ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
529
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
босқичларидаги ислоҳатларни амалга оширилганлиги билан изоҳланади. Мазкур давлат
таълим тизимида ўз таркибига мактабгача таълим, бошланғич таълим, тўлиқсиз таълим,ўрта
таълим, университет босқичларини қамраб олган. Хитой аҳолиси давлат томонидан
”Мажбурий таълим” тўғрисидаги қонунига мувофиқ, тўққиз йиллик таълим давлат
томонидан мажбурий ҳисобланади.
Ўқув жараёнига замонавий ахборот технологиялари ва инновацион педагогик
технологиялари амалиётга татбиқ қилинган. Бугунги кунда таълим босқичларига мактабгача,
бошланғич, тўлиқсиз ўрта,тўлиқ ўрта касбий ва махсус, университет ва аспирантура
тизимларидан ташкил топган бўлиб,биргина бошланғич таълим тизимига қабул қилинган
ўқувчилар 6 ёшдан бошланиб, ўқув жараёни 6 йилни ташкил этади. Бошланғич таълимда
ўқитиладиган фанларга хитой тили, математика, табиий фанлар, мусиқа, чет тиллар (асосан
инглиз тили), маънавий тарбия, жисмоний тарбия каби фанлар тизимли равишда педагог
ходимлар томонидан ўқитилади.
Жаҳон таълим тизимидаги ривожланиш босқичи Жанубий Корея давлатида ҳам
шаклланган бўлиб, ислоҳатларнинг заминида бошланғич таълим тизими эканлиги билан
характерланади.Бошланғич таълимнинг дастлабки босқичи биринчи уч йиллик, ўрта мактаб
ва мажбурий таълимдан иборат бўлиб,умумтаълим мактаблари 12 та синфлар кесимида
ташкил этилган.Дастлабки бошланғич билимлар 3-6 ёшда берилиб, 6 ёшдан сўнг бошланғич
синфга қабул қилинади. Бошланғич мактаб таркибига 1-6 синфлар жалб қилинган
бўлиб,ўқувчилар ёши 6-12 ёш таркибини ташкил этади. Кичик ёшдаги ўқувчиларга 9 тагача
фан машғулотлари битта ўқитувчи томонидан ўқитилиб, асосий ўқитиладиган фанларга
асосий урф-одатлар ва маданият, корейс ва инглиз тили, математика ва бир қатор ижтимоий
фанлар бошланғич синф ўқитувчилари томонидан ўқитилади.
Ўрта мактаб босқичида 7-9 синфлардаги ўқувчилар ўспиринлик давридаги 13-15
ёшдаги ўқувчилардан иборат бўлиб,бошланғич синф фанлардан ташқари тарих,жисмоний
тарбия, аҳлоқшунослик,компютер саводхони гуманитар фан ўқитувчилари томонидан олиб
борилади. Агарда оила вакиллари фарзандини ўқишини давом эттириш мақсади бўлса,у
ҳолда ўрта мактабнинг юқори босқич ҳисобланган 10-12 синфларда ўқишлари мумкин.
Юқори босқичдаги ўқишни давомийлигида техник ва табиий фанлар, илғор хорижий тил,
санъат тарихи каби фанлар ўқитилиб, айрим мутахассисликларга эга бўлишлари ҳам мумкин.
Жанубий
Кореяда бошланғич таълим учун ҳар ўқув йилида 1 мартга қадар 6 ёшдан юқори
бўлган болалар қабул қилинади.Лекин 5 ёшли болалар ҳам ўқишга киришга хуқуқли бўлиб,
бунинг учун мактаб рахбарининг рухсатномасини олиши лозим бўлади. Улар 12 ёки 13
ёшгача бошланғич мактабларда таълим оладилар.Ўқув йили эса 1 март Корея
республикасида давлат байрами муносабати билан 2 мартдан бошланиб, 6 йил давом
этадиган бошланғич таълим давлат томонидан мажбурий этиб белгиланган.
Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики,ривожланган давлатлардаги таълим тизимини
ўрганиш, тажриба алмашиниш ва методларидан самарали фойдаланиш зарур.Бироқ,
хорижий давлатлардан АҚШ, Россия ва Жанубий Корея, Хитой ва Сингапур мамлакатларида
ҳам бошланғич таълимдаги фанлар таркибида экологик муаммоларга қаратилган фан
ўтилмаслиги аниқланди.Шунга мувофиқ, юзага келаётган экологик муаммоларнинг
заминида инсоният фаолияти ва хатти-харакатларнинг таъсирини кичик ёшдаги ўқувчиларга
алоҳида фан сифатида ўқитишни йўлга қўйиш давр талаби ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |