Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet574/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   570   571   572   573   574   575   576   577   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
506 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ривожлантириш, замонавий муаммоларни ечишда янги ёндашувларни излаб топиш каби 
асосий йўналишларни белгилаган ҳолда шаклланмоқда. Креатив таълим шахсни ижодкорлик 
йўналишида ўзини англаш, ривожлантириш ва баҳолаш имкониятии берувчи таълимдир.[2]
Креативлик муаммоси бир неча тадқиқот ишларда ўз аксини топган. Креативликка 
шахснинг 
қадриятли 
тавсифномаси, 
унинг 
маънавий-аҳлоқий, 
ақлий, 
ижодий 
ривожланишининг белгиси сифатида қараш нуқтаи назари мавжуд. В.И.Загвязинский, 
Р.Атахановларнинг фикрича, креативлик, “ижодкорлик” индивидуал-шахсий ривожланиш 
мезонларидан бири, шунингдек педагог-тадқиқотчи шахсининг ижодкорлиги моҳияти 
ҳисобланади. Т.П.Серкова шахснинг ривожланишини креативликнинг (ижодкорлик 
қобилиятларининг) ривожланиши билан боғлайди, ва мактаб таълимининг энг муҳим 
вазифаларидан бирига – креатив салоҳиятни ривожлантириш учун шароит яратиш 
зарурлигини таъкидлайди. М.В.Аргунова креатив (ижодий) сифатларни ақлнинг 
мослашувчанлиги, қарама-қаршиликларга нисбатан сезгирлиги, фикрларнинг эркинлиги
танқидийлиги, ўз фикрининг мавжудлиги деб талқин қилади. А.И.Савенков креативликнинг 
моҳиятини субъектнинг ўз фаолиятининг чет маҳсулотларига нисбатан интеллектуал 
фаоллиги ва сензитивлиги, деб ҳисоблайди [3]. 
Муаллифлик фикрларини таҳлил қилиш асосида, креативлик деганда, билимларнинг 
янги шаклларини яратишга, оригинал ғояларнинг туғилишига, муаммоларни мустақил 
илгари суришга, стереотипларни енгиб ўтишга, ижодкорлик фаолиятида ҳамда ўқитувчи 
билан ўқувчи ҳамкорлиги шароитида ривожланиш лаёқати тушунилади. 
Креативликнинг 
1(қуйи) 
даражаси. Креативликнинг бундай даражасига эга бўлган 
объектлар берилган масалани ҳеч қандай ташаббускорликсиз қабул қиладиган, “берилган 
дастур” доирасидан чиқа олмайдиган, инсон ижодкорлик фаолиятининг паст даражасини 
акс эттиради.
Креативликнинг 
2(ўрта) 
даражаси. Ўрта даражали креативликка эга объектлар 
инсоннинг ўз фаолиятида турли вазиятларни солиштириш ва баҳолаш малакаларини, 
масалаларни ҳал қилишнинг янада маҳсулдор усулларини очишга интилиш, қиёсий 
таҳлилдан билиш фаолиятининг асосий усули сифатида фойдаланиш малакасини акс 
эттиради. 
Креативликнинг 
3(юқори) 
даражаси. Креативликнинг юқори даражасига эга бўлган 
объектлар инсоннинг янги билимларни мустақил яратиш, қонуниятларни аниқлаш, муаммога 
чуқур кириб бориш, ижодкорликка эҳтиёжмандлик лаёқатини акс эттиради. 
Таълимда креатив ёндашув ўқувчиларда интегратив тавсифда ўзини англаш, ўзида 
ижодкорликни топа олиш, ўзини –ўзи ривожлантириш, ижодий фаолият юрита олиш, ўзини 
бошқара олиш каби шахсий сифатларни таркибий қисмлар сифатида мужассамлаштиради ва 
мотивацион-қийматни ўз ичига олади (ижодкорликка йўналтирилган мотив, ижодкорликни 
ривожлантиришга бўлган қизиқиш, ижодкорликни ривожлантиришга бўлган талаб), 
когнитив (ижодкорликни ривожлантириш ҳақидаги билимлар), фаолиятли (кўникмалар — 
интеллектуал, тадқиқотчилик), умумлаштирувчи-натижавий (умумлаштира олиш, якунлай 
олиш) юқори синф ўқувчиларининг ижодий фаолияти натижаларини аниқлай олиш 
имконини беради.[4] 
Фикрларимизни хусусий ҳолда, умумий ўрта таълим тизимида кимё ўқитиш 
методикаси мисолида тахлил этамиз. Маълумки кимё фани бошқа ўқув фанларидан ўзининг 
таркибий қисмлари билан ажралиб туради. Ўқувчилар кимё фанини назарий жиҳатдан 
ўзлаштириш билан бир қаторда лаборатория ишлари ва амалий машғулотлар олиб 
борадилар. Ўқувчиларда кимёвий тажрибаларни амалга ошириш жараёнини креативликка 
йўналтирилган таълим асосида ташкиллаш мумкин. Мисол учун: 9-синф кимё ўқув фани 
дастурида берилган “Металлар коррозияси” мавзусини олайлик. Бу амалий аҳамиятга эга 
бўлган мавзулардан бири ҳисобланади. Бироқ, ўқув дарслигида бу мавзу назарий берилган, 
лаборатория иши ёки амалий машғулот билан боғланмаган. Биз бу мавзуга дарсдан ташқари 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   570   571   572   573   574   575   576   577   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish