Таянч сўзлар:
“Lost generation”, мафкуравий кураш, тарбия, баркамоллик, таълим
тизими, услуб.
Аннотация:
В данной статье рассматриваются различные ситуации, возникающие в
современную эпоху глобализации, их влияние на воспитание молодежи, гармония
образования и воспитания и мнения о педагогической ответственности.
Ключевые слова:
«Потерянное поколение», идеологическая борьба, воспитание,
совершенство, система образования, методика.
Annotation:
This article discusses various situations that arise in the modern era of
globalization, their impact on youth education, the harmony of education and upbringing, and
opinions on pedagogical responsibility.
Keywords:
“The Lost Generation”, ideological struggle, upbringing, perfection, education
system, methodology
XX асрнинг охири – XXI асрнинг бошлари ўзгаришларга бой, яъни, йирик
империянинг парчаланиши, мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши, саноат ишлаб
чиқариши кўп жиҳатдан трансмиллий корпорациялар назорати остида амалга ошиши,
инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг кучайиши, одамлар онгида
демократик тафаккурнинг шаклланиб бориши, замонавий ахборот технологиялари
тараққиёти туфайли ҳар қандай янги ахборот сайёрамизнинг истаган жойига яшин
тезлигида тарқалаётган давр бўлиб ҳисобланади.
Жаҳонда юз бераётган ғоявий ва мафкуравий жараёнларнинг тарихий илдизи,
фалсафий асосларига назар ташлаб, уларнинг асл мақсад-муддаоларини билиб олиш, шунга
мувофиқ тарзда кучли ғоявий ва мафкуравий сиёсат юритишни тақозо этади. Чунки, дунёда
«бой берилган авлод» – «Lost generation»
ибораси пайдо бўлди. Ушбу ибора кўпроқ Европа
мамлакатлари учун тегишли бўлсада, бугунги глобаллашув даврида ахборот технологиялари
кучайган бир пайтда ёшларимизни бундай иборадан узоқ қилиш учун ҳаракат қилиш лозим.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият –
енгилмас куч” номли асарида ёшларимиз бизнинг нафақат ишончимиз ва келажагимиз, балки
бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи эканлиги, ҳал қилувчи куч эса енгилмас,
юксак маънавиятли шахс тимсолида намоён бўлишини ҳар жиҳатдан асослаб берган бўлса,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Сайёрамизнинг эртанги куни,
Ингл. «Lost generation» – беқарорлик, депрессия шароитида туғилган, худбин, лоқайд, жамиятга фойдаси тегмайдиган,
шафқатсиз, аламзада, ичкиликбозликка берилган, жиноий ишларга қўл урган, қўлидан иш келмайдиган, ахлоқсиз
одамлар тоифаси. Французча: génération perdue
Do'stlaringiz bilan baham: |