The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet87/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Ер ресурслари. Ўзбекистонда, шунингдек, ер ресурсларининг камайиши билан боғлиқ бўлгн муаммолар ҳам пайдо бўла бошлади. Экстенсив хўжалик юритиш шароитидаги иқтисодий муаммоларнинг сабаблари мамлактда ҳар қандай йўл билан пахта мустақиллигига эришиш мақсадида янги ерларни ўзлаштириш ва пахта ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, алмашлаб экишни тўла жорий қилмаслик, минерал ўғит ва пестицидларни ҳаддан ташқарии кўп қўллаш ҳисобланади.
Я нги ерларни оммавий тарзда ўзлаштириш натижасида шўрланган, қийин мелиорация қилинадиган, кам ҳосилли ерлар қишлоқ хўжалиги оборотига кириб қолди. Бу катта майдонларда табиий мувофиқлаштирувчи механизмларнинг емирилишига, тупроқнинг мураккаб экологик тизимдан солинган минерал ўғитларни ўсимлик илдизларига етказиб беришга хизмат қилувчи субстрат тизимга айланишига олиб келди.
Ҳосилдорликни оширувчи асосий манба ҳисобланган тупроқдаги гумус(чиринди)нинг миқдори кейинги ўн йилликда 30-40 %га камайиб кетди. Гумус билан кам ва ўта кам таъминланган тупроқлар жами суғориладиган ерларнинг 40 % ини(1,7 млн га) ташкил қила бошлади, паст унумли(кучли шўрланган, гипслашган, эрозияга учраган, тошлоқ) ерларнинг ҳажми 0,5 млн гектарга етди.
Тупроқдаги кислотада эрувчи ва сувда эрувчи ҳаракатчан симоб, мишьяк каби оғир металлар, нефт маҳсулотлари ва бошқа моддалар таҳлили шуни кўрсатадики, бундай металлар ионлари билан асосан Тошкент, Олмалиқ, Бекобод, Чирчиқ каби саноати ривожланган шаҳарлар атрофидаги тупроқлар зарарланган.
Самарқанд вилоятида тупроқлар мишьяк ва рух билан белгиланган меъёрга нисбатан 6-10 баробар кўп зарарланган ҳолатлар қайд қилинган.
Собиқ қишлоқ хўжалиги аэродромлари, заҳарли кимёвий моддаларни сақлаш омборларига яқин жойдаги тупроқларни зарарланиши ҳам алоҳида ташвиш туғдиради.
Сув ресурслари. Ҳудуддаги барча дарёлар бутун оқими бўйлаб чорвачилик, маиший-хўжалик, саноат чиқиндиларининг ифлослантирувчи таъсири ости бўлади. Республикадан ташқарида ер усти сувларига 5 мингдан ортиқ сувдан фойдаланувчиларнинг оқава-чиқиндилари чиқарилади ва бу очиқ сув объектларига чиқарилаётган жами оқаванинг ўртача 20 фоизини ташкил қилади.
Ифлосланган ва юқори даражада ифлосланган сув оқимларига аҳолиси зич бўлган саноатлашган шаҳар ҳудудларида жойлашган ва кўпинча йирик шаҳарлардан ташқарида жойлашган дарёлар ҳам киради. Уларга органик моддалар ёки таркибида заҳарли бирикмалар мавжуд бўлган кўп компонентли концентрланган оқавалар чиқариб ташланади. Бундай сув оқимларида оғир металлар ионлари йўл қўйилиши мумкин бўлган меъёрга нисбатан 10 баробар ва ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Бу тоифага, масалан, Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидан қуйи томонда жойлашган Солор дарёси киради.
Ер ости сувлари, асосан, йирик шаҳарлар ва фаолият кўрсатаётган саноат марказлари ҳудудларида кучли даражада ифлосланган. Асосан, бундан 30-40 йил муқаддам ўрнатилган, оқава сувларини чиқариб ташлашга мўлжалланган ер ости қувурларининг ўта эскирганлиги, улардан тозаланмаган оқава сувларнинг фильтрланиб, ер ости сувларига қўшилиб кетиши мавжуд ҳолатни яна ҳам қийинлаштиради.
Шу билан биргаликда, дарёлар водийсида шаклланадиган юқори сув тўпланувчи қатламлардаги ер ости сувларининг сифати тобора ёмонлашиб бораётганлиги кузатилмоқда. Масалан, Чирчиқ водийсида ер ости сувларининг минерализация даражаси йўл қўйилиши мумкин бўлган меъёрдан 3 баробар, Оҳангарон водийсида минерализация ва сувнинг умумий қаттиқлик даражаси 1,2-1,7 баробар, натрий ионлари концентрацияси 1,5-2,5, сульфатлар концентрацияси 2,0, кадмий 2,0 баробарни ташкил этади. Зарафшонда ДДЕ миқдори йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадан 4 баробар ортиқ. Бу биринчи навбатда саноат оқава чиқиндилари тўпланадиган жойлардан фильтрланаётган зарарли моддалар, шунингдек, қишлоқ хўжалигида заҳарли кимёвий моддаларнинг қўлланилиши билан боғлиқ.
Қўқон-Қақир ва Фарғона-Марғилон саноат ҳудудлариларидаги ер ости сувлариннг ҳолати алоҳида ташвиш уйғотади. Бу ерларда нефт маҳсулотлари ва фенолларнин миқдори йўл қўйилиши мумкин бўлган концентрациядан 100 баробар, азотли бирикмалар, турли хил тузлар ва организм учун зарарли бўлган бошқа моддаларнинг миқдори 10 баробар ортиқ. Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси, Фарғона фуран бирикмалари Киме заводи мазкур ҳудудларда ер ости сувларини ифлослантирувчи асосий корхоналар ҳисобланади.
Мис ва қўрғошинни бойитувчи фабрикаларининг умумий чиқинди сақлаш жойларидан, шунингдек, Тошкент вилояти Пскент туманидаги Киме заводининг фосфогипс чиқиндиларидан ерга фильтрланаётган заҳарли моддалар ер ости сувларини ичиш учун яроқсиз аҳволга келтириб қўйди. Чиқиндихоналар дамбаларидан 5 км узоқлиқдаги ер ости сувларида селен, кадмий, фосфат тузларининг миқдори йўл қўйилиши мумкин бўлган меъёрдан 2-8 марта ортиб кетган.
Такомиллашган агротехникани қўллашдаги сусткашлик, ирригация ва сув тақсимлаш тизими техник ҳолатининг қониқарсиз аҳволда эканлиги, жиҳозларнинг эскирганлиги, сувни тежовчи технологияларнинг йўқлиги сув сифатининг ёмонлашишига, суғориладиган майдонларнинг шўрланишига, чўллашиш жараёнинг тез сураътларда ривожланишига олиб келди.
Сувнинг сифатига бир қатор табиий ва антропоген омиллар ҳам таъсир кўрсатмоқда. Табиий омиллар қаторида, айниқса, тоғли ҳудудлар дарёларида қаттиқ ёмғир ва жадал қор ва музларнинг эриши натижасида ҳосил бўладиган майда зарралар ҳосил бўлиши, дарё ўзани тупроғи жинсига боғлиқ ҳолда сувларнинг минерализациялашувини таъкидлаш мумкин.
Сирдарё ҳавзасида дарё сувининг минерализациялашуви даражаси қарийб 50 %ни ташкил қилади. Бу Амударё ҳавзасига нисбатан 20 %га кўпдир. Антропоген омилларга сув ҳавзаларига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш киради. Кейинги йилларда жуда кўп саноат корхоналарининг фаолияти тўхтатилди ва бунинг натижасида сув ҳавзаларига чиқинди ташлаш ҳам сезиларли даражада камайди. Лекин оқава сувларни тозалаш станцияларидаги қурилмаларнинг эскирганлиги, уларни таъмирлаш ёки янгиларини қуриш ишлари деярли амалга оширилмаётганлиги юқори қатламдаги ер ости сувларининг сифатини янада ёмонлашиб кетишига сабаб бўлмоқда. Атмосферадан тушаётган заҳарли моддалар, суғориладиган майдонлардан ювилиб тушаётган кимёвий моддаларнинг қолдиқлари, дарё бўйларига яқин жойларда фермер хўжаликларин сонининг ҳаддан ташқарии кўпайиб кетиши натижасида чорва моллари чиқиндиларининг дарёга ювилиб тушиши, асосан, дарё бўйларида жойлашган боғдорчилик кооперативларидан заҳарли моддаларнинг ювилиб тушиши натижасида юза қатламдаги сувларнинг сифати тора ёмонлашиб бормоқда.

Сув ҳавзалари санитар ҳимоя зоналари тартибига риоя қилмаслик сувларнинг зарарланишига таъсир қилаётган асосий омил бўлиб қолмоқда.
Мана шу сабаблар туфайли узоқ вақт мобайнида ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши ва ер майдонларининг ботқоқлашиш жараёни юз бермоқда. 1990-1998 йиллар мобайнида ер ости сувларининг чуқурлиги 2 метрдан юқори майдонлар салмоғи ҳудуддаги жами суғориладиган ер майдонларига нисбатан 25 % дан 34 % га ортди.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish