ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР 134 ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ - АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВОСИТАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЖАРАЁН Азимджанова М.Т.– Ўқитувчи, ТАҚИ, Тошкент, Ўзбекистон. Аннотация: Масофавий таълим технологияси бу шахс билан мустақил, лекин назорат
қилинувчи белгиланган билимларни ўзлаштириш жараёнида мулоқот қилиш воситалари,
шакллари ва методлари йиғиндисидир. Унинг асосий бўғини телекоммуникация воситалари
ва уларни етказувчи воситалар ҳисобланади.
Калит сўзлар : Технология, масофавий таълим тизими, ахборот коммуникация
технологиялари, интернет тармоғи,ахборот воситалари
Аннотация: Технология дистанционного обучения - это набор средств, форм и
методов общения с человеком в процессе усвоения устоявшихся знаний, которые
независимы, но контролируются. Его основное звено - телекоммуникации и средства их
передачи.
Ключевые слова : технология, система дистанционного обучения, информационно-
коммуникационные технологии, интернет, медиа
Annotation: Distance learning technology is a set of means, forms and methods of
communication with person in the process of assimilation of established knowledge that is
independent but controlled. Its main link is telecommunications and their means of transmission.
Keywords: Technology, distance learning system, information and communication
technologies, Internet, media
Бугунги кунда тараққиёт жуда тез ривожланмоқда ва жуда тез ўзгариб бормоқда.
Ихчам ва арзон бўлган notebook, netbook, i-pad, i-phone ва smartphone каби ахборот
воситалари ривожланмоқда. Шу сабабли таълим жараёнида бундай воситалардан
фойдаланишга бўлган қизиқиш ва талаб ортиб бормоқда. Масофавий таълим эса айнан шу
технологиялар воситасида амалга ошириладиган жараёндир. Республикамиз мактабларининг
интернет тармоғига уланиши мамлакатимизда масофадан ўқитиш курсларини ташкил қилиш
ва ўтказиш имкониятини яратди.
Масофавий таълим технологияси бу шахс билан мустақил, лекин назорат қилинувчи
белгиланган билимларни ўзлаштириш жараёнида мулоқот қилиш воситалари, шакллари ва
методлари йиғиндисидир. Унинг асосий бўғини телекоммуникация воситалари ва уларни
етказувчи воситалар ҳисобланади.
Улардан қуйидаги ўқитиш жараёнларини таъминлаш учун фойдаланилади:
- муҳим, зарур ўқув ва ўқув-методик материаллар;
- ўқитувчи ва таълим олувчи ўртасида тескари алоқа;
- масофавий таълим тизимида бошқарилувчи ахборотларни алмашиш;
- халқаро ахборот тармоқларига чиқиш, шунингдек, хорижий фойдаланувчилар билан
масофавий таълим тизимида боғланиш;
Масофавий таълим узлуксиз таълим тизими шаклларидан бири бўлиб, шахснинг
таълим олиш ҳуқуқини таъминлаб, таълим олувчиларга мамлакатнинг ихтиёрий ҳудудида
таълим олишда тенг имкониятлар яратади. Шунингдек, бундай таълим шахсга ўз иш
фаолиятидан ажралмаган ҳолда асосий ёки қўшимча таълим олиш имконини беради. Бундан
ташқари, масофавий таълим қуйидаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган вазифаларни амалга
оширади:
— жамиятнинг саводхонлик даражасини ва таълим сифатини ошириш;
— аҳолининг таълим хизматига бўлган эҳтиёжини қондириш;
— мамлакатнинг малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва ҳоказо.