ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
50
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
2.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Учинчи жилд. – Тошкент: Ўзбекистон миллий
энциклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2006. – Б. 464.
3.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тўртинчи жилд. – Тошкент: Ўзбекистон миллий
энциклопедияси Давлат илмий нашриёти. 2006.– Б. 346.
4.
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. Том: 19. - Тошкент: Ўзбекистон Миллий
энциклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2005. - Б. 476.
5.
Абдуллаев Д.Н. Ўзбекистонда хайрия ва ҳомийликнинг ривожланиш тарихи (XIX аср
иккинчи - XX аср бошлари). - Тошкент: “INNOVATSIYA-ZIYO” нашриёти, 2019. 159 б.
6.
«Халқ сўзи», 2019 йил 8 октябрь.
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ СИНФЛАРДА КИТОБХОНЛИККА
ҚИЗИҚИШНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Абдуллаев А.А. – “Мактабгача таълим” кафедраси мудири
Шанасирова З.Ю. –ўқитувчи, ТВЧДПИ, Ўзбекистон.
Аннотация:
Мақолада таълим жараёнида ўқувчиларда китобхонлик маданиятининг
ўрни ва роли тадқиқ қилинган бўлиб, бир қатор самарали усуллар тавсия қилинган.
Таянч сўзлар:
Таълим жараёнида, китобхонлик маданияти, оила кутубхонаси,
маънавият ва маърифат, китоб муотлааси, маданият, жисмоний тарбия ва спорт.
Аннотация:
В статье исследуется место и роль культуры чтения у студентов в
образовательном процессе и даются рекомендации по ряду эффективных методов.
Ключевые слова:
В образовательном процессе, культура чтения, семейная
библиотека, духовность и просвещение, чтение книг, культура, физическое воспитание и
спорт.
Annotation:
The article examines the place and role of reading culture in students in the
educational process and recommends a number of effective methods.
Keywords:
In the educational process, reading culture, family library, spirituality and
enlightenment, book reading, culture, physical education and sports
Мамлакатимизда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ёш авлодни ҳам
руҳан, ҳам жисмонан соғлом ҳамда баркамол этиб тарбиялашда устувор омиллардан
бўлмоқда. Узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида йўлга қўйилган таълим-тарбия
жараёни юртимизда талабаларни замонавий билимларга эга, мустақил фикрлайдиган, давлат
ва жамиятнинг барча жабҳаларида самарали меҳнат қилиш қобилиятига эга малакали
мутахассислар сифатида шакллантиришга муносиб замин яратмоқда. Бунинг натижасида
босқичма-босқич амалга ошириб келинаётган ислоҳот ва янгиланишлар амалда ўзининг
муносиб самарасини бераётир.
Шунингдек, маънавий-маърифий тарбия орқали амалга оширилади. Ҳозирда
республикамизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ташкил қилинаётган соғломлаштириш
тадбирлари ҳамда уларнинг юксак натижаларига ҳар лаҳзада мисол топиш мумкин. Аммо
баркамол авлодни вояга етказишда маънавий-маърифий тарбиянинг роли ҳозирги
глобаллашган техника ва технологиялар асрида тобора долзарб бўлиб бормоқда. Бу борада
олиб борилаётган тадбирлар, таъбир жоиз бўлса, шиддатли XXI аср воқеликлари орасида
денгиздан томчидек кўринади. Шу маънода айтиш керакки, ёш авлод камолотида,
истаймизми-йўқми, маънавий-маърифий тарбиянинг сифати ҳамда самарадорлигини янада
юксалтириш доимий эҳтиёж бўлиб қолаверади. Бу жараёнда китобхонлик, мутолаа
маданияти ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. Негаки, юксак маънавиятга, аввало,
китобхонлик, мустақил мутолаа маданияти орқали эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |