МАКРОКЕФАЛИЯ — к. Макроцефалия.
МАҚРОЛИДЛАР — молекуласида макропиклик лактом ҳалкасини тутган, микробларга карши таъсир кўрсатадиган антибиотиклар: эритроми- цин, олеандомицин фосфат, олететрин, олеморфо- циклин ва б.
МАКРОМАСТИЯ — сут безларининг патологик катталашуви; сут безлари нуксонида кузатилади. МАҚРОНИХИЯ — тирнок пластинкасининг ҳад- дан зиёд катталашиб кетиши; туғма нуқсон. МАКРОПОДИЯ — ривожланиш ^ нуксони; оёкларнинг ҳаддан ташқари узун бўлиши. МАКРОСКОП ИЯ — органлардаги ўзгаришларни оддий кўз б-н кўриб таҳлил килиш. МАКРОСТОМИЯ — ривожланиш нуксони; оғиз бўшлиғининг ҳаддан ташқари кенг бўлиши. МАҚРОТИЯ, шалпанг қулок — кулоқ суп- расининг туғма ҳаддан ташкари катта бўлиши; шикастланиш натижасида юзага келиши ҳам мумкин. „
МАКРОТРОМБОЦИТ — йирик (нормадан 2—
3 баравар катта) тромбоцитлар. Турли кон касалликларида учрайди.
МАКРОФАГ — бириктирувчи тўкима ҳужайра- лари. Организмдаги зарарли бактериялар ва микроблар, турли хил ёт жинсларнн ҳамда тўкимада ҳосил бўлган дегенератив элементларни тутиш ва ҳазм килишга лаёкатли ҳужайралар (к. Фагоцитоз). Шунинг учун уларни бириктирувчи тўкиманинг «санитарлари» деб аталади. Сий- рак бириктирувчи тўкимада жойлашган эр- кин М. ва ўтроқ М. фарк килинади. Утрок М. жи- гар, талоқ, кўмик, лимфа тугунлари, м. н. с. ва йўлдошда учрайди. М. га моноцйтлар, гисто- цитлар ва б. киради.
МАҚРОФАЛАНГИЯ — ривожланиш нуксони; бармоклар бўғимининг туғма ҳаддан ташкари узун бўлиши.
МАКРОХЕЙЛ ИЯ — лабнинг ҳаддан ташкари катталашиб кетиши; лаб шишганда ёки бирикти- рувчи тўкнмалари йўғон тортиб ўсиб кетганда кузатилади.
МАКРОЦЕФАЛИЯ, макрокефалия -ри- вожланиш нуксони; бошнинг туғма ҳаддан таш- қари катта бўлиши.
МАКРОЭРГИК БИРИҚМАЛАР — молекуласи- да энергияга бой, асосан, фосфат боғлар бўлган бирикмалар. Энг муҳим М. б.: аденозинтрифосфат (АТФ), аденозиндифосфат (АДФ) ва б. нуклео- тидлар — ди-, трифосфатлар, креатин фосфат, фосфоенолпируват, коэнзим А, фосфоглицерат кислоталарднр. М. б. ҳужайрада энергия сарфла- ниши б-н кечадиган ҳар бир жараённи — ҳужай- ра тонуси, организмда ҳарорат сақланишн, ҳаракат, нерв импульсини ўтказиш, кўриш, моддалар ташилиши, кимёвий синтези ва б. ни энергия б-н таъминлаб туради.
МАКУЛА — кўз тўр пардасининг энг туби — марказида жойлашган сариқ доғ; колбачасимон ҳужайралардан иборат.
МАКУЛИТ —кўз тўр пардаси сарик доғининг яллиғланиши. Грипп, сил, захм, токсоплазмоз ва б. сабаб бўлади. Бунда сарик доғ кизаради, шишади, офтальмоскоп б-н каралганда доғ атрофидаги ёруғ акс доира кўринмай колади.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
122 МАКУЛОДИСТРОФИЯ
М. да кўзнинг кўриш ўткирлиги ниҳоятда пасая- Ди.
МАҚУЛОДИСТРОФИЯ — кўз тўр пардасининг сарик доғ соҳасидаги тобора авж олиб борувчи дистрофик жараён.
МАЛИНА, булдурғун — ярим бута. Меваси ишлатилади. Таркибида органик кислоталар (ол- ма, лимон, салицилат кислота ва б.), қандлар, С витамин, каротин, ошловчи ва б. моддалар бор. Дамламаси шамоллаш касалликларида терла- тувчи дори сифатида, шарбати суюк дорилар таъмини яхшилашда ишлатилади.
МАЛЬТАЗА — мальтозани гидролик парчалай- диган ўн икки бармок ичак шираси ферменти. МАЛЬТОЗА — иккита Д-глюкоза молекулалари- нинг гликозид боғ орқали бирикишидан ҳосил бўлган дисахарид. Амилаза ферментлари таъси- рида крахмал парчаланишида ҳосил бўлади. Микробиологияда озиқли муҳит тайёрлаш учун ишлатилади.
МАЛҲАМ — сиртдан кўлланиладиган дори шак- ли; қаттиқ масса бўлиб, 37°С т-рада юмшайди ва терига яхши ёпишади. Еғлар, каучук, қўрғошинли тузлар, мум, канифоль, дори ва б. моддалар аралашмасидан таркиб топган. М. лар (қўрғошинли малҳам, лейкопластирь, гармдори- ли малҳам, коллодий ва б.) тери юзасидаги боғловларни маҳкам тутиш, терини ташқи таъ- сирлардан сақлаш, даволашда ишлатилади. Иш- латишдан олдин озгина иситиб олинса, терига яхши ёпишади.
МАММОГРАФИЯ — сут безларини контраст моддалар ишлатмасдан ёки улар ёрдамида рент- генологик текшириш. Сут безлари ионлаштирувчи нурларга нисбатан жуда сезувчан бўлганлиги учун улар касаллигини аниқлашда бошка усул- лардан фойдаланиш тавсия этилади, фақат иложи бўлмаган ҳолларда М. қилинади. МАНИПУЛЯЦИЯ—турли даво чораларини ба- жариш, мас., укол килиш, банка қўйиш, ҳуқна қилиш ва б.
МАННИТ — маннозанинг қайтарилишидан ҳосил бўладиган 6 атомли спирт. Буйрак гломерулала- рида фильтрланиш тезлигини аниқлашда қўлла- нилади.
МАННОЗА — турли ўсимликлар, сув ўтлари ва ачитқиларда асосан юксак молекуляр полисаха- ридлар таркибида учрайдиган моносахарид — альдогексоза.
МАННОЗИДОЗ — лизосомада а-маннозидаза етишмаслиги натижасида келиб чиқадиган, гли- копротеидозлар гуруҳига кирувчи ирсий касал- лик; нерв ва мускул системаларини шикастлайди. Наслдан-наслга аутосом-рецессив типда ўтади. МАНОМЕТР — газлар ва суюқлиқлар босимини ўлчаш асбоби; тиббиётда қўлланиладиган кўпги- на асбоб-ускуналарда бор. Қайси мақсадга мўлжалланганлигига қараб М. нинг бир неча хили фарқ қилинади.
МАНТУ СИНАМАСИ — сил касаллигини аниқ- лаш учун қўлланиладиган аллергик диагностика усули. Бунда тери орасига туберкулин юборилади. Француз олими Ш. Манту таклиф этган. МАНҚАЛИК, МАНҚАЛАНИШ — туғма ёки ҳаётда орттирилган анатомик нуқсонлар оқибати-
да овоз жарангдорлигининг бузилиши; нутқ то- вушларини бузиб талаффуз қилиш каби ўзга- ришлар б-н ифодаланувчи патологик ҳолат. МАРБУРГ ПЕНТАДАСИ — нерв системасининг қуйидаги беш белги б-н намоён бўлувчи ўзига хос касаллиги: 1) кўз тўр пардасидаги кўрув нерви- нинг трофик ўзгариши (қуриши) ва унинг чекка қисмининг рангсизланиши; 2) қорин юзасидаги тери рефлексларининг йўқолиши; 3) нутқнинг бузилиши, бунда бемор сўзларни бўлиб-бўлиб, ҳижжалаб талаффуз қилади; 4) кўз соққасининг бир маромда тебраниши; 5) қўл ва оёкнинг мувозанат ҳаракати текширилганда беморнинг қаттиқ қалтираши, бейхтиёр тартибсиз ҳара- катлар қилиши. Бу белгилар таркалган склерозга хос бўлиб, касалликда мияча, бош ҳамда орқа миянинг миелин пардаси емирилиб, ўрнини глиал тузилмалар эгаллайди. Биринчи бор немис невро- логи О. Марбург тасвирлаб берган. МАРВАРИДГУЛ — кўп йиллик заҳарли ўт ўсим- лик. Ер устки қисми ишлатилади. Таркибида юрак гликозидлари, флавоноидлар, эфир мойи ва б. моддалар бор. Препаратлари юрак касалликла- рини даволашда қўлланилади.
МАРГАНЕЦ — Д. И. Менделеев даврий система- сининг VII группасига мансуб кимёвий элемент; символи Мп, атом номери 25, атом огирлиги 54,9380; ўсимлик ва ҳайвонлар организми тарки- бига микроэлемент сифатида киради; баъзи ферментлар кофактори ҳисобланади. МАРГАНЦОВКА — к. Калий перманганат. МАРЖОНДАРАХТ — б ута ёки дарахтча. Гули ва меваси ишлатилади. Таркибида эфир мойи, самбунигрин ва рутин гликозидлари, С витамин, каротин, антоцианлар, ошловчи ва б. моддалар бор. Дамламаси терлатувчи, ўт ва сийдик ҳайдов- чи, буриштирувчи дори сифатида ва оғизни чайиш учун ишлатилади.
МАРИОН ҚАСДЛЛИГИ — қовуқ бўйин соҳаси- нинг торайиши (стенози); туғма ва орттирилган бўлиши мумкин. Асосан болаларда кузатилади. Белгилари: сийиш қийинлашади, қовуқда эса сийдик микдори ортиб, парадоксал ишурия пайдо бўлади.
МАРФАН СИНДРОМИ — бириктирувчи тўкима- нинг ривожланиш нуксони туфайли келиб чиқади- ган ва таянч-ҳаракат системасининг шикастлани- ши б-н кечадиган ирсий касаллик; бунда қўл-оёқларнинг ҳаддан ташқари узун, бармоқ ларнинг ўргимчаксимон бўлиши, кўз гавҳари- нинг нотўғри жойланиши, қон томирлариинг касалланиши ва б. кузатилади. Наслдан-наслга аутосом-доминант типда ўтади.
МАСҚУЛИНИЗАЦИЯ — Қ. Вирилизация. МАСҚУЛИНИЗМ — қ. Вирилизм.
МАССАЖ — тана ёки бирор органга даво ёки гигиеник мақсадда махсус усулда механик таъсир этиш. Тер чиқиши ва ёғ ажралишини кучайтира- ди, қон ва лимфа айланиши, моддалар алмашину- вини яхшилайди. Қўлда қилинади, баъзан асбоб- лар ишлатилади. Умумий ва маҳаллий М. бор. Асосий усуллари: силаш, укалаш, ийлаш ва коқиб қўйиш. С и л а ш М. нинг бошқа усулларини бошлашдан олдин ва тугаллаётганда кўлланила- ди. У қ а л а ш бирмунча тез бажарилади, бунда тери ва тери остидаги тўқималар турли йўна- лишда жойидан қўзғатилади ёки чўзилади. И й л а ш М. нинг мураккаб усули бўлиб, бунда
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
факат юза тўкималар эмас, балки чуқур жой- лашган мускуллар ҳам таъсирланади. Қокиб К ў й и ш ёки «вибрация» — танага тебра- нувчи (титрок) ҳаракат беришдан иборат, уни кўл ёки махсус М. аппаратлари ёрдамида бажарилади. М. нинг қуйидаги асосий турлари бор: спорт М. и, шифобахш, гигиеник М. ва косметика М. и. Шифобахш М. асосан таянч- ҳаракат аппарати, бўғим касалликлари ва шика- стларида, радикулит, контрактура ва б. да комплекс даволаш б-н бирга килинади. Юрак- томир касалликлари, нафас ва нерв системаси- нинг айрим касалликларида, моддалар алмаши- нуви бузилганда ҳам шифобахш М. кўлланилади. Спорт М. и спортга яроклиликни сақлаб қолиш, чарчоқни босиш, куч-кувватни тиклаш максадида қилинади. Гигиеник М. одатда жисмоний машк- лар, сув муолажалари, аксари эрталабки гимнас- тика б-н бирга олиб борилади. Хушбичим ва бардам бўлишга имкон беради. Косметика М. и — косметолог шифокор бажаради. Терининг очик жойлари (асосан юз-бўйин) ҳолатини яхшилаш, бошдаги сочларни мустаҳкамлаш ва косметика нуқсонларини йўкотиш мақсадида килинади. Булардан ташкари, юрак М. и (юрак тўхтаб колганда одамни тирилтириш усули) ҳам бўлиб, бунда юрак бир маромда бевосита (кўкрак қафаси очилиб бажариладиган операцияларда) ёки билвосита (кўкрак кафасини ёрмасдан би- ринчи ёрдам кўрсатишда) босилади.
МАСТИТ — сут безларининг яллиғланиши. Кўпинча туккандан кейин пайдо бўлади. Унинг ўткир ва сурункали, йиринг тўкиманинг каерида жойлашишига караб ареола ёнидаги, сут бези- нинг ичи ва оркасидаги хиллари бор. М. га сут бези сўрғичи терисининг ёрилиши, бола эмма- ганда безнинг сут юрувчи йўлларида сут тўхтаб колиб, қон айланишининг бузилиши, қон ёки лимфа томирлари оркали организмнинг бошқа жойидан инфекция ўтиши, қўшни орган ёки тўкималардаги яллиғланишнинг безга ҳам тар- қалиши сабаб бўлади. Эркакларда ҳам учрай- ди.
МАСТОДИНИЯ — сут безлари атрофида оғрик пайдо бўлиши. Еш аёлларда невроз касаллигида ва ҳайз кўришдан олдин кузатилади. МАСТОПАТИЯ — сут безлари касаллиги; бунда ички секреция безлари фаолияти бузилиб, сут безларининг тўкималари қалинлашади. М. да сут безларининг юқори кисмида, ҳар хил катталикда, ушлаганда қаттиқ уннайдиган оғриқли (баъзан оғриксиз) доначалар пайдо бўлади. Сут безлари- да кисталар ривожланиши б-н кечадиган к и - с т о з М. ҳамда сут безларида фиброз бирикти- рувчи тўкима пайдо бўлиши б-н юзага келадиган ф и б р о з М. фарқ қилинади.
МАСТОПТОЗ — сут безларининг ўз шаклини йўкотиши. М. да тўқималар эластик хусусияти- нинг камайиши натижасида сут безлари каттала- шиб, пастга осилиб тушади, кўпинча маҳаллий қон айланишининг бузилиши, сут йўлларининг кенгайиб кетиши б-н бирга кечади. МАСТОЦИТОЗ — сурункали касаллик; тери, лимфа тугунлари, кўмик, талок ва бошқа баъзи органларда лаброцитлар (семиз ҳужайралар) сонининг кўпайиши б-н ифодаланади. Асосан болаларда учрайди.
МАСТОЦИТОМА — тери ёки тери ости ёғ қава-
МЕДИАСТИНОТОМИЯ 123
тининг ҳужайраларидан иборат хавфсиз ўсма. МАСТЭКТОМИЯ — сут безини бутунлай кесиб олиб ташлаш. Сут бези ракида, мастит туфайли бир неча марта операция килиниб, без чандикла- ниб кетганда ҳам М. қўлланиши мумкин. МАТРИҚС — структура тузилишига эга бўлма- ган ҳужайра ёки унинг органоидлари асосини ташкил қилувчи майда донали, ярим суюк ёпишқоқ модда.
МАЦКЕВИЧ СИМПТОМИ — беморни қорнига ётқизиб, оёкларини тиззасидан галма-гал орқага букилганда соннинг олд кисмида оғрик пайдо бўлиши; сон нерви касаллигининг аломати. МЕГАКАРИОЦИТ — тромбоцитлар ҳосил бўла- диган тромбоцитопоэз ҳужайралари. Уларнинг ўртача диаметри 60 мкм. Ядроси 4—5 бўлакдан иборат бўлиб, бир-бирига туташган. Цитоплазма- сида жуда кўп майда азурофил доначалар бўлади. Бир М. цитоплазмаси парчаланиши натижасида тахминан 16 мингга яқин кон пластинкаси (тромбоцит) ҳосил бўлиши мумкин. МЕГАКОЛОН — йўғон ичак ёки унинг бир кисмининг кенг бўлиши. Ривожланиш нуксони ёки турли патологик жараёнлар окибатида юзага келади.
МЕГАЛОБЛАСТ — тромбоцитлар ҳосил бўлиши- да иштирок этувчи ҳужайралар; морфологик хусусиятларига кўра эмбрионал ҳужайраларга ўхшаш. Анча йирик (15—25 мкм) бўлиб, думалоқ ёки овалсимон шаклга эга.
МЕГАЛОДЕРМИЯ — туғма касаллик; унда те- рининг ҳийлагина кисми ўта дағаллашиб, баъзи жойлари жуда юпкалашиб кетади. МЕГАЛОПЛАЗИЯ — кандайдир бирор тўқима ёки органнинг нормадагига қараганда кўпрок ўсиб кетиши.
МЕГАЛОЦИТ — пуштнинг ривожланиш даврида магалобластик эритропоэз жараёнида пайдо бўладиган бирламчи йирик эритроцит. М. юмалоқ ва овалсимон, ядросиз, диаметри 10—12 мкм, цитоплазма, оксифил, баъзан полихроматофил бўлади.
МЕДИАСТИНИТ — кўкс оралиғи клетчаткаси- нинг яллиғланиши. Кўкрак қафасидаги баъзи органлар шикастланганда (мас., қизилўнгач тешилганда) ёки плевра, ўпка, оғиз бўшлиғи, бўйиндаги йирингли касалликларнинг асорати сифатида рўй беради.
МЕДИАСТИНОГРАФИЯ — кўкс оралиғидаги органларга тозаланган ҳаво ёки махсус контраст модда юбориб, улар ҳолати, шакли ва ка- салликлар натижасида юз берган турли ўзга- ришларни ўрганиш усули.
МЕДИАСТИНОСКОПИЯ — кўкс оралиғидаги органлар (асосан уларнинг лимфа тугунлари) ни махсус асбоб — медиастиноскоп б-н текшириш усули.
МЕД ИАСТИ НОТОМИЯ — кўкс оралиғи бўшлиғини очиш. Шу ораликда жойлашган органлар (юрак, аорта, қизилўнгач) да операция қилиш зарурати туғилганда ва ўша ерда абсиесс, киста пайдо бўлганда қилинади. Операцияда беморга интубацион наркоз бериб, тўш суягини узунасига ёки кўндалангига кесилади ёки кўкрак кафасини ўнг ёки чап томонидан очилади.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
124
МЕДИАТОРЛАР
МЕДИАТОРЛАР — нерв қўзғалишининг кимё- вий воситачилари. Организмда қўзғалиш жараё- нида нерв учларида ҳосил бўлиб, қўзғалишни нервдан ички аъзоларга ва бир нерв ҳужайраси- дан иккинчи ҳужайрага ўтказилишини таъмин- лайдиган биологик фаол моддалар. М. каторига ацетилхолин, дофамин, адреналин, норадреналин, серотонин, гистамин, симпатин ва б. киради. МЕДИОКАЛЬЦИНОЗ — артерия ўрта каватига, мас., атеросклерозда туз йигилиши. МЕДИЦИНА — К. Тиббиёт. МЕДУЛЛОБЛАСТОМА — эмбрионал ҳужайра- лар (медуллобластлар) дан ривожланадиган хавфли ўсма; бош мияда учрайди. Асосан ёш болалар ва ўсмирларда кузатилади. МЕЗААОРТИТ — аорта девори ўрта мускул каватининг яллиғланиши. Аорта кенгайиб, анев- ризмнинг ривожланнши б-н ифодаланади. Ревма- тизм касаллигида учрайдиган сурункали М. ҳам- да захм касаллигида рўй берадиган М. фарк килинади. .
МЕЗАДЕНИТ — ичактутқич лимфа тугунлари- нинг яллиғланиши. Кўпинча сил касаллиги окиба- тида юзага келади. Уткир ва сурункали М. фарк- ланади. У т к и р М. тез ривожланади, кориннинг ўнг томонида, киндик атрофида оғрик кузатилади, беморнинг ҳарорати кўтарилади. Сурукали М сил касаллиги кўринишида узоқ давом этади. Қорин атрофида оғриқ бўлади, баъзан ич қотади ёки ич кетади.
МЕЗАТОН (син.: адрианол, алмефрин, деризен ва б.) — синтетик адреномиметик препарат; альфа- адренорецепторларни стимуллаш хоссасига эга; у қон босимини оширадиган норадреналин ва адреналиндан кучсиз, лекин таъсири уларникига нисбатан узокрок давом этади. Коллапс ва ги- потензияда кон босимини ошириш, тумовда эса бу- рундан сув оқишини тўхтатиш учун ишлатилади МЕЗЕНТЕРИТ — ичактуткичнинг яллиғлани- ши.
МЕЗЕНХИМА — эмбрионал бириктирувчи тўки- ма. Кўп ўсимтали юлдузсимон ҳужайралар ҳосил килиб жойлашади. М. турли хил эмбрион варақ- ларидаги ҳужайралар ҳисобига юзага келади. М. дан бириктирувчи тўқиманинг ўзи, қон томирлар, асосий мускуллар, висцерал парда, скелет, пигмент ҳужайралари ва терининг бир кисми ҳосил бўлади.
МЕЗОДЕРМА — эмбрионнинг ўрта варағи. М. эктодерма ва энтодерма оралиғида жойлаша- ди. Ундан суяклар, мускуллар, висцерал ва париетал вараклар, жинсий ва ажратиш аъзолари ва б. пайдо бўлади.
МЕЗОИЛЕИТ — ёнбош ичактуткичнинг яллиғла- ниши; белгилари энтерит ёки колитта ўхшаш. Ингичка ичакнинг кисман бекилиб колиши каби асоратлар колдиради.
МЕЗОТЕЛИЙ — тананинг иккиламчи бўшлиғи ёки целом бўшлиғи ҳосил килувчи мсзодсрманинг ҳосиласи. М. сероз пардалар — плевра варакла- рини, корин пардасининг париетал ва висцерал варакларини, юрак олди ҳалтаси деворларинп коплаб туради.
МЕЗОТЕЛ ИОМА — плевра, корин пардаси, баъ- зан перикард ва тухумдондаги мезотелиал ҳужай-
ралардан ривожланадиган ўсма. Диффуз шакли хавфли кечиши ва кўшни органларга метастаз бериши б-н фарқланади.
МЕЗОТИМПАНИТ — ўрта кулок шиллнк парда- сининг йирингли сурункали яллиғланиши. Бунда кулоқ пардасининг ўртасида бўладиган тешнк аслида битмай, вақти-вақти б-н йиринг окиб туради, баъзан эт ўсиб кетиши натижасида эшитиш кобилияти пасади.
МЕЗОФАРИ НГИТ — ҳалқумнинг оғиз қисми шиллиқ қаватининг ўткир ёки сурункали яллиғла- нишн.
МЕЗОФАРИНГОСКОПИЯ — тилни кошиқча б-н босиб туриб, ҳалқумнинг оғиз қисмини кўздан кечириш ва текшириш усули.
МЕиБОМИИТ — кўз ковоғининг тоғайи ичидаги майда Мейбомий безчаларининг яллнғланиши. Бунда юкори ковок териси ёки шиллик пардаси ўртасида чегараланган ва кизарган шиш пайдо бўлиб, жуда каттик оғрийди. Кейинчалик бир оз юмшаб, сарғайсада, ўз-ўзидан ёрилмайди, шу- нинг учун уни кесиб очиб, йирингни чикариб юборилгандагина оғриқ қолиши мумкин.
МЕЙОЗ — ҳужайранинг бўлиниш усули. Бунда киз ҳужайралардаги хромосомалар сони камаяди (редукцияланади). М. жинсий ҳужайралар ҳосил бўлиши (гаметогенез) да асосий звено. М. жараё- нида бир диплоид ҳужайра (таркибида 2 тўплам ҳромосомалар мавжуд) 2 марта кетма-кет бўлин- гач хромосомалар тўплами биттадан бўлган 4 гаплоид жинсий ҳужайрани ҳосил қилади. Оталик ва оналик жинснй ҳужайралари кўшнлга- нидан кейин хромосомаларнинг диплоид тўплами тикланади.
МЕЛАНЕМИЯ — конда меланин бўлиши; асосан меланомада кузатилади.
МЕЛАНИНЛАР — индол хинонларнинг юкори молекуляр аморф полимерлари; тери, соч, кўз тўр пардасида бўлиб, шу тўкималар рангини беради- ган кора пигмент. М. меланосом деб аталадиган ҳужайраларда аминокислота — тирозиндан син- тезланади. Қуёш нури М. синтезини кучайтиради. М. гавда юзасини ортикча ультрабинафша нурлар таъсиридан саклайди. М. синтезланишида диокси- фенилаланин (ДОФА) тирозиназа ферменти таъсирида оксидланади. Бу ферментнинг ирсий етишмаслигида М. синтез килинмай, одамнинг териси, кўзи ва сочида пигмент мутлако йўколнб, альбинизм ҳолати келиб чикади. МЕЛАНОДЕРМИЯ — терида меланин пигменти- нинг ҳаддан зиёд кўп тўпланиши. МЕЛАНОДОНТИЯ — тнш чириши туфайли ке- сувчи ва қозиқ тишлар (кўпинча пастки жағда) устки каватининг корамтир кўриниши. МЕЛАНОЗ — орган ва тўқималарда меланин пигментининг жуда кўп тўпланиши.
МЕЛАНОМА — асосан терн, баъзан кўз тўр пардаси, мия, шиллик каватлардаги хавфли ўсма; кора пигментлар — меланинларни ишлаб чиқара- диган ҳужайралар (одатда туғма доғлар) дан пайдо бўлади. Пигментли ва пигментсиз М. фарк килинади. М. лар метастаз ва рецидив беришга мойил.
МЕЛАНОНИХИЯ — тирноқларда меланин пиг- ментининг тўпланиши (мас., ҳомиладорлик, канд касаллигида).
МЕЛАНОЦИТ — эпителиал ҳужайра. Эпидер- миснинг базал каватида жойлашган. Тери пиг-
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
менти — меланинни синтез килади. М. ўсимтала- ри ва ҳужайра танасида кўпгина меланин доначалари жойлашади.
МЕЛАНОЦИТ СТИМУЛЛОВЧИ ГОРМОНЛАР,
а-МСГ, Р-МСГ — гипофизнинг оралик бўлагида синтез килинадиган полипептид гормонлар. Совуқ конли ҳайвонларда а-МСГ ва р-МСГ терида меланофорлар томонидан меланин синтезланиши- га бевосита таъсир этади. М. с. г. меланофорлар ёйилишини ва шу тарика терининг корайишини таъминлайди. Одам конида жуда кам микдор- да М. с. г. бўлади.
МЕЛАТОНИН — эпифиз безида ишлаб чикари- ладиган биологик амин, гормон. М. ёш орган- ризмда жинсий безлар функциясини, катталарда гонадотропинлар таъсирини сусайтиради. Еруғлик М. синтезини камайтиради, қоронғуда унинг синтези зўраяди. .
МЕЛОПЛАСТИКА — ёнокдаги нуксон (дефект) ни пластик йўл б-н тиклаш.
МЕМБРАНА — махсус тузилишга эга бўлган биологик тузилма. Ҳужайралар (плазма- тик М.) ва ҳужайра ичидаги органоидлар (ядролар, митохондриялар ва б.) юзасини қоплаб туради. М. маълум тартибда жойлашган липид, оксил ва сув молекулаларидан иборат. У модда- лар алмашинуви (метаболизм) ни бошкаради ва ҳужайраларни ташки муҳитдан ажратиб (чегара- лаб) туради.
. МЕНАРХЕ — киз боланинг илк бор ҳайз кўриши;
* одатда 12—14 ёшларга тўғри келади. Ҳайзнинг ундан олдин ё кейин бўлиши бирор иллат туфайли рўй беради.
МЕНДЕЛИЗМ — ирсият қонуниятлари тўғриси- даги таълимот; генетиканинг фан сифатида вужудга келишига асос бўлган. М. нинг пайдо бўлишини 1900 йили Г. Менделнинг «Усимлик дурагайларига оид тажрибалар» ҳакидаги уну- тилган асари (1866) нинг топилиши ва тўгрилиги исботланиши б-п Ооғлайдилар. М. ирсий омиллар- нинг корпускуляр, дискрет табиатга эгалигини, уларнинг наслдан-наслга ўтиши статистик кону- ниятлар заминида содир бўлишини исботлаб, биология фанида муҳим роль ўйнади.
МЕНДЕЛЬ ҚОНУНЛАРИ — ирсий омилларнинг наслдан-наслга ўтиши қонунлари. 1865 йил- да Г. Мендель томонидан таърифланган. Бу қонунлар: 1) бўғин дурагайларининг бир хиллик конуни; 2) дурагайларнинг 2-бўғиндан бошлаб ажралиш конуни; 3) белгиларнинг мустакил таксимланиш конуни. М. к. ирсиятнинг хромосома назарияси асосида тўла тасдиқланди ва изоҳлаб берилди.
МЕНИНГИОМА, арахноидэндотелио- м а — бош ва орқа мия пардаларидан ўсиб чикадиган хавфсиз ўсма; одатда хавфсиз бўлса ҳам, хавфли ўсмага айланиб кетиши мумкин. Барча ёшдаги кишиларда учрайди.
МЕНИНГИТ — бош ва орка мия пардасининг ўткир инфекцион яллиғланиши; кокклар (ме- нингококк, пневмококк, стрептококк), сил ва ич терлама таёкчалари, шунингдек фильтрланувчи вируслар кўзгатади. Касалликда 1—5 кунлик яширин даврдан сўнг ҳарорат 38—39° гача кўтарилиб, беморнинг боши каттиқ оғрийди, кўнгли айниб, тез-тез қайт қилади, бетоқат бўлиб, бўйин мускуллари тортишади (котиб қолади), оғриқ зўридан бошини олдинга энгаштира олмай-
МЕНЬЕР 125
ди, эс-ҳуши кирар-чиқар бўлиб туради, ташки таъсиротларни: кучли ёруғ, каттик шовқин-
суронларни кўтара олмайди, баъзан талваса тутиши ҳам мумкин.
МЕНИНГОКОКК ИНФЕКЦИЯСИ — мия парда- лари (пўстлоғи) нинг шарсимон бактериялар — менингококклар кўзғатадиган ўткир юкумли касаллиги; айни бир вактда бош ва орка мия пардаларининг яллиғланиши (менингомиелит) ёки бу пардалар зарарланмасдан туриб сепсис пайдо бўлиши, юракнинг ички пардаси, бурун, ҳалкум ва б. органлар шиллиқ пардасининг ҳам яллиғланиши (назофарингит) каби чуда оғир асоратлар колдириб кечиши мумкин. МЕНИНГОЛ ИЗИС — мия пардалари б-н кўшни тўкималар орасида пайдо бўлган чандикларни кесиб олиб ташлаш.
МЕНИНГОРАДИКУЛИТ — орқа мия пардаси б-н нерв илдизчаларидан бир нечтасининг бирга- ликда яллиғланиши. Бунда умумий оғрикдан ташкари бел оғриғи, оёкда сезгининг турлича ўзгариши кузатилади, мас., оёк увишади, ҳеч нарса сезмайди ёки аксинча ўта сезувчан бўлиб колади. Пай рефлекслари баъзан кучайиб кетиши ва менингитга оид кўпгина белгилар намоён бўлиши мумкин.
МЕНИНГОЭНЦЕФАЛИТ — бош мия ва унинг пардасининг биргаликда яллиғланиши. Беморда каттик оғрикдан ташкари, оёқ-кўлда фалажлик ва унга алоқадор барча белгилар намоён бўлади (яна к. Менингит). _
МЕНИСК — тизза бўғими юзалари орасида жой- лашган ярим ой шаклидаги жуфт: ички (медиал) ва ташқи (латерал) тоғайлар. М. бўғим юзалари- нинг бир-бирига тегиб турадиган юзасини кенгай- тиради, яъни бўгимнинг мустаҳкамлигини оши- ради. У амортизаторлик вазифасини ҳам бажара- ди.
МЕНИСКЭКТОМИЯ — шикастланиб узилган ме- нискни жарроҳлик йўли б-н кесиб олиб ташлаш. Бунда шикастланган кисм териси тизза косасига параллел равишда ва ундан 0,5 см узоқликда кесилади, бўғимни очиб, узилган тоғайни топиб бутунлай кесиб олиб ташланади. МЕНОМЕТРОРРАГИЯ ҳайз вактида одатда гидан кўп ва узокрок кон кетиши. Бачадоннинг бир канча касалликлари (бачадон фибромиомаси, раки ва б.) аломатидир.
МЕНОПАУЗА — аёлларда ҳайз кўришнинг тўхташи. Кўпроқ 45— 50 ёшларда кузатилади. МЕНОРРАГИЯ — ҳайз конининг кўп ва бир неча кун (5 кундан ортиқ) келиши.
МЕНОФОБИЯ — мияга ўрнашиб колган қўркув ҳолати; ҳайз кўриш ва у б-н боғлик бўлган ноҳуш сезгилар (мас., оғрик) дан қўркиш.
МЕНЬЕР ҚАСАЛЛ ИГИ — ички кулок касаллик- ларидан бири; бунда эндолимфа суюклиги кўпа- йиб ички қулоқ босими ошади ва Меньер синдроми пайдо бўлади: кўз соққалари бежо ҳаракат
килиб, мувозанат йўқолади, кулок шанғиллайди, эшитиш фаолияти бузилиб, аста-секин карликка олиб боради.
МЕНЬЕР СИНДРОМИ — вестибуляр нерв ядро си ва толалари фаолиятининг бузилиши натижа- сида вақти-вақти б-н тўсатдан бош айланиш
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
126
МЕРҚАПТАНЛАР
ҳуружи; бунда кўпинча бемор йиқилиб тушади. Унинг кўнгли айниб, кайт килади, кулоғи шанғил- лайди, вегетатив бузилишлар, нистагм намоён бўлади; ички кулоқнинг рецептор аппарати зарарланганда кузатилади.
МЕРҚАПТАНЛАР — углерод атомида — 5Н (меркапто-, -тиол, -сульфгидрил) туркуми бўлган органик бирикмалар синфи. 5Н-туркум оқсиллар, тиолкофакторлар (мас., глутатион, липоат кисло- та) да мавжуд. Улар ўсимлик ва ҳайвонлар метаболизмида ҳосил бўлади. М. жуда кам микдорда овкат моддаларида ҳам учрайди. МЬРОЛОГИЯ — одам морфологиясининг бир бўлими. Антропологияда мурда материаллари асосида орган ва тўкималар тузилишини ўрга- ниш.
МЕТАБОЛИЗМ — моддалар алмашинуви, хусу- сан ҳужайрада оралик модда алмашинуви. МЕТАБОЛИТ — метаболизм жараёрида ҳосил бўладиган ёки қатнашадиган оралик маҳсулотлар (субстрат). Биополимерлар М. каторига кирмай- ди, уларнинг олд моддалари ва парчаланиш маҳсулотлари, ферментлар ҳосил киладиган ва улар таъсирида алмашинадиган барча кичик молекулалар ҳакикий М. дир. МЕТАЛЛОПРОТЕИДЛАР — таркибида комп- лекс металл бирикмалари бўлган мураккаб оксиллар. Металлоферментларда металл функцио- нал компонент сифатида бўлади. Металл ташувчи М. (мас., қон оқсиллари — трансферрин ва церулоплазмин), металл сакловчи эҳтиёт оқсиллар (ферритин) да металл кайталама комплекс ҳолида ёки доимо боғланган бўлади. М. га темир тутувчи цитохромлар, нафас олиш пигментлари (гемоглобин) ва ферментлар (ката- лаза) киради.
МЕТАЛЛОФОБИЯ — мияга ўрнашиб колган қўркув ҳолати; турли хил металлар ва улардан ясалган буюмлардан қўркиш.
МЕТАПЛАЗМА — ҳужайра цитоплазмасида жойлашган моддалар (крахмал доначалари, ёғ томчилари) нинг умумий номи.
МЕТАСТАЗ — иккиламчи патологик манба; ка- саллик қўзғатувчиси (ўсма ҳужайралари, микро- организмлар) нинг бошланғич ўчоқдан орга- низмдаги бошқа органларга кон ёки лимфа окими б-н ўтиши натижасида ҳосил бўлади. Ҳозирги тушунча бўйича одатда «М.» сўзи хавфли ўсма ҳужайралари тарқалишини ифодалайди. МЕТАФАЗА — ҳужайра бўлинишининг иккинчи босқичи (профазадан кейинги); бунда хромосома- лар бўлиниш калаваси экваториал текислиги бўйлаб жойлашади.
МЕТАФИЗ — найсимон узун суякларнинг учи б-н танаси орасидаги кисмя. Эпифизар тоғайга ёпишиб туради.
МЕТАФИЗИТ — найсимон суяк метафиз соҳаси- нинг яллиғланиши. Бунда тўқималар деструктив (емирилиш) ёки склеротик (жипслашиш) ўзга- риб, суяк уст пардасининг яллиғланиши б-н бирга ўтади.
МЕТГЕМОГЛОБИН — оксидланган гемоглобин; бунда кислород гемоглобин таркибидаги темир б-н мустаҳкам бирикиб, ўзидаги кислородни тўқималарга ажратиб чикара олмайди. Киши
нитратлар, анилин бўёқлари б-н заҳарланганда организмда шундай гемоглобин ҳосил бўлиб, кислородга ёлчимаслик ҳолати юзага келади. МЕТГЕМОГЛ ОБИНЕМИЯ — қонда метгемогло- бин миқдорининг кўпайиб кетиши. МЕТГЕМОГЛОБИНУРИЯ — сийдикда метге- моглобин бўлиши.
МЕТЕОПАТИЯ — одатдаги иқлим шароитида об-ҳавонинг ўзгариши натижасида организм умумий ҳолатининг ҳам ўзгариши. МЕТЕОПАТОЛОГИЯ — климатопатологиянинг бир бўлими. Метеопатия ва метеопатик жара- ёнларни ўрганиб, метеопрофилактик усулларни ишлаб чикади.
МЕТЕОРИЗМ, ич дам бўлиши — ичакда кўп ел тўпланиши натижасида қориннинг та- ранглашиши. Газ ҳосил қиладиган овқат маҳсу- лотлари (қора нон, дуккаклилар, сабзавотлар), пиво ва б. ни кўп истеъмол килиш натижасида ҳосил бўладиган алиментар М.; ичак ҳаракат фаолиятининг бузилиши б-н боғлиқ бўлган д и - н а м и к М.; ичак ўтказувчанлигининг бузилиши туфайли юзага келадиган м е х а н и к М.; истерия- да кузатиладиган психоген М. ва б. фарқ қилинади.
МЕТИЛ СПИРТИ, метинол, ёғоч спир- т и — энг содда бир углеродли алкоголь; ёгочни қуруқ ҳайдаш йўли б-н олинади. Кучли заҳарли суюқлиқ, асосан нерв системасига таъсир этади. Лабораторияларда кўп ишлатилади.
МЕТИЛЕН КЎКИ — сунъий бўёқ; микробларга карши таъсирга эга. Тиббиётда спиртдаги 1—3 % ли эритмаси сиртга кўлланади. МЕТИЛТЕСТОСТЕРОН — синтетик андроген; кучли биологик таъсирга эга. Гипогенитализм, гормонал импотенцияни даволаш учун ишлатила- ДИ.
Do'stlaringiz bilan baham: |