ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР 511 ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 1.Биринчи боскичда Қаттиқ жисмлар ва уларнинг табиатда тарқалиши, асосий турларини
ҳақида маълумотлар. Бундай маълумотлар мактабнинг ўрта синфларида физика ва кимё
курсларида ўргатилади. Мазкур маълумотларни ўқувчиларга етказишда фақат уларни
соддалик, тушунарлилик ва кетма - кет қилиб етказиш мақсадга мувофиқдир. Масалан
қаттиқ жисмлар турларини ўқувчиларга ҳаётий мисоллар орқали узвийликка асосан
тушунтирилади. Ҳозирда қаттиқ жисмларнинг бешта тури мавжуд бўлиб (мактаб
дарсликларида қаттиқ жисмларнинг иккита тури мавжуд деб ўрганилади) буларга кристаллар
- аморф жисмлар – керамик жисмлар – полимерлар – шишасимон қаттиқ жисмлар киради.
2. Мазкур иккинчи босқичда ўрганиладиган ҳодисаларнинг микро даражада тушунтириш
назарда тутилади. Яъни қаттиқ жисмларнинг микро тузилиши, заррачаларининг кимёвий
боғланишлари, бир-биридан фарқи ҳамда уларнинг физик жараёнларга (деформациялар,
иссиқлик ўтказувчанлик, электр ўтказувчанлик, магнит ва оптик хоссалари) татбиқлари
ҳақида кетма кет узвий равишда тушунтирилади. Бундай маълумотлар ўрта мактабнинг
юқори синфларида ва тўлароқ шаклда табиий фанларга чуқурлаштирилган академик
лицейларда берилади.
3. Учинчи босқичда қаттиқ жисмларнинг физик жараёнларга татбиқларини ҳар хил
назариялар ва қонунлар орқали батафсил тушунтирилади. Масалан, қаттиқ жисмларнинг
иссиқлик ўтказувчанлигини Дьюлонг-Пти қонуни ва Дебай назариялари орқали ўрганилса
уларнинг электр ўтказувчанлиги зоналар ва бошқа назариялари орқали тушунтирилади.
Мазкур маълумотларни бериш олий таълимнинг 1 ва 2- босқичларида умумий физика
курсларида амалга оширилади. Бунда талабалар қаттиқ жисмларнинг халқ хўжалиги ва
турмушда қўлланилиш принципларини, физик ҳодиса ва қонунулардан фойдаланиш
ҳолатлари билан танишишлари мумкин бўлади.
4. Тўртинчи босқичда талабаларда қаттиқ жисмлар физикасини фундаментал замонавий
квант назариялар орқали физик жараёнларга татбиқларининг диалектик-материалистик
методологиясини чуқур билиши, шунинигдек назарияни амалиётда қўллай олиш кўникмаси
ва маҳорати шакллантирилади. Бундай маълумотларни талабалар олий таълимнинг 3 ва 4-
босқичларида назарий физика ҳамда қаттиқ жисмлар физикаси курсларида ўрганадилар.
Мазкур босқичларда ўқувчи ва талабаларга билим беришда узвийликни сақлаб қолиш жуда
катта ахамия касб этади.
Таълимнинг изчиллик принципи фалсафанинг асосий принципларидан бири бўлиб, у
физикада мослик принципи кўринишида намоён бўлади. Унинг методологик асосини
диалектиканинг инкорни инкор қонуни ташкил қилади. Физика фанидаги изчиллик
тамойилига кўра, ҳар қандай янги назария ўзида олдинги эски назариянинг асосий
натижаларини ўзида мужассамлаштирган бўлиши керак.[1, 38-б.].
Қаттиқ жисмлар физикасига оид билимларни аниқлашда, мустаҳкамлашда ва
кенгайтиришда янги билан эскининг диалектик боғланишига эътибор бериш керак. Масалан,
қаттиқ жисм тўғрисидаги қонунлар ва назариялар билан таништирилиб ёки такрорлаб
олинган билимлар мустахкамланади. Хусусий ҳолда ҳар доим янги назариядан эски
назариянинг ҳолати келиб чиқишини исботлаш зарур бўлади. Жумладан, қаттиқ жисмлар
жуда кўп зарралар масаласи билан физиканинг махсус соҳаси статистик назарий физика
шуғулланади. Статистик физикада асосан квант назариялари қўлланилади. Квант
назариянинг хусусий ҳоли классик назариядир. Бунга мисол тариқасида қаттиқ жисмларниг
иссиқлик сиғимини келтиришимиз мумкин. Иссиқлик сиғимининг классик назарияси асосий
қонуни Дьюлонг-Пти қонунидир яъни С
v
=dE
N
/dT=3N
A
k=3R. Бу қонун баъзи
кристаллар учун фақат юқори температуралардагина ўринлидир. Қаттиқ жисмлардаги
иссиқлик сиғимини тўлиқ тушунтириб бера оладиган назария квант назариядир, яъни
Эйнштейн қонунидир. С
v
=dE
N
/dT = 3N
A
kF( w,T) . Юқори температураларда F( w,T)=1 га
тенг бўлади ва бу Эйнштейн формуласи Дьюлонг-Пти қонунига айланади. [2, 80–б.]. Бундай
мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин. Қаттиқ жисмлар физикаси ва бошқа