The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet22/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Тадбиркорлик қобилияти. Бунда тадбиркорлик қобилияти ёки оддий тадбиркорлик деб номланувчи ўзига хос инсон ресурси тўғрисида сўз юритиш мумкин. Тадбиркорнинг тўрт ўзаро боғлиқ вазифаларини белгилаган ҳолда ушбу атаманинг ўзига хос аҳамиятини очиб берамиз.
1. Тадбиркор товар ёки хизматни ишлаб чиқаришнинг ягона жараёнида ер, капитал ва меҳнат ресурсларини бирлаштириш ташаббусини ўз зиммасига олади. Катализатор ва ўт олдирувчи ролини бажариб, тадбиркор бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқаришни ҳаракатлантирувчи кучи ва фойдали иш бўлиши кутилаётган жараённи амалга ошириш учун ҳар хил ресурсларни бирлаштирувчи воситачи бўлиб ҳисобланади.
2. Тадбиркор бизнесни юритиш жараёнида асосий қарорлар, яъни корхона фаолият йўналишини белгилаб берувчи мураккаб қарорларни қабул қилиш вазифасини ўз зиммасига олади.
3. Тадбиркор - бу тижорат асосида ҳаётга янги маҳсулот, янги ишлаб чиқариш технологиялари ва хаттоки бизнесни ташкил этишнинг янги шаклларини тадбиқ этишга интилувчи шахс, янгилик эгасидир.
4. Тадбиркор - бу таввакал қилувчи инсон. Бу юқоридаги уч вазифани атрофлича ўрганишдан келиб чиқади. Капиталистик тизимда тадбиркорга фойда кафолатланмаган. У томонидан сарфланган вақт, куч ва қобилиятга мукофот сифатида катта фойда ёки зарар ва оҳир оқибат банкротлик бўлиши мумкин. Тадбиркор нафақат ўз вақти, меҳнати ва мавқеи, балки қўйилмалари - ўз шериклари ёки ҳиссадорлар маблағлари билан таввакал қилади.
Ресурслар учун тўлов қайд этилган ресурслар пул даромадлари эвазига хусусий тадбиркорларга қандай етказиб берилади. Моддий ресурсларни хом ашё ва капитал ускуналар етказиб беришдан олинадиган даромад - рента даромади ёки фоиз кўринишидаги даромад деб номланади. Ўз иш кучини таклиф этувчилар томонидан олинадиган даромад иш ҳақи дейилади, ҳамда маош ва бонус, комиссион тўловлар, гонорар, патентдан фойдланиш ҳуқуқи учун тўлов ва ҳ.к. шаклидаги турли қўшимча тўловларни ўз ичига олади. Тадбиркорнлик даромади фойда дейилади ва у албатта салбий аҳамият, яъни зарар шаклини ҳам касб этиши мумкин.
Ишлаб чиқариш омиллари ҳам деб номланувчи иқтисодий ресурсларнинг ушбу йирик тўрт гуруҳи муайян ресурсларни таснифлаш лозим бўлганда тортишувлар предметига айланади. Масалан, фараз қилайлик «Экксон» корпорациясининг сизга тегишли бўлган акцияларига дивиденд олмоқдасиз. У «Экксон» акцияларини сотиб олиш натижасида сиз берган пулларга компания сотиб олган капитал ускуналарига фоиз кўринишидаги даромадингиз бўлиб ҳисобланадими? Ёки бу ушбу корпорация акцияларини сотиб олиш билан боғлиқ таввакалчиликни қопловчи фойда кўринишидаги даромадми? Эгаси бир вақтнинг ўзида ҳам тадбиркор ҳам ишчи кучи бўлиб ҳисобланган бир шахсга тегишли савдо дўконидан олинган даромадни қандай кўриш керак? Бундай ҳолатда савдо дўкони эгасининг даромадини иш ҳақи ёки фойда деб ҳисоблаш керакми? Оҳирги икки саволга жавоб «қисман у ҳам бу ҳам». Бу ерда қуйидаги жиҳат муҳимдир: даромаднинг мазкур турини иш ҳақи, рента, фоиз ёки фойдага қўшиш тўғрисидаги масалада қанчалик иккиланмайлик, ҳар қандай даромадни ҳеч шубҳаланмай ушбу умумий тоифаларнинг бирига қўшиш мумкин.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish