ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
20
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
олмайди. Бу академик лицейларда математикани ўқитишдаги заиф жиҳат бўлиб, уни
бартараф этишга эътибор қаратиш лозим.
Академик лицейларда математика фанини ўқитишнинг мақсад ҳамда вазифалари
мазмуни айнан ривожлантирувчи таълим асосида ўқитишни тақозо этади. Математика
орқали ўқувчиларда қуйидаги таянч компетенциялар: коммуникатив, ахборотлар билан
ишлаш, ўзини-ўзи ривожлантириш,ижтимоий фаол фуқаролик, миллий ва умуммаданий,
математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда
фойдаланиш, фанга оид умумий компетенциялар: математика мазмунига оид ва когнитив
компетенциялар (шахснинг мустақил ижодий фикрлаши) шакллантирилади.
Ривожлантирувчи таълимнинг таърифи сифатида қуйидагини белгилаб оламиз: бу
“муайян фан соҳасида ахборот билан ишлаш усулларини шакллантиришга йўналтирилган
таълим бўлиб, унинг бевосита натижаси ақлий ривожланиш ва билимларни тўлиқ
ўзлаштириш ҳисобланади”.
М.И.Тошпулатованинг диссертaтцияси бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари
методик тайёргарлиги мезонлари, методик тайёргарликни такомиллаштиришнинг ахборот-
коммуникaция ҳамда инновaцион-педагогик технологияга асосланган ўқув-методик
таъминоти, мультимедиали электрон таълим ресурслари, касбий компетенцияларни
шакллантириш масалаларига қаратилган [5].
Академик лицейларда ахборот-ривожлантирувчи таълим асосида ўқувчиларнинг
ижодий фаолиятларини шакллантириш ва компетенцияларни эгаллаши зарур деб
ҳисоблаймиз. Ривожлантирувчи таълимни амалий қўллашнинг хилма-хил йўлларини
инобатга олган ҳолда, биз шуни аниқ тушунамизки, академик лицейларда ахборот
шароитида ўқувчилар билиш жараёнларининг ижодий ва тадқиқотчилик хусусияти
ташқаридан белгиланган эмас, балки мақсадга йўналтирилган ўқув жараёнининг
натижасидир. Уни ҳам ва буни ҳам шакллантириш зарур. Ахборот ҳажмининг жадал ўсиш
суръати яққол ифодаланувчи ахборот-ривожлантирувчи йўналган таълим технологиясини
яратиш заруратини юзага келтиради. Шунинг учун модель асоси сифатида ўқитишнинг
ахборот-ривожлантирувчи методи қабул қилинган.
Академик лицейларда математика ўқитишда тадқиқот давомида яратилган “Академик
лицейларда ривожлантирувчи таълим асосида математика ўқитиш методикаси” номли
электрон ахборот-таълим ресурсидан фойдаланиш мумкин.
Электрон ахборот таълим ресурси назарий қисм, видеотопшириқлар, савол ва
жавоблар, мантиқий машқлар ва тестлардан иборат. Шунингдек, электрон- ахборот таълим
ресурсида тестлар банди келтирилган. Фойдаланувчилар тестларни ечишда ёрдамдан
фойдаланишлари мумкин.Ушбу электрон таълим ресурларини афзаллиги қуйидагилардан
иборат: ўқувчиларни ўз устида мустақил ишлашларига имконият яратилади, уйда ва
масофавий таълим орқали бемалол ишлатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |