ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР 73 ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ Мактаб ўқитувчиларининг АКТ компетентлигини ривожлантириш бўйича бир қанча
мутахасислар тадқиқот ишлари олиб боришган.
Мисол учун В.Урсова ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг ривожланиш салоҳиятини рўёбга
чиқариш моделини тақдим этади. Моделнинг биринчи блокида АКТ компетентликни
ривожлантиришга кўмаклашувчи ташкилий-педагогик ва дидактик шароитлар ҳақида
маълумотлар келтирилган: тьюторларни тайёрлаш; тьюториал тармоқ жамоаларини ташкил
этиш, уларни илмий-услубий қўллаб-қувватлаш; турли малака ошириш схемаларини ишга
тушириш;замонавий АКТ бўйича ўқитувчиларни ўқитиш технологияларининг этарлилиги.
Моделнинг иккинчи блокида малака ошириш жараёни тўрт босқичга бўлинган, улар ҳар бир
босқичда ҳал қилинадиган вазифаларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади: асосий,
ташкилий-бошқарув, фанга чуқурлаштирилган ва корпоратив АКТ-компетентликни
шакллантириш.
Анасимов Михаил Герасимов ўқитувчилар томонидан ўқитиладиган фаннинг
хусусиятларини хисобга олиб АКТ сохасида тайёргарлик таркибининг тузилмасини яратиш,
ўқитувчиларда АКТ компетентликни ривожлантиришда лойихалаш технологиясидан
фойдаланиш, ўқитувчиларни масофадан туриб АКТ компетентлигини ошириш бўйича
узлуксиз таълимни йўлга қўйиш каби масалалар кўриб чиқилган.
Каваленко Марина Ивановна олиб борган тадқиқот ишларида “Катта ёшдаги педагог
ходимларда АКТ компетентликни ривожлантиришда малака оширишнинг мазмуни,
ташкилий шакллари ва усулларини танлаш ишлари” амалга оширилган.
Aминов Абдуазиз Кусенович эса умумий ўрта таълим педагог ходимлари малакасини
ошириш тизимини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асосларини очиб берган.
Умумий холда АКТ компетентликининг қуйидаги компонентларига эътибор
қаратилади:
* мотивацион-таълим жараёнида АКТдан фойдаланишга қизиқишни шакллантириш.
Шу билан бирга, АКТдан фойдаланган ҳолда фаолиятни акс эттириш ҳам муҳим
ҳисобланади;
*технологик - дастурий таъминотдан фойдаланиш қобилиятига, шунингдек,
компьютер билан ишлашда хавфсизликни таъминлашга катта эътибор қаратиш;
*ахборотли – турли манбаларда ахборотни самарали излаш, топилган ахборотга
танқидий фикр билдира ўлиш, ўз фан фаолиятида электрон таълим ресурслари билан ишлаш,
шахсий ахборот майдонини ташкил этишкўникмаларига эга бўлиш;
* ахборот – коммуникация технологияларидан методик ишлар ва малака оширишда
фойдаланиш; ўқувчиларнинг лойиҳа ва тадқиқот фаолиятида АКТни қўллаш усулларига эга
бўлиш ва бошқалар.;
* тармоқ-таълимий мақсадларга эга бўлган ўз Интернет ресурсларини яратиш ва Вэб-
2.0 хизматларидан ўқувчиларнинг лойиҳа фаолиятида фаол фойдаланиш ва ҳамкасблар
билан мулоқот қилиш усулларини билиш.
Юқори (профессионал) даражада эса қуйидаги компонентларга ахамият берилади.
* мотивацион - АКТ соҳасида мустақил билим олиш мақсадининг мавжудлиги ва АКТ
соҳасида ўз билим ва тажрибасини ҳамкасблари ва ўқувчиларга этказишдан
манфаатдорлиги;
*ахборотли – ўз шахсий ахборот майдонини ташкил этиш билан бир қаторда таълим
масканининг ахборот майдони билан хамкорликда ўқувчиларда ҳам ахборот майдонини
ташкил эта олиш
*ўқувчиларнинг лойиҳа ва тадқиқот фаолиятини ташкил этиш учун АКТдан
фойдаланиш, таълим мазмунини танлаш, ўқитиш ва тарбиялашнинг усуллари ва ташкилий
шаклларини танлаш, ўқувчининг шахсини ривожлантириш вазифаларига жавоб бериш, уни
ахборот жамияти шароитида ҳаётга тайёрлаш;