ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
510
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Таълим бериш жараёнини замонавий техника ва технологиялар, педагогик
технологиялар ҳамда ўқитишнинг дидактик воситаларидан фойдаланиб ташкил қилишда
дидактик тамойиллардан ўз ўрнида фойдаланиб ташкил қилиш орқали самарали натижага
эришиш мумкин бўлади. Қуйида баъзи дидактик тамойиллар, уларнинг мазмуни ҳамда
моҳияти, таълим жараёнида амалга ошириш узвийлиги ва изчиллиги тўғрисида маълумотлар
келтирилади.
Ўқитиш қонуниятлари – билим беришдаги жарёнлар орасидаги керакли ҳамда
объектив, чуқур маънога эга бўлган ва даврий такрорланувчан боғланишлардир. Улар асосан
таълим жараёнидаги асосий элементларни бир-бири билан боғлайди яъни, таълим жараёни
ва
жамият талаби, ўқитишнинг мақсади ва мазмуни, ўқитиш технологияси ҳамда
элементлари, таълим методлари, таълимни ташкил қилиш, таълим беришнинг натижаси
ҳамда уни текшириш ва бошқалар.
Таълим бериш қоидалари қуйидагилардан иборат:
а). Ўқитишни замонавий ташкил қилиш зарур.
б). Таълим бериш жараёни жамиятнинг ва ҳар бир талаба ёки ўқувчининг талабига мос
келиши зарур.
с). Таълим бериш жараёни билим бериш, тарбиялаш ҳамда
ривожлантириш
функцияларини бажариш керак.
д). Таълим бериш жараёни ўқувчи ёки талабаларнинг ҳақиқий ўқув имкониятларига
мос келиши керак.
е). Ўқитиш жараёни унга таъсир қилувчи ташқи шартларга боғлиқлиги яъни, таълим
жараёни ҳамда ўқитишнинг педагогик ва психологик қонуниятларига, таълимнинг мазмуни
ўқитишнинг мақсадига бевосита боғлиқлигига, таълим бериш методларига, ўқитиш
жараёнининг барча компонентларига, ўқувчи ёки талабанинг
психологик хусусиятларига
боғлиқ ҳолда олиб борилиши зарур.
Мазкур қонун ва қоидаларни таълим бериш жараёнида амалга ошириш учун, ўқувчи ва
талабаларни дидактик тамойиллар билан таъминлаш керак бўлади. Чунки дидактик
тамойиллар умумий мақсадга тегишли бўлгани учун, таълим жараёнининг мазмунини,
шаклини ҳамда методларини аниқловчи асосий лойиҳа бўлиб ҳисобланади. [1, б- 31.].
Ҳозирги вақтда кўпгина дидактик тамойиллар таҳлил қилиниб, жамият талабига ва
педагогиканинг ютуқларига мос равишда қайтадан ишлаб чиқилган. Улар қуйидаги самарали
дидактик тамойиллардан иборат:
онглилик ва фаоллик, кўргазмалилик,
тизимлилик ва кетма-кетлик, мустаҳкамлик,
ишончлилик, илмийлик, назариянинг амалиёт билан боғланиш, тарихийлик, гуманизм
тамойиллари.
Аммо баъзи дидактик тамойиллари кўпгини ўқув фанларини ўқитишда ўзининг тўлиқ
аксини топмаган. Буларга узвийлик ва изчиллик тамойилларини мисол қилишимиз мумкин.
Айниқса қаттиқ жисмлар физикасини ўқитишда мазкур тамойиллар замон талабага мос
равишда ишлаб чиқилмаган.
Узвийлик принципининг моҳияти қуйидагича: бир ҳолатдан ёки босқичдан
иккинчисига ўтиш жараёнида умумий тизимнинг қандайдир элементлари ёки қисмлари
сақлаб қолинади. Илмий билиш жараёнида узвийлик мослашиш принципи билан боғлиқ.
Дидактикада эса, кейинги босқичнинг олдинги босқичлар
асосида ташкил этилиши
англатади. Бундан ташқари, турли типдаги мактаб ўқитувчилари, олий таълим талабалари
функционал фаолиятнинг мазмунини ташкил этишини ҳам билдиради. Бу маънода узвийлик
деганда таълимнинг бир туридан иккинчисига ўтиш даврида физик билимларнинг ядросини
сақлаш ва ривожлантириш кераклиги тушунилади.
Биз узлуксиз таълим тизимида қаттиқ жисмлар физикасини ўрганиш узвийлигини
тўртта босқичга ажратдик.