531 ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ турли платформалар орқали масофавий ҳамда онлайн таълим материаллари яратилмоқда
ҳамда ўқувчилар эътиборига ҳавола этилмоқда.
“Google Classroom” дастури масофавий таълим воситалари орасида ўзига хос
мавқеъга эгалиги билан ажралиб туради. Бунинг биринчи сабаби унинг глобал миқёсдаги
мақоми билан белгиланади (Гап “Google” компанияси маҳсулотларининг дунё миқёсида
ниҳоят даражада оммалашганлиги ҳақида кетмоқда).
Иккинчидан, мазкур платформа 2014 йилда “G Suite for Education” (G ўқитиш тўплами)
дастури доирасида муомалага киритилган бўлиб, ўз ичига бир қатор илова-дастурларни
қамраб олади:
1.
Google Drive – ўқув материаллари сақлаш учун булут технологияси негизидаги
маълумотлар омбори (15 Гб ҳажмгача бепул);
2.
Google Docs – онлайн ҳужжатлар яратиш ва улар билан ишлашга мўлжалланган ёрдамчи
илова;
3.
Google Sheets – онлайн жадваллар яратиш ва улар билан ишлашга мўлжалланган ёрдамчи
илова;
4.
Google Slides – онлайн тақдимотлар яратиш ва улар билан ишлашга мўлжалланган
ёрдамчи илова;
5.
Gmail – ўзаро мулоқот қилишга мўлжалланган хавфсиз электрон почта хизмати;
6.
Google Calendar – машғулотлар ва бошқа масалаларни режалаштириш учун тақвим
(умумий ёки синфлар кесимидаги машғулотлар жадвали ҳафталик тақвимда акс этиб
туради).[3]
Платформадан фойдаланишнинг ўзига яраша афзалликлари қуйидагича:
-
Экологик самарадорлиги (қоғоз сарфининг нолга тенглиги);
-
Платформадан танловга кўра Интернет тармоғига уланган компьютер ёки мобил қурилма
ёрдамида фойдаланиш;
-
Шу турдаги бошқа масофавий таълим платфойрмаларига нисбатан интерфейсининг
соддалиги (энг муҳими, рекламадан ҳоли эканлиги)
-
Машғулотлар контентини олдиндан яратиш ва уларнинг ўтказилиш муддатини дарс
жадвалидан келиб чиққан ҳолда ёки эркин белгилаш;
-
Машғулотларда турли форматдаги ўқув (электрон дарслик, қўшимча адабиёт,
иллюстрациялар, аудио ва видео) материаллардан фойдалана олиш;
-
Ўқувчилар учун интерактив амалий топшириқлар яратиш имкониятининг мавжудлиги
(чунончи, онлайн тест топшириқлари);
-
Ўқувчилар томонидан бажарилган топшириқларни текшириш ҳамда тегишлича баҳолаш
функциясининг мавжудлиги ва ҳоказо.
Платформада ишлаш учун ўқитувчидан қуйидаги босқичларни кетма-кетликда
бажариш талаб қилинади:
1)
Google тизимида рўйхатдан ўтиш (содда қилиб айтганда, Google ҳисобга эга бўлиш
назарда тутилмоқда);
2)
Google Chrome браузери манзил сатри орқали www.classroom.google.com веб-манзилига
ўтиш;
3)
“+” белгиси устига босган ҳолда