The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan


Илмий тадқиқотлар ва технологик тараққиёт



Download 2,79 Mb.
bet108/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

21.5.Илмий тадқиқотлар ва технологик тараққиёт

Биз кўриб чиққан ўсиб борувчи истеъмол тўғрисидаги тарихий мисоллар тугайдиган ресурслар самарали тақсимланмаяпти деб хулоса қилиш учун асос була олмайди. Ушбу нуқтаи назардан кўриб чиқилган моделлар истеъмолнинг ҳақиқий хусусиятини аниқлашдаги иккита муҳим омил, яъни янги ресурслар учун илмий-тадқиқотлар ёки технологик тараққиётнинг ролини ўзида мужассамлаштирмайди.


Янги ресурсларни излаш жуда қиммат ҳисобланади. Осон топилган ресурслар тамом бўлиши биланоқ биз океан туби ёки чуқур ер ости каби нисбатан ноқулай шароитларда янги ресурсларни излашга мажбур бўламиз. Бу қўшимча бирликдаги ресурсларни излаб топишга кетган маржинал ҳаражатларни ўзида акс эттирган илмий-тадқиқотлар учун маржинал ҳаражатлар (marginal cost of exploration) қазиб олишга кетган маржинал ҳаражатлар кўпайиши билан вақт бўйича ортиб боришини кўзда тутади.
Ресурслар учун маржинал ҳаражатлар вақт бўйича кўпайиб борар экан, жамият ушбу ресурсларнинг янги манбаларини иложи борича фаол излаб топиши лозим. Аниқланган манбалардан ресурсларни олиш маржинал ҳаражатлари қанчалик юқори бўлса, илмий-тадқиқотлардан олинадиган соф фойданинг кўпайиш имконияти шунчалик юқори бўлади.
Баъзи бир илмий тадқиқотлар муваффақиятли бўлади – ресурсларнинг янги манбалари топилади. Агар янги очилган ресурсларни қазиб олишга кетадиган маржинал ҳаражатлар етарли даражада кам бўлса, бу топилмалар ишлаб чиқаришнинг умумий маржинал ҳаражатлари кўпайишини секинлаштиради. Натижада янги топилмалар янада кўпроқ истеъмол қилишни рағбатлантиради. Илмий тадқиқотлар олиб борилмаган шароит билан солиштирилганда илмий тадқиқотли моделлар умумий маржинал ҳаражатлар ўсишининг камайиши шароитида истеъмолнинг янада камроқ ва янада секинроқ камайишини кўрсатади.
Шунингдек, ресурсларни самарали тақсимлаш концепциясини технологик тараққиётни қўллашга кенгайтириш ҳам қийин эмас. Бу ерда технологик тараққиёт қазиб олишга кетадиган ҳаражатларнинг камайишини билдиради. Доимий маржинал ҳаражатлар билан қазиб олиш мумкин бўлган ресурс учун технологик тараққиёт келгусида бошқа ресурсга ўтиш даврини яна ҳам кейинроқ муддатга кечиктиртиради. Бундан ташқари, ортаётган ҳаражатларга эга ресурс учун технологик тараққиёт ютуқлари қўлланилганда кўпроқ миқдордаги ресурс сақланиб қолади.
Технологик тараққиётнинг янада таъсирлироқ самараларига вақт ўтиши билан қазиб олишга кетадиган ҳаражатлар тобора камайиб бориши киради. Агар технологик тараққиётнинг ҳаражатни камайтирувчи хусусияти кучли намоён бўлса, камбағал рудага бўлган ишонч кўпайишига қарамасдан қазиб олишга кетадиган маржинал ҳаражатлар камайиб борса, ресурсга кетадиган умумий маржинал ҳаражатлар ҳақиқатдан ҳам вақт бўйича камайиши мумкин. Ушбу ресурснинг чекланган миқдори учун умумий маржинал ҳаражатларнинг камайиши улар ўса бошлагунча вақтинчалик бўлади, лекин бу ўтиш даври анча узоқ давом этиши мумкин.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish