Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
49 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ва тадбиркорлар маданият ва санъат ривожи учун бойлигидан сарфлайди, бироқ меценатлик 
оммавий фаолиятга айлангани йўқ. Энг аввало, меценатлик фаолияти - бу бенециар (пул 
маблағларини қабул қилувчи юридик ёки жисмоний шахс) томонидан Ўзбекистон 
Республикасининг моддий ва номоддий маданий меросини ташкил қилувчи маданий 
объектларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида беминнат равишда ҳар қандай 
мулкий ҳуқуқларнинг берилиши, пул қийматига эга ишларнинг бажарилиши, хизматларнинг 
тақдим қилиниши ҳисобланади. Меценатлик фаолияти – ихтиёрий, унинг мақсадларини 
танлаш – эркин. Ҳеч ким қонунда белгиланган мақсадларни танлаш эркинлигини чеклашга 
ҳақли эмас. Ҳозирги кунда меценат сифатида илм-фан ва маданият ҳомийси тушунчаси 
қўлланилмоқда. Шу асосда, меценатлик (меценатлик фаолияти) - маданият ва санъат, 
шунингдек илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан 
боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга 
ошириладиган ҳомийлик фаолияти десак муболаға бўлмайди. 
Бугунги кунда илм-фан, маданият соҳасида олиб борилаётган ҳомийлик ва 
меценатлик фаолиятини Ўзбекистонда ривожлантиришда хориждаги сармоядор, меценат, 
ҳомий ватандошларимизнинг инсонпарварлик фаолиятини нафақат Ўзбекистон, балки дунё 
мамлакатларида кузатиш мумкин. Бугун ўз Ватани Ўзбекистонга инвестиция киритишни, 
мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиришни хоҳлаётган хориждаги бир қанча 
ватандошларимиз жумладан, Алишер Усмонов, Фаттоҳ Шодиев, Искандар Маҳмудов каби 
ҳомийларни айтиб ўтиш мумкин.
Ўзбекистонда илм-фан соҳасини таҳлил қилар эканмиз, халқимиз орасида азалдан 
устоз ва шогирдлик анъанасининг теран илдизлари мавжуд. Устоз шогирдига маънавий 
ғамхўрлик, беғараз мадад кўрсатади, демакки, у маънавий ҳомийлик қилади. Маънавий 
ҳомийлик эса жамиятда фан, таълим, тиббиёт, иқтисод, хўжалик, барча соҳаларда илмий 
изланиш, янгиликлар яратиш, кашфиётчилик, тадқиқотлар замирида иқтисодий юксалиш, 
фаровонликка олиб келади. Устоз ва шогирдлик анъанаси ижтимоий, иқтисодий, маънавий-
тарбиявий, ахлоқий соҳада турли кўринишларда аммо мазмун-моҳият жиҳатдан маънавий 
ҳомийлик тарзида узвий давом этади ҳамда келгуси авлодларга етказилади. Шу муносабат 
билан таълим соҳасига ҳам ҳомийлар ҳамда меценатларнинг жадал кириб келиб, фаол 
иштирок этиши илм-фан соҳасининг салмоқли даражаларга эришишга туртки бўлади. Шу 
билан бирга, дунёда таълимга ҳомийликнинг синовдан ўтган, илғор тажрибалари мавжуд. 
Масалан, қатор ривожланган давлатларда университетлар битирувчиларининг ўз олий уқув 
юртларига ҳомийлиги анъанага айланган ва бу ўз натижасини кўрсатган. Мана шундай тизим 
яъни мамлакатимизда таълим муассасасаларини хусусийлаштириш ва янгиларини очиш ёки 
кўзга кўринган ҳомийларни таълим масканлари - мактаблар, олийгоҳларга етакчи сифатида 
белгилаш, хар соҳада ҳомийлик кўрсатган шахслар, меценат ҳамда тадбиркорларни 
рағбатлантириш, шу аснода, давлат солиқларини тартибга солиш, мамлакатимизда нафақат 
илм-фан, балки барча соҳаларда юқори натижаларни бера бошлайди. 
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, халқимизнинг миллий қадриятларига айланиб улгурган 
ҳомийлик ва меценатлик фаолиятини кенг тарғиб қилиш, ҳамда оммалаштириш 
мамлакатимизда ижтимоий-маданий соҳани ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. 
Ушбу қадриятларга доир илмий-назарий қарашлар турлича бўлсада, лекин уларни боғлаб 
турувчи жиҳат битта - бу, инсон омили ҳисобланади. Шунингдек, ҳомийлик ва меценатлик 
нафақат шахслар балки, жамият фаровонлиги ва тараққиёти учун сезиларли даражада ўз 
таъсирини кўрсатиши лозим. Жаҳон мамлакатлари жумладан, Ўзбекистонда ушбу 
фаолиятларнинг технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамасига 
тақдим этиш орқали уларни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Адабиётлар рўйхати 
1.
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги 
босқичга кўтарамиз. – Tошкент: Ўзбекистон, 2017. – Б. 148. 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish