ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
505
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
2.
О.У.Авлаев, С.Н.Жўраева, С.Р.Мирзаева. Таълим методлари. – Тошкент-2017.
“Наврўз” Нашриёти.
КРЕАТИВ ЁНДАШУВ АСОСИДА УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КИМЁВИЙ БИЛИМЛАРИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Кадирова Г.Х. – таянч докторант, ПИКҲТБПКҚТМОИ, Ўзбекистон.
Аннотация:
Ушбу мақолада креативлик тушунчаси қисқа таҳлил этилган. Шунингдек
креатив таълимнинг асосий хусусиятлари ва унинг таълим сифатига ижобий таъсири хақида
фикр юритилган. Таълимни креатив ёндошув асосида ташкиллаш масалалари кимё фанини
ўқитиш мисолида кўриб ўтилган.
Таянч сўзлар:
креативлик, креатив таълим, ижодкорлик, ностандарт фаолият.
Аннотация:
В данной статье дается краткий анализ понятия креативности. Также
высказываются мнения об основных особенностях креативного обучения и его
положительном влиянии на качество образования. Вопросы организации обучения на основе
креативного подхода рассмотрено на примере преподования химии.
Ключевые слова:
креативность, креативное обучение, творчество, нестандартные
действия.
Annotation:
This article provides a brief analysis of the concept of creativity. Opinions are
also expressed on the main features of creative learning and its positive impact on the quality of
education. Questions of organization of training based on creative approach are considered on the
example of teaching chemistry.
Key words:
creativity, creative learning debate, relationship with life.
Таълим тизимида ислоҳотларни олиб бориш ҳар қандай замоннинг хам долзарб
масаласи саналган. Жумладан, ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган
ислоҳотларнинг мақсадларидан бири таълим тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга
кўтаришга асосланган. Таълимни, хусусан умумий ўрта таълим сифатини ривожлантириш
борасида измоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги
“Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-5538-сон Фармонида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни сифат
жиҳатидан янги даражага кўтариш, ҳар томонлама камол топган авлодни тарбиялаш,
ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш лозимлиги
кўрсатилган. Шунингдек шу Фармонга мувофиқ 2019 йил 4 апрелда қабул қилинган
“Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон Президент Фармонида ҳам таълим
сифатини оширишга қаратилагн чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Тадқиқотимиз доирасида юқорида кўрсатилган Фармонлар ижроси юзасидан халқ
таълими тизимида таълим сифатини такомиллаштириш доирасида таълимда креатив
ёндошувни ташкиллаш масалаларига эътиборимизни қаратмоқчимиз.
Жахонда кузатилаётган ижтимоий-маданий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар
жамият олдига руҳан этук, билимли, ижодкор, ижтимоий фаол, мамлакат тараққиётига ўз
хиссасини қўша оладиган мактаб битирувчиларини тайёлаш билан боғлиқ бўлган бир қатор
муаммоларни қўймоқда. Бу эса таълимнинг шахсни ижодкорлик жиҳатдан ўзини
ривожлантириши учун зарур бўлган юқори қулай шароитни таъминловчи креатив таълим
парадигмасига ўтиш заруратини аниқлаб берди.
Креатив таълим мамлакатимизда инновацион типдаги таълим сифатида креатив
фикрлашни
шакллантириш,
ижодий
қобилиятни
ва
интеллектуал
салоҳиятни