Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
135 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Масофавий таълим тизими мамлакатимиз таълим тизими учун қуйидаги жараёнларни 
ривожлантиришда алоҳида аҳамият касб этади: 
— таълим соҳасидаги ислоҳотларни давом эттириш; 
— аҳолининг таълим технологияларига эҳтиёжини шакллантириш; 
— халқаро алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилувчи ўзгаришларни амалга 
ошириш; 
— таълим жараёни иштирокчилари ўртасида ахборот алмашиш учун сифатли, янги 
техник воситаларнинг пайдо бўлиши ва тез ривожланиши; 
— таълим соҳасида халқаро интеграцияни ўстириш. 
Масофавий таълимнинг таълим олувчилар учун қулайлиги шундаки, улар бу тизимда 
маъруза ва семинар шаклидаги машғулотларга мунтазам қатнашмайдилар, ўзлари учун қулай 
бўлган вақтда, жойда ва қулай даражада ишлайдилар ҳамда ўқийдилар. Ҳар бир таълим 
олувчи фанни ўзлаштириш ва танланган курслар бўйича зарур синовларни олиш учун қанча 
керак бўлса, шунча ўқиши мумкин. 
Масофавий таълим тизимида ўқитувчига билиш жараёнини мувофиқлаштириб бориш, 
ўқитилаётган фанни ривожлантириш ва мослаштириш, индивидуал ўқув режаларини 
тузишда маслаҳатлар бериш, ўқув лойиҳаларига раҳбарлик қилиш ва бошқа шу каби 
вазифалар юклатилади. Таълим сифатини назорат қилиш масофадан ташкил этиладиган 
имтиҳонлар, суҳбатлар, ижодий ишлар, интеллектуал тест тизими орқали амалга оширилади. 
Масофадан ўқитишнинг ўқув жараёни анъанавий ўқитишдаги каби Халқ таълими 
вазирлиги (ХТВ) томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва ўқув жараёни жадвали ҳамда 
ўқув дастурлари асосида ташкил этилади. 
Таълим олувчиларнинг эгаллаган билим, малака ва кўникмаларининг назорати ўқув 
жараёни жадвалида кўрсатиладиган муддат ва даврларга риоя қилинган ҳолда амалга 
оширилади. 
Расман назоратнинг оралиқ, якуний ҳамда битирув ишининг тақдимоти турлари 
назарда тутилади. Лекин жараённинг боришига қараб, тармоқда кузатишнинг таъминланиши 
шарти билан кундалик, жорий ва назоратнинг бошқа турларини қўллашга рухсат этилади.
Ўқув жараёни жадвали бўйича оралиқ назоратлар (асосан тармоқда — тест усулида, 
лекин контакт сессияларда ҳам амалга оширилиши мумкин) ўтказилиши таъминланади ва 
ҳар бир тингловчининг ўқув фаолияти тармоқда кузатиб борилади ва мониторинги амалга 
оширилади. 
Ўқув жараёни жадвалига риоя қилинган ҳолда контакт сессиялар ўтказилади ва 
уларда амалий ва лаборатория машғулотлари ўтказилади, керакли консультациялар 
берилади.
Ўқиш якунида оралиқ назоратлардан муваффақиятли ўтган таълим олувчилар якуний 
назоратга қўйилади. Якуний назоратдан ташқари битирув иши тақдимоти ўтказилиши 
мақсадга мувофиқ (тақдимот тармоқ орқали ҳам бўлиши мумкин). Таълим олувчиларга 
курсни тамомлаганлиги ҳақида тегишли ҳужжатларни бериш каби тадбирларни ҳам тармоқ 
орқали амалга оширилиши назарда тутилади. 
Хулоса қилиб айтганда, масофавий таълимнинг жорий этилиши таълим соҳасида 
ягона ахборот маконини яратиш ва таълим олувчиларга ахборотларни тезкор етказиш
таълим муассасаларининг моддий-техника ва ўқув-моддий базаларидан самарали 
фойдаланиш имкониятини яратади ҳамда таълим олувчилар билимини холисона баҳолаш ва 
таълим самарадорлигининг ошишига хизмат қилади. 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish