ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
536
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ”
1
, – дея
таъкидлади.
Таълим-тарбия соҳасидаги фаолиятни замон талаблари асосида такомиллаштириш
зарурлигига эътибор қаратилиб, Ўзбекистон Президенти томонидан 2017 йил 27 июлда
“Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва
тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-
сонли, 2017 йил 28 июлда “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани
ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли қарорлари қабул
қилинди. Ушбу қонунлар, қарор ва фармойишларни қабул қилиш, амалга оширишдан мақсад
– мустақиллик йилларида мамлакатимизда жамият ҳаётининг маънавий-маърифий
асосларини мустаҳкамлаш, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини
ҳаётга жорий этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанимиз тақдири ва
келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, ёт ғояларга қарши мафкуравий
иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган тарғибот тизимини шакллантиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев
томонидан ёшларнинг таълим-тарбия олиши, маънавий-маърифий камолот масалалари ва
ҳақиқий қадриятларни шакллантириш жараёнларига тўхталиб, шундай ғоя илгари
сурилмоқда: “... Фарзандларимиз қобилиятини рўёбга чиқаришга болаликдан эътибор бериб,
уларнинг камолоти учун барча имкониятларимизни сафарбар этсак, юртимиздан яна кўплаб
берунийлар, ибн синолар, улуғбеклар етишиб чиқади. Мен бунга ишонаман”
2.
, – дея фикр
юритиб, ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, ва таълим соҳаси вакилларини
ёшларнинг таълим-тарбиясига эътибор қаратишларини таъкидлади.
Мафкуравий кураш тобора мураккаблашиб бораётган, унинг янги усуллари ўйлаб
топилаётган ҳозирги кунда маънавий-мафкуравий таҳдид ва таъсирларга фақат кучли ғоя,
ўзликни англаш, соғлом мафкурагина қарши тура олиши мумкин. Бу эса бугунги таҳликали
давр миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини тинимсиз
ошириб боришни талаб қилмоқда.
Бунинг учун эса Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирликлари, Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалар тизимида педагоглар
ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлари учун махсус ўқув-тренинг
курси дастурлари тайёрланиб, уларни мунтазам ўқитиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Бундан
ташқари уларга берилаётган ахборотлар тезкор янгилаб борилиши, замонавий ахборот
технологиялари асосида педагогик методлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши,
мазкур ўқув-тренинг асосида соҳаларда тренерлар тайёрланиши ва улар орқали қамров
доирасининг кенгайтириб борилиши зарур.
Бу метод ёрдамида ёшларда маънавий ва мафкуравий таҳдидларга қарши огоҳлик
ҳамда мафкуравий иммунитет шакллантирилади, ёшларни мустақил фикрловчи, ҳаётга
қатъий эътиқод ва қарашлар руҳида тарбиялашга, уларда дахлдорлик туйғуси янада
ривожлантирилишига хизмат қилади. Президент Ш.Мирзиёев буни шундай изоҳлайди:
“Дунё шиддат билан ўзгариб, барқарорлик ва халқларнинг мустаҳкам ривожланишига раҳна
солаётган турли янги таҳдид ва хавфлар пайдо бўлаётган бугунги кунда маънавият ва
маърифатга, ахлоқий тарбия, ёшларнинг билим олиш, камолга етишга интилишига эътибор
қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Айнан таълим ва маърифат башарият
фаровонлигининг асосий омилларидан ҳисобланади, инсонларни эзгуликка даъват этади,
саховатли, сабр-қаноатли бўлишга ундайди.”.
3,21-Б.
Ўзбекистонда демократик давлат барпо этишда жаҳон халқларининг тарихий
тажрибалари, халқимизнинг бой ва қадимий мероси ҳамда шарқона турмуш тарзининг ўзига
хос жиҳатлари, шунингдек, баркамол инсонни тарбиялаш билан боғлиқ илмий-фалсафий
қарашлар ва амалий тажрибаларга таянмоқда. «Миллий истиқлол мафкураси баркамол
Do'stlaringiz bilan baham: |