Калит сўзлар:
мустақил фирклаш, эсетик дид, дунёқараш, метод, лойҳа методи,
ижодий ўқиш методи, эвристик методи, тадқиқот методи.
Аннотация:
В данной статье освещаются проблемы преподавания мировой
литературы в общеобразовательных школах и некоторые методы преподавания
художественной литературы.
Ключевые слова:
самостоятельное мышление, эстетический вкус, мировоззрение,
метод, проектный метод, метод творческого чтения, эвристический метод, метод
исследования.
Annotation:
This article highlights the problems of teaching world literature in secondary
schools and some methods of teaching fiction.
Keywords:
independent thinking, aesthetic taste, worldview, method, design method,
creative reading method, heuristic method, research method.
Ҳозирги кунда мактабларда жаҳон адабиёти намуналарини ўқитишнинг асосий
муаммоси шундаки, “Мактабларда жаҳон адабиёти намуналари қай тарзда ўқитилмоқда?”,
“Уларни ўқитишда ўқитувчи қайси усул ва методик адабиётларга суянади?” каби саволларга
жавоб топишдан иборат. Афсуски, ушбу саволларга жавоб топиш анча мураккабдир. Чунки,
жаҳон адабиёти намуналарини ўқитиш бўйича деярли методик адабиётлар йўқ. Шу билан
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
23
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
бирга илмий-методик журналарда ҳам бу масалага деярли эътибор йўқ. Бу эса ўз навбатида
ушбу масаланинг бугунги кунда нақадар долзарб эканлигининг исботидир.
Кузатишлар таҳлили шуни кўрсатдики, мактабда жаҳон адабиёти намуналарини
ўқитиш бошланғич синфдан бошланиб, ўрта ва юқори синфларда бир неча йўналишларда
ўрганилишининг гувоҳи бўлдик. Улар халқ оғзаки ижоди билан ҳамоҳанг адабий
эртаклардан, лирик шеърлар ва насрий асарлардан иборат. Яъни, ўқув дастурининг аксарият
қисмида турли ҳил ҳажимда бўлса ҳам, жаҳон адабиёти намуналари киритилган деган
хулосага келдик.
Адабиёт курсининг вазифаларидан бири бу адабиётнинг фаол тарбиявий рўли орқали
ўқувчиларнинг дунёқарашини шакллантиришдир. Шунинг учун таклиф этилаётган матнлар
ўқувчиларни ўз фикрини билдиришга, ўз нуқтай назарларини қўллаб-қувватлашга ундаши
керак. Бу муаммони ҳал этишда маълум бир даражада жаҳон адабиёти намуналарини
ўрганиш ҳам алоҳида ўрин тутади.
Адабиёт ўқитувчисининг асосий вазифаси ўқувчиларнинг миллий адабиётимиз билан
бир қаторда жаҳон адабиётига бўлган қизиқишини уйғотиш, ўқитиш, мутаало қилиш асосида
ўқувчиларнинг маънавий дунёсини ва эстетик дидини шакллантириш, ўқувчиларни мустақил
фикрлашга, муаммоларнинг ечимини топишга ундаш, ёш китобхонларнинг дунёқарашини
кенгайтиришдан иборат. Агарда жаҳон адабиёти намуналари ўқувчиларнинг мутаало
доирасидан тушиб қолар экан, бу муаммони ижобий ҳал этишнинг имконияти бўлмайди. Бу
эса мактаб ўқитувчиси олдига бир қатор ечимини топиш зарур бўлган муаммоларни
кўндаланг қилади. Чунки ўқитувчи, аввало, жаҳон адабиёти намуналарини ўқитишнинг
самарали методларини ҳам ўзи билиши, ҳам ўқувчисига тушунтира олиши зарур.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари учун мўлжалланган
“Адабиёт” фани ўқув дастури Уқтириш хатида белгиланганидек, “миллий ва жаҳон
адабиётнинг нодир намуналарини ўқитиш орқали ўқвчиларнинг маънавий-ахлоқий дунёси,
адабий-эстетик дидини шакллантириш ҳамда уларда мустақил фикрлаш, образли тафаккурга
оид билим, кўникма, малакаларни ҳосил қилиш ва ривожлантириш” масаласи ўқувчиларга
таълим-тарбия беришнинг самарали шакл ва усулларини қўллашни тақоза этади
дейилган.[1,35-бет]
Қуйида биз адабиёт дарсларида асарни ўрганишда қўлланиладиган самарали ўқитиш
методларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз.
1. Лойҳа методи. Ушбу метод ўқувчиларни фаол мустақил фикрлашини
ривожлантиришга, мактабда олган билимларини ёдда сақлаш ва такрорлашга, шунингдек,
олган билимларини амалда қўллай олишга қаратилган. Лойҳа устида ишлаш жараёнида
ўқувчи ўзини мустақил шахс сифатида намоён этади. Бу методнинг афзаллик томони
шундаки, ўқитувчи ўқувчиларни лойҳа устида ишлашга тайёрлайди, мавзуни танлашга ва
режа тузишга ўргатади, шунингдек, лойҳа устида ишлаш пайтида ўқувчиларни назорат
қилади ва маслаҳатлар беради. Ушбу методнинг асосий мақсади – лойҳа устида ишлаш
жараёнида ўқувчиларни фаол ақлий фаолиятга ўтказишдир.
2. Ижодий ўқиш методи. Бу адабиёт дарсларида мавзуни ёритиб беришда катта
характерга эга. Ушбу метод бадиий матнни ўқишнинг барча турларини ўз ичига қамраб
олади. Сўз, ибора ва ритмга эътибор биришга, ифодали ўқиш ва ёзишга, бадиий
қобилиятларини шакллантиришга, адабий сўзни тинглаш ва идрок қилишни, сўзни қадирлаш
ва ундан завқланишга ўргатади.
Ижодий ўқиш методининг қўйидаги турлари мавжуд:
- ўқитувчининг ифодали ўқиши;
- бадиий сўз усталарнинг ифодали ўқиши;
- ўқувчининг ифодали ўқиши;
- ўқиганлари ҳақидаги таъссуротларини суҳбат асосида мутаало қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |