ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
504
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Ахборот ва компьютер технологиялари асосида масофадан ўқитиш тизими
самарадорлигини ошириш қуйидаги шарт-шароитларга ва омилларга боғлиқ бўлади:
замонавий ахборот ва компьютер технологиялари базасини мавжудлиги ва етарлилиги;
интернет тармоғида ишлашнинг узлуксизлиги;
масофадан малака ошираётган ёки билим олаётган тингловчиларнинг билим олиш
иштиёқининг ва ўзлаштириш даражасининг юқорилиги;
масофадан ўқитиш тизимига билимли, малакали, тажрибали ва комьютер саводхонлигига
эга бўлган ўқитувчиларнинг жалб этилиши;
масофадан ўқитиш тизимининг керакли ва сифатли ўқув материаллари, электрон
дарсликлар ва ўқув курслари билан таъминланганлиги ва уларнинг етарли эканлиги;
масофадан ўқитиш тизимида машғулотларни тизимли тарзда олиб бориш ва бошқалар.
Ахборот технологиялари асосида масофадан ўқитиш тизимининг самарадорлигини
ошириш кўп жиҳатдан яратилаётган ва қўлланилаётган педагогик дастурий воситалар – ўқув
дастурлари, электрон қўлланмалар, автоматлаштирилган ўқитиш курслари ва ҳоказолар
мазмунига ва сифатига боғлиқ бўлади.
Масофадан ўқитиш тизимида дастурий воситалар маълум бир фан соҳасини ёки
предметини ўрганиш учун мўлжалланган бўлиб, ўқитиш жараёнида ёки тингловчиларни
мустақил билим олишида кўпроқ фойдаланилади. Масофадан ўқитиш тизимида назарий,
амалий ва назорат машғулотларини ташкиллаштириш ўқув дастурларининг ўрнига қараб
фойдаланиш ҳам ўқув жараёни самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Ахборот технологиялари асосида масофадан ўқитиш тизими традицион ўқитиш
тизими билан уйғунлашган ҳолда амалга оширилади. Бунинг учун масофадан ўқитиш
тизимида
интерфаол
интернет
технологиялар:
чат,
муаммоли
мунозаралар,
телеконференциялар, ўқитувчи ва тингловчиларни мулоқот қилиш учун эълонлар ойнаси,
тингловчиларни билимини назорат қилиш ва баҳолаш, турли хил тренажёрлар қўлланилади.
Бундан ташқари тингловчилар мустақил билим олишида, ўтилган мавзуларни
такрорлашда, ҳамда олган билимлари асосида назоратлар топширишда ўрганувчи, ахборот –
маълумотли, назорат қилиш дастурларининг қўлланилиши ахборот технологиялари асосида
масофадан ўқитиш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шунинг учун
ҳам ана шу функцияларнинг ҳаммасини ўзида мужассамлаштирилган электрон дарсликларни
яратиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Таълим жараёнининг самарадорлиги ахборотларни тингловчиларга қандай тарзда,
қандай технологиялар асосида берилишига ва уларни қандай қабул қилишга боғлиқ бўлади.
Шу нуқтаи назардан компьютер технологиялари: мультимедиа технологиялари, масофадан
ўқитиш тизими, электрон қўлланмалар, интернет тармоқлари ва ҳоказолар орқали фанларни
ўрганиш жараёнини ташкиллаштириш албатта ижобий натижалар беради деб фикр
билдириш мумкин.
Тингловчиларга ўқув режада белгиланган фанлардан билим берувчи ўқитувчи ва
мутахассис кадрлар ахборот технологиялари воситалаларидан фойдаланишлари учун, аввал
уларнинг бу соҳадаги билим даражаларини ошириш лозим. Бу ишда эса таълим
муассасаларининг барча бўлимларини техник жиҳатдан таъминлаш, интернетдан
фойдаланиш имкониятларини тўла яратиб бериш орқалигина самарали натижага эришиш
мумкин. Интернетни масофали таълимни амалиётга татбиқ этиш анъанавий ҳамда масофали
таълим муҳитини яратади, бу эса ўз ўрнида анъанавий таълим тизимини сифатини оширади,
чунки у малака ошириш таълим тизимида ҳам ўзининг рақобатбардошлигини таъминлашга
интилади ва таълимнинг умумий даражасини оширишга хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1
.
“Табиий ва аниқ фанларни ўқитишда инновацион ёндашувга асосланган таълим”
мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси материаллари Самарқанд, 2018 йил
20 декабрь.
Do'stlaringiz bilan baham: |