишнинг ҳамма белгилари (қизариш, шиш, оғриқ, бўғим ҳаракатининг бузилиши) б-н бир қаторда беморнинг ҳарорати кўтарилиб, орга- низмнинг умумий ҳолати огирлашади. ПАНБРОНХИТ — чукур бронхит. Бронх девори ҳамма қаватларининг яллиғланиши. П. бронхлар- нинг кенгайишига, ҳатто тешилишига олиб кели- ши мумкин.
ПАНВАСКУЛИТ — қон томирлари ҳамма кава- тининг яллигланиши. П. токсикоаллергик ва юқумли касалликлар, ревматизм, системали вол- чанка ва б. оқибатида келиб чикади. Клиник белгилари касалликинг таркалганлигига, • кайси орган кон томирининг зарарланганлигига боглик. П. кон томирларининг кенгайиб кетиши (аневриз- ма), кон куйилиши, тромбоз, эмболия ва шунга ўхшаш б. асоратларга олиб келади.
ПАНДАҚТИЛ ИТ — бармоқлар ҳамма тўкимаси- нинг йирингли яллиғланиши. Ҳасмол (панари- ций)нинг огир хили.
ПАНДЕМИЯ — эпидемик касалликларнинг бир неча мамлакатда ёппасига таркалиши. ПАНКАРДИТ — юрак перикард, миокард ва эндокард қаватларининг бирданига яллигланиши. Ревматизм, системали кизил волчанка ва юкумли касалликлардан сўнг юзага келади. Беморнинг аҳволи оғирлашади, нафаси қисиб, юрак атрофи- да огрик пайдо бўлади, ҳарорати кўтарилади. Тезда даволанмаса юрак етишмовчилигига олиб келади.
ПАНКОЛИТ — йўгон ичак ҳамма кисмининг яллигланиши. П. ичбуруғ, сальмонеллёз касалли- гидан сўнг, заҳарли химикатлар ва дори моддала- ри б-н заҳарланиш натижасида келиб чикади. Яллизданиш оқибатида йўгон ичакдаги кон, лимфа томирлари ва нерв толалари зарарланади. Овкат моддаларининг сўрилиши, шира ишлаб чикариш бузилади. П. да бемор корин бўшлиғининг пастки ёки ёнбош кисми оғриб, корни дам бўлади, оғзидан кўланса ҳид келади, тез чарчайди.
ПАНКРЕАТИК ШИРА — меъда ости безида ишланадиган ҳазм шираси; таркибида оқсил, ёг ва углеводларни парчалайдиган ферментлар бор. ПАНКРЕАТИТ — меъда ости безининг яллиғла- ниши. П. га меъда ости бези томирларининг зарарланиши ёки унда тромблар пайдо бўлиши, инфекцион касалликлар, шикастланишлар ва корин бўшлигидаги турли яллиғланишлар сабаб бўлади. Касалликда меъда ости бези шишади, унинг яллиғланган кисми ирийди ёки тўкималари нобуд бўлади. Уткир, сурункали, йирингли ва б. хил П. фарк килинади.
ПАНКРЕАТОГРАФИЯ — меъда ости безига кон- траст модда юбориб рентген тасвирини тушириш. П. меъда ости бези касалликлари (тош ҳосил бўлиши, рак)ни аниқлашда кўлланилади. ПАНКРЕАТОДУОДЕНЭКТОМИЯ — меъда ости бези б-н ўн икки бармоқ ичакни кесиб олиб ташлаш. Бунда ўн икки бармок ичак ва меъда ости безининг ярмиси ёки иккала орган бутунлай олиб ташланади. Меъда ости бези раки, панкрео- некроз, ўн икки бармок ичак гангренаси, сурунка- ли оғриқли индуратив панкреатитда қўлланилади. ПАНКРЕАТЭКТОМИЯ — меъда ости безини ке- сиб олиб ташлаш. Рак ва панкреонекроз касалли- гида кўлланилади.
ПАНКРЕОСКЛ ЕРОЗ — меъда ости безининг су-


рункали яллиғланиши натижасида унинг қаттиқ- ланиши; бунда без паренхимасига бириктирувчи тўкима ўсиб кириб, Лангерганс оролчаларини атрофияга ва гиалинозга учратади. р- ҳужайра- лар майдалашиб, цитоплазмасидаги доначалар камайиб кетади. Колган оролчалар эса компенса- тор гипертрофияга учраб, катталашади. ПАНМИЕЛОЗ — кон яратиш системасининг кўмикдаги барча элемент манбалари гиперпла- зияга учраши б-н таърифланадиган ҳолат; мие- лопролифератив система касалликлари (эритре- мия ва б.) га хос.
ПАНМИЕЛОФТИЗ — кўмик тўкимасининг огир касаллиги; бунда асосан кон яратилиши издан чикиб, камконлик, кон кетиши, ярали некротик ангина кузатилади. „
ПАННУС — пардача, трахома
касаллигида куз мугуз пардаси ташқи кавати сатҳига конъюнкти- вадан кон томирлар ўтиб яллиғланиши.
ПАНОТИТ — ташқи, ўрта ва ички кулокнинг бир вактда яллигланиши; ўткир ёки сурункали ке'" ди, унга кўпинча юкумли касалликлар сабаб бўлади. „
ПАНОФТАЛ ЬМИТ — кўз соккаси ҳамма тукима- ларининг йирингли яллиғланиши. Кўз қизариб, шишиб, бўртиб чиқади, жуда каттиқ оғрийди, бошда ҳам оғрик пайдо бўлади. Ҳозир кам учрайди.
ПАНСЕРОЗИТ — перикард, плевра, корин пар- даси сероз каватинингумумий яллигланиши; сероз каватда лойкарок, таркибида оқсил моддаси кам бўлган суюқлик тўпланиб колиши. ПАНСИНУСИТ — бурун ёндош бўшликларининг айни бир вактда бир ёки икки томонлама яллиғланиши; ўткир ёки суруккали кечади^Уткир яллиғланишига кўпинча грипп па б. сабаб бўладгг ПАНСИОНАТ — якка ҳолда ёки оилавий бўлиб дам олишга мўлжалланган ва кўпинча ку- рортларда жойлашган иқлимий (табиий ски сунъий яратилган) шифобахш муассаса. ПАНТОТЕНАТ ҚИСЛОТА — В витаминлар тур- кумига мансуб, табиатда кам микдорда булса ҳам кенг тарқалган бирикма. У коэнзим Л тарки- бига киради. Ҳайвонларда П. к. етишмаслиги тери ва сочда турли ўзгаришларга сабаб булади. П. к. одамлар овкатида етарли микдорда мавжуд. Экспериментал П. к. етишмаслигида одамларда заифлик, меъда-ичак бузилишлари, депрессия — тушкунлик кузатилади. __ .
ПАНФОБИЯ, пантофобия — мияга ўрнашиб колган кўркув ҳолати; атроф муҳитдаги деярли барча ҳодиса-вокеалардан ҳадиксираш. ПАНЦИТОПЕНИЯ, пангемоцитопе- Н и Я _ қонда барча шаклли элементларнинг камайиши; мас., гипо ёки апластик камконлик (анемия)да кузатилади.
ПАНЭНДОСКОП — ковук ички кисмининг хам- ма юзасини кўрсатувчи цистоскоп. П. ёрдамида ковук шиллик пардасининг ранги ва патологик ўзгаришлари аникланади.
ПАНЭНЦЕФАЛИТ — бош миянинг ҳам оқ, ҳам кулранг моддаси яллиғланиши шаклидаги энце- фалит.
ПАПАИН — гидролазлар синфига мансуб проте- олитик фермент; дори воситаларини тайёрлашда


\тт«.г|уоиг.сот ки(иЬхопаз1


158




ПАПИЛЛИТ


ишлатилади. Пептидлар, оқсиллар, амидлар ва мураккаб эфирларнинг парчаланишини тезлашти- ради.
ПАПИЛЛИТ — 1) тиш сўрғичининг яллиғлани- ши; 2) кўрув нерви учининг яллиғланиши; 3) буйрак сўрғичларининг яллиғланиши. ПАПИЛЛОМА — тери эпителийсидан ривожла- надиган хавфсиз ўсма. Тармокланган майда сўрғичлардан иборат, тузилишида эпителийдан ташкари бириктирувчи тўқима ҳам иштирок этади.
ПАПИЛЛОМАТОЗ — тери ёки шиллик кават- ларнинг бирор қисмида кўплаб папилломалар пайдо бўлиши б-н ифодаланадиган касаллик. ПАППАТАЧИ ИСИТМАСИ — фильтрланувчи вируслар қўзғатиб, одамга искабтопарлар чақ- канда юкадиган ўткир юкумли касаллик. 3— 4 кун иситма кўтарилиши, бош ва мускулларда оғрик пайдо бўлиши, ёрукка карай олмаслик, кўз қон томирларининг кенгайиши ва х. к. б-н ўтади. ПАРААЛЛ ЕРГИЯ — махсус а.тлерген б-н сснси- билланган организмнинг носнеиифнк таъси- ротга аллергик реакциялар оркали жавоб ббрН ши; аллергия
нинг бир тури.
П АРААМИ НОБЕНЗОАТ КИСЛОТА — бир қатор микроблар учун ўсиш омили. Фолат кислотанинг бошланғич компонентларидан бири. П. к. В витаминлар туркумига кирса ҳам, одамлар ундан фойдалана олмайди. Шу сабабдан П. к. ви- тамин ҳисобланмайди. П. к. микроблар ўсиши учун зарур бўлгани туфайли унинг ўзлаштирили- шини сусайтирадиган сульфамид препаратлар патоген микробларга карши дори сифатида ишлатилади.
ПАРААНЕСТЕЗИЯ — кўпинча иккала қўл ёки иккала оёқда сезгининг йўқолиши. Орқа миянинг ўткир жароҳатида ёки бошка сабабларга кўра фалажланиш кузатилса, айни вақтда жароҳат ўчоғидан пастда сезги ҳам йўколади. ПАРАБИОЗ — 1) кучли таъсирга жавобан кўзғалувчан тўқималар кўзғалувчанлиги ва ўтка зувчанлик хусусиятларининг фазали ўзгариши; 2) икки, баъзан бир неча ҳайвонни қон айланиш ва лимфа системаси орқали бир-бирига (операция йўли б-н) сунъий улаш. Бунда орган ва тўкима- ларнинг ўзаро гуморал таъсири ўрганилади. ПАРАБУЛИЯ — ирода бузилишларидан бири; у негативизм, импульсивлик ва ғалати ҳаракатлар килиш кўринишида намоён бўлиб, бемор аксарият бошлаган ишини охирига етказмайди. ПАРАВЕЗИКУЛИТ — уруғ пуфакчалари атро- фидаги тўкималарнинг яллиғланиши. Асосан ўткир ва сурункали везикулитдан кейин юзага келади.
ПАРАГАНГЛИОМА — қ. Хемодектома. ПАРАГЕВЗИЯ — одамнинг кўз олдида йўк нар- санинг таъмини ҳис этиши. Бош мия пўстлоғи ёки таъм сезгисини ўтказувчи йўлларнинг зарарлани- ши сабаб бўлади.
ПАРАГРАФИЯ — ёзувнинг бузилиши; айрим сўз ёки ҳарфларни нотўғри ёзиш, бир ҳарфнинг ўрнига бошкасини ёзиб кўйиш.
ПАРАДЕНТИТ — қ. Пародонтоз.
ПАРАЗИТ ТАШУВЧАНЛИК —паразитар ка- салликлар (безгак, лейшманиоз, шистосоматоз ва


б.) б-н оғриб тузалган кишиларнинг касалли».уш ни кўзғатадиган микробларни ташиб юршт инфекция манбаи бўлиб колиши.
ПАРАЗИТАР КАСАЛЛ ИКЛАР, инваз#:* касалликлар — одам ва ҳайвонларда зоэхд разитлар, бўғимоёклилар, гельминтлар (гн*-жғ лар) ва б. кўзғатадиган юқумли касалликг-м: (безгак, кўтир, бруцеллёз, лейшманиоз ч б.) мажмуи.
ПАРАЗИТИЗМ — ҳар хил турдаги органнзч-'.ь: (зоопаразитлар, гельминтлар, фитопаразнт.г.ғ: бактериялар, замбуруғлар, экто- ва эндопг;« зитлар, вируслар)нинг ўзаро муносабат *
ридан бири. Бунда микроорганизмнинг бир- паразит, бошқаси эса «хўжайин», озик яшаш муҳити сифатида хизмат килади. В .= « тинчалик (паразит ҳаётининг бир ки:и* паразитлик б-н ўтади, мас., кон сўрувчк винлар) ва доимий (доимо паразитлик ки. < ди) П. фарк қилинади.
ПАРАЗИТОЛОГИЯ — паразитлар биологне:* тузилиши, ҳаёти ва муҳитга мосланиши, \.тк: кўзғатадиган касалликларни ҳамда уларга кар_> курашнинг илмий асосларини ишлаб чик^_ йўлларини ўрганадиган фан. ПАРАЗИТОФОБИЯ — мияга ўрнашиб ко.тг* кўркув ҳолати; бунда одам асоссиз равнтд, ўзида бит, бурга ва б. паразитлар ғимиллаётганд: * бўлиб ҳадиксирайверади, кўрқади.
ПАРАЗ ИТОЦЕН03 «хўжайини» ода* ҳайвон ва ўсимликлар организмида паразк- ҳолда яшайдиган жониворлар (содда ҳайвонла; чувалчанглар, кана, ҳар хил ҳашаротлар. нингдек бактериялар, вируслар ва б.). ПАРАҚЕРАТОЗ — эпидермис ҳужайраларидз мугузланишнинг бузилиши; бундай ҳужайраннг' ядроси бўлиб, донадор кавати бўлмайди. ПАРАҚИНЕЗ — бош мия яримшарлари тега қисмининг ўткир зарарланиши (қон қуйилишк> ва қуйилган қоннинг баъзан қоринчаларга йўна лиши натижасида рўй берадиган ҳолат. Бе- морнинг аҳволи оғир бўлишига карамай, фалаж бўлмаган кўл-оёғида бир маромдаги айрнм ҳаракатлар, мас., юз, кўл, кўкракни силаш ёки кўйлакни текислаш, чойшабни устга тортиш каби ҳаракатлар сақланиб колади.
ПАРАҚОЛИТ — йўғон ичакнинг юкори ва пастки бўлимлари орқасида жойлашган қоринпарда оркаси клетчаткаларининг яллиғланиши. Қасал лик тўсатдан бошланади, титраш, иситманинг кўтарилиши ва маҳаллий инфильтрат ҳосил бўлиши б-н ўтади.
ПАРАЛЕҚСИЯ — ўкиш кобилиятининг бузили- ши; бош мия пўстлоғининг тепа қисмида жой- лашган бурчаксимон пуштанинг зарарланиши сабаб бўлади.
ПАРАЛИПОФОБИЯ — мияга ўрнашиб колган кўркув ҳолати; ўз ваъдаси, бурчи ёки вазифасини бажара олмай колишидан кўркиш. ПАРАЛОГИЯ — тафаккур бузилишларидан би- ри; бунда кишининг фикрлари чалкаш (мантик- сиз), сўзлари узуқ-юлук, тутуруксиз бўлиб, гапини тушуниб бўлмайди.
ПАРАМЕТРИТ — бачадон атрофидаги клетчатка (ёғ тўкимаси)нинг яллиғланиши. П.га кўпинча аборт, туғруқ вақтида жинсий органларнинг шикастланиши ва яллиғланиш жараёнлари сабаб бўлади. Касаллик кўзғатувчи микроблар (стреп-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


ПАРАТОНЗИЛЛИТ




159


тококк, стафилококк) асосан бачадон атрофидаги юмшоқ клетчаткага, тўғри ичак ва қовукка тушади. Касалликнинг мустакил шакли (б и р - л а м ч и П.), бачадон ортикларининг яллиғлани- ши ёки чанок веналари тромбофлебити туфайли юзага келадиган П. (иккиламчи П.) ва генерализацияланган септик П. фарк килинади. Белгилари: ҳарорат кўтарилади, корин пасти оғрийди ва ҳ. к.
ПАРАМИМИЯ — юз ифодасини кишининг ички кечинмаларига мос келмаслиги. Г1. да кайфият, ҳиссиёт ва б. туйғулар бир-бирига боғланмай колади, мас., шизофренияда бемор ўз онасининг вафотини эшитиб, кула бошлайди. П. Паркинсон касаллиги, эпилепсияда ҳам кузатилади. ПАРАНЕКРОЗ — патоген қўзғатувчилар таъси- рида вужудга келган ҳолат; бунда ҳужайра тузилишидаги бузилишлар яна ўз аслига қайтиши мумкин.
ПАРАНЕФРИТ — буйрак атрофи ёғ тўкимаси- нинг яллиғланиши. Пиелонефрит, апостематоз нефрит, пионефроз ва б. сабаб бўлади. Ўткир ва сурункали П. фарк килинади. П. да эт увишади, ҳарорат кўтарилади, белда оғрик пайдо бўлади, оғриётган жойга кўл тегизилса, у зўраяди. ПАРАНОИД, васваса синдроми — турли хил васваса ғоялари (таъқиб этиш, таъсир этиш, заҳарланиш ва ҳ. к.), идрок этиш алданишлари (галлюцинация, иллюзия) ва ҳиссиёт ҳамда шахс бузилишлари б-н бирга кечадиган ҳолат. П. синд- роми шизофрения, карилик олди психозлари ва б. психозларда учрайди. Тафаккур бузилишлари- дан бири.
ПАРАНОЙЯ — сурункали руҳий касаллик ҳола- ти. П. да кўпроқ ихтирочилик ва таъкиб этиш васвасаси кузатилади. Бунда беморнинг ҳатти- ҳаракати ундаги васвасанинг хилига боғлиқ, мас., бемор бирор кимсани севиб колган бўлса, уни тинч кўймайди ва ҳ. к. Параноид синдромидан фарқли ўларок, П. да идрок этиш алданишлари кузатилмайди.
ПАРАПАРЕЗ — иккала қўл ёки иккала оёқнинг чала фалаж бўлиши. Орқа миянинг тўш кисми кўндалангига жароҳатланганда кузатилади. ПАРАПЛЕВРИТ — париетал плевра б-н кўкрак кафаси ичиаги фасция оралиғида ўрнашган бириктирувчи тўкиманинг яллиғланиши. П. га ўпка сили, плеврит, остеомиелит ва б. сабаб бўлади.
ПАРАПЛЕГИЯ — иккала кўл ёки иккала оёкнинг чукур фалажланиши.
ПАРАПРОКТИТ — орка чиқарув тешиги ва тўғри ичак атрофидаги клетчаткаларнинг йиринг- ли яллиғланиши.
ПАРАПРОСТАТИТ — простата бези атрофидаги тўқималарнинг яллиғланиши. Простатитдан кейин юзага келади.
ПАРАПРОТЕИНЕМИЯ — қонда оз миқдорда парапротеинлар пайдо бўлиши; миелома ва баъзи бошка касалликларда кузатилади. ПАРАПРОТЕИНОЗ — оксиллар алмашинуви- нинг бузилиши ҳамда тўкималарда парапроте- инлар тўпланиши б-н ифодаланадиган патологик жараён.


ПАРАПРОТЕИНУРИЯ — сийдик б-н парапроте- инлар ажралиши.
ПАРАПСИХОЛОГИЯ — кўриш, эшитиш, хид ва таъм билиш, тери-сезиш (тактил) анализаторла- ри аниклай олмайдиган сезгирлик ҳолатини ўрганадиган текширув соҳаси. Г1. тирик мавжу- дотларнинг ҳаёлан фикр б-н физикавий воқеа ларга таъсирини ҳам ўрганади. П. куйидаги сезувчанликларни қайд килади: 1. Телепатия икки томонлама узок масофада туриб фикр бериш ва қабул килиб олиш. 2. Ўта сезиш анализаторла- ридан ва аклий хулосалардан қатъи назар ташқи муҳит реал вокеалигини аник тушунтириб бериш.
3. Олдиндан айтиб бериш — фолбинлик. 4. Сардо- бачилик—махсус новдалар, букилган металл симлар ёрдамида ер ости сувлари (бойликлар, бўшликлар)ни тоииш. 5. Парадиагностика бемор б-н мулокотда бўлмай туриб, унинг хасталигини аниклаш. Буларнинг ҳаммаси э к - страсенсор сезувчилик деб; ташки му- ҳитдаги предметларга руҳан (фикр б-н) таъсир этиб улар ҳолатини ўзгартириш эса п с и х о к и - н е з деб аталади. Умуман П. да барча сир- ли-ғаройиб ва сирли-яширин вокеалар ва уларни «тушуниб» етиш жараёнлари жамланади. ПАРАСИГМАТИЗМ — нуткдаги нуқсон; «С» ҳарфини айта олмай, ўрнига бошка ҳарфни талаффуз килиш
ПАРАСИМПАТИК НЕРВ СИСТЕМАСИ — веге- татив нерв системасишшт
бир қисми; кўзни ҳаракатлантирувчи, юз, тил-ҳалкум, адашган нервлар ва улар ядролари, орка мия ён шохлари- нинг II — IV думғаза сегментлари рўпарасидаги нейронлар ҳамда улар б-н боғланган ганглий- лардан иборат.
ПАРАТГОРМОН - калқонсимон без олди безла- ри (паратиреоид безлар) гормони, 84 аминокисло- тадан ташкил топган оксил. Кальций ва фосфор алмашинувига таъсир этади. Суякнинг сўрилиши ни кучайтириб, кальцийни сафарбар килади. Натижада конда кальций микдори ортиб, суякдан конга ўтган фосфат сийдик б-н ажралади. ПАРАТИРЕОИДЭКТОМИЯ — калконсимон без олди безини кесиб олиб ташлаш. Бунда безнинг бир ёки бир неча бўлаги кесиб олиб ташланади. Гиперпаратиреоз касаллигида кўлланиладиган даво усулларидан бири.
ПАРАТИРОЦИТ — қалқонсимон без олди бези- нинг эпигелиал хужайралари. Организмда каль- ций алмашинувини бошкарадиган паратиреодин гормонини ишлаб чикаради. _
ПАРАТИФ — салмонелла микроблари кўзғата- диган ўткир юкумли касаллик. У асосан терлама (тиф)га ўхшаб кечади ва кўпинча ингичка ичак лимфа системасининг зарарланиши, интоксика- ция, бактериемия, ич терламага ўхшаш белгилар пайдо бўлиши б-н ифодаланади. А, В, С пара- тифлар фарк килинади.
ПАРАТИФЛ ИТ — кўричак ташқи пардасининг яллиғланиши натижасида шу ичак атрофидаги тўкималарнинг яллиғланиши. Аппендицит, сил, заҳм, кўричак актиномикозида кузатилади. ПАРАТОНЗИЛЛ ИТ — ҳалкумни оғиз бўшлиғидан ажратиб турувчи равоклар ортидаги бодомсимон муртаклар ва унинг атрофидаги


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


ПАРАФАЗИЯ




160


тўқималарнинг ўткир яллиғланиши. П. муртакка нисбатан жойлашишига қараб орқада, пастда, юқори ва ён тарафда деб тафовут қилинади. ПАРАФАЗИЯ — нутқнинг бузилиши; бош мия- нинг пешона бўлаги ва чап яримшари ўрта чеккасининг пуштаси зарарланганда кузатилади. Руҳий касалликларда ҳам учрайди. Бемор жумла тузаётганида сўзларни алмаштириб юборади ва

  1. 6 сўзни биратўла хотирада сақлаб қола олмайди.

ПАРАФИМОЗ — эрлик олати калпоғининг ял- лиғланиши туфайли олат бошининг чекка кертмак ичида қисилиб қолиши; бунда олат боши кўкариб, шишади ва оғрийди.
ПАРАФИН — мумсимон модда, тўйинган углево- дородлар аралашмаси; суюқланиш т-раси 40— 65°С, асосан нефтдан олинади. Тиббиётда иссиқ

  1. н даволашда ишлатилади (яна қ. Парафин билан даволаш).

ПАРАФИН БИЛАН ДАВОЛАШ, парафино терапия — парафиндан даво мақсадида фой- даланиш; асосан аппликация, боғлов, ванна ёки маска ҳолида кўлланилади. Парафин оғрик қолдириш ва сўриб олиш хоссасига эга, моддалар алмашинуви, қон айланиши, тўқималар озиқла- нишини кучайтиради. П. б-н сурункали ка- салликларда, суяк, мускул, бўғим шикастларида, периферик нерв системаси касалликларида, аёл ва эркаклар жинсий органлари яллиғланганда ва б. да қўлланилади.
ПАРАФИНОМА — тери остига, парафин юбор- ганда унинг ўрнида пайдо бўладиган ўсмасимон тузилма.
ПАРАФЛЕБИТ — вена атрофидаги тўқималар- нинг яллиғланиши.
ПАРФРЕНИЯ, пафрения с-индроми — тартибли ёки тартибсиз васваса ғояларининг бирга кечиши; бунда васваса ғоялари ғайри мўъжизавий (фантастик), асосан ҳаддан ташқа- ри бўрттирилган юксаклик ғояларидан иборат бўлади, кўпинча таъқиб ва таъсир этиш васвава- си, эшитиш галлюцинациялари, сохта галлюцина- циялар қўшилиб кетади. Бемор ҳамма вақт беғам- беташвиш, ҳурсанд ҳолда юради. П. синдроми сурункали психозларда, айникса шизофрениянинг параноид турида, захм, қарилик б-н боғлиқ психозлар ва б. да учрайди.
ПАРАХОЛИЯ — жигар секретор ҳужайралари (гепатоцитлар) нинг зарарланишидан юзага кела- диган сариқ касаллиги белгиси. Бунда билирубин гепатоцитлардан тўғри лимфа йўлларига қуйила- ди,-
ПАРАЦИСТИТ — қовуқ атрофи тўқимасининг яллиғланиши. Цистит, ковуқда ўтказилган опера- циядан кейин, чаноқ органларининг касалликлари оқибатида келиб чиқади. Иирингли ва йиринг- сиз П. фарк қилинади. П. да асосан қовуқ устида оғриқ пайдо бўлади, шу соҳани қўл б-н босилса, оғриқ кучаяди. Вақтида олди олинмаса, қовуқ усти дўппайиб чиқади, териси қизариб маддалай- ди.
ПАРЕЗ, чала фал а ж — ғавданинг фалаж- ланган қисмида бир оз ҳаракат сақланиб қолиши. ПАРЕНХИМА — бириктирувчи тўқимали строма ва капсула б-н чегараланган ички органларнинг ишлаб турган ўзига хос асосий элементлари (мас., жигар, буйрак, ўпка эпителийси ва б. қ.). ПАРЕСТЕЗИЯ — гавданинг маълум бир қисмида


увишиш, чумоли юраётгандек, совуқ котаётгандек ҳис килиш. Маҳаллий қон айланишининг ОуЗИЛИ- ши, гипертония касаллиги, бош мия қон томирла- ри атеросклерози натижасида келиб чиқади (яна қ. Анестезия).

ПАРҚИНСОНИЗМ — м. н. с. касаллиги. Бош мияда қон айланишининг ўткир ёки аста-секин бузилиши ва бош миянинг қаттиқ яллиғланиши сабаб бўлади. Эпидемик энцефалитнинг клиник босқичларидан бири. Мускуллар таранглиги, ҳаракатнинг камайиши ва секинлашиши б-н юз беради. Бемор ўз хоҳиши б-н ҳаракат кила олмай, турган, ўтирган жойидан қимирлай олмай қолади, кўл-оёғи титраб, нутқи ҳам бузилади. Ирсий касалликнинг бу турини инглиз шифоко- ри Ж. Паркинсон таърифлаб берган. ПАРКИНСОНИЗМГА ҚАРШИ МОДДАЛАР — Паркинсон касаллиги ва унга ўхшаб кечадиган «паркинсонизм» деб аталувчи ҳолатлар (оёқ- кўлнинг титраб туриши ва б.) да ишлатиладиган моддалар (леводопа, циклодол ва б.). ПАРНОГРАФОМАНИЯ — маиший бузуқлик- нинг бир хили; бўнда бемор беадаб суратлар чизиб, шаҳвоний жихатдан лаззат олади; асосан шизофрения, психопатия ва б. да учрайди. ПАРОДОНТ — тиш илдизи атрофидаги анатомик тузилмалар мажмуи (милк, тиш илдизи атрофи- даги бириктирувчи ва суяк тўкималари). ПАРОДОНТОЗ, альвеоляр пиорея.па- ратентит — тиш атрофидаги тўкималар (па- родонт)нинг сурункали дистрофияси, яллиғлани- ши. П. пародонт томирлари ва нервларининг бу- зилиши ёки касалланиши натижасида тиш атро- фидаги тўқималарнинг қон б-н етарли таъмин- ланмаслиги окибатида вужудга келади. П. да тишнинг суяк тўкимаси аста-секин сўрилади, тиш- лар қимирлаб тушиб кетади; баъзан милк яллиғ- ланиб шишади, қонайди, оғиздан кўланса ҳид ке лади. П. да милкда йирингли «пилла» ҳосил бўлади. ПАРОДОНТОЛИТ — тиш бўйнида ҳосил бўла- диган минераллашган тош; у милк устида ва остида учраши мумкин.
ПАРОКСИЗМАЛ ТАХИКАРДИЯ юрак маро- мининг бузилиши хилларидан бири; томир тўсат- дан тез уриб, дақиқа давомида 145—300 га етади. Юрак-томир касалликларида, шунингдек юрак мускули бўйлаб патологик кўзғалишлар тарқа- лиши оқибатида юзага келади.
ПАРОНИХИЯ —тирноқ атрофидаги тўқималар- нинг яллиғланиши. Кандидоз, микоз ва турли йирингли яралар сабаб бўлади.
ПАРОСТОЗ — бирор касаллик туфайли юмшоқ тўқималар (клетчатка, мускул)нинг суякланиши; тўқималарнинг ўчоқли некрози ва оҳаксизланиши б-н кечади.
ПАРОТИТ, т е п к и — қулоқ ости сўлак безининг яллиғланиши. Эпидемик ва эпидемик бўлмаган турлари фарқланади. Ўткир эпидемик бўлма- ган П. юқумли касалликлар окибатида пайдо бўлади, уни кўпинча стафилококклар, эпиде- мик П. ни эса фильтрланувчи вируслар қўзғатади. Ҳаводаги ■ томчилар орқали юқади, асорати оғирроқ ўтади.
ПАРРИ КАСАЛЛИГИ — қ. Диффуз токсик буқок,.
ПАГРЦИАЛ БОСИМ — газлар ар>алашмасидаги ҳар бир газ хиссасига (мас. ҳаво) тўғри келадиган босим. Альвеоляр ҳаводаги кислород


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


161




14,3 % бўлганда унинг П. б. 102 мм симоб устунига, СОг микдори 5,6 %
бўлганда эса унинг П. б. 40 мм симоб устунига тенг.
ПАРША — қ. Кал.
ПАРҲЕЗ — беморлар учун махсус тавсия этила- диган овқат рациони ва овқатланиш тартиби. П. организмда рўй берадиган функционал, пато- морфологик ўзгаришларга асосланиб тавсия этилади.
ПАРҲЕЗ БИЛАН ДАВОЛАШ, диетотера п и я — пархездан фойдаланиб баъзи касалликлар (гастрит, энтерит, колит, яра касаллиги, жигар, буйрак хасталиклари ва б.) ни даволаш усули. П. б-н д. да: овқатланиш рациони, тартиби ва масалликларни пишириш усулига идивидуал ёндошиш, овқат таркибида оксил, углевод, ёғ, витамин ва минерал моддаларнинг маълум миқ- дорда бўлиши, шунингдек механик (дағал, бадҳазм овкатлар) ва кимёвий чеклашлар — ҳазм безлари фаолиятини кучайтирувчи ва меъда- ичак ҳаракатини қўзғатувчи таомлар кўзда тутилади.
ПАРҲЕЗ ТАОМЛАР — махсус ишловдан ўтка- зилган, таркибида маълум микдорда углевод, ёғ, оксил, витамин ва минерал тузлар тутган, шунингдек механик ва кимёвий таъсирлари чекланган таомлар. Парҳез б-н даволаш- да П. т. тури шартли равишда ракамлар б-н белгинланади. Мас., юрак-томир касаллигида 10 рақами, жигар касаллигида 5, меъда-ичак касаллигида 1, буйрак касаллигида 7 рақам- ли П. т. буюрилади.
ПАСТАЛАР — таркибида 25% ва ундан кўп кукунсимон моддалар бўлган суртмалар. Ку- кунсимон моддалар П. ни хамирсимон килади. П. терида суртмаларга караганда узок сақланиб туради; улар суюкликни шимиш хусусиятига эга. Асосан тери касалликларида, шунингдек тишни ювиш ва даволашда ишлатилади.
ПАСТЕРЕЛЛ ЁЗ — бактериал зоонозлар гуруҳи- га кирадиган юкумли касаллик. Одам организми- га теридаги яра-чақалар ёки шикастланган шиллик пардалар орқали кирадиган пастерелла туркумига мансуб микроблар кўзғатади. Ка- салликда бемор иситмалаб, сепсис рўй беради, тери остида абсцесс, ички органларда эса ял- лиғланган жойлар пайдо бўлади. Баъзан бу касадлик бронхопневмония ва энтерит кўриниши- да ўтади.
ПАСТЕРНАЦКИЙ СИМПТОМИ — белга кафг б-н уриб кўрилганда оғрик пайдо бўлиши; лаборатория текширувида микрогематурия ёки лейкоцитурия кузатилса, симптом ижобий бўлади. Буйрак касалликларида учрайди. ПАТОАРХИТЕКТОНИКА — органларнинг су- рункали яллйғланиши, амилоидоз, атерос(<лероз, гипертония касалликлари натижасида ҳсжайра, тўқима, кон томир ва бириктирувчи тўкима- ларяинг патологик кайта курилиши.
ПАТОГЕН — касаллик туғдирувчи.
ПАТОГЕНЕЗ—1) касалликннн: в\ж>дга кг.1и ши, ривожланиши ва кечиши ҳакидагн та |,.шмо|. 2) касаллик ҳолати, патадогик жараён ёкн аник бир касалликнинг ривожланиш механизми, ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ — одам ва хайвон- лар организмида пайдо бўлган касалликлариинг келиб чиқиш сабаблари ва ривожланиш меха- низмининг морфологик томонларини ўрганадиган

  1. 7725


ПОТОМОРФОЗ


фан. Умумий яа хусусий II. а. фарқ қилинади. Умумий П. а. умумий патологик жараёнлар (кон айланишининг бузилиши, яллиғланиш ва б.) ни. ҳусусий П. а. эса орган ва системалар (мас., нерв системаси, юрак, томирлар ва б.) даги патомор- фологик жараёнларни ўрганади.
ПАТОЛОГИК ЖАРАЕН — патоген омилнинг шикастловчи таъсирига нисбатан маълум бир қонуният асосида кетма-кет юзага келадиган реакциялар — ҳужайра, тўкима, аъзо ва б. тузи- лиши ҳамда фаолиятининг бузилиб бориши. П. ж. нинг типик, ривожланиб борувчи (мас., яллиғланиш, гипоксия ва ҳ. к.), маҳаллий ҳамда умумий турлари фарк килинади.
ПАТОЛОГИК РЕАКЦИЯ — патологик таъсирот- ларга нисбатан организмнинг қиска муддатли жавоб реакцияси; мас., кизариш, оқариш, лейко- цитларнинг кўпайиши ёки камайиши, эритро- цитлар чўкиш тезлигининг ортиши ва ҳ. к. П. р. да рўй берган ўзгаришлар таъсирот тугагач яна ўзининг аввалги аслига кайтиши мумкин. ПАТОЛОГИК ФИЗИОЛОГИЯ — касал организм- да рўй берадиган фунционал ўзгаришлар, касалликнинг пайдо бўлиши, авж олиши, кечиши ва оқибати конуниятларини ўрганадиган фан. Умумий ва хусусий П. ф. фарк килинади. Умумий П. ф. касалликда организмнинг биологик ва физиологик конуниятларининг бузилишини, бир бутун организмнинг реакцияси нуктаи назаридан <'рганади. Хусусий П. ф. да эса турли орган ва системалар (мас., юрак, жигар, нерв системаси, ички секреция безлари ва б.) функциясининг бузилиш сабаблари, ривожлациши, кечиши ва окибати конуниятлари ўрганилади. П. ф. касал- ликларни даволаш тадбирларини экспериментал шароитда уларнинг моделларини яратиб ишлаб чиқади.
ПАТОЛОГИЯ — касаллик, патологик жараён ёки бирор нохуш ҳолатнинг келиб чиқиши ва ри- вожланиш қонуниятларини ўрганадиган фан. Урганадиган соҳаси (мас., клиник, акушерлик), текширадиган манбаи (мас., хужайра) ҳамда доираси (мас., умумий, хусусий) га кўра П. нинг бир канча соҳа, бўлимлари бор.
ПАТОМИМИЯ — 1) ўз бадани (териси)га ши- каст етказиш; истерия, психопатия касалликлари- да бемор бирор мақсадни кўзлаб (бошкалардан ажралиб туриш, ўзини «кўрсатиш», бировларга касд килиб, жаҳл устида ўзига зарар етказиш максадида ва ҳ. к.), ўз баданининг очик ва кўли етадиган жойлари (кўкраги, қорни, юзи, к\моёғи)ни турли кимёвий ва физик воснталар б-н куйдиради, шилиб тирнайди, нина санчиб ямок ва б. из колдиради; 2) турли хасталикларда юз киёфасининг ўзгариши; мас., шизофрения, тутканок каби хасталикларда, маниакал ва оғир депрессия ҳолатида бемор мимикаси шу хаста- ,1Нкка мос бўлади.
ПАТОМОРФОЗ — ҳар хил сабабларга кўра ка са.члик клиник ва морфологнк кўринишларининг тургун ўзгарйшй. П. кенг маънода касалликлар окибатида оргаиизмда рўй берган ўзгаришларни ҳамда мурданинг умумий кўринишиии, тор маъно- да эса маълум касаллик натижасида келиб чикадиган доимий ва жиддий ўзгаришларни ифодалайди.


, шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


162 ПАТОМОРФОМЕТРИЯ




ПАТОМОРФОМЕТРИЯ — патологик жараён на- тижасида тўқима ва ҳужайраларда келиб чикади- ган ўзгаришларни сифат ва сон жиҳатидан математик анализ килиш усули.
ПАТОПЛАСТИҚА — бирор омил таъсирида руҳий хасталик белгиларининг ўзгариш жараёни. Асосий касаллик белгиларига кўшимча омиллар кўшилиб, янги белгилар пайдо килади. ҳатто бутунлай бошка кўринишга айлантириб юбориши ҳам мумкин. Бир хил омил бир вақтнинг ўзида ҳам асосий, ҳам кўшимча сабабчи сифатида келиши мумкин, мас., алкоголизм оқ алаҳлаш психозида асосий омил бўлиб келса, тутканок хасталигида унинг клиник кўринишини ўзгарти- риб юборади.
ПАТОПСИХОЛОГИЯ — психология фанининг бир бўлими; руҳий беморлар ҳолатининг ўзгариш жараёнларини ўрганади.
ПАТРОНАЖ — 1) ахолини меҳнат ва уй шарои- тини текшириш, соғломлаштириш (баъзан даво- лаш) ва улар ўртасида санитария-оқартув тадбирларини олиб боришдан иборат санитария- профилактика ишлари. Антенатал П.— бола- лалр поликлиникаси ҳамширалари^ томонидан ҳомиладор аёллар уй шароитини ўрганиш ва бўлажак онага туғиладиган болани парвариш қилиш ҳакида йўл-йўриклар кўрсатиш. X о м и - ладор аёллар П. и.— ҳомиладорлик нормал давом этаётганлигидан, чилла давридаги аёллар- дан хабар олиш максадида уларнинг уйларига ҳамшира ва шифокорнинг бориб ёрдам бериб туриши. Болалар П. и.—хамширалар ва шифокорларнинг 3 ёшгача бўлган ва тез-тез хасталаниб турадиган болаларни кузатиб бори- ши. Чакалоклар П. и — бола туғрукҳонадан чикканидан сўнг унга вакти-вакти б-н ҳамшнра ёки шифокор караб туриши. Руҳий касал- л а р П. и.— ҳамшнра ва психиатр шифокорнинг оиласида руҳий касаллиги бор беморларга тиббий ёрдам кўрсатиб, уларни кузатиб бориши; 2) Қизил Ярим Ой жамияти томонидан ёлғиз ва қари касалларга, уруш ва меҳнат ногиронларига тиббий ва санитария ёрдами кўрсатиш. ПАХИГИРИЯ — бош мия пушталарининг турли касалликлар окибатида калинлашиб, тўкималар архитектоиик тузилишининг ўзгарнши. Арахнои- дит, бош мия жароҳатлари, мениннгит асорати сифатнда намоён бўлади.
ПАХИДЕРМИЯ — тери касаллиги; бунда тери каватлари ўснб калинлашиб кетади. Бурма- ли П. да бошнинг сочли кисми териси ўта калинлашиб, калланинг тепа кисми ва энса соҳасида оғрикли дағал тери бурмалари ҳосил бўлади. __
ПАХИОНИХИЯ — тйрнок пластинкаси остидаги эпидермис каватининг калннлашиб кетнши б-н ке- чадиган кератоз. П. да тирнок окимтир тусга киради.
ПЛШШАЛАР — кўш канотли ҳашаротлар тур- куми; ер юзида кенг таркалган. П. одам ва ҳайвонлар орасида жуда хилма-хил касаллик кўзғатувчиларини ташиб юради. Уй пашшаси юкумли касалликларни, кузги П. эса сибир яраси ва сепсис кўзғатувчнларини таркатади. П. нинг личинкалари мназ касаллигини кўзғатади.


ПЕДИАТР — болалар соғлиғини муҳофаза килиш, уларнинг касалликларини аниклаш, олди- ни олиш ва даволаш масалалари б-н шуғулла- нувчи олий маълумотли мутахассис.
ПЕДИАТРИЯ — клиник тиббиётнинг бир соҳаси; боланинг ривожланиши жараёнида сиҳат-сало- матлигини, физиологияси ва патологиясини ўрга- нади, шунингдек болалар касалликларини аник- лаш, олдини олиш ва даволаш усулларини ишлаб чикади.
ПЕДИКУЛ ЕЗ — к. Битлаш.

ПЕДИКУЛОФОБИЯ — мияга ўрнапшб кол-ган кўркув ҳолати; битлаб кетишдан кўркиш. ПЕДУНКУЛИТ —буйрак дарвозасидан ўтади- ган магистрал кон томирларини ўраб турувчи ёғ ҳужайралари ва бириктирувчи тўкималарининг яллиғланиши. Пиелонефрит, буйрак сили, сийдик ажратувчи органларнинг касалликлари туфайли буйрак жомида босимнинг ошишидан юзага келади. .
ПЕЙРАФОБИЯ — мияни чулғаб олган куркув ҳолати; кўпчилик олдида гапиришдан, сўзла_ш- дан, шунингдек имтиҳон топширишдан кур- киш.
ПЕЛЛАГРА — организмда РР витамин (никоти- нат кислота) ва В группасига мансуб бошка баъзи витаминлар танқислигидан келиб чикади- ган касаллик; бунда тери ва шнллик пардалар зарарланади, ич кетади, асабий-руҳий ўзга- рншлар рўй берадн.
ПЕЛЬВИГРАФИЯ — контраст модда ишлатмас- дан чанок суяги ва чанок аъзоларини рентгеноло- гик текшириш.
ПЕЛЬВИМЕТРИЯ — аёллар чаноғини ташки ва ички томондан ўлчаш; асосан ҳомнладорлик ва туғрук вактида фойдаланилади. ПЕЛЬВИОПЕРЙТОНИТ — кнчик чанокда жои- лашган органлардаги яллиғланиш жараёнининг (андексит, аппендицит) чанок ички деворнга ҳам ўтиши.
ПЕЛЬВИСКОПИЯ — тиббий эндоскоп б-н чанок ёки унда жойлашган аъзоларни текшириш. ПЕНИАФОБИЯ — мияга ўрнашиб колган кўркув ҳолати; камбағаллашиб, кашшоклашиб колнш- дан доимо хавотирланиб кўркиб юрнш. ПЕНИЦИЛЛИН — кимёвий тузилиши бир-бири- га якнн табиий ва ярим синтетик антибиотиклар гуруҳи, замбуруғларнинг Реп1сП1шш туркумндан олинади. П. нинг натрий, калий тузлари, бошка моддалар б-н комибанацияси ишлатилади. П. ста- филококк, стрепгококк, пневмококк. гонококк, менингококк ва б. касаллик кўзғатувчиларига жуда фаол таъсир этади; микроорганизмалар кўзғатган касалликларда ишлатилади. ПЕНТОЗАЛАР — молекуласида беш атом угле- род бўлган моносахарид. Асосий вакиллари рнбоза ва дезоксирибоза, нуклеин кислоталар таркибнга киради.
ПЕНТОЗУРИЯ — сийдикда пентозлар микдори- нинг кўп бўлиши.
ПЕПСИН — меъдадаги протеаза. Кучли кислота- ли шароитда ўта фаолликка эга. Икки гидрофоб аминокислоталар орасидаги пептид боғларни (фен-фен, фен-тир) кўпрок гидролнзлайди. Пеп- синогенааи аутокаталитик тарзда кислотали ша- роитда ҳосил бўлади.
ПЕПСННОГЕН пепсиниииг нофаол прогормо- ни. Кнслотали шароитда гидролизланганда бир


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


163




нечта майда пептидлар ажралиб, фаол фермент — пепсинга айланади. П. гидролизланганда ажра- либ чикадиган пептидларнинг энг йириги пепсин ингибитор деб аталади.
ПЕПТИДЛАР — пептид боғи воситасида икки ёки кўпрок аминокислоталар бирикишидан ҳосил бўлган органик бирикмалар. П. таркибидаги аминокислоталар сонига караб ди-, три-, тетра ва ҳ. к. пептидлар, ўн ва ўнга якин аминокислота- лар сакловчилари олигопептидлар, ўндан ортик аминокислоталар тутувчилари п о л и п е п - т и д л а р деб аталади. Бундан ҳам мураккаблари оксиллар каторига киради. П. табиатда кенг таркалган ва турли функцияни бажаради. Анча- гина гормонлар (кортикотропин, окситоцин, рилизинг гормонлар, инсулин, гастрин, эндорфинлар), антибиотиклар, бир катор хайвон ва ўсим- лик заҳарлари П. каторига киради. Энг сод- да П. дан дипептид — энсерин ва карнозин мускулларда мавжуд. Организмда кенг учрайди- ган оксидловчи-кайтарувчи омил ва кофермент глутатион трипептиддир. Миядан руҳий ҳолатга, нерв фаолиятига таъсир этадиган катор нейропептидлар ажратиб олинган. . ПЕПТОНЛАР — оксилларнинг чала гидролизла- нишидан ҳосил бўладиган пептидлар аралашма- си. П. овкатдаги оксилларни, мас., альбуминлар- ни кислотали ёки ишқорий гидролиз килиб тайёрланади. П. кўп микробиологик ўсиш му- ҳитларини тайёрлашда ишлатилади.
П ЕРЕАМ И Н И РЛ АШ, трансаминир- л а ш — аминокислоталар ва уларнинг тегишли кетокислоталари орасида аминотуркумнинг кайталама кўчирилиши. П. реакцияснни транс- аминазалар катализ килади. П. барча орга- низмларда аминокислоталар алмашинувида му- ҳим аҳамиятга эга.
ПЕРЕДЕНТИН — тиш тўкимаси, дентиннинг оҳакланмаган асосий моддаси; таркибида аргиро- фил толалари бор, улар одонтобласт кавати б-н дентин орасида йўл-йўл тарзда жойлашган. ПЕРИАДЕНИТ—1) лнмфа тугунлари атрофи- даги тўкималарнинг яллиғланиши; кўпинча лим- фаденитнинг асорати бўлиши мумкин; 2) без- лар атрофидаги тўкималарнинг яллиғланиши. ПЕРИАДНЕКСИТ — бачадон ортиклари (тухум- дон ва найлар)ни ўраб турувчн коринпарданинг яллиғланиши.
ПЕРИАППЕНДИЦИТ — аппендицитда чувал- чангсимон ўсимта б-н бирга атрофидаги тўкима- ларнинг ҳам яллиғланиши.
ПЕРИАРТЕРИИТ — артерияконтомирлари таш- ки каватининг ва артернялар атрофидагн тўкималарнинг яллнғланиши. Касалликнинг ке- либ чикншида юкумли касалликлар (захм, сил, септик ва стрептококкли инфекция), аллергик касалликлар асосий роль ўйнайди. П. да бе- морнинг гавда т-раси кўтарилиб, мускул ва бўғимларда оғрик пайдо бўлади. Терлаш, юрак уриши беморни безовта килади, у озиб кетади. ПЕРИАРТРИТ — бўғимлар фиброз пар асини ўраб турувчи юмшок тўкималарнинг яллиғлани- ши. Коллагеноз, захм, бруцеллёз ва б. ка- салликларда бўғим ва бўғим атрофидаги тўкима- лар (пайлар, апоневроз ва б.) яллиғланади. Бўғимларда шиш, оғрнк пайдо бўлиб, зарарлан-


ПЕРИЛ ИМФАНГИТ


' ган жой кизаради, харакат пайтида оғрик кучаяди, .
ПЕРИБРОНХИТ — бронхлар ташки девори тўкимасининг яллиғланиши. Кўпинча кизамик, сил касаллигида кузатилади.
ПЕРИГАСТРИТ — меъдани коплаб турган коринпарданинг яллиғланиши. П. коринпарда- нинг ўткир яллиғланишиши ёкн меъда ярасининг корин бўшлиғига ёрилиши (перфорацня) дан ҳосил бўлади.
ПЕРИГЕПАТИТ — жигарни ва унинг фиброз каватини ўраб турадиган коринпарданинг ял- лиғланиши. Жигар, меъда, коринпарда касаллик- лари окибатида пайдо бўлади. ПЕРИДАКТИЛИЯ — ривожланиш нуқсони; кўл ва оёк панжасида туғма 1-ҳамда 5-бармоклар бўлмаслиги.
ПЕРИДЕРМА — ҳомила эпидермисини ташки томондан ҳимоя килувчи кават; ясси эпителиал ҳужайралардан ташкил топган. ПЕРИДИВЕРТИКУЛИТ — ичи ковак органлар (мас., ичак) дивертнкули атрофидаги юмшок тўкиманинг яллиғланиши.
ПЕРИДУОДЕНИТ — ўн икки бармок_ ичак коринпардасининг яллиғланиши; кўпинча ўн икки бармок ичак деворининг яллиғланиши ёки ичак атрофида жойлашган органларнинг яллиғланиши натижасида пайдо бўлади.
ПЕРИКАРД, юрак халтаси — сероз парда- дан тузилган халта; унинг бўшлнғида юрак жойлашган. Бўшликда сероз суюклнк хам бўлиб, у халтани намлаб, юракнинг уришини осонлашти- ради. П. ички томонда юракка ва юрак кон томирларига ўтиб, уларни ўраб туради ва эпикард деб аталади. П. ташки томондан фиброз бирикти- рувчи тўкима б-н копланган. ПЕРИКАРДИОТОМИЯ — юрак пардасини кесиб очиш. Юрак б-н перикард ўртасида йиринг йиғилганда ёки юракда бажариладиган баъзн операцияларда, шунингдек перикардитнингайрим хилларида килинади.
ПЕРИКАРДИТ — перикарднинг яллиғланиши. Ўткир ва сурункали П. бўлади. Уткир П. кўпинча ревматизм, сил, уремия, миокард инфаркти, кўкрак кафаси жароҳатланганда ва б. касаллик- ларда кузатилади. Сурункали П. снл касаллиги окибатида келиб чикади. 'П. нинг курук ёки перикард бўшлиғида суюклик тўпланиши б-н ке- чадиган экссудатли хиллари фарк килинади. Экссудатли, серозли, йиринглн, геморрагнк П. бўлиши мумкин.
ПЕРИКОЛИТ — йўғон ичак коринпардасикинг яллиғланиши. Йўғон ичак, коринпарда ёки йўғон ичак атрофндаги тўкима ва органларнинг ял- лиғланиши окибатида вужудга келади. ПЕРИКОЛЬПИТ — қин атрофидаги клетчатка- нинг яллиғланиши. Кин, бачадон ва улар атрофи- даги тўкима ҳамда органларнинг яллиғланиши ёки жароҳатланиши туфайли рўй беради. ПЕРИЛИМФА — ички кулокнинг суяк б-н парда лабирннти орасидаги суюклик.
ПЕРИЛИМфАНГИТ — лимфа томирлари атро- фндаги тўкималарнинг яллиғланиши. Лимфа томирлари, лимфа безлари ёки бу томирлар атрофидаги орган ва тўкималарнинг яллиглани-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


164 ПЕРИМЕТРИТ




ши окибатида вужудга келади. II. кўпинча сил б-н оғриган беморларда учрайди. Яллиғланиш ўпкадан лимфа томирлари оркали лимфа безла- рига, лимфа атрофидаги тўкималарга ва бронх- лар атрофига таркалади. Беморнинг ҳарорати кўтарилиб, ўпка силинниг белгилари пайдо бўла- ди.
ПЕРИМЕТРИТ — бачадонни ўраб турувчи корин парданинг яллиғланиши.
ПЕРИМЕТРИЯ — кўзнинг кўриш сатҳи (майдо- ни)ни махсус аппарат — периметр ёрдамида тек- шириб, унинг чегарасини аниклаш.
ПЕРИМИЗИЙ — мускул тўқимаси ичидаги би- риктирувчи тўкимали парда. П. катта-катта мускул толаларини ўраб, алоҳида тутамларга бўлиниб туради.
ПЕРИНАТАЛ ДАВР — она корнидаги 28 ҳафта- лик ҳомиладан то 7 кунлик чакалоқликкача бўлган давр.
ПЕРИНЕФРИТ — буйрак фиброз халтачасининг яллиғланиши. Йирингли, сероз, фиброз хиллари фарк килинади. Пиелонефрит, паранефрит ва б. касалликлар б-н бирга учрайди. Белда оғрик пайдо бўлиши П. учун хос аломатдир. ПЕРИОДОНТ — тиш илдизи ва суяк катакчаси орасидаги уни ушлаб турувчи бойлам (пай); тиш илдизи кобиги деб ҳам юритилади. ПЕРИОДОНТИТ периодонттиг
яллиғлани- ши. Пульпитнинг асорати сифатида, шунингдек кимёвий ёки механик шикастланиш натижасида юзага келади; ўткир ва сурункали кечади. ПЕРИООФОРИТ — тухумдонни ўраб турувчи коринпарданинг яллигланиши.
ПЕРИОРХИТ — мояк атрофи тўкимасининг ял- лиғланиши. Ўткир ва сурункали П. фарк килина- ди. Уткир П. да беморнинг ҳарорати юкори, кучли оғрик ва тез авж олувчи гидроцеле белгилари намоён бўлади. Сурункали П. да ёрғок каватлари орасида тоғай ёки суяксимон тузилмалар пайдо бўлиши мумкин.
ПЕРИОСТ — суяк уст пардаси. Суякларни усти- дан ўраб туради. П. ташки (толали) ва ички (ҳужайрали) қаватдан иборат. Ташки кавати толали бириктирувчи тўкимадан, ҳужайрали қавати эса остеоген (остеобласт) хужайралар ва остеоцитлардан иборат. П. дан суякни озикланти- рувчи томирлар ва нервлар ўтади. П. суякнинг ривожланиши, ўсиши ва регенерациясида ишти- рок этади.
П ЕРИОСТИТ периосттиг яллигланиши. Суякнинг ўзи, кўмиги, Гаверс каналлари, суяк атрофидаги тўкималарнинг яллиғланиши сабаб бўлади. Ўткир ва сурункали кечади. Касаллик зўрайганда суяк пардаси остида йиринг тўплана- ди. П. остеомиелит ва суякнинг бошқа ка- салликлари белгиси бўлиши ҳам мумкин. ПЕРИОСТОЗ — суяк уст пардасида пайдо бўлган яллиғланишсиз ўзгаришлар. Найсимон суякнинг диафиз қисмидаги пўстлок остеоид |ўкимасининг қаватма-кават бўлиб бори- ши П. учун хосдир. П. га асосан сурункали ўпка, юрак-томир касалликлари ҳамда дистрофик жа- раёнлар сабаб бўлади.
ПЕРИПСОИТ — бел-ёнбош мускули атрофида иайдо бўладиган ўткир йирингли яллигланиш.


ПЕРИСАЛЬПИНГИТ — бачадон найларини ўраб турувчи кооинпарданинг яллиғланиши. ПЕРИСИГМОИДИТ — сигмасимон ичак атро- фидаги қоринпарданинг яллиғланиши. ПЕРИСТАЛЬТИКА — меъда, ичак, қизилўнгач ва б. ковак органлар деворининг тўлқинсимон ҳаракати. П. ковак органлар деворидаги силлик мускулларнинг кискариши натижасида овкат массасининг проксимал қисмидан дистал томонга ўтишига сабаб бўлади. П. ўз-ўзидан амалга ошади.
ПЕРИТИФЛИТ — кўричакни коплаб турадиган парданинг яллиғланиши. Бунда инфильтрат ҳам- да чандик ҳосил бўлади. Кадим ўткир аппенди- цитда инфильтрат пайдо бўлишини ҳам П. деб аталган.
ПЕРИТОНЕОГРАФИЯ — коринпардага кон- тарст модда юбориб, уни рентгенография қилиш ПЕРИТОНЕОСКОПИЯ — корин деворини те- шиб, бўшлиғидаги органларни эндоскоп ёрдамида кўздан кечириб текшириш.
ПЕРИТОНИТ — коринпарданинг яллиғланиши. Қорин бўшлиғидаги органларнинг шикастланиши ёки уларга микроблар (ичак таёкчаси, стафило- кокк, стрептококк, пневмококк ва б.) тушиши окибатида келиб чикади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, ўт пуфаги ва кўричакнинг ёрилиб кетиши, чурранинг кисилиб колиши ва б. сабаб бўлади. П. маҳаллий ва умумий бўлиб, ўткир ва сурункали кечади. П. келтириб чикара- диган сабабларига кўра специфик (сил, захм) ва носпецифик бўлади. Унинг криптоген ва лельвио- перитонит турлари ҳам бор.
ПЕРИТРОМБОФЛЕБИТ яллиғланиш жараё- нининг вена атрофидаги тўкималардан унинг деворига таркалиши натижасида ривожланади- ган тромбофлебит.
ПЕРИУРЕТЕРИТ — сийдик йўли атрофидаги тўкиманинг яллиғланиши. Буйрак ва юқори сийдик чикариш йўли касалликлари б-н бирга учрайди.
ПЕРИУРЕТРИТ — сийдик чикариш канали атро- фидаги бириктирувчи тўкиманинг яллиғланиши. Одатда уретритдан кейин ривожланади. Уретра бўйлаб огрик сезилади, сийганда огрик зўраяди. ПЕРИФЛЕБИТ — вена қон томири атрофидаги тўқиманинг яллиғланиши; вена флебити ва тромбози б-н бирга кечади.
ПЕРИФРЕНИТ — диафрагмани қоплаб турган коринпарданинг яллиғланиши.
ПЕРИХОЛАНГИТ — ўт . йўллари атрофидаги тўқималарнинг яллиғланиши. Кўпинча жигар ва ўт пуфаги касалликлари оқибатида келиб чикади. ПЕРИХОЛЕЦИСТИТ — ўт пуфаги сероз парда- сининг реактив яллиғланиши. Кўпинча жигар ва ўт пуфаги касалликлари оқибатида келиб чи- кади.
ПЕРИХОНДРИЙ — тоғайни ташки томондан ўраб турувчи бириктирувчи тўкиманинг юпқа кавати. Унда ташқи (толали бириктирувчи тўки- мадан иборат томирларга бой) ва ички (хондри- областлар ҳамда прехондриобластлардан иборат) кават фаркланади.
ПЕРИХОНДРИТ — тоғай тўкимаси устини қоплаб турувчи парданинг яллигланиши. Кўпинча қайталама терлама, грипп, сарамас каб^и ка- салликларнинг асорати сифатида намоён бўлада. Ҳалкум ракида нур б-н даволангандан кейин ҳам П. кузатилиши мумкин.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


ПЕРИЦИСТИТ — ковок олдидаги тўкималар- нинг яллиғланиши.


ПЕРИЦИТОГРАФИЯ — қовуқни текшириш усу- ли; бунда қовуқ олди тўқимасига контраст модда ёки ҳаво юбориб, рентген экрани оркали кўрила-
Ди- . .
ПЕРИЦИТЛАР — бириктирувчи туқима ҳужаи- ралари. Кон капиллярларини тўрсимон шаклда ўраб туради. Эндотелий хужайрасининг базал мембранаси орасида (ёриғида) жойлашади. П. фагоцитар фукнциясини бажаради, капилляр бўшлиғининг ўзгаришини бошкариб туради. ПЕРИЦИТОМА, . ге м а н г и_о п е р и ци то - м а — қон томирларнинг хавфли ўсмаси; перицит- лардан ривожланади, терида каттик тугунча кўринишида бўлади.
ПЕРИЭЗОФАГИТ — кизилўнгач атрофидаги тўқималарнинг яллиғланиши. Кўпинча бирор ёт моддаларнинг кизилўнгачга тиқилиб, деворини шикастлаши оқибатида юзага келади. ПЕРКУССИЯ, тукиллатиш — ички органлар (мас., ўпка, юрак, жигар)ни текшириш усули. Тананинг текширилаётган жойини бармок ёки махсус болғача б-н тукиллатиб, чиккан товушга қараб ички органлар ҳолатини белгилаш. ПЕРОКСИДАЗАЛАР — турли моддаларни де- гидрирлашда гидроген пероксидни оксидловчи омил сифатида катнашадиган ферментлар. Ьун- да гидроген пероксид сувга айланади. Хужайра- ларда П. кўпинча каталаза б-н биргаликда пероксисомаларда жойлашади.
ПЕРОМЕЛИЯ — ривожланиш нуксони; тана би- чими расо бўлгани ҳолда, қўл-оёкларнинг калта- лиги.
ПЕРСПИРАЦИЯ—терлаш; суюкликни тери орқали буғ ҳолида чиқариш.
ПЕРФОРАТОР — суяк тўкимасини тешиб, кейин тешик оркали кесиш учун ишлатиладиган асбоб. Унинг Бло, Негеле ва б. олимлар таклиф этган хиллари бўлиб, улар асосан калла суягини тешиб қилинадиган операцияларда кўлланлади. ПЕРФОРАЦИЯ — 1) ковак органлар деворининг тешилиши. Патологик жараёнлар натижасида, мас., меъда ва ўн икки бармок ичак яраси ёки ингичка ва йўғон ичаклардаги яранинг теши- лиши; 2) жарроҳлик йўли б-н суякда тешик очиш.
ПЕРФУЗИЯ — организмдан ёки умумий кон айланиш доирасидан ажратиб олинган орган (тананинг бир қисми) томирлари оркали кон ёки бошқа бирор суюклик юбориш. Тиббиётда орган ва тўқималарни кўчириб ўтказишда, шунингдек орган функциясини ёки турли моддаларнинг ажратиб олинган органга таъсирини ўрганишда кўлланилади.
ПЕС, витилиго —терида яра-чақасиз ок доғлар пайдо бўлиши (пигмент йўколиши). Нерв ва эндокрин системаси касалликлари аломати бўлиши мумкин. П. пайдо бўлишида ирсий омилларнинг ҳам роли бор. П. доғлари аста-секин катталашиб, бир-бири б-н кўшилиши, ҳар хил шаклга кириши ва терининг талайгина қисмини эгаллаб олиши мумкин. П. доғлари тушган соҳа яллиғланмайди, кичишиб ачишмайди, оғримайди, беморни мутлақо безовта қилмайди. Доғ тушган жойда терининг сезиш хусусияти йўколмайди. П. юкумли эмас.
ПЕСТИЦИДЛАР — ўсимликларни ҳар хил ка-


ПИЕЛО.НЕФРИТ 165


салликлардан ҳимоя қилишда ва ўсимликшу- нослик ҳамда чорвачиликка зарар келтирадиган ҳашаротларни киришда қўлланиладиган кимёвий моддалар.
ПЕТЕРС СИНДРОМИ — туғма нуксон; мугуз парданинг орқа сатҳидаги иллатлардан бири. Кўзга тушган ок марказ кисмида жойлашади. Кўпинча бошка нуксонлар, мас., танглай кемтиги, ичак атрезияси б-н бирга учрайди. Аутосом- рецессив типдаги ирсий касалликларга киради. ПЕТЕХИЯ — капиллярларга кон куйилиши ту- файли тери ва шиллик каватларда майда (1 — 2 мм катталикда) доғлар пайдо бўлиши.
ПЕТРИ КОСАЧАСИ — товокча шаклидаги икки- та ясси шиша идиш; бири иккинчиси учун копкок сифатида ишлатилади. Бактериологик лаборато- рияларда сунъий озикли муҳитда микроорга- низмларни ўстиришда фойдаланилади. ПЕТРИФИКАТ — тўқиманинг кальций майда зарпачалар шаклида чўкиб тўпланган, ўлган ёки чукур дистрофияга учраган кисми. ПЕТРИФИКАЦИЯ — ўлган ёки чукур дистрофи- яга учраган тўкималарда кузатиладиган ма- ҳаллий оҳакланиш. Метастатик, дистрофик, мета- болитик оҳакланиш фарк килинади. ПЕТТОФОБИЯ — мияга ўрнашиб қолган кўркув ҳолати; овкат ҳазм килиш бузилиши сабабли кўпчилик орасида эшитиларли даражада газ чиқариб юборишдан доимо ҳадиксираб, кўрқиб юриш.
ПЕШОНА — бошнинг олд, пешона суяги кисми; ён томонлардан чакка, юқоридан бошнинг сочли кисми, пастдан қош ва кўз косаси б-н чегараланиб туради. П. мускули суякдан бошланиб терига ёпишганлиги туфайли П. терисида кўндаланг йўналган ажинлар бўлади.
ПИГМЕНТАЦИЯ — тўкималарда эндоген (мела- нин, ғемосидерин) ёки экзоген пигментлар тўпла- ниши, тўқималарнинг бўялиши.
ПИГМЕНТЛАР (б и о л о ги я да ) — организм тўкимаси таркибидаги органик бўёк моддалар. П. ранги уларнинг м.олекулаларида хромофор гуруҳларнинг борлигига боғлик. П. цитохром, каталаза ва б. ферментлар таркибида учраиди; оқсиллар ва ёғлар б-н комплекс бирикмалар ҳосил килиб, мембраналар таркибига киради, орга- низмда фотобиологик жараёнларда муҳим роль ўйнайди. Мас., қоннинг кизил пигменти — гемо- глобин нафас олишда, родопсин кўришда ишти- рок этади.
ПИЕЛИТ — буйрак жомининг яллиғланиши. ПИЕЛОГРАФИЯ — буйрак жомига ёки косача- сига контраст модда киритиб, рентгенологик текшириш.
ПИЕЛОЛ ИТОТОМИЯ — буйрак жомидаги тош- ларни операция йўли б-н олиб ташлаш. ПИЕЛОНЕФРИТ — буйрак, буйрак жоми, коса- часи ва тўкимасининг яллиғланиши. Сийдик- таносил касалликлари орасида энг кўп учрайди. П. буйрак тўқимасига касаллик микроблари кириши натижасида вужудга келади. Микроблар уретрит ёки циститда сийдик йўли бўйлаб юқорига кўтарилади ёки организмда яллиғланган жойлар бўлганида, ангина, тонзиллит, тишлар чириганида инфекция қон томирларидан бориб, буйракка


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


166




ПИЕЛОСКОПИЯ


киради. Бирламчи ва иккиламчи ҳамда ўткир ва сурункали П. фарқ қилинади.
ПИЕЛОСКОПИ5Г—буйрак жоми ва косачала- рига контраст модда юбориб, уни рентгенологик текшириш.
ПИЕЛОУРЕТЕРОГРАФИЯ — буйрак жоми, ко сачаси ва сийдик йўлига хаво ёки контраст модда юбориб, рентгенологик текшириш. ПИЕЛОЭКТАЗИЯ — буйрак жомининг функция- си ўзгармагани ҳолда унинг кенгайиши. Гидро- нефрознинг бошланиши.
ПИЕМИЯ — микроорганизмларнинг қон оқими б-н турли орган ҳамда тўкималарга тарқалиши ҳамда ўша жойларда метастатик абсцесслар пайдо бўлишига олиб келадиган сепсис
хили.
ПИК КАСАЛЛИГИ — бош мия пўстлоғи ва пўстлокости марказларининг чегараланган (ўчок- ли) атрофияси натижасида пайдо бўладиган ривожланувчи акли пастлик. Кўпрок аёлларда учрайди. Бунда бемор одамови, беқарор, кўрс, урушкок бўлиб колади, ёшига, амалига ярашмай- диган ҳатти-ҳаракатлар килади. Кейинчалик хотира жуда ҳам сусайиб нутқ бузилади, бемор оддий ҳаракатлар (кийиниш, ёзиш ва ҳ. к.) ни ҳам унутиб кўяди.
ПИКНОЗ — ҳужайралар ядросининг бужмайи- ши; бунда ядро хроматинлари конденсацияга учраб қаттиқлашиши натижасида ядро бўлакча- ларга бўлиниб, сочилиб (кариорексис) ва ниҳоят, эриб кетади (кариолизис). .
ПИКНОЛЕПСИЯ —эпилепсия (тутканоқ) нинг бир хили; бот-бот кисқа муддат (2—30 секунд) хушдан кетиш талвасалари б-н ифодаланади. Касаллик одатда 4—10 ёшли ўғил болаларда кўпрок учраб, кейинчалик ҳеч кандай изсиз йўколиб кетади.
ПИЛЕТРОМБОЗ — жигар дарвозасидаги катта венада кон котиб колиб, ундан кон ўтишининг тўхташи.
ПИЛЕФЛЕБИТ — жигарга вена қонини олиб кирувчи дарвоза венанинг яллиғланиши. Қорин бўшлиғидаги органларнинг йирингли яллиғлани- ши, мас., аппендицит ва б. да учрайди.
ПИЛ ЕФЛ ЕБЭКТАЗИЯ — жигарга вена конини олиб қирувчи дарвоза венанинг кенгайиши. ПИЛЛА, флюс —тиш милкининг шишиб, йиринг бойлаши; окибатда лунж ҳам шишади. Бунда йиринг тиш канали орқали тиш атрофидаги туқималарга ўтади, натижада тиш каттик оғрий- ди.
ПИЛОМИКОЗ — паразит замбуруғлар кўзғата- диган соч касалликларининг умуМий номи. ПИЛОРОДУОДЕНИТ — меъданинг чиқиш қис- ми (пилорус) ва ўн икки бармок ичакнинг биргаликда яллиғланиши.
ПИЛОРОСПАЗМ — меъда чикиш кисмининг кисилиши (спазми). Неврозларда, меъда ярасида кузатилади. _ _
ПИЛбРОСТЕНОЗ — меъда чиқиш қисмининг торайиши. Кўпинча меъда ярасининг чандикла- ниб битишидан вужудга келади. Меъда нуқсонла- ри (гипертрофия, гиперплазия ва пилорус мус- куллари иннервациясининг бузилиши) оқибати- да келиб чиқадиган туғма П. ҳам бўлади.


ПИЛОРЭКТОМИЯ — меъданинг ўн икки бармок ичакка ўтиш кисмини кесйб олиб ташлаш. ПИНЕАЛОЦИТЛАР — эпифиз (ғуддасимон без) паренхимасидаги асосий ҳужайра. П. без бўлак- чаларининг марказида жойлашади ва секретор хусусиятга эга. Кўп қиррали, йирик ядрочали, пуфаксимон ядроси бор. П. танасндан дендрит- ларга ўхшаб шохланган узунчок ўсимталар ўсиб чиккан. Ўсимталар тўғноғич бошчасига ўхшаб кенгайиб капиллярларга томон йўналади. Тўғноғичсимон кенгайма цитоплазмасида вакуо- лалар ва митохондрийлар учрайди.
ПИНОЦИТОЗ —■ ҳужайранинг атроф мухитдан суюқлиқни жадал шимиб олиши. Бунда ҳужайра цитоплазмасида суюклик сақловчи пуфакчалар пайдо бўлади.
ПИНЦЕТ — бармоклар б-н ушлашга _ рухсат этилмайдиган ёки ушлаш мумкин бўлмаган тўкималар, ҳар хил материаллар ва майда буюмларни ушлаш учун ишлатиладиган кискич; бош томони бирлаштирилган икки эластик плас- тинкадан иборат.
ПИОАЛЛЕРГИДЛАР — пиодермияда таъсир ловчига нисбатан организмнинг ўта сезгирлиғи туфайли тошадиган аллергик тошма. ПИОВАРИЙ — тухумдон абсцесси; бачадон най- ларидаги йирингли жараённингтаркалиши сабаб бўлади.
ПИОГЕМОПЕРИКАРД — перикард бўшлиғида қон ва йиринг тўпланиб колиши; гемоперикард йиринглаганида ёки йирингли перикардитда пери кард бўшлигига кон куйилиб колганда кузатила- ди.
ПИОГЕМОТОРАКС — плевра бўшлиғида қон ва йиринг тўпланиб колиши; гемоторакс йирингла- ганда кузатилади.
П ИОДЕРМИЯ — терининг йирингли касалликла- ри; жароҳатланган жойга йиринг пайдо килувчи микроблар (стрептококк, стафилококк) тушиши, организмнинг умумий дармонсизланиши, нерв системаси фаолиятининг бузилиши ва б. сабаб бўлади. Ҳамма ёшдаги кишиларда учрайди. П. нинг юзаки (фолликулит, сикоз, сачратқи) ва чукур (эктима, чипқон, карбункул, гидраденит) хиллари фарк килинади.
ПИОМЕТРА — бачадон ичида йиринг тўплани- ши; йирингли эндометритда бачадон бўйни каналининг жуда торайиши ёки битиб кетиши сабаб бўлади.
ПИОНЕФРОЗ — буйракнинг йирингли яллиғла- ниши. Пиелонефрит, буйрак карбункули ва б. са- баб бўлади. Буйрак ва сийдик йўли касалликлари- да яллиғланиш тўкимага ўтиб, мадда бойлайди. Йирингли ўчоклар пайдо бўлади, кейинчалик улар ёрилиб, буйрак жомига тушади. П. да бел увишиб оғрийди, вақти-вакти б-н иситма кўтари- лади, ҳолсизланиш, озиб кетиш ҳоллари кузати- лади.
ПИОПЕРИГЕПАТИТ — жигарни ва унинг фиб- роз қаватини коплаб турувчи коринпарданинг йирингли яллиғланиши.
ПИОПНЕВМОПЕРИКАРД — юрак халтасида (перикард бўшлиғида) йиринг ва газ тўпланиши (мас., йирингли перикардитда). ПИОПНЕВМОТОРАКС— бир вақтнинг ўзида плевра бўшлиғида йиринг ва ҳаво (газ) тўплани- ши; кўпинча йирингли плеврит ёки пневмото- раксда пайдо бўлади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


ПИОПНЕВМОХОЛЕЦИСТИТ— анаэроб мик- роорганизмлар кўзғатадиган ўткир холецистит. Яллиғланиш окибатида ўт пуфагида газ ва йиринг тўпланади. Бунда флегмонали ёки гангренали холецистит ҳосил бўлиб, беморнинг ҳарорати кўтарилади, ўнг ковурға остида кучли оғрик пайдо бўлади. Баъзан ўт пуфаги деворининг тешилиши- дан перитонит юзага келиши мумкин. ПИОСАЛЬПИНҚС — йирингли сальпингит; бун- га бачадон найларининг ампуляр ва бачадон кисмининг ёпишиб, битиб кетиши сабаб бўлади. ПИОСИНУС — бурун ёндош бўшликларига йиринг йиғилиши. Кўпинча ёндош бўшликларнинг ўткир ва сурункали йирингли яллиғланиши окиба- тида уларнинг бурун йўлларига очиладиган табиий тешикларининг бутунлай бекилиб колиши сабаб бўлади.


ПИОСПЕРМИЯ — шаҳватда йиринг бўлиши; йирингли везикулит, простатит ва б. касалликлар- да учрайди.
ПИОТОРАКС — плевра бўшлиғида йиринг йиғилиши. Кўпинча йирингли плевритда кузати- лади. Асосан стафилококк, стрептококк, пневмо- кокк ва б. микроблар таъсирида содир бўлади. ПИОУРЕТЕРОНЕФРОЗ — пионефрознинг сий дик йўлининг йирингли яллиғлариши б-н бирга кечиши.
ПИОЦЕЛЕ — бурун ёндош бўшликларида ичи йиринг б-н тўла киста пайдо бўлиши. Бурун ёндош бўшлиғи деворидаги шиллик парда ажратадиган суюклиқ йўлининг бекилиб қолиши, шунингдек йиринглатувчи микроблар тушиши ва ҳ.к. сабаб бўлади.
ПИПЕТКА —учи тор қилиб ишланган _шиша найча; суюклиқни томчилаб ўлчаш учун мўлжал- ланган. Кўз, кулоқ ва бурунга дори томизишда кўлланилади.
П И П ЕТКА-ТЮБИ к — бачадон бўйни каналида- ги суюкликни тортиб олиб вақтинча саклаб туриладиган мослама; оммавий гинекологик тек- ширишда бир марта ишлатилади.
ПИРИДОКСАЛ ЬФОСФАТ — В6 витаминдан ҳосил бўлган кофермент. П. аминокислоталар алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Аминокисло- таларнинг турли метаболик ўзгаришлари; транс- аминирлаш, сульфгидрил туркум ва сув моле- куласини ажратиш, декарбоксилланиш, синтез реакцияларида П. кофермент сифатида иштирок этади.
ПИРИМИДИН — олти аъзоли азот тутувчи гете- роциклик бирикма. П. ҳалқаси табиатда кўп бирикмалар: антибиотиклар, нуклеотидлар, вита- минлар таркибида учрайди, пиримидин асослар — урацил, тимин, цитозин структурасини ташкил қилади.
ПИРОКАТЕХИН — икки атомли фенол; буйрак усти безининг мағиз кавати хужайраларида тирозиндан синтезланадиган унумлари физиоло- гик фаол моддалар ҳисобланади (мас., дофа- мин, норадреналин, адреналин ва б.) ПИРОТЕРАПИЯ — сунъий усулда гавда ҳарора- тини кескин ошириш йўли б-н баъзи касалликлар (захм, шизофрения, бруцеллёз ва б.)ни даволаш. Бунда организмга вакциналар, оксиллар, электр токи, ҳаво юбориб таъсир этилади.
ПИРОУЗУМ КИСЛОТА, пируват кисло- т а — аэроб ва анаэроб метаболизмда жуда мухим оралик махсулот. Гликолизда, бир катор


ПЛАЗМОЦИТ »67


аминокислоталар дезаминирланишида ҳосил бўлади. Анаэроб гликолизда сут кислотага қаита-
рилади. .
ПИРОФОБИЯ — миядан кетмайдиган куркув ҳолати; ўт, ёнғин чиқиб, уй-жойи, ўзи, якин кишилари куйиб кетиши ва ҳ. к. дан кўркиш. ПИТИРИАЗ — терининг кипикланиб пўст ташла- ши б-н ифодаланадиган дерматозларнинг умумий номи.
ПИТУИТРИН — инъекция учун мулжалланган гормонал препарат, корамол ва чўчқа гипофизи- нинг орқа бўлаги экстракти. Таркибида окситоцин ва вазопрессин гормонлари бор. Бачадон мус- кулларини кискартириш таъсирига эга. Туғрук- да бачадон кисқаришини кучайтириш учун, туккандан кейин кон кетган ҳолларда ишлати- лади.
ПИТИУЦИТОМА — гипофиз орка булагининг глиал ҳужайраларидан ривожланадиган хавфсиз
ўсма. „
ПИУРИЯ — сийдиқда йиринг бўлиши; буирак, сийдик чикариш йўллари ҳамда эркаклар жинсий органларининг яллиғланиш касалликларида уч- райди.
ПЛАЗМА — коннинг суюк қисми, шунингдек ҳужайра протоплазмаси, цитозол. ПЛАЗМАФЕРЕЗ — янги конни центрифугалаб, унинг таркибий кисмлари — плазма ва ҳужайра элементларини ажратиш; плазма олиш ва баъзи бир патологик ҳолатларни даволашда кўлланади. ПЛАЗМИН, ф и б р и н о л и з и н — икки поли пептид занжиридан ташкил топган трипсинсимон фермент, унинг нофаол олд шакли бўлган профер- ментплазминоген қонда учрайди ва махсус тўқима активаторлари
томонидан фа- оллаштирилади. П. фибринолиз, яъни кон қуйқуми (ивиш маҳсулоти) фибринни протеолн- тик гидролиз килиш оркали эритади. Бундан ташқари, фибринолиз маҳсулотлари фиброноген- нинг фибринга ўтишига йўл кўймайди ва шу тарзда қон ивишининг олдини олади. ПЛАЗМИНОГЕН — к. Плазмин.
ПЛАЗМОЛ ЕММА, ҳужайра қобиғи — ҳужайрани ташки томондан ўраб турадиган юпқа парда. П. биологик мембрана тузилишига эга. Липопротеидлардан ташкил топган. Урта кисми бимолекуляр липид қават ва икки томонида жойлашган оксил қаватдан тузилган. У ҳужайра- нинг ташки муҳит б-н моддалар алмашинувини таъминлайди, биокимёвий жараёнларни бошкара- ди ва ҳужайраларни ташки муҳитдан ажратиб (чегаралаб) туради.
ПЛАЗМОЛИЗ, плазмолизис — 1) прото- плазманинг бужмайиши; гипертоник эритма^ ва б. таъсирида ҳужайра танасининг бужмайиб, ҳужайра кобиғидан кўчиши; 2) протеолитик ферментлар таъсирида протоплазманинг пилчил- лаб қолишидан иборат бўлган цйтолиз даври. ПЛАЗМОЦИТ — бириктирувчи тўкиманинг ху- жайра элементларидан бири. Организмда гумо- рал иммунитетни таъминлайди. Организмда анти- ген пайдо бўлганида унга карши антитело (гам- маглобулин)ни синтезлайди ва уни зарарсизланти- ради. П. одатда ичак шиллик кавати, чарви, турли безлар (сут, сўлак безлари) нинг интерстициал би-


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


168 ПЛАЗМОЦИТАФЕРЕЗ




риктирувчи тўқимаси, лимфа тугунлари, талоқ, кўмикда учрайди. Улар В-лимфоцитлардан ҳосил бўлади.
ПЛАЗМОЦИТАФЕРЕЗ —қоннинг айрим тарки- бий қисмлари (плазмаси, шаклли элементлари) ни ажратиб олиб, қолганини қон ўзанига қайта қуйиш; даволаш ва дори препаратлари тай- ёрлаш мақсадида кўлланилади. ПЛАЗМОЦИТОГЕНЕЗ — организмда плазмо- цит хужайраларининг яратилиш жараёни. ПЛАНОЦИТ — ясси шаклдаги эритроцит. Устки ва пастки юзаси текис пластинкани эслатади. ПЛАНТОГРАММА — яссиоёкликни аниқлаш усули. Бунда оёқ тагига бўёқ суртиб, текис оқ қоғозга босилса, унга оёқ тагининг изи тушади ва шу изга қараб оёқ панжаси гумбазининг босиш юзаси аниқланади.
ПЛАСТИКА — жарроҳлик операциялари мам- жуи. Функцияси ёки анатомик тузилиши ўзгарган органлар (мас., тери, суяк, мускул, сийдик йўли, меъда ва б.) ни пластик йўллар — тўқима ёки органларни ўз ўрнидан силжитиб, кўчириб ўтқа- зиб ёки қайта улаб, улар функцияси ва анатомик бутунлигини тиклаш.
ПЛАТИНОЗ— платина бирикмаларининг чанги таъсирида вужудга келадиган касб касаллиги; бронхит, бронхиал астма, аллергик дерматоз касалликларининг ривожланиши б-н ифодалана- ди.
П Л АТИ СПОН Д И Л ИЯ умурткаларнинг йўғонлашиши. Касалликка ҳомила умуртка поғонасининг ривожланишдан орқада қолиши сабаб бўлади.
ПЛАТИСТАФИЛ ИЯ — ривожланиш нуқсони; танглайнинг туғма сербар ва ясси бўлиши. ПЛАЦЕБО — фармакологик фаолликка эга бўлмаган (индиферент), аммо кўриниши ва таъми жиҳатидан айни дорига ўхшаган модда. Дори моддаларини ўрганишда таққослаш мақсадида ишлатилади. Бунда янги дори моддаси тўғрисида объектив маълумотга эга бўлинади.
ПЛАЦЕНТА, бола ўрни — ҳомиладорлик даврида ҳосил бўладиган ва ҳомила б-н она организмини бир-бирига боғлаб, улар ўртасида моддалар алмашинувини таъминлайдиган орган. П. ҳомиладорликнинг 4-ойида шаклланади; нор- мал ривожланган ҳомила П. си юмалоқ, калин, юмшоқ, шакли кулчага ўхшайди. П. функцияси- нинг бузилиши ҳомиладорликда турли асоратлар- га, мас., боланинг чала туғилиши, П. нинг эрта ажратилиши, ҳомиладорлик токсикозлари ва б. га сабаб бўлади.
ПЛАЦЕНТИТ — плацентанинг яллиғланиши. ПЛАЦЕНТОГРАФИЯ — рентген ёки радиоизо- топ усули б-н плацента бачадоннинг қаерига ўнашганлигини, унинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш.
ПЛЕВРА — ўпкани ўраб турадиган сероз парда. П. икки варакли бўлиб, ўпкани ўраб турган варағига ички висцерал варақ, кўкрак бўшлиғи деворининг ички томонига ёпишган варағига париетал варак дейилади. Бу варақлар орасидаги бўшлиқда ўпка жойлашган. П. бўшлиғидаги сероз суюқлиқ П. юзаларини ҳўллаб, нафас олиш ва чиқаришда уларнинг ишқаланишини камайти- ради.
ПЛЕВРАЛГИЯ — кўкрак соҳасидаги оғриқ. На- фас олиш вақтида яллиғланган плевра пардала-


рининг бир-бирига ишқаланиши натижасида юзага келади. Кўпинча куруқ П. да кузати- лади.
ПЛЕВРИТ — плевранинг яллиғланиши. Сил, зо- тилжам, ревматизм окибатида юзага келади; плевра бўшлиғида суюқлиқ тўпланмайдиган (курук П.) ёки суюклик тўпланадиган (экссу- датли П.) П. фарк қилинади, Белгилари: бемор нафас олганда кукрак қафаси санчиб оғрийди, йўталади, ҳарорати кўтарилади, нафаси қисилади ва ҳ.к.
ПЛ ЕВРОГРАФИЯ — плевра бўшлиғига контраст модда юбориб, рентгенологик текшириш усули. ПЛЕВРОПЕРИКАРДИТ — плевра ва юрак халтаси (перикард) нинг яллиғланиши.
ПЛЕВРОПНЕВМОНЭКТОМИЯ ўпкани, кўкрак қафаси деворини ичкарисидан коплаб турган сероз парда б-н бирга олиб ташлаш. ПЛЕВРОТОМИЯ — плевра бўшлиғининг маъ- лум бир жойини очиб, ундаги қон, сероз суюклик ёки ёт нарсаларни олиб ташлаш. ПЛЕВРОЦЕНТЕЗ — нина ёки махсус асбоб — троакар б-н кукрак қафаси деворини тешиб, унинг бўшлиғига ўтиш. Диагноз кўйиш ва даволаш мақсадида қилинади.
ПЛЕЙОТРОПИЯ — битта ген таъсирида бир неча белгининг намоён бўлиши. ПЛЕЙОХРОМИЯ — ўтда ўт пигментлари миқдо- рининг кўпайиб кетиши.
ПЛЕКСАЛГИЯ — нерв чигаллари жойлашгансо- ҳалар — елка, қурак, қўлнинг юқори қисмидаги оғриқ. У бўйин умурткалари, кўкракнинг юқори қисми ва елка бўғимида бирданига бошланиб, қўл увишиб, зирқирайди. Бемор қўлидаги ог- риқ туфайли енгил ва эркин ҳаракат қила ол- майди.
ПЛ ЕКСИТ — нерв чигалларининг ўткир яллиғла- ниши. Бўйин, елка, бел-думғаза соҳасида учраб, жароҳат, инфекция, заҳарланиш, моддалар алма- шинувининг бузилишидан келиб чиқади. Кучли оғрик, енгил фалаж, мускуллар озиши, пай рефлексларининг сусайиши еки иўқолиши, уви- шиш ёки сезгининг ўзгариши, ҳатто тирнок- ларнинг трофик ўзгариши каби аломатлар кузатилади.
ПЛЕОПТИКА — офтальмологиядаги янги бир йўналиш;кўзнинг кўриш қобилияти пасайганда (амблиопия) уни яхшилаш учун қўлланиладиган даволаш усуллари мажмуи.
ПЛЕОЦИТОЗ — орқа мия суюқлиғида ҳужайра элментларининг кўпайиши.
ПЛ ЕТИЗМОГРАФИЯ — одам танасининг айрим қисмлари ёки органлар ҳажмининг ўзгаришини плетизмограф аппарати ёрдамида ёзиб олиш усули.
ПЛЕТОРА — томирлар ўзанида қон ҳажмининг ортиши. П. нинг келиб чиқиш ва ривожланиш механизмларига кўра бир неча тури (мас., гидремик, гиперкинетик, оддий, олиго- ва полици- темик, сероз, чин, қизил ва ҳ. к.) фарқ қилинади. ПЛОМБА — қотадиган пластик материал (ама- льгама, цемент, пластмасса); тиш ковагининг анатомик шакли ва физиологик функциясини тиклаш мақсадида шу материал б-н тўлдирилади. ПНЕВМАРТРОЗ— 1) бўғимларда газ ёки ҳаво бўлиши; 2) бўғимларни рентгенологик текшириш


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




учун улар бўшлиғига стерилланган ҳаво ёки кислородни пункция килиб юбориш. ПНЕВМАТОЗ — ковак органлар (меъда, ичак, ковуқ, ўт пуфаги ва б.) деворида кўплаб ҳаво кисталари тўпланиши натижасида келиб чиқади- ган патологик жараён. П. баъзан ичак чарвиси, париетал корин пардаси, бош мия ва б. да ҳам кузатилиши мумкин. П. га орган ва тўкималарга газ ҳосил қилувчи микроорганизмлар кириб колиши, лимфа томирларининг нуксонли ри- вожланиши ва ҳ. к. сабаб бўлади. ПНЕВМАТОКАРДИЯ — юрак бўшлиғида ҳаво бўлиши.
П Н ЕВМАТОЦЕЛ Е — газга тўла бўшлиқлар кўринишида намоён бўладиган патологик жараён. ПНЕВМАТУРИЯ — сийдикда газ бўлиши; қовуқ- ичак оқмасида кузатилади. Цистография, пневмо- пиелографиядан кейин ҳам учраши мумкин. ПНЕВМОГРАФИЯ — ташки нафасни текшириш усули. Кўкрак қафаси ҳаракатларини махсус асбоб (пневмограф) ёрдамида кайд килишга асосланган.
П Н ЕВМОКОККЛАР — шарсимон бактериялар; кон зардоби ёки дефибринланган кон б-н бойиган муҳитда яхши ўсиб, ривожланувчи аэроб; зо- тилжам, отит, остеомиелит, кўз мугуз пардасининг яра касаллиги ва б. ни кўзғатади. ПНЕВМОКОНИОЗ — нафас органларининг уму- мий касб касалликлари. Зарарли чангларнинг узок вакт ютилишидан пайдо бўлади. П. асосан руда, кўмир конлари ва саноатнинг бошка тармоклари- даги ишчиларда учрайди. Бунда нафас йўллари оркали ютилган зарарли чанг ўпка тўқимасига механик ва кимёвий таъсир кўрсатиб, ўпкада склеротик ўзгаришлар юз беради.
ПНЕВМОЛИЗ — ўпка тўкимаси кўкрак кафаси- нинг деворига чандиқлар б-н ёпишган бўлса, ўпкани ўша чандиқлардан ажратиб олиш. Инт- раплеврал (плевра ичкарисидаги),экстраплеврал (плевра ташкарисидаги), экстрамускулопериос- тал (мускул ва суяк уст пардасидан ташка- ри) П. фарк килинади.
ПНЕВМОЛИЗИН — гемолизни келтириб чиқа- рувчи патоген пневмококклар ажратадиган ток- син.
ПНЕВМОМАНОМЕТРИЯ — ташки нафасни тек- шириш усули. Нафас олиш ва чиқариш пайтида юқори нафас йўлларидаги босимни ўлчашга асосланган.
ПНЕВМОМЕДИАСТИНУМ — кўкс оралиғи клетчаткасида хаво ёки газ бўлиши. ПНЕВМОМИКОЗ — паразит замбуруғлар пайдо киладиган ўпка касалликларининг умумий номи. ПНЕВМОНИЯ — К. Зотилжам.

П НЕВМОНЭКТОМИЯ, пульмонэкто- м и я — ўпкани бутунлай кесиб олиб ташлаш. Кенг П. ҳам бўлиб, унда ўпкадан ташкари париетал плевра, кўкс оралиғидаги лимфа безла- ри ва б. тўкималар кўшиб олиб ташланади. Операциянинг бу хили ўпка ракида қўлланилади.
ПНЕВМООРБИТОГРАФИЯ — тегишли касал- ликларни аниқлаш мақсадида кўз косасига ҳаво (газ) юбориб, рентген ёрдамида суратга олиш усули.
ПНЕВМОПАТИЯ — ўпкадаги келиб чиқиши но- маълум айрим патологик жараёнларнинг умумий номи.
ПНЕВМОПЕКСИЯ — ўпкани кўкрак кафасининг


ПНЕВМОЭНЦЕФАЛОГРАФИЯ169


девори, диафрагма, кўкс оралиғи деворига би- риктириб тикиш.
ПНЕВМОПЕРИҚАРДИОГРАФИЯ — перикард бўшлиғига газ юбориб, перикард ва юракни рентгенография килиш.
ПНЕВМОПЕРИКАРДИУМ — юрак халтаси бўшлиғида ҳаво йиғилиши. П. касаллик окибати- да (меъда ва ичак деворларининг тешилиши) бўлиши мумкин. Баъзан беморни даволаш ёки касалликни аниклаш учун ҳам корин бўшлиғига ҳаво юборилади.
ПНЕВМОПИЕЛОГРАФИЯ — буйрак жоми ва косачасига ҳаво юбориб, унинг шакли, ҳолати, ҳажми ва ўтказувчанлигини ўрганиш мақсадида рентгенография килиш.
ПНЕВМОПЛЕВРИТ — экссудатив плеврит; бун- да плевра бўшлигига экссудат б-н бирга ҳаво йиғилади. Кўпинча бронхлардаги оқма яралар, кўкрак кафаси жароҳатланганда ёки сунъий пневмотокарс килинаётганда плевра бўшлиғи- га инфекция тушиши оқибатида вужудга кела- ди.
ПНЕВМОРЕТРОПЕРИТОНЕУМ — 1) корин нинг орка бўшлигидаги органларни рентгенологик текшириш максадида у ерга газ юбориш; 2) кориннинг орка бўшлиғида ҳаво бўлиши. ПНЕВМОСИНУСИТ бурун ёндош бўшликла- ри шиллик каватининг яллигланиши окибатида бўшликларга ҳаво кириб, улар ҳажмининг катта- лашиб кетиши.
ПНЕВМОСКЛ ЕРОЗ — ўпкадаги бириктирувчи тўкиманинг калинлашиб кетиши; одатда ўпка- нинг сурункали яллигланиши, силикоз, антракоз, шунингдек юрак нуксонларида кичик кон айла- ниш доирасида кон димланганда рўй беради. П. да бронхлар деформацияланади, ўпканинг нафас юзаси кичраяди.
ПНЕВМОТАХОГРАФИЯ — ўнка фаолиятини текшириш усули; нафас тезлигини ёзиб олишга асосланади.
П Н ЕВМОТАХОМ ЕТРИЯ — жадал нафас олиш ва нафас чикаришда ҳаво окимининг максимал ҳажм тезлигини пневмотахометр асбоби ёрдамида аниқлаш.
ПНЕВМОТОМИЯ — ўпка тўкимасини кесиб, ки- чикроқ бўшлик очиш. Мас., ўпкадаги абсцессни очиш, эхинококк кистасини олиб ташлаш учун бўшлик очиш ва б.
ПНЕВМОТОРАКС — плевра бўшлигида ҳавоёки газ тўпланиши; одатда кўкрак кафаси шика- стланганда, ўпка альвеолалари ёрилганда (сил, ўпка эмфиземаси ва б. ўпка касалликларида) пайдо бўлади ёки сунъий йўл б-н (плевра бўшлиғига махсус игна оркали ҳаво ёки газ киритиш) ҳосил қилинади. ПНЕВМОЦИСТОГРАФИЯ — ковукка катетер орқали ҳаво юбориб рентгенологик текшириш. ПНЕВМОЦИСТОЗ — интерстициал пневмония. Пневмоцисталар кўзғатадиган касаллик. Кўпин- ча организми бўшашган заиф болалар ҳаётининг биринчи ойларида кузатилади. Касаллик оғир кечади.
ПНЕВМОЭНЦЕФАЛОГРАФИЯ — бош мия
коринчалари, цистерналар ва ўргимчактўрисимон бўшлиқ остига ҳаво юбориб контрастлангандан


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1


170 ПОДАГРА




сўнг бош мияни рентгенография килиш (яна қ. Энцефалография).

ПОДАГРА — организмда пурин моддаси алма- шинувининг бузилишидан келиб чикадиган су- рункали касаллик. Қонда сийдик кислота микдори кўпайиб, бўғимлар, тўқима ва органларда шу кислота тузлари йиғилади. Асосан кичик бўғим- лар деформацияланади. Беморнинг ҳарорати кў- тарилади. Қасаллик кўпинча эркакларда учрайди. ПОДАЛГИЯ — оёқ оғриғи; жисмоний куч таъсир этиши, кўпинча яссиоёқлик окибатида келиб чиқади.
ПОДОМЕТРИЯ — оёк панжасининг узунлигини аниқлаш. Бунда оёк панжасининг баландлиги унинг узунлигига нисбатан канча фоизни ташкил қилиши асос килиб олинади, яъни оёк панжаси кўрсаткичи (индекси) аниқланади. ПОДЭНЦЕФАЛИЯ — ривожланиш нуксони; бунда бош миянинг кўп кисми калла бўшлиғидан ташкарида жойлашиб, у б-н оёкча оркали боғланган бўлади.
ПОЙҚИЛОДЕРМАТОМИОЗИТ — терида пой- килодермияга ўхшаш ўзгаришлар рўй бериши б-н кечадиган дерматомиоэит. ПОЙКИЛОДЕРМИЯ — терининг эритема, теле- ангиэктазия, гиперпигментация ва депигментация доғлари кўринишидаги дистрофик ўзгариши; мас., псориаз, замбуруғсимон микоз ва б. да кузатилади.
ПОЙКИЛОЦИТОЗ — периферик конда турли шаклдаги (овал, ноксимон, болғасимон ва ҳ. к.) эритроцитлар бўлиши. Заҳарланиш, юкумли касалликлар ва б.да кузатилади.
ПОЛ ИАВИТАМИНОЗ — организмга зарур бўлган турли витаминлар (С, А, О, Е, К, В ва б.) етишмаслиги оқибатида пайдо бўладиган касаллик.
ПОЛ ИАДЕНИТ — бир қатор лимфа безларининг биргаликда яллиғланиши. Сил, бруцеллёз, туля- ремия, кон касалликлари ва б. касалликларда регионар лимфа безларининг яллиғланиши куза- тилади. Безлар катталашиб бир-бири б-н бирла- шиб кетиши мумкин. Баъзан яллиғланиш натижа- сида безлардан суюклиқ окиб чиқади.
ПОЛ ИАРТРАЛ ГИЯ — бир неча бўғимларда бир- данига ёки кетма-кет оғриқ пайдо бўлиши. П.да бўғимларда яллиғланиш аломатлари аниқлан- майди. П. ревматизмнинг бошланишида, сил, ичбуруғ, сўзак, ўткир гепатит ва б. касалликларда кузатилади. Асосий касаллик даволангандан сўнг П. асоратсиз йўколади.
ПОЛИАРТРИТ — бир ёки бир неча бўғимлар- нинг бирданига ёки кетма-кет яллиғланиши. П. коллагенозларнинг асосий белгиси ҳисоблана- ди. Баъзан юкумли касалликлар (сил, сўзак, зардобли гепатит, бруцеллёз, сепсис ва б.) да бўғимларнинг дистрофик ўзгаришлари натижаси- да ҳам П. пайдо бўлади. Бўғимлар оғриб, тери кизариши, шишиши, ҳаракати чекланиб, шакли ҳам ўзгариб қолиши мумкин.
ПОЛИГАНГЛИОНЕВРИТ — кўплаб нерв ганг- лийлари ва улар б-н боғланган нервларнинг яллиғланиши.
ПОЛИГАНГЛИОНИТ — кўпчилик нерв ганглий- ларининг яллиғланиши.


ПОЛИГЕНИЗМ — ҳозирги замон иркларининг ҳар бири айрим турга киради, уларнинг келиб чиқиши ҳам ҳар хил деган дунёқарашни тарғиб килувчи антропологик назария; одам ирклари- нинг биологик ва аклий тенглигини тарғиб қилувчи иркчилик назариясининг асосини ташкил килади.
ПОЛИГИДРУРИЯ — сийдикнинг нормадагидан суюқрок бўлиши. Одатда сийдикнинг нормал солиштирма оғирлиги (1005—1028) П. да 1003 — 1012 атрофида бўлади. Сурункали буйрак етиш- мовчилигида кузатилади.
ПОЛИГНАТИЯ — танглай альвеоляр ўсимтаси ёки унинг маълум бир кисмининг катталашиши. ПОЛИГРАФИЯ — текшириш усули. Бош мия биотокларини электроэнцефалограф (ЭЭГ) б-н ёзиш усули. Бош мия биотоклари уйкуда ва сергакликда бир-биридан фарк қилади. Айрим касалликлар, мас., тутқанокни аниклашда^ бош мия фаолияти бир сутка давомида бетўхтов ёзилиб боради. Шунда баъзан кундузи аник бўлмаган жараён бирдан уйқуда ЭЭГ лентасига ёзилиб колади. в
ПОЛИДАКТИЛИЯ — ривожланиш нуксони; кўл ва оёкда олтита ёки ундан ортик бармоқ бўлиши. ПОЛ ИД ЕРМОП ЕРИОСТОЗ каратодермия, юз пахидермияси, ёғ безлари гиперплазияси, шунингдек оёк-кўл суякларида гиперостоз ва остеодитлар пайдо бўлиши б-н бирга кечадиган ирсий касаллик; авлоддан-авлодга аутосом-доми- нант типда ўтади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish