Тўлашга тайёрлик асосида тўғридан-тўғри бозордан ташқари(субъектив) баҳолаш усули. Бу усул аҳоли томонидан улар фойдаланаётган атроф-муҳит ва экологик бойликлар қийматини баҳолаш учун мўлжалланган. Маълум бир жойда яшаётган аҳоли қандайдир табиий объект(масалан, ўрмон)ни сақлаш мақсадида ёки қандайдир табиий ресурс(масалан, сув)дан фойдаланиш учун тўлашга рози бўлган тўлов миқдорини аниқлаш мазкур усулнинг асосини ташкил қилади.
Баҳолаш мазкур жойдаги аҳоли ўртасида сўров ўтказиш йўли билан амалга оширилади, бу асосда экологик бойликлардан фойдаланаётган инсонларнинг таҳминий сони ва маълум бир бойликни сақлаб қолиш ёки маълум бир ресурсдан фойдаланиш учун сўралганлар қанча миқдорда пул тўлашга тайёр эканлиги аниқланади. Аҳоли томонидан тўланадиган жами тўлов миқдори инсонларнинг тўлашга тайёрлиги орқали акс этган аҳоли томонидан тўлашга экологик бойлик ёки табиий ресурснинг умумий қиймати баҳосини аниқлаш имконини беради.
Ушбу усулдан аҳоли гуруҳи мавжуд бўлганда ва уларнинг манфаати кўриб чиқилганда ҳар қандай экологик муаммони кўриб чиқиш учун фойдаланиш мумкин. Бу усул жаҳон амалиётида кенг қўлланилади. Шунингдек, бу усулдан аҳолининг ичимлик сувини истеъмол қилишдан саломатлик учун потенциал экологик ҳавфни камайтириш ёки ҳаво сифатини яхшилаш учун пул тўлашга тайёрлигини баҳолашда ҳам фойдаланилади.
Транспорт-йўл харажатлари асосида тўғридан тўғри бозордан ташқарии баҳолаш усули. Бу усул табиат объектининг рекреацион ва эстетик қийматини аҳолининг мазкур табиат объектига бориш учун қилган харажатларини аниқлаш ва солиштириш йўли билан аниқлаш учун мўлжалланган.
Табиат объектига бориш учун қилинган харажат дам олиш жойигача бориш-келиш, яшаш, овқатланиш ва бошқа харажатлардан таркиб топади. Келиб-кетувчилар сони ва улар томонидан қилинган харажатлар уларнинг ўзлари, маҳаллий аҳоли ва туристик фирмалар ўртасида ўтказилган сўров орқали аниқланади. Барча келиб кетувчилар қаердан келганлигига қараб географик ҳудудлар бўйича гуруҳларга ажратилади.
Ҳар бир географик ҳудуддан келиб кетувчиларнинг харажатлари қўшни географик ҳудудлардан келиб кетувчилар харажатлари билан таққосланади. Бу харажатлар ўртасидаги фарқ келиб кетувчилар сонига ва мазкур географик ҳудуд бўйича ўртача келиб-кетишнинг ўртача йиллик кўрсаткичига кўпайтирилади. Бу кўрсаткич қўшни географик ҳудудлардан келган келиб-кетувчиларга нисбатан мазкур географик ҳудуднинг келиб кетувчилари тўлаётган ортиқча истеъмол харажатлари ўлчамини характерлайди. Мазкур географик ҳудуд(i) бўйича ортиқча истеъмол харажатлари (ОХ) қуйидаги формула ёрдамида анқланади.