ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
533
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
битирувчиларда масофавий таълимга оид кўникмалар ўз-ўзидан шаклланади. Шунингдек,
ушбу тажрибани таълим муассасалари раҳбар ва педагог мутахассислари малакасини
ошириш тизимига ҳам татбиқ қилиш ниҳоятда долзарб вазифа саналади.
2020 йил март ойида глобал пандемия муносабати билан Ўзбекистондаги ОТМларда
(аслида, бутун дунёда, фарқи шундаки, Ўзбекистон олий таълим тизимида масофавий таълим
илк бор қўлланилмоқда) масофавий ўқитишга ўтилиши тизимда масофавий таълимнинг
аҳамиятини синовдан ўтказиб олиш имконини тақдим этганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
ОТМларда Zoom видеоконференция тармоғидан фойдаланган ҳолда маърузалар ташкил
қилинмоқда, талабалар таълимни муқобил тартибда давом эттирмоқдалар. Бироқ
мамлакатимизнинг турли ҳудудларида Интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти
турлича эканлигини инобатга олган ҳолда ТВ-дарсларга ҳам урғу берилмоқда, бу ҳам
масофавий таълим тажрибасининг ўзлаштирилишини англатади. Хўш, ОТМларда
қўлланилаётган видеоконференция тармоғи билан Google Classroom масофавий таълим
платформасини таққослаш мумкинми? Бизнингча, мумкин эмас.
Биринчидан,
Google
Classroom
масофавий
таълим
платформаси
Zoom
видеоконференция тармоғидан фарқли равишда онлайн видеоконференция, яъни реал вақт
режимидаги жонли мулоқотни тақдим этмайди.
Иккинчидан, Zoom видеоконференция тармоғидан фойдаланган ҳолда онлайн журнал
юритиш имконияти мавжуд эмас (бунга механик аралашув талаб қилинади), Google
Classroom масофавий таълим платформасида буни бемалол амалга ошириш мумкин.
Учинчидан, Zoom видеоконференция тармоғидан фойдаланиш юқори Интернет
тезлиги ва реал вақт режимида онлайн мулоқотга тайёр бўлишни талаб қилади. Google
Classroom масофавий таълим платформасида эса ҳафталик топшириқларни белгилаб қўйган
ўқитувчи ҳафта якунида тизимга кирган ҳолда ўқувчи (талаба)ларнинг иштироки,
топшириқларни қай даражада бажарганлигини назорат қилиши, баҳолаши мумкин (Онлайн
тест топшириқлари сингари вазифаларда баҳолаш ҳам талаб этилмайди, чунки талаба ўз
баҳосини топшириқни якунлаши билан баҳосини билиб олиши мумкин).
Zoom видеоконференция тармоғидан фойдаланганда эса бунинг имкони йўқ. Google
Classroom масофавий таълим платформасидан фойдаланган ўқитувчи ҳам, ўқувчи (талаба)
ҳам ўзига қулай вақтда (албатта, дедлайн, яъни топшириқни бажариш муддатига қадар)
тизимга кириб, ўзига тегишли вазифани бажараверади. Иқтисод қилинган вақтини эса, бошқа
фойдали юмушга, масалан, ҳунар ўрганиш, китоб ўқиш, чет тилларини, дастурлаш
тилларини ўрганиш, ўз устида ишлаш каби машғулотларга сарфлаши мумкин.
Google Classroom масофавий таълим платформаси тўғридан-тўғри бўлмаса-да,
таълимга оид видеоматериалларни билвосита тақдим этиш имкониятига эга. Бунинг учун
таълимга оид видеоматериалларни TAS-IX ҳудудидаги бирор ресурсга жойлаган ҳолда
ҳаволани платформа топшириқлари базасига илова қилиш кифоя – ҳаттоки паст тезликдаги
Интернет билан ҳам бундай видеоматериалларни томоша қилиш ва тегишли билим ва малака
орттириш мумкин (айни пайтда MOVER ҳостинг сайти энг мақбул TAS-IX манба
саналади).[5]
Do'stlaringiz bilan baham: |