Ключевые слова:
специальная педагогика, интеллект, дефект, умственная
отсталость,
игра,
метод,
психологияческие
процессы,
социализация,
обшение,
самореализация, средство, деятельность.
Annatation:
This article describes the factors influencing the early socialization of children
with intellectual disabilities. In particular, the possibilities of studying the psychological state and
monitoring the development of children through play are revealed.
Keywords:
special pedagogy, intellect, disability, mental retardation, play, psychological
processes, socialization, communication, self-expression, method, tool, activity.
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
75
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча соҳалари каби миллий махсус педагогикада
ҳам амалиётга инновацион технологиялар ва жаҳоннинг илғор тенденцияларини амалиётга
татбиқ этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан ёшларни ҳар
томонлама ривожлантириш, меҳнат бозорига самарали мослашувчан шахс сифатида
тайёрлаш масаласи давлатимиз томонидан чиқарилган қатор хужжатларда муҳим вазифалар
сифатида
белгиланган.
Мамлакатимизда
дефектологик
мутахассисликка
эга
ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг ҳозирги босқичи
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш жараёнининг самарадорлигини оширишга сифат жиҳатдан
мутлақо янги талаблар қўйилмоқда.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида
“Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари
имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори
малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш” муҳим устувор вазифа сифатида
белгиланган. Шу нуқтаи назардан, таълим муассасаларида инновацион ёндошув асосида
ўқитувчиларнинг
касбий
компетентлигини
ривожлантириш
технологияларини
такомиллаштириш ҳамда инновацион фаолиятнинг репродуктив, продуктив, қисман
изланувчи ва креатив даражаларини пухта эгаллашлари учун педагогик шарт-шароитлар ва
дидактик имкониятларни таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.
Ўсиб келатётган ёш авлод орасида ақлан ривожланишда муаммоларга эга болалар
мавжуд бўлиб, уларнинг таълими, тарбияси ва жамиятга мослашуви бўйича муҳим ва
долзарб масалаларни ҳал этишга эҳтиёж кучаймоқда. Айниқса, мазкур тоифа болаларни
мактабгача таълим даврида зарурий билим, кўникма, малака ва компетенциялар билан
қуроллантириш бирмунча тизимли, комплекс ёндашувни талаб этмоқда. Республикамизда
алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган болалар ташхиси ва ижтимоий ҳаётга уйғунлашувининг
омили эрта ва тўғри ташхисдир. Тиббий-педагогик-психологик ташхис жараёни қанчалик
методик таъминланган ва психологик ҳимояланган муҳитда олиб борилса, шунчалик
болаларни ўрганиш ва улар учун мос таълим турини белгилаш тўлақонли амалга ошади.
Чунки мутахассисларнинг ташхис методикаси ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлиши бола
билан олиб борилиши лозим бўлган коррекцион-педагогик иш тизимининг танланиши учун
заминдир. Барча ногирон болалар қатори ақли заиф болалар таълим-тарбияси, уларнинг
руҳий
ҳолатларини,
ижтимоийлашувини
ўрганишда,
таълим-тарбия
жараёнини
такомиллаштиришда уларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиш борасида
хорижнинг етакчи давлатларида ҳамда миллий олигофренопедагогикада изланишлар олиб
борилган ва давом этмоқда.
Ақли заифликни ўрганиш, унинг бошқа ногиронлик тоифалари замирида ҳам
мавжудлик ҳолатларини таҳлил қилиш, ушбу ташхисга эга болаларга таълим-тарбия бериш,
оилада шуғулланишга доир илмий-назарий, методик қарашлар Ғ.Б.Шоумаров,
Л.Р.Мўминова,
К.Мамедов,
С.Ш.Айтметова,
Ш.М.Амирсаидова,
Д.А.Нуркелдиева,
Л.Ш.Нурмухаммедова, П.М.Пулатова, М.П.Хамидова, Р.Ш.Шомахмудоваларнинг илмий
ишларида тадқиқ қилинган [2, 17].
Ақли заиф болаларни ўрганиш ва ўқитишда Россия амалиёти устувор ҳисобланади.
Россиянинг етук олимларидан Г.М. Дульнев, В.В. Кащенко, Э. Сеген, В.П. Мясищев, Б.И.
Пинский, А.Н. Граборов, А.М. Щербаков, Н.Д. Левитов, К.К. Платонов, Л.М. Шварц, О.И.
Кукушкина, Н.Н. Малофеевларнинг илмий ишларида тадқиқ қилинган.
Ақли заифлик мия фаолияти ва билишнинг ўзига хос кечиши билан тавсифланганлиги
боис, фанда интеллектдаги камчилик деб ҳам юритилади. Интеллектида нуқсони бўлган
болаларнинг жамиятга эрта ижтимоийлашув масаласи психологик контекстда ўрганиладиган
масаладир. Чунки ижтимоийлашув кишилар орасида яшаш, муносабатга киришиш, ўзининг
моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш бўйича зарурий ҳаракатларни амалга
оширишни
кўзда
тутади.
Интеллектида
нуқсони
бўлган
болаларнинг
руҳий
Do'stlaringiz bilan baham: |