Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet329/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

1.
 
Раҳбар жамоада анча юқори мавқе ва нуфузга эга бўлиши лозим. 
Унинг 
асосий вазифаси катта жамоанинг мураккаб ва серқирра фаолиятини мувофиқлаштиришдан 
иборат. 
2.
 
Самарали иш олиб борадиган жамоага кучли ғоялар генератори керак.
Лекин бундай одам сони бир нафардан ошса, рақобат ва ўзаро танқид оқибатида жамоа 
фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичи пасайиб кетади. 
3.
 
Ақлий қобилиятларнинг тўғри тақсимланиши.
Жамоада ҳеч бўлмаганда 
ўзаро бир-бирини рағбатлантириб турадиган икки нафар прогрессив йўналган тафаккур 
эгаси бўлиши керак. Вақт ўтиши билан улар билан рақобатлаша олмайдиган ходимлар ҳам 
ўзларига мос ролларни топиб кетишади. Умуман олганда, жамоада қобилиятларнинг тўлиқ 
ўзаро мувофиқлашуви юз беради. 
4.
 
Жамоадаги барча ролларни қамраб олиш имконини берадиган индивидуал-
психологик хусусиятлар хилма-хиллиги.
Бунга раҳбарлик ролларининг кўпчилигини ёки 
барчасини ўз аъзолари ўртасида тақсимлай оладиган жамоани мисол қилиш мумкин. 
5.
 
Жамоа аъзолари ўртасидаги муносабатлар ва мажбуриятларнинг ўзаро 
мувофиқ келиши.
Самарали ишлаётган кўпчилик жамоаларда иштирокчиларнинг мабурият 
ва ваколатлари уларнинг ўзаро шахслараро муносабатларига ҳам мос келади. 
6.
 
Жамоадаги номутаносибликни тан ола билиш ва уни бартараф этиш учун 
тегишли ўзгартиришлар киритишга тайёр бўлиш.
Ўз муаммоларини тўғри англайдиган 


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
288 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ва мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, ўзгарувчан муҳитга мослашишга мойил бўлган 
жамоа ҳар доим устуворликка эга бўлади [1]. 
Бу жамоа қандай бўлиши керак? Албатта, у бир ёқадан бош чиқариб ишлайдиган, 
ўта жипс, бир-бирининг фикрини имо-ишора билан ҳам англайдиган аъзолардан иборат 
бўлиши керак. Муҳими – улар бир мақсад сари бир тану бир жон бўлиб интилишлари зарур.
Амир Темур бобомиз ўгитларига мурожаат қиламиз: «... уч юз ўн уч асил, зотли, 
шижоатли ва ақл-фаросатли эр йигитларни атрофимга бирлаштирдим. Бирлик-иттифоқлари 
шундай эдики, ҳаммалари гўё бир тандек эдилар. Барчаларининг мақсадлари, райълари, 
сўзлари ва ишлари битта эди. Бир ишни қилайлик деб қарор қилсалар, тугатмагунларича 
ундан қўл узмас эдилар» [2]. 
Яна бир муҳим жиҳати – жамоа ўз фаолиятига танқидий қарай олиши, яъни оммавий 
ахборот воситалари (ОАВ) вакиллари, рақобатчилар (оппонентлар) томонидан 
билдирилаётган турли фикр-мулоҳазаларга толерантлик муносабатини намоён қилиши 
муҳим аҳамият касб қилади. Албатта, бир тизимдан иккинчи тизимга ўтиш ҳеч бир даврда, 
ҳеч қайси мамлакатда осон кечмаган. Ислоҳотчиларга туҳмат тоши отилган, уларнинг иши 
ҳар қадамда қораланган, қўлга киритаётган ҳар қандай ютуғи йўққа чиқариб келинган. 
Бундай ҳолатдан ўзининг ҳақиқий ишини маҳорат билан жамоатчиликка намоён қилиш, 
бошқалар кўз ўнгида ўзининг ижобий имижини шакллантириб олиш мақсадида фойдаланиш 
– келгусидаги муваффақиятлар гаровидир.
Айнан шундай вазиятда жамоа учун ўта муҳим бўлган таркибий тузилма – ахборот 
сиёсатини шакллантириш хизмати фаолиятига эҳтиёж туғилади. Зеро, бугунги кунда ОАВ 
билан доимий мулоқот, улар билан ўрнатилган ишчан муносабатлар ҳар қандай 
ташкилотнинг, айниқса олий таълим муассасаси фаолиятининг ўта муҳим таркибий қисмига 
айланиши керак. 
Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев ОАВнинг ислоҳотлар жараёнида, умуман, 
жамият ҳаётида тутган ўрнига баҳо берар экан, «Яна бир масала – ислоҳотлар жараёнида 
оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш билан боғлиқ. Ахборот соҳасини 
ривожлантириш борасида ўтган даврда катта ишлар қилинди. Келгусида журналистларнинг 
профессионал фаолиятини ҳимоя қилиш, оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий 
асослари ва моддий базасини янада мустаҳкамлашга қаратилган ишларимиз изчил давом 
эттирилади», - деб, ушбу тизимдаги мисли кўрилмаган ислоҳотларни бошлаб берди [3]. 
Ушбу ислоҳотларнинг олий таълим тизимига кўрсатган дастлабки таъсири 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
2018 
йил 

июндаги
3775-сон қарорида ўз аксини топди. Айнан мазкур қарор билан биринчи марта Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги тузилмасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 
молиялаштириладиган қўшимча 2 та штат бирлиги ажратилган ҳолда Ахборот хизмати 
ташкил этилди. Бир вақтнинг ўзида, олий таълим муассасалари тузилмаларида ҳам уларнинг 
бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча 1 тадан штат 
бирлиги ажратилган ҳолда матбуот котиби лавозими жорий этилди [4]. 
Шунча йиллар давомида олий таълим тизими ахборот сиёсатини шакллантириш 
борасида бу қадар катта қадамлар қўйилмаган эди. Жумладан, 2006 йилда жамоатчилик 
асосида номига («бу хизмат умуман йўқ экан, дейишмасин тағин» деган истиҳола билан) 
бажариб келинган ахборот хизмати на ўзининг сўзига, на бир таъсир кучи ва истиқбол 
режасига эга эди. Бугун эса ҳар қандай давлат ёки нодавлат ташкилотини матубот котибисиз 
тасаввур қилишнинг ўзи қийин. 
Биз эътиборимизни қаратмоқчи бўлган масала – бу олий таълим муассасасини 
трансформация қилишда ахборот хизматининг тутган ўрнидир. Ахборот хизматининг асосий 
вазифаси – таълим муассасаси очиқлигини таъминлаш орқали кенг жамоатчилик онгида 
унинг ижобий имижини шакллантиришдан иборат. Бу вазифани самарали амалга ошириш 
учун: 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish