Танлаш зарурати. Муқобил йўналишлар орасидан танлаш зарурати иқтисодиётимиз олдида турганлиги юқоридагилардан маълум бўлди. Демак, иқтисодиётимизни автомобил ва нон ишлаб чиқариш имконияти ҳам чеклангандир.
Ресурслар чекланганлиги ишлаб чиқариш чекланганлигини билдиради. Ресурслар чеклангалиги ва тўлиғича қўлланилганлиги боис автомобиллар ишлаб чиқаришни кўпайиши, ресурсларни бир қисмини нон ишлаб чиқаришдан қайта йўналтиришини талаб қилади. Бунга қарама-қарши хулоса ҳам тўғридир: нон ишлаб чиқаришни кўпайтиришга устиворлик берсак, у ҳолда бунинг учун зарур бўлган ресурслар автомобилларни ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳисобига олиниши мумкин. Жамият ўзаро зид бўлган икки мақсадни кўзлаши мумкин эмас. Образли (жонли) қилиб айтганда, «бепул тушлик бўлмайди». Иқтисод қилиш муаммосининг моҳияти шундадир.
Жамиятимиз танлаши мумкин бўлган 4.1. жадвалда келтирилган автомобил ва нон миқдорининг муқобил нисбатлари мисолида фикр юритамиз. Бу ва кейинги жадваллардаги маълумотлар фаразли (гипотетик) эканлигига қарамасдан, улар ёрдамида акс эттирилувчи ҳолатлар катта амалий аҳамиятга эга. А муқобилликка мувофиқ иқтисодиётимиз ўзининг барча ресурсларини автомобил, яъни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган товарлар ишлаб чиқаришга йўналтирган бўлур эди. Е муқобиликда эса барча мавжуд ресурслар нон, яъни истеъмол буюмларини ишлаб чиқаришда қўлланилар эди. Бу икки муқобил йўналишлар ҳақиқатдан йироқ ҳолатларни акс эттиради; ҳар қандай иқтисодиёт одатда ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ва истеъмол товарлари ўртасида ўз ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмини тақсимлашдаги мувозанатни топишга ҳаракат қилади. А дан Е муқобиллик томон ҳаракатланиш сари истеъмол товарларини (нон) ишлаб чиқаришни кўпайтириб борамиз. қандай қилиб? Ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришдан ресурсларини қайта йўналтириш йўли билан. Истеъмол товарлари эхтиёжларимизни бевосита қондиришини билганлигимиз боис, Е муқобиллик томон шар қандай ҳаракат биз учун қизиқиш уйғотади. Бу йўналишда ҳаракатланиб жамият ўзининг жорий эҳтиёжларини тўлароқ қондириб боради. Лекин, бундай сиёсат қимматга тушади. Ресурсларнинг бу каби қайта тақсимоти вақт ўтгани сайин жамиятга таъсир кўрсатади, чунки унинг ишлаб чиқариш воситалари заҳираси қисқариб боради ёки одатий суръатда кўпайиб боришдан тўхтайди. Натижада, келгусидаги ишлаб чиқариш салоҳияти пасаяди. қисқа қилиб айтганда, А дан Е муқобиллик томон ҳаракатланиб жамият кейинчалик янада кўпроқ «сиёсати ўрнига» «ҳозир кўпроқ» сиёсатини танламоқда. Аксинча, Е дан А муқобил ҳаракатланиб жамият жорий истеъмолдан ўзини тийиш сиёсатини танлайди. Жорий истеъмолдан бу каби воз кечиш, ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун фойдаланиш мумкин бўлган ресурсларни бўшатилишини таъминлайди. Бундай йўл билан ўз капитал заҳирасини кўпайтириб бориб жамият кўпроқ ишлаб чиқариш ҳажми ва ўз ўзидан келгусидаги кўпроқ истеъмолга умид қилиши мумкин.
4.1. жадвал. Ресурсларнинг тўлиқ бандлигида автомобил ва нон ишлаб чиқариш имкониятлари (шартли маълумотлар).
Маҳсулот тури
Ишлаб чиқаришнинг муқобил йўналишлари
А
В
С
Д
Е
Нон (юз минг)
0
1
2
3
4
Автомобил
10
9
7
4
0
Бундаги асосий ғоя қуйидагича: ҳар қандай вақтда тўлиқ бандлик ва тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажми иқтисодиёти кўпроқ Y маҳсулот олиш учун Х маҳсулотни бир қисмидан воз кечиши лозим. Иқтисодий ресурсларни тақчиллигини билдирувчи ҳал қилувчи омил бундай иқтисодиётга бир вақтнинг ўзида ҳам Y ҳам Х маҳсулотни кўпайтириш имконини бермайди.