ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
540
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
5. биокимё таълим жараёнини инсониятга оид маълумотлар билан қуриш.
Кўпчилик холларда биокимё курси моделини тузиш, бу даражага педагогика ва
психология талабалари асосида амалга оширилади. Биокимё мазмуни асосан инсон
экологияси ва тиббиётига оид билимларга тегишли бўлиб, айнан мана шу жиҳатлар биокимё
курсининг аҳамиятлилигиин оширади.
6. Таълим жараёнининг табиатини ўрганиш талаблари. Биокимёвий ва методологик
тайёргарликнинг яхлитлиги, талаба биокимёвий мазмундаги вазифани икки моддий асосни
тўғри тушуниб англаганда содир бўлади. Яъни икки асосий фаолият кўрсатувчи (ўқувчи
шахсининг фаолиятини- кимё ўқитувчисининг метадологик фаолиятини) аниқ англаганда
содир бўлади.
Биокимё ўқитиш жараёнинг таълим модели алоҳида маҳсус – илмий ва метадологик
омиллар интеграциясини талаб этади.
Бўлажак биокимё ўқитувчилари тайёрлаш методик тизимига қўйилган талабаларни
амалга ошириш учун қуйидаги талабаларга риоя қилиш лозим. Биокимёвий мазмуннинг
асосий хусусиятлари – кимёвий ва биологик тусдаги муносабатлар билан умумлашуви ва
интеграцияланишидир. [3, 56-б]. Биокимё янги қонуниятларни кашф этмайди, балки унинг
специфик қонуниятларини биологик жиҳатдан тадқиқ этади. Биокимё материянинг кимёвий
жиҳатдан хааркатланиш механизмига қаратилган кимёвий билимларга эътибор қаратади.
Умумий мантиқий назардан қаралса биокимё биологик жараёнларни , ҳаётнинг келиб
чиқишини очиб берувчи биологик фанлар сирасига киради. Фақатгина кимё фанигина
хаётнинг нима эканлиги, унинг қаердан па
йдо бўлганлигини илмий жиҳатдан асослаб
бера олади.[5, 21-б].
Биокимё фанининг интеграцияловси хусусияти шундан иборатки, у модда
харакатининг кимёвий шакли ривожи якунланганлигини кўрсатса, иккинчи томонлама –
модда харакатининг биологик шакли кандай бошланишини аниқлаб, уни содирбўлишида
қандай кимёвий қонуниятлар ишлатилиши билан боғлиқ.
Табиий, биокимё курсининг талабани методик жиҳатдан тайёрлашнинг муҳим
томони шундаки, талабалар биокимёвий мазмундаги билими кимё ва биологияни тўлдириш
учун хизмат қилади. Бунда билимларни тўлатиш, стратегик мазмун касб этиш билан бирга,
биокимё курсини методик жиҳатдан ўрганиш ва уни эгаллаш методларини ҳам очиб беради.
Бундай усул бўлажак ўқитувчиларнинг бир қатор психологик-педагогик ва методик
вазифаларни ҳал этади.
Фойдаланилган адбиётлар
1.Боровских Т. А. Пропедевтика методической подготовки будущих учителей химии на первом
курсе педвуза. - Автореф. канд. пед. наук. - М., 1998.
2.Бохински Р. Современные воззрения в биохимии. - М.: Мир, 1987.
3.Бояринцева Н. Н. Обзорный урок «Характеристика белков» //Химия в школе.-1997. №5
4.Важева Н. В. Методические основы составления и использования задач с экологическим
содержанием в курсе биохимии. - Дис. канд. пед. наук. -Кустанай, 1994.-188 с.
5. Чернобельская Г. М. Методика обучения химии в средней школе: Учебник для студентов
высших учебных заведений. - М.: Гуманитарный издательский центр ВЛАДОС, 2000.
Do'stlaringiz bilan baham: |